🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 months, 1 week ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 1 week, 4 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 week ago
Taqriz: "Buyuk yolg'izlikda qolasan" — Murod Chovushning postmodern kinomatnlar olami
Murod Chovushning "Buyuk yolg'izlikda qolasan" asari, uning postmodern uslubidagi eng yirik yutuqlaridan biri sifatida taqdim etiladi. Kitobda kinomatnlar — kinolar haqida yozilgan postmodern bitiklar, degan atama, o'ziga xos va murakkab bir tasavvur yaratadi. Bu asar nafaqat kinoni, balki uning estetikasini, tilini va mo‘jizaviyligini qayta o‘ylashga undaydi. Murod Chovush o‘zining kitobida kino va adabiyotning o‘zaro aloqalarini yanada chuqurlashtirib, ularni yangi, kutilmagan shakllarda birlashtiradi.
Kinomatnlar va postmodernizm
Chovushning uslubi, avvalo, postmodernizmning xususiyatlarini o‘zida aks ettiradi: yorqin intertekstual aloqalar, o‘z-o‘zini anglash va "yolg‘on" hikoyalarning bir-biriga aralashishi. U kino va adabiyotning chegaralarini muammoli shaklda ko‘rsatadi. "Kinomatn" atamasi, aslida, kinoning va adabiyotning uzviy birlashishini anglatadi — kino olami, uning sahnalari va obrazlari, muallif tomonidan o‘zgacha badiiy til bilan qayta yaratiladi. Chovushning postmodern bitiklari ko‘pincha badiiy formaning o‘zi bilan o‘yin qiladi, o‘quvchini adabiyot va kinoning oldindan belgilangan strukturalariga shubha bilan qarashga majbur qiladi.
O'zlik va yolg‘izlik
Kitobning nomi — "Buyuk yolg'izlikda qolasan" — aynan insonning o‘zlikni izlashdagi yolg‘izligiga qaratilgan. Bu asarda, kino va adabiyot orqali, o‘zlikni anglash jarayonining murakkabligi va kutilmagan oqibatlari ko‘rsatiladi. Har bir "kinomatn" bir vaqtning o‘zida reallik va illyuziya o‘rtasidagi noaniq chegara haqida hikoya qiladi. Murod Chovushning tasavvuri, o‘zbek adabiyotining anglangan tasavvur doirasidan chiqib, kinoning estetik go‘zalligini, shuningdek, uning texnik va falsafiy taraflarini qayta ko‘rib chiqishga yo‘naltirilgan.
Formaning innovatsiyasi
Chovushning "Buyuk yolg'izlikda qolasan" kitobi o‘zining formasi bilan ajralib turadi. U faqat bir hikoya emas, balki turli kino janrlaridan ilhomlangan "postmodern yoritish" deb ataladigan uslubda yozilgan fragmentlardan iborat. Bu uslub o‘quvchini turli tafsiflar va perspektivalar orqali bir voqeani ko‘rishga undaydi. Kino sahnalari va adabiy til birlashganda, o‘quvchi o‘zini har safar yangi va kutilmagan voqealarda topadi, shu bilan birga, yozuvchi har bir sahnada shubha, ishonchsizlik va mashaqqatni mujassamlashtiradi.
Xulosa
“Buyuk yolg'izlikda qolasan” — nafaqat kinolar haqidagi bitiklar, balki kinonun tilini, tasvirini, va hissiyotini yangi bir shaklda qayta yaratgan asar. Murod Chovush o‘zining postmodern uslubida kino va adabiyotning chegaralarini o‘zgartiradi va ular o‘rtasidagi noaniq aloqalarni tahlil etadi. Kitobda tasvirlangan kinomatnlar orqali o‘quvchi o‘zini yolg‘izlik va o‘zlikni izlashda, yuksak san’at va kinematografiyaning murakkab qirralarida topadi.
Javlon Jovliyev
Донишманд Азизиддин Насафий одам ҳаёти давомида ўсимлик руҳи, ҳайвон руҳи ва одам руҳи ва хоказоларга қараб тараққий этишини ёзади.
Ўсимлик руҳи, Кафка мисрасида келтиргандек, ҳиссиёти билан дунёга муносабатга киришади. Дунёни тўғридан-тўғри қабул қилади. Ўсимлик ёки ҳайвон руҳи деганда қандайдир бир шарпа манзарасини яратмаслигимиз керак.
Ўсимлик руҳи эволюциясида муносабатни тўғридан-тўғри қабул қилмай, мушоҳада қилишни ўрганса, одам руҳи даражаси tomon шанси шунча ортади.
Аксинча, ҳайвон руҳида қолади. Бу ерда руҳ деганда, сифатлар тушунилади. Ҳайвон руҳли фақат, масалан, боласига жуда меҳрибон бўлади. Бошқага буни кўрсатолмайди. Коррупция. Маҳаллийчилик. Таниш-билишчилик ва хоказо. Одам руҳи билан фарқ шунда дегандай бўлади А.Н.
Одамзот ўзини идеаллаштиради. Безакка моил. Лекин қандай бўлса шундай ҳолатини идеал кўрган, дунё манзарасини кўриб даҳшатга тушади. Ва чуқур мушоҳадага моил бўлади.
Бу Кафканинг “Қалъа” романи ҳақида. Ва “ зулм абадий тараққиётимизнинг бир зарурияти” деб бежизга ёзмайди. Бу зулм demak керакли нарса дегани эмас.
Сен қалъадагилар билан қандай муносабат қилсанг, улар сенга шумуносабатингга идеал жавоб жавоб берадилар. Сенинг истаганингни мукаммал қилиб беради.
3 -қисм тугади.
Мурод Човуш
“Қалъа” романида муаллиф психологияси ҳам қатнашганида “женский роман” турига ўхшарди.
Муаллиф таассуротларини қисмларга бўлиб ташлайди. Қисмларни майдалаб, қиймалайди: хулосага шошилмайди.
Хулосага келмайди ҳам. Бўлакларга бўлинган таассуротларга ном бериш банд қилади. Тартиб ўрнатмоқчи бўлади.
Кафка “ асар бу форма, бошқа нарса эмас” деб ёзади. Асарни ўқиш ичидан маъно қидиришмас. Мақсад, асарнинг формасини гавдалантириш.
Кафка “Маънавий оламдан бошқа ҳеч нарса йўқ: ҳиссиёт, таассурот олами дейдиганимиз, маънавий олам ичида зулм тусига киради.
Зулм деб аниқлаштирилган бу нарса абадий тараққиётимизнинг қайсидир лаҳзасидаги зарурият холос ”деб ёзади.
Фақат ҳиссиётлар, таассуротлар билан тез хулоса чиқарамиз. Ҳиссиётлар, таассуротлар бу охирги нуқта, мева деб ўйлаймиз.
Кафка эса ёзади: “Одамлар билан муносабат ўзингни чуқур таҳлилга ундайди”.
Чуқур таҳлил одамни жамлайди. Чунки энди таассурот қолмайди. Унинг ҳамма бўлаклари номланган.
Шунда Кафка ёзади: “Маънавий дунёдан бошқа ҳеч нарса йўқлигининг исботи умид хаёлини йўққа чиқаради ва бизга тўлақонли ишонч беради.”
2-қисм тугади.
Мурод Човуш
ҚУЁШ ЧАҚНАШЛАРИ
Автобусда, поездда, тоғда, йўлда, скамейкада, ишда, уйда эсга тушган бадиий -кино ҳақда ҳаваскор мақолалар ёзилди. 2 йил ёки 3 йилми? Телеграмдаги киносанаъти каналида чиқти.
Киномақолалар остида кино соҳасидагилар ва шунҳа яқин, мақолалар кинотанқидга узоқдалигини хўп шарҳлар қилишди, раҳмат.
Канал админи, бечора, муаллиф ўта шахсий таассуротларини билдиряпти холос деб кинобилимдонлар олдида узрини хўп сўради.
Бу таассуротлар эмасди.
Бизнес ўргатувчилар одам ҳар бир нафасини пулга айлантириш керак дейишади ёки шунга яқин бир гап. Қаерингдир оғриб қолса, уни киномақолага айлантир. Қаеринг оғриганини билиш ҳам қийин, бизнинг докторлар эса ўзимиз каби уқувсиз, фақат маблағингни шилишади.
Автобусда, метрода, йўлда, тоғда, уйда, кафеда, денгизда… эсга тушган қайсидир кино аъло диагноз.
Гоҳида у киномақола қолипига сиғмай бадиий шаклга айланиб, яна ўрнига қайтарди. Админлар, тўхтамай, уни романга айлантириб ташланг дейишди. Камина эса кинога форма сифатида қарашни ҳеч тўхтатмадим. Соғлиқ - энг муҳими. Бу форма яхши бир доктор бўлди.
Яхши саргузашт бўлди. Бу киномақолалар.
Уни энди тахлаб, таҳрир қилиб, тўлдириб, китоб ҳолига келтириш керак. Уларда ора-орада эстетика ва дид ҳақда ҳам ёзилиб кетди. Киночилар эътиборни бўлишганидан бу.
Хуллас, яна бир ишлаш керак.
Мурод Човуш
Франс Кафканинг “Қўрғон” , узр, “Қалъа” романини олдин рус тилида ўқиганман. Охиригача эмас. Идрокимнинг кучи етмаган. Энди ўзбек тилида охиригача ўқиб қўймоқчи бўлдим.
Ҳали тугатмадим. Бу китобни охиригача ўқиш шарт ҳам эмас.
Кафканинг кундаликлари кўпроқ қизиқ ва тиниқ (Харьков шаҳридаги “Фолио” нашриётида чиққан). Кундалигидаги кўп жойлар мавҳум бўлсада уларда поэзия борлиги ўқувчида янги қитъани кашф қилдиради.
“Қалъа” романи “Хамса”даги айрим моментларни эслатади. “Хамса” да қаҳрамон қўрғонга кириш учун бир қанча ҳаракатлар қилади.
“Хамса” воқеа, ҳодисаларнинг таърифини келтиради; символлаштиради. Қаҳрамон қўрғонга кириш учун тўсиқлардан ўтиши керак.
“Қалъа” романида эса қаҳрамон муносабатлардаги воқеа, ҳодисаларнинг гирдобида қолади.
Кафка учун кундалик ҳаётдаги муносабатлар мистик тус олган. “Қалъа” да бу нарсага сайқал берилган. Сайқаллаштириш шу даражадаки, китобни охиригача ўқиш маънисиздай туюлади.
Кафка оилавий ҳаётини тузатиш- масалан- уйланиши эркини йўқотишга тенг ёки тенгмаслигини матн орқали кўради:
Ёзувчи муносабатлардаги сири- эркидан айрилмаслик учун ҳам доим бошқалар билан муносабатларининг жиддийлашувидан қочади;
Ҳаёт — доим одамлар бир-бирига халақит қилиши, ёрдам бериш эмас. Ҳаёт — доим бировнинг сакинатини-сирини бузиш, тинчини бузиш.
Биринчи қисм тугади.
Мурод Човуш
ЖАМИЯТНИНГ ИЧИНИ НИМА КЕМИРЯПТИ?
“Гилберт Грейпнинг ичини нима кемиради” фильми 1993 йилда суратга олинган. Фильм эскирмайди. Тўғрироғи ундаги мавзу ва ғоя эскирмайди. Ўйлаб қолдим, ҳозир ўзбек санъатида озодлик ғояси борми? Ёзувчи Исажон Султон шу мавзуда роман ёзганди:”Озод” романи. Роман юқорида тилга олинган фильмга нисбатан ниҳоятда китобий тус олади.
“Гилберт Грейпнинг ичини нима кемиради” романини ёзувчи ва кейинчалик режиссёр Питер Симпсон Хежес ёзган. Роман мавзуси, албатта, ёзувчининг ичини кемирган.
Кўп асарлар, фильмлар қулликни тарғиб қилади: сентименталлик; жабр кўрган, мазлум қиёфасини танлайди, нимагадир эришиш ёки кимгадир ғоя планига кирган, Антонен Арто айтгандай, ҳис-туйғулар охирги нуқтасига етмасдан уларни аборт қилиш- пафосни ерлаштириш нормага айланган.
Санъатнинг бош ғояси эркинлик унутилган. Фильм томошабинга шу ғояни эслатади. Фильм ғоя асосида қурилган. Муаллиф ҳам романни ёзиш жараёнида эркинликка чиқади. Сўнгги 50-60 йиллардаги америка адабиёти Ж.Селинжернинг “Жавдарзор четидаги жарлик” романининг давомидай туюлади. Бу албатта, Селинжернинг таъсири. “Гилберт Грейп…” асарида шу унсур сезилади. Бу табиий. Эркин, ҳур одам Худога ҳақиқий сиғинади. Санъат доим шунга интилади. Модерн адабиётининг ғояси.
“Гилберт Грейпнинг ичини нима кемиради” фильмида иккинчи пландаги қаҳрамон, фильм бош қаҳрамонининг укаси Анри эркинлик тимсолининг кўриниши. Бу ролни 19 ёшли Леонард Ди Каприо ўйнайди. Бош қаҳрамон образи Жонни Депп қиёфасида кўрсатилган.
Фильм эркинлик ғояси постсовет жамиятларида унутилган матоҳ эканини эслатади. Конформизм санъатнинг устидан куладиган асарларни юзага келтиради. Ирония ва калтафаҳмлик.
Бу фильм каминага ёрқин тассурот қолдирди: бу энди саҳнада гапирилмайдиган шахсий таассуротлар.
Мурод Човуш
Kanal nomi haqida ikki og’iz.
“Paradizo kinoteatri” filmi Juzeppe Tornatore tomonidan 1988-yilda suratga olingan va italiyalik rejissyorga dunyo bo’ylab ulkan mashhurlik keltirgan. Xuddi o’sha yilning o’zida “Oscar” ni ham qo’lga kiritgan. Qisqa qilib aytganda, Paradizo — kino haqida olingan eng yaxshi kino. (Aslida film Italiya kinosing eng gullagan paytlarini hikoya qiladi). Filmni ilk bor ko’rganimda ehtirosga berilib yozgan postimni pasda qoldiraman.
“Paradizo kinoteatri”.
Juzeppe Tornatore. 1988-yil.
Men bugun film ko’rmadim, go’yo unda yashadim. Film oxirlab qolgan payt, uning tugashini sezish azob berdi. Shu paytgacha ko’rilgan filmlar go’yo havoga uchdi ketti. Hozir men uchun birgina film bor faqat.
Rivojlanish inson hayotini yengillatadi, va shu bilan birga badaliga undan xotiralarini o’g’irlaydi. Sen 7 yoshligingdagi yashagan hayot hozirgi 7 yoshli bola uchun begona.
Film voqealari urushdan keyingi Italiyada sodir bo’ladi. Qishloq aholisi uchun hayot bu faqat kino. Sevgi ham, baxtli hayot ham, hammasi faqat kinoda.
“Malena” singari bu filmda ham voqelar yosh bolakay orqali ko’rsatiladi. Ennio Morricone o’lganda uni tanimas edim. Lekin endi bundan afsuslanyabman. Musiqalar yuragingiz tubidagi uxlab qolgan his-tuyg’ularni chertadi.
Film oxirida ko’zingizga yosh keladi. Bilmadim balki bu filmga baho berish uchun asos bo’lolmas.
Lekin “Paradizo” men uchun barcha davrlarning eng yaxshi filmiga aylangandek go’yo. (2021-yil).
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 months, 1 week ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 1 week, 4 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 week ago