Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
?⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama? @activus_reclama
Last updated 1 year, 8 months ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 1 year, 8 months ago
Хурсанд бўлганингда энг яхши кўрган инсонингга боғланасан. Хафа бўлганингда эса сени энг кўп яхши кўрадиган кишига боғланасан. Икки ҳолатда ҳам улар битта инсон бўлиши қандай гўзал!
Али Тантовий
Яқин тарихдаги энг қисқа ва энг маъноли жума хутбаси:
Бу воқеа Тунисдаги «Зайтуна» масжидида бўлган эди. Мамлакат муфтийси Муҳаммад Тоҳир ибн Ашур роҳимаҳуллоҳ Жума куни минбарга чиқиб, намозхонларга юзланиб, «Бозорлардаги аёллар кимнинг аёллари?» деб сўради. Намозхонлар сукутда. Имом яна «Бозорлардаги аёллар кимнинг аёллари?» дея саволини такрорлади. Бу сафар ҳам намозхонлар жим.
Шунда улуғ муфтий: «Модомики, аёлларингиз очиқ-сочиқ, ярим-яланғоч экан, ўқиган намозларингизда яхшилик йўқдир. Такбирни айтинг!» деди.
Катта бўлиб англадимки, онамнинг қаттиққўлликлари муҳаббат экан, ғазаблари муҳаббат экан, жазолари муҳаббат экан. Онамнинг муҳаббатларигина муҳаббат экан.
Айман Ёғий
Баъзан биргина шох туфайли йиқилмай қолишингиз мумкин. Баъзи инсонлар ҳам ана шундай шохлар кабидир. Балки сиз ҳам ўшаларнинг биридирсиз. Сиз юз ўгирганингизда минглаб бинолар йиқилиб вайрон бўлиши мумкин.
Модомики яхши кўрганларингизга суянчиқ экансиз, уларнинг йиқилишларига йўл қўйманг!
Абдуллоҳ Раҳим саҳифасидан олинди
Мен дунёга кеч келдим,
Не қилай қўлимдамас...
Инсон имкони асло
Тирилиш, ўлишдамас!
Илож бўлса танлардим
Шубҳасиз бир замонни,
Расулуллоҳ туғулиб
Яшаб ўтган томонни!
(Абдулазиз Жувайда шеъри)
Муҳаммад Аҳмад Бораҳманинг «Чунки сиз Муҳаммадсиз» китобидан.
Ёмоннинг жанозасидан яхшининг ҳикояси фойдалик.
Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романидан@kitaabun_uz
Олимо қилгил насиҳат қил ўзинг,
Сан ўзинг қилсанг қилур бовар сўзинг,
Сан қилиб кўрсатсанг ул андоқ қилар,
Сан қилиб кўрсатмасанг қандоқ қилар...
Китоб кундошдан-да хатарли бўлган:)
Сибавайҳнинг хотини бир куни эрининг китобларини ёқиб юборади. Чунки олим китоб ёзиш билан машғул бўлгани сабабли аёлига кўп вақт ажрата олмаган. Ҳолатдан хабар топган Сибайҳ ҳушидан кетиб қолади ва кейин ўзига келгач, хотинини талоқ қилиб юборади.
•••
Лайс ибн Музаффар машҳур олим Фароҳидийнинг “Ал-Айн" китобини ёд олишга киришиб, хотинига вақт ажрата олмайди. Шунинг учун хотини китобга ҳасад қилиб, уларни ёқиб юборади.
•••
Амир Маҳмуд Давла ал-Омирийнинг
кўплаб китоблари бор эди, у вафот этганида хотини унинг китоблар билан машғул бўлгани учун унинг китобларини уйнинг ўртасида жойлашган сув ҳавзасига ташлаб юборади.
•••
Иброҳим Аёший ўзининг “Ҳужурот ан-Нисо” (Аёллар хоналари) деган китобини ёзиш учун йигирма йил вақт сарфлайди. Бу эса унинг хотинини ғазабига сабаб бўлди. Чунки у китоб ёзиш билан жуда банд бўлган. Кейин хотини рашк қилиб шунча муддатда ёзилган китобни ёқиб юборади. Буни билган Иброҳим Аёший эса фалаж бўлиб қолди.
•••
Муҳаммад ибн Шиҳоб аз-Зуҳрийга бир куни хотини деди: “Аллоҳга қасамки, бу китоблар мен учун учта кундошдан ҳам қаттиқроқдир!!”.
«Йўқолган тилхат»
Абу Алий Рузборий Бағдодий айтади: «Бир куни Бағдодда устозимиз Жунайднинг ҳузурида эдим. Устозимизга Юсуф ибн Ҳасандан бир мактуб келди. Мактубда шундай дейилганди: «Аллоҳ сенга нафсинг таъмини тоттирмасин. Чунки нафсинг таъмини тотадиган бўлсанг, ундан кейин яхшиликни асло ҳис қилмайсан!».
Абу Алий айтади: «Нафснинг таъми нима экан?» деб ўйлай бошладим. Хаёлимга ўзим қаноат қилмаган фикрлар келди. Охири Бунон раҳимаҳуллоҳнинг ҳаётида Миср амири Аҳмад Тулун билан бирга бўлган воқеани эшитдим. Айнан шу хабар шайхни кўриш, у билан ҳамсуҳбат бўлиш, ундан манфаат олиш учун шу ер (Миср) га келишимга сабаб бўлган. Шундан сўнг Мисрга бордим. Шайх билан кўришган пайтимда устозимиз Жунайднинг шогирдларидан бирини ҳам учратиб қолдим. Унда гуё устози (Жунайд) нинг нури порлар эди. Шогирдида устозининг сири (руҳий-маънавий олами) намоён бўлиб турарди. Демак, авлиё кишининг белгиси атрофидаги (шогирд) ларида унинг рухий олами, маънавий бойлиги амалидан кўра кўпроқ акс этишида экан. (Шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ ушбу иборани шарҳлаб айтадилар: «Солиҳ олим фарлар (авлиё) кишининг руҳий ҳолати шогирд ва мухлисларига шу авлиё зотнинг амали ва сўзининг таъсиридан кўра кўпроқ таъсир ўтказади»).
Абу Алий айтади: «Бир сафар шайхдан Ибн Тулун билан бўлган воқеа ҳақида сўрашни хоҳладим. Аммо шайхнинг ҳайбати мени бу фикримдан қайтарди. Шунда ўзимга ўзим: «Юсуф ибн Ҳасаннинг «Аллох сенга нафсинг таъмини тоттирмасин...» деган гапини сўраб, ҳийла қиламан», дедим. Шу сўзларни энди айтаман деб турганимда, бир киши келиб, шайхга: «Менинг фалончида юз динор ҳаққим бор. Қарз ёзиб қўйилган тилхат эса йўқолиб қолди. У тилхатнинг йўқолганини билса, қарздорлигини тан олмаслигидан қўрқаман. Сиз бизнинг ҳаққимизга дуо қилинг. Менга ҳаққимни ундириб олишимни насиб этсин. Уни эса хиёнат йўлига ўтмасдан, тўғрилик йўлида собитқадам қилсин», деди. Шайх унга: «Ёшим улғайиб қолди. Мен ширинликни яхши кўраман. Бозорга боргинда, бир ритл ширинлик сотиб олиб, менга олиб кел, шунда ҳаққингга дуо қиламан», деди. Бояги киши кетди. Ширинлик сотиб олди. Сотувчи ҳолвани бир парча қоғоз ичига қўйиб берибди. Қараса, бу ўша «Йўқолган тилхат» экан. Бояги киши шайхнинг олдига келди ва бўлган воқеани айтиб берди. Шунда шайх унга: «Ҳолвани олгинда, болаларингга едир. Кўнглимиз тусаб турган нарсаларда Аллоҳ бизга нафсимиз таъмини тоттирмасин», деди.
Шарҳ:* Инсон нафси нимани тусаса, ўшани еб-ичишга ёки нафси хоҳлаган ишларни қилишга одатланиб қолса, энди бу нафс унинг хўжайинига айланади. Натижада нафсининг қулига айланган одам қалбининг яхши ишларга чақириқларига ҳам қулоқ солмай, фақат нафсу шаҳват, хоҳиш-истакларига муккасидан кетиб, воқеадаги Юсуф ибн Ҳасаннинг мактубида айтилганидек, нафсининг таъмини тотган бу одам энди ҳеч қачон яхшилик таъмини тотмайди. Чунки нафс уни фақат ёмон ишлар сари ундайди. Яхши ишга қўл ургизмайди. Шунинг учун инсон нафсига карши иш тутишга одатланиши, унинг жиловини қўлдан чиқармасликка астойдил ҳаракат қилиши керак. Нафснинг хоҳиш-истаклари бўйича эмас, қалбига қулоқ тутган ҳолда иш кўриши лозим.
*Ритл — ҳанафийлар наздида 455 граммга тенг. Бошқа мазҳабларда 323 граммдан 328 граммгача бўлади, дейилади.
Шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ «Солиҳлар ҳаётидан сара нақл ва хабарлар» китобидан
Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
?⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama? @activus_reclama
Last updated 1 year, 8 months ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 1 year, 8 months ago