Реклама👉: @reklamahaqida
Ikkinchi kanalimiz
👇👇👇
https://t.me/+DxCtjcVGjIpkMzQy
👇Мусиқа топувчи бот
@Taronabot
Video yuklovchi bot: @Tele_Save_Bot
Last updated 4 weeks, 1 day ago
✅ @Jahon_xabarlari расмий канали
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз 👉 @Murojaatbor_bot
💰 Реклама учун @otash_media_uz
Last updated 2 weeks, 1 day ago
Энг оммабоп савдо канали “Vodiy Moshina Bozor” га хуш келибсиз❗️
Эълон бериш учун 👉 @vodiy_admins га ёзинг!
Спамлар учун: t.me/+2GKIybcQDxM0YTk6
Last updated 4 weeks, 1 day ago
#МУНОСАБАТ
Рақобат бор жойда ривожланиш бўлади, адолат қарор топади
Робахон МАХМУДОВА, «Адолат» СДП фракцияси раҳбари:
— Мамлакатимиз раҳбари сиёсий партиялар илгари сурган таклифларни бирма-бир таҳлил қилиб, уларнинг асослиларини эътироф этди. Жумладан, партиямизнинг истироҳат боғлари, сайилгоҳ ва хиёбонларни хусусийлаштиришни тақиқлаш бўйича позицияси, дорилар устидан назоратни кучайтириш, нархларнинг сунъий ошишининг олдини олиш, рецептсиз дорилар рўйхатини қисқартириш бўйича интилишлари ижобий баҳолангани, албатта, келгуси фаолиятимизда бизга куч-ғайрат бағишлайди.
Кўп миллатли халқимизни ўйлантириб турган кўплаб муаммоларга қонуний ечим топишда парламентнинг ролини ошириш ҳақидаги ташаббуслар ҳам фракциямиз аъзолари томонидан якдиллик билан қўллаб-қувватланди.
Бинобарин, ҳудудларни ривожлантириш, ижтимоий ва инфратузилма объектларини қуриш, маҳаллаларни обод қилиш бўйича инвестиция дастурлари шаҳар ва қишлоқларимиздаги халқимиз ҳаётини тубдан яхшилашга хизмат қилмоқда. Масалан, шу йилнинг ўтган даврида инвестиция дастурларига 30 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилган бўлса-да, ушбу жараёнда депутатларнинг фаол иштироки, унинг ижроси устидан назорати деярли сезилмагани асосли танқид қилинди. Энди биз, депутатлар ушбу фикрлардан тўғри хулоса чиқаришимиз ва инвестиция дастурларини тайёрлашда фаол иштирок этадиган мукаммал тизим яратишимиз лозим бўлади.
Давлатимиз раҳбарининг уй-жой сотиб оладиган аҳоли маблағларини кафолатли ҳимоя қилишга қаратилган қонунчиликни кучайтиришга оид таклифи ҳам эътиборга молик. Сабаби, кейинги йилларда кўплаб юртдошларимиз айрим сохта «қурувчилар»нинг ноқонуний ҳаракатидан азият чекмоқда. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида фуқароларимизнинг уй-жой қурилишига жалб этилган маблағларини кафолатли ҳимоя қилишга қаратилган қонуннинг қабул қилиниши бу борадаги муаммоларга чек қўйиши, шубҳасиз.
Мамлакатимиз раҳбарининг тугал ечимини кутаётган мажбурий тиббий суғурта тизимини жорий этиш ишларини якунига етказишга доир таклифларини ҳам тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Зеро, партиямиз аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш, соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш ишларини давом эттириш тарафдори.
Шу нуқтаи назардан айтганда, дори-дармон тармоғини тартибга солиш, тиббиётда рақамли платформалардан самарали фойдаланиш ва мажбурий тиббий суғурта тизимини мувафаққиятли ишга туширишга қаратилган қонунчиликни ривожлантириш яқин истиқболдаги фаолиятимизнинг асосий мақсади бўлиб қолади.
Мажлисда парламентда мухолифатни жонлантириш ва уларга қўшимча ҳуқуқлар бериш таклифи ҳам билдирилди. Бу демократик жамият қуришда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, соғлом рақобат ва очиқ муҳокамаларни таъминлайди.
Ушбу тарихий нутқда сайловлардаги соғлом рақобат, қарашлар плюрализми парламентга кўчиб ўтиши, янги Ўзбекистон парламенти «ғоялар генератори»га, конструктив баҳс ва мунозаралар майдонига айланиши лозимлиги ҳам қайд этилди. Бундай ёндашув парламент фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга замин яратади. Зеро, рақобат бор жойда ривожланиш бўлади, адолат қарор топади.
Президентимиз белгилаб берган устувор вазифалар ва илгари сурилган муҳим таклифлар халқимиз фаровонлигини оширишга қаратилган бўлиб, «Адолат» СДП ва унинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси ушбу залворли вазифалар ижросини ҳаётга татбиқ этишда янада фаол иштирок этади.
*🌐Adolat.uz *|*🔵Facebook *| *🚀Telegram *|*📷Instagram *|*🐤Twitter*|*🎬***YouTube
Реклама👉: @reklamahaqida
Ikkinchi kanalimiz
👇👇👇
https://t.me/+DxCtjcVGjIpkMzQy
👇Мусиқа топувчи бот
@Taronabot
Video yuklovchi bot: @Tele_Save_Bot
Last updated 4 weeks, 1 day ago
✅ @Jahon_xabarlari расмий канали
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз 👉 @Murojaatbor_bot
💰 Реклама учун @otash_media_uz
Last updated 2 weeks, 1 day ago
Энг оммабоп савдо канали “Vodiy Moshina Bozor” га хуш келибсиз❗️
Эълон бериш учун 👉 @vodiy_admins га ёзинг!
Спамлар учун: t.me/+2GKIybcQDxM0YTk6
Last updated 4 weeks, 1 day ago