MUSAFFO.UZ

Description
"Оқ тепа" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали!
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 Tage, 2 Stunden her

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 Wochen, 3 Tage her

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 Wochen, 6 Tage her

1 month ago
*Пайғамбар алайҳиссалом дедилар:* **«Жамолнинг офати – …

Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: «Жамолнинг офати – ўзига маҳлиё бўлишда, ҳасабнинг офати – фахрланишда, илмнинг офати – эсдан чиқаришда, шижоатнинг офати – ҳаддан ошишда, саховатнинг офати – исроф қилишда, назарнинг офати – мақтанишда, ибодатнинг офати – сусткашликда, диннинг офати – ҳавои нафсга берилишдадир».

Шайх Аҳмад ҒАЗЗОЛИЙ «Баҳрул–Маҳабба» китобидан.

👉 https://t.me/musaffouzb

1 month ago

СУРА БОШИДА "БИСМИЛЛАҲ" АЙТИШ
#Қуръон **1476-CАВОЛ: “Ихлос” сурасини 100 марта ўқиганда ҳар сафар “Бисмиллаҳ”ни айтиладими? Олдиндан раҳмат.

💬 ЖАВОБ:** Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сураларни бошлашдан аввал "басмала (Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим)"ни айтиш суннат амал саналади.
Басмала Қуръони каримдан бир оят бўлиб, сураларнинг орасини ажратиш учун нозил бўлган. Бу ҳақда Аллома Зайлаий айтадилар:
الْبَسْمَلَةُ آيَةٌ مِنْ الْقُرْآنِ لَيْسَتْ مِنْ أَوَّلِ كُلِّ سُورَةٍ وَلَا مِنْ آخِرِهَا وَإِنَّمَا أُنْزِلَتْ لِلْفَصْلِ
“Басмала Қуръондан бир оят бўлиб, ҳар бир суранинг бошидан ҳам, охиридан ҳам бир оят эмас. Суралар орасини ажратиш учун нозил қилинган” (“Табйинул-ҳақоиқ” китоби).
Шундан келиб чиқиб, Ихлос сурасини 100 марта ўқимоқчи бўлган киши ҳар ҳар сафар сурани бошлашдан аввал “басмала" айтиши суннатдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

*🔗 Улашинг:* @musaffouzb

1 month ago

#100_buyuk_shaxs

*🎧 1-қисм: Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу
📖 "Ислом умматининг 100 буюк шахси"*@musaffouzb

1 month, 1 week ago

НАМУНАЛИ ИЖТИМОИЙ ҲАЁТНИНГ БИР КЎРИНИШИ

Ҳазрати Муовиянинг даврларида икки одам жанжаллашиб қолди. Жанжал асносида бири бошқасининг тишини уриб синдирди. У синган тишини олиб, Муовия розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига борди ва: “Тишнинг қасоси тиш бўлади, шунинг учун қасос олиб беринг”, деди. Ҳазрати Муовия: “Тўғри, сенинг ҳаққинг бор, лекин нима фойда? Сенинг тишинг-ку синиб бўлди. Уникини ҳам синдирайликми? Унинг ўрнига тишингнинг хунини ол, хун эвазига муроса қил”, дедилар. У киши: “Мен айнан ўша тишини синдириб қасос оламан”, деди. Муовия розияллоҳу анҳу унга яна қайта тушунтирдилар. Лекин у кўнмади. Ҳазрати Муовия кейин: “Ундоқ бўлса, юр, унинг ҳам тишини синдирамиз”, дедилар.
Йўлда машҳур саҳоба – Абу Дардо розияллоҳу анҳу ўтирган эдилар. У зот шундай дедилар: “Биродар! Қара, сен-ку қасос оляпсан. Лекин бу гапни ҳам эшитиб кет. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Ким бировга азият етказса ва азият етган кимса уни кечириб юборса, Аллоҳ таоло уни афвга энг кўп муҳтож бўладиган кунда* (яъни охиратда) афв қилади”***, деганларини эшитганман”.
Боягина ғазабга миниб, хун ҳақи олишга ҳеч рози бўлмай турган одам ушбу ҳадисни эшитгач: “Сиз бу ҳадисни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганмисиз?” деб сўради. Абу Дардо розияллоҳу анҳу: “Ҳа, эшитганман, менинг мана шу қулоқларим эшитган” дедилар.
У: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деган бўлсалар, уни шундоқ кечириб юбораман”, деди. Шундай қилиб, уни авф қилди.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.t.me/musaffouzb

1 month, 1 week ago

#umumiy_tarif
*🎧 22-қисм
📗 Ислом динига умумий таъриф
✍🏻 Али Тантовий*
@musaffouzb

1 month, 1 week ago

Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!

Шукруллоҳ қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.

t.me/musaffouzb

1 month, 2 weeks ago

#umumiy_tarif
*🎧 16-қисм
📗 Ислом динига умумий таъриф
✍🏻 Али Тантовий*
@musaffouzb

1 month, 2 weeks ago

Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!

Шукруллоҳ қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.

t.me/musaffouzb

1 month, 2 weeks ago

НАСИЯГА СОТГАН НАРСАСИНИ АРЗОНРОҚҚА ҚАЙТА СОТИБ ОЛИШНИНГ ҲУКМИ
#савдо

**1468-CАВОЛ: Бир одам машинасини 1 йилда бўлиб тўлашга 17 мингга сотди. Харидор маълум муддатдан кейин ўша машинани бозорга олиб чиқиб, 12 мингга сота олмабди. Кейин ўша машинани биринчи сотган одам ўзи қайта савдо қилиб, нақдга 12 мингга сотиб олибди. Шу савдо шаръан тўғри бўлганми? Агар тўғри бўлмаган бўлса, булар қандай йўл тутишлари керак?

💬 ЖАВОБ:** Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай савдо дуруст эмас. Чунки бундай ҳолатда харидор ҳеч нарсага эга бўлмасдан қарздор бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда Аллома Ҳаскафий шундай деганлар:
(و) فسد (شراء ما باع بنفسه أو بوكيله ) من الذي اشتراه ( بالأقل ) من قدر الثمن الأول ( قبل نقد ) كل (الثمن) الأول. صورته: باع شيئا بعشرة ولم يقبض الثمن ثم شراه بخمسة لم يجز
“Киши ўзи ёки вакили сотган нарсанинг пулини тўлиқ олмасдан аввал харидордан аввалги нархдан арзонга сотиб олиши – шаръан фосид савдодир (яъни, жоиз эмас). Бундай савдонинг кўриниши: Сотувчи 10 га бир нарса сотди ва пулини қўлига олмади. Кейин уни 5 га ўзи қайтиб сотиб олса, жоиз эмас” (“Дуррул-мухтор” китоби).
Демак, сотувчи сотган нарсасини ҳамма пулини олишидан аввал уни арзонроққа сотиб олиши жоиз эмас ва бундай савдони бузиш лозим бўлади. Лекин, сотувчи насияга сотган нарсасини аввалги нархда ёки ундан кўпроқ нархга сотиб олиши жоиз.
Шуни ҳам қўшимча қилиш жоизки, мазкур савдо кўринишида агар маҳсулот харидорнинг мулкидан чиқиб, яна янги мулк бўлиб қайтиб келса: масалан, учинчи шахсга сотса ва савдони бекор қилиб қайтариб олса, ёки учинчи шахс ўша маҳсулотни сотиб олгандан кейин унга совға қилса, ана ўшанда аввалги сотувчи аввалги нархидан озроғига қайта сотиб олиши мумкин бўлади. Бу ҳақда Аллома Ибн Нужайм шундай дейдилар:
ولو خرج المبيع عن ملك المشتري ثم عاد إليه فإن عاد إليه بحكم ملك جديد كالإقالة قبل القبض أو بعده أو بالشراء أو الهبة أو بالميراث فشراء البائع منه بالأقل جائز،
яъни: “Агар товар харидорнинг мулкидан чиқиб, янги мулк ҳукмида ўзига яна қайтиб келса, масалан савдони бекор қилиш билан қайтса (бунда қабздан олдин ёки кейин бўлишнинг аҳамияти йўқ) ёки кимгадир сотиб, яна қайтиб сотиб олса, ёки кимдандир совға сифатида қабул қилиб олса ёхуд мерос орқали қайтиб келса, харидордан ўша маҳсулотнинг биринчи эгаси аввалги нархидан озига сотиб олиши жоиз бўлади” (“Ал-Баҳрур-роиқ” китоби).
Хулоса қилиб айтганда, саволда сўралган масалада иккинчи савдони бузиш лозим бўлади. Бунинг ечими сифатида ўша машинани бозорда аввалги эгасидан бошқа одамга сотиб, ундан тушган пулни биринчи савдодан юзага келган муддатли қарзни тўлаш ва қолган суммани келишилган муддатда бўлиб тўлаш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

*🔗 Улашинг:* @musaffouzb

1 month, 3 weeks ago

МАОШ ОЛИШДАГИ АДОЛАТ

Девбанддаги “Дорул улум” номини эшитган бўлсангиз керак. Охирги пайтда Аллоҳ таоло бу идорани уммат учун раҳмат қилиб қўйди. У ердан саҳобаи киромларни ёдга соладиган одамлар етишиб чиқдилар.
Мен падари бузрукворим Муфтий Муҳаммад Шафеъ қоддасаллоҳу сирроҳдан эшитганман. Девбанддаги “Дорул улум”нинг аввалги даврида устозларнинг бир одатлари бор эди: “Дорул улум”га бирор меҳмон бирортаси билан учрашиш учун келса, келган вақтини қайд қилинар, кейин ой охирида, фалон-фалон кунларда меҳмон билан машғул бўлдим, шунча вақт “Дорул улум” ишидан чалғидим, шунинг учун менинг маошимдан кесиб олинсин, деб илтимоснома тақдим қилар эдилар...
Ҳозирги кунда ойликни оширишни сўраганлари ҳақида кўп эшитасиз. Лекин, мен идорага тегишли муддатда шунча вақтни шахсий ишимга сарф қилдим, шу сабабли маошимдан қирқиб олинсин, деб илтимос қилган бирор кимса ҳақида эшитмайсиз. Бу ишни фақатгина бир кун Аллоҳ таолонинг ҳузурида туришни ўйлаган шахсгина қила олади. Бугун ҳар бир шахс уятдан бошини эгиб қарасин, ишчилар ва ходимлар қанча вақтни виждон ила ўз вазифаларини адо этишга сарф қиляпти? Бугун ҳар жойда фасод тарқаган. Халқ саргардон ва идоранинг ташқарисида қуёшда турибди. Масъуллар эса, ўзининг салқин хонасида гап сотиш билан банд, чой ичяпти, нонушта қиляпти. Бу тарздаги ишларда бир тарафдан, маош ҳаром бўляпти ва иккинчи тарафдан халқни сарсон қилиш гуноҳи ёзиляпти.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.
t.me/musaffouzb

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 Tage, 2 Stunden her

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 Wochen, 3 Tage her

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 Wochen, 6 Tage her