Imaginative Girl 🦢

Description
Аёллар ҳам таълим олишга ҳақли☔
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 days, 14 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 days, 23 hours ago

3 days, 2 hours ago

Давоми 👇

Ўлгандан кейин, ундай аёл ҳақида номигагина яхши гаплар айтишади, эр жонвор сразу иккинчисига уйланиш пайига тушади, (қаранга, лекин ўша эр учун аёл ҳаётини бағишлашга тайёр эдия), болалар ҳам бир кун онани йўқотиш дардини унутади, ҳаёт яна шундай давом этаверади. Ўша яхши қиз эса, нормально яшадими, йўқми, ўзиям жавобини билмай ўлиб кетади…

Ая, шуям ҳаётми?

Олийжаноб инсонлар кам.

Инсонлар орасида ҳам аслида йиртқичлар оламидаги қонунлар ишлайди. Беҳбудий бобомиз нима деганди? Ҳақ олинур, берилмас деганди. Бу ҳаётда ҳеч ким ҳеч нарсани қўлингизга мана сенга деб тутиб турмайди. Ҳаммаси тортиб олинади! (Қўрманг ая, бировнинг пули ва эрини тортиб олишни назарда тутмаяпман, бошқа нарсаларни айтяпман, астағфириллоҳ)🤣

Ва 2025 йилдан ўз олдимга қўйган асосий мақсад: яхши қиз бўлмаслик!!!

Янги йилда Янги Мадина! Қалей, чёткийми?

Madina Rajabova

@imaginative_girl

3 days, 2 hours ago

Ая, шу ўтириб-ўтириб ўйлаб қоламанда. Ҳаётда нисбийлик бунча кучли. Сиз мана бу яхши, мана бу ёмон деб айтган нарсаларнинг ҳаётда умуман тескарисини кўряпман.

Мана масалан, сиз эсимни таниганимдан бери, йигитлар билан гаплашма, уят бўлади, қиз боланинг репутацияси “тоза” бўлиши керак деб жуда-жуда кўп уқтирдингиз. Айтганингизга амал қилдимми? Қилдим. Сиз ўқувчилигидан, шунчаки йигитлар билан “гаплашадиган” қизлардан нафратланишимни айтганмидиз, айтгандиз. Мен нафратландим. Мен учун дунёда йигитлар билан гаплашадиган қизларданда ёмон, жирканч, маҳлуқ йўқ эди. Улар умуман ҳурматга лойиқ эмасди.

Ая, мана атрофимдаги инсонларни кузатиб туриб ўйлайманда, қанчадан қанча ақлли, тарбияли аёл-қизлар бор. Лекин нега уларнинг кўпчилиги бахтли эмас? Яъни, бахтли эмас деганда нимани назарда тутяпман: Ну шахсий ҳаётида бахтлимас, хуллас. Эр масаласида омади чопмаган дея қолайлик. Ахир бизда эрсиз аёл ҳеч киммаску. Мен бундай ўйламайман. Лекин негадир бошқалар шундай ўйлашадида. Шунга айтяпман.

Ая, биласизми, нима? Ўша сиз нафратланишимни, умуман яқинлашмаслигимни айтган, 16-18 ёшлигидан йигитларни пайпоқдек алмаштирган қизлар ҳозир тўғриси бахтлидек кўринади менга. Сиз нима дегандиз? Ўшанақа қизларга бирорта йигит уйланмайди дегандиз. Йўқ, ая! Уйланишди. Уйланганда ҳам такооой, крутооой, йигитлар уйланишди. Ўша кўпчилик қизлар орзусидаги оқ отли “шаҳзода” йигитлар уйланишди. Ўша қизни севганидан телба бўлиб қоладиган даражада кучли севвдиган йигитлар уйланишди. Ўша қизларнинг 2-3 талаб боласи бор. Кунда эрим бундай гул берди, ундай гул берди, туғилган кунимга квартира, машина совға қилди деб ёзишадида. Улар бахтли эмасми? Ҳар куни 9-10 соатлаб ишхонада “чирийдиган” қизга, менга, тўғриси, бахтлидек кўринади шулар. Йўқ, йўқ, мен нолимайман. Ҳолатим яхши, ёмон эмас. Лекин негадир қалбимнинг бир жойида тўлмас бир кемтик бор. Негалигини тушунмайман.

Ая, сиз жуда яхши аёлсиз. Умрини эрига, тўртта боласига бағишлаган, керак бўлса, эри учун жонини ҳам гаровга қўядиган бир фариштамисол аёлсизда. Тўғриси. Лекин негадир эсимни таниганимдан бери дадам сизга гул узатганини кўрмаганман. Ҳа, дадам сизни ҳурмат қилади. Менга ҳам роса кўп айтган: аянг менга қилган яхшилигини билмасам, кўр, ношуд бўлган бўламан деб. Ҳа, чиройли гаплар. Лекин, нима десам экан, гул барибир бошқачада. Тўғри, ўзбекнинг ота-онаси жуда андишали, фарзанди олдида жуфтига меҳрини кўрсатавермайди. Лекин минг андишали бўлсада, фарзандлар ота-онаси бир-бирига меҳрли эканини, бирга бахтли эканини сезиши, билиши керак экан. Эмоциялари бўғилган, занжирланган, сиқилган катталарнинг худди шундай эмоциялари бўғилган, занжирланган, сиқилган, меҳрга қизғанчиқ болалари… хммм, майли, менталитетимиз барибир бошқачада. Дунёда нима ривожланса, ҳаммасига тескари юрадиган. Ҳай майли… энди нимаям дердим.

Биласизми, ўша йигитларни пайпоқдек алмаштирган қизлар бундоқ ўйлаб қарасам, қўрқмас қизлар экан. Биласизми улар нимадан қўрқишмаган? Атрофдагиларнинг улар ҳақидаги фикрларидан. “Фалончи яхши қиз” деган гап уларга нафиг ҳеч қачон керак бўлмаган. Улар ўз ҳаётининг доим марказида бўлишган. Ўз ҳаётларини яшашган. Хато қилишдан қўрқишмаган. Ўз ҳаётлари учун ўзлари масъул эканликларини жуда яхши англаб етишган. Ўзларини қадрлашган.

Ўша қизлар мактаб ва универни қизил диплом билан битиришданда муҳимроқ ишлар борлигини жуда эрта англашган. Балки, фақатгина мен мана шундай яхшилик ва ёмонлик эртакларига ишониб юргандирман. Балки фақат мен соддагина бўлгандирман.

Сизнинг наздингиздаги “яхши қиз” эса аслида қўрқоқ, ҳамма учун қулай ва ўз ҳаётида фақат томошабин қиз. Ота-онаси, эри, қайнонаси, болалари ўша қизнинг ҳаётини пачоғини чиқариб, дабдала қилмайдими, у жимгина ўз ҳаётидаги фожиани томоша қилиб тураверади. Чунки ҳаёт марказида ўзи эмас. Эрга теккунча ота-онаси биринчи планда, кейин эри (уям қадрлайдими, йўқми, амримаҳол) ва қайнона, кейин эса болалари. Қарабсизки, кейин у ўлади.

Давоми👇

4 days, 6 hours ago

Янги йилга мушукча олмоқчи бўлганлар диққатига! Пародали мушукча бор, алоқа учун шу ерга мурожаат қилинг 👇

@Threecat3bot

3 months ago

Бугундан бошлаб каналимдан энг кўп пост улашган канал постларидан мен ҳам улашаман (статистикада кузатиб). Канали борлар—сизларга яхши имконият ?

3 months ago

To’grisi,o’zbek jamiyatida o’zbek oilasida 20 yoshdan oshib oila qurmagan qizlarga juda og’ir . Karyera qilish, oila qurish , boshqa planlar hamma -hammasini yukini yelkasida ko’tarib yuradi.

O’zim misolimda aytsam:
Har kuni tuni bilan uxlolme chiqaman, o’zi to’gri qilyapmanmi? , qayerda xato qildim ?,ota-onamni orzularichi ular nima bo’ladi? ,men kutgan insonimni uchratamanmi?
Hayotimni davomi qanday bo’ladi?
Shu kabi savollar har kuni qiynaydi. Ba’zida dod degim keladi. O’zimga -o’zim yaxshi bo’ladi ,orzularingdan voz kechma deymanu, ba’zida suyanib yig’lashga yelka qidiraman….

#hislar

3 months ago

Ўзи "ақл" деганда интеллектдан ташқари—нафс, эго, ўрнатилган хато программалар, ҳайвоний инстинкт(табиий эҳтиёжларини қондириш учун қиладиган мураккаб туғма ҳаракат)ларини қай даражада бошқариши ҳам тушунилиши керак. Шунда ақлга тўлиқ таъриф берилган бўлади. Агар қайсидир бошқа жиҳатларни унутган бўлмасам.

@imaginative_girl

5 months, 4 weeks ago

Telegram'нинг ўзбек сегментида ҳуқуқ, санъат, илм-фан, ижтимоий ҳаёт, бизнес ва бошқа соҳаларга ихтисослашган энг фаол блогерларнинг каналларини тавсия қиламан. Бу каналлардан янги билимлар, қизиқарли фактлар, чиройли таҳлиллар топасиз.

Барча блогерларнинг каналларини битта ҳаволага жойлаб қўйдик. Уни босиб, истаганингизга ёки бирдан ҳаммасига обуна бўлишингиз мумкин.

Telegram'да кўп вақт ўтказсангиз, бу вақтни унумли сарфлашга ва фойдали маълумотлар олишга ҳаракат қилинг. Ушбу каналлар сизга мана шундай маълумот манбалари бўлиб хизмат қилади.

? https://t.me/addlist/XV-Lp2nMTPtkOWVi

5 months, 4 weeks ago

Шахс ва Жамоавийлик ҳақида

Уч кундир баъзан фейсбукка кириб турибман. Постларни кўриб, яхшиям пайтида ташлаб кетган эканман, деяпман.

Телеграмдаги каналлар, китоб блогларининг ўқимишли кузатувчилари доирасида ўзбек жамиятининг аслида қандай эканлигини унутиб қўйибман.

Мен бу жамиятга оид бўлишни истамайман, масалан. Аям ёки севган аёлим билан тушган расмим остида мени бузуқ деб атовчилар, бир-бирига таъна қилаётганлар, ўзича Ислом қўриқчилиги қилиб, одамларни Исломдан совутаётганлар…

Умуман, бу одамлар бировни сабабсиз тошбўрон қилиш ҳуқуқини қаердан олади?

Биламизки, Ўзбекистон ҳамон жамоавий-коллектив тузумда яшайди. Тарихимизда ҳеч қачон индивидуаллашув яъни шахсга айланиш жараёни юз беролмади.

Хонликлар даврида бир бўлиб сарой қурилиши ё тоғон қазиш ҳашарига сафарбар қилинган халқ Советда пахтага ҳайдалди.

Ер ва пул етмагани учун бутун оиладаги ўнта бола битта хонада ухлашга мажбур бўлди, шахсий хона деган нарса фақат Америка фильмларида қолиб кетди.

Кичик халқ эдик, сонимизни кўпайтиришимиз шарт ва ўта ёш пайтимиз уйландик, турмуш қурдик.

Ичимизда доим бизни кузатиб турадиган ота-она характеридан қутулолмадик, ўз қарорларимизни ўзимиз қабул қилолмадик.

Натижада, шахга айланолмаслик, шахсий фикрга эга бўлмаслик бутун бошли ўзбек миллий қадриятининг ўзагига айланди.

Умуман, шахсиятлашув нима?

У ўз қабул қилган қарорлари ва амалларини мустақил равишда бажариб, хато ва мағлубиятни ўз номидан қабул қила олишдир.

Шахсият бирон ишни жамият истагани ё оила зуғуми сабаб эмас, балки ўзи истагани учун қилишдир.

Бу ҳаракатларни амалга оширганингизда сизга фейсбукдагидек "жамиятга зарарли унсур" тамғасини босадиганлар эса ҳаётда шахс бўлолмаган, жамиятсиз, маҳалласи, қишлоғи ё ота-онасисиз ҳеч вақони эплолмайдиганлар, холос.

Яъни, психологик жиҳатдан ўсмирликдан сўнг психологик равишда улғаёлмаганлар.

Ўсмирларга хос сабабсиз ғазаб, ҳаммадан аламзадалик, ўз хатоси учун тинимсиз бошқаларни айблаш, ўзи бошлаган жангда мағлуб бўлгач, ер тепиниб йиғлаш…

Буларнинг бари мана шу, шахс бўлолмаган одамларда кўзга ташланади.

Уларни биз ўзбек жамиятида тонналаб топамиз. Вақтида (уларга кўра 18-23 ёш ораси, яъни айни катта дунё билан танишув даври) турмуш қуриб, инкубатордек туғмадингизми? Ўтириб қолган ё жинсий қобилиятсизсиз.

Ўзингиз истагандек кийиндингизми? Фоҳиша ё енгилтабиатсиз, чунки улар ҳеч қачон ўзлари истаган кийимни маҳалла босими сабаб кийишолмаган.

Аёлингиз билан бахтли кунингизни улашдингизми?

Бўлди, аёл олиб-сотарисиз, чунки улар нари борса йигирма ёшда онаси танлаб берган, ўзи ҳеч қачон севмаган аёл билан яшашга мажбур.

Қисқаси, бу кишиларнинг фикр-мулоҳазаси, сизни айнан жамият ғалвири орқали баҳолаши ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Улар оғзини оча бошлаганида шунчаки улғай ва ўзинга ҳаёт ярат, дейиш керак.

Чунки, кўпчилигининг шахсий ҳаёти бўлмагани учун сизникига бурун суқишдан завқ олади.

Истаганингиздек яшанг, шахс бўлинг, чунки бу жамият ё дунёни бизнинг кийим, диний қараш ё кундалик ҳаракатларимиз эмас, порахўрлик ва иккиюзламачилик, ёлғондан яшашлар қулатади.

Ғорингиздан чиқинг, шунинг ўзи етади.

Мирзоҳид

@imaginative_girl

5 months, 4 weeks ago

Сен билан фикрим бир жойдан чиқмаслиги мумкин, лекин сен кўчадаги кичкина ариққа думалаб, хушсиз ётганингда мен сени ариқдан олиб чиқиб, касалхонага элтиб қўйишим мумкин.

Мен сен билан фикрим бир жойдан чиқмаслиги мумкин, лекин сен бехос йиқилиб кетсанг, сени суяб қолишим мумкин.

Сен билан фикрим бир жойдан чиқмаслиги мумкин, лекин қўшним бўлсанг ҳар куни қозонингда овқат борми/йўқми хабардор бўлиб, сенга яхши қўшни бўлишим мумкин.

Мен сен билан фикрим бир жойдан чиқмаслиги мумкин, лекин бу ҳурмат қилишимни тўҳтатмайди, аввало инсонларни инсонлиги учун қадрлайман.

@imaginative_girl

6 months ago

Виждон эркинлиги ҳуқуқини талаб қилаётганларнинг ўзлари бу нормани бузиб юришади)

Гап — қуруқ гап, факт эса факт: болангга кичкиналигидан диний таълим беряпсанми, демак, виждон эркинлиги нормасининг "ҳар ким исталган динига этиқод қилиш/қилмаслик ҳуқуқига эга" бандини бузяпсан.

Кимдир ўз шахсий фикрини билдириб, мен Худосизман, деса ёки бошқа диндалигини айтса талвасага тушяпсанми, демак бутунлай виждон эркинлиги ҳуқуқи ҳақида гапирмай қўя қол.

Мактаб ҳам мажбурий-ку, деётганлар мактабда яхши ўқиганингизда таълим олиш ҳуқуқи шахсий эмас, ижтимоий ҳуқуқлигини билган бўлардингиз.

@imaginative_girl

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 days, 14 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 days, 23 hours ago