ASH-SHIFA akademiyasi

Description
Tadbir bizdan, harakat sizdan, shifo Allohdan!

Live Chat: https://t.me/ash_shifa_livechat

Консилиум маслаҳат ботимиз: @AshShifaUzbot
Advertising
We recommend to visit

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг 👉 @Sunnatik_Uz

Everyday Interesting, Videos and Photos!

Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA

📄643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз

Last updated 23 hours ago

@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !

💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama

👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot

Last updated 1 month, 1 week ago

 «Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)

©️ @AJK_GROUPUZ

Last updated 1 year, 5 months ago

3 weeks, 3 days ago

Владимир Владимирович Жданов - бу профессор олимни жуда ҳурмат қиламан. Кўплаб тиббий долзарб мавзуларда теран ҳақиқатни гапиради.

Др. Шерназаров Ш. И.

3 weeks, 6 days ago

«Пусть за меня скажут мои дела» - это изречение принадлежит мусульманскому врачу аль-Захрави.

🔗 Yaqinlarga ulashing: https://t.me/xatna_markazi

4 weeks, 1 day ago

Қўл билан силаб даволаш табобатда борми ўзи, маълумотга эга бўлганлар изоҳларда ёзиб қолдиринг.

https://t.me/ash_shifa_akademiyasi

3 months, 3 weeks ago

"ШАМОЛЛАШГА ҚАРШИ ТАВСИЯЛАР"ДАН

Табобатнинг олтин қоидаси - 6 зарурий омил, яъни ситтаи зарурия бўйича:
1) Тоза ҳаво. Арчали-тоғли худудда бўлсангиз, бунинг фойдаси катта. Ҳеч йўғи уйингиз, ҳовлингиздаги арча олдида нафас олиш, фаввора, кичик сув пуркагич (фонтанча) ёнида ўтириб нафас олиш ўпка учун фойдали.
- эрта тонгда туриб, ўпкадаги балғамларни туфлаб ташлаб, атиргулдан нафас олиш, ўпка саратонини олдини олади.
- исириқни тутатиб обдон ҳидлаш ва хоналарга тутатиш, зеро бунда мавжуд вирус ва бактерияларга қирон келади.
2) Ейиш ва ичиш. Қонни суюлтирувчи ва ўпкага фойда қилувчи бўлиши керак.
- Нўхати кўп солинган товуқ шўрва (товуқ иложи борича хонадонники). Илитилган тухум, қари хўроз гўштидан шўрва. Иситма бор вақтда таом ейилмайди, чунки ҳарорат юқорилаб кетиши мумкин. Бундай вақтда фақат суюқлик, қорин жуда очиб кетса қоқирим (1 пиёла қатиққа 1 пиёла қайноқ сув қўшиб, озиган туз қўшиб аталаб) ичиш. Мастава, мошхўрда каби таомларга қатиқ, мурч, ҳўл кашнич қўшиб ичиш шамоллашда фойдали.
- Қонни суюлтириш ва витаминларга бўлган эҳтиёжларни қондириш мақсадида: наъматак дамламасини ширинликсиз дамлаб ичиш. Анжир қоқи компоти ичиш.
- қора чойга новвот қўшиб истеъмол қилиш йўталда фойдали.
3) Уйқу ва уйғоқлик. Кунига 7-9 соатлик уйқу - организмни тез тиклаш ва иммун тизимини кўтаришнинг энг арзон ва оддий усули.
4) Ҳаракат ва сукун. Ўпкани ҳимоя қилувчи машқлар - ўпкага арғимчоқ учиш фойдали (качели) - қонун 1-китобдан.
5) Ушланиб қолиш ва танани тозалаш бўйича: иккала билак венасидан қон олдириб ташлаш.
6) Руҳиятга таъсир қилувчи омиллар. Руҳан чўкмаслик.

Дори-дармонлар:
- қуст ал-ҳиндийни ичиш фойдалилиги аниқ (Тибб-ун-набавийдан).
- тилчанинг шишиб кетиши, фарингит, томоқдаги ёқимсиз туйғуни йўқотиш учун қора седана ёғини бурунга томизиш 2-3 томчидан 3 маҳал (Тибб-ун набавийдан). Иситма кўтарилса, вақтинча томизмай турилади (чунки иситма вақтида ёғни ичга қабул қилиш ва ташқи томондан суртиш зиён қилиши мумкин)яна тўлдираверамиз.
- Қонни суюлтириш учун: қашқарбеда (донник), тол пўсти, лимон, малина.
- Муҳитни ишқорлаштириш: 1 пиёла натрий бикарбонати (озуқа содаси) ваннага солиб, илиқ сувда ярим қилиб бутун гавдасини кўмиб ётиш. 1 литр сувга 1 қошиқ озуқа (чайная) сода солиб ҳуқна (клизма) қилиш.
- Зуфо, чучукмия, долчин, андиз, гулҳайри (алтейка) дамлаб ичиш.
- Кўкракни (ўпка соҳасини) ҳўл озуқа содали сочиқда қизартириб артиш.
- Ментол, озуқа (чайная) содада ингаляция - томоқни тез-тез чайиб туриш.
- Кечаси оз миқдорда сано дамламасидан ичиш.

Қўшимча аҳамиятли маҳсулотлар:
- Магний элементи тушкунликка қарши курашувчи кучли восита саналади ва уни ёнғоқ, минерал сув, ясмиқ, нўхат, бодом таркибида учратиш мумкин.
- Брокколи ўсимлиги инфекцияларга қарши курашувчи ажойиб маҳсулот ҳисобланар экан.
- Зарчава (куркума) инфекцион интоксикацияда токсин (заҳарларни) организмдан чиқартириб юборишга ёрдам беради.
- Биокефир (шунингдек, сузма, қатиқ, йогурт) ичак флорасини тиклашда муҳим ўрин эгаллайди, иммун тизимимизнинг бир қисми бўлган ичак флорасини нормаллаштиради.
- Балиқ маҳсулотлари организмга антиоксидант таъсирга эга бўлган омега-3 ва бошқа фойдали моддаларга эга бўлган ҳазми енгил гўшт маҳсулоти ҳисобланади.

Барча касалликлар учун топ- 5 ушбу вирусли касалликда қўл келади:
1. -пархез (шифонинг боши);
2. -седана ёғи (саратондан бошқага шифо);
3. -асал (унда шифо борлигига Қуръон ва Ҳадисда далиллар кўп);
4. -қон олдириш (ҳижома, фасд, зулук қўйиш) - унда шифо борлиги ҳадисда таъкидланади.
5. -ИЛОҲИЙ ДАВОЛАР: садақа, истиғфор, руқия, силаи раҳм.

Антиковид ТОП-5:
1. Қуст ал Ҳиндий;
2. Наъматак;
3. Асал ва асалари прополиси;
4. Қора седана;
5. Момоқаймоқ.

Яна бир беназир топ бешталикка қуйидагилар киритилди:
1. Асал
2. Хурмо
3. Зайтун
4. Анжир
5. Седана

Даво принципларидан АСОСИЙ ўринни "ваҳима" га тушмаслик эгаллаши керак. Тиббий манбаларда ваҳимага тушган кишининг қон таркиби ўзгариб, организмни заҳарланишига олиб келиши мумкин, дейилади.

12 июл, 2020 й.

?‍⚕ @tibbiyot_konsultanti

9 months, 2 weeks ago

Рамазон ойида тўғри овқатланиш
?️ Абдувоҳид Ҳамидов ва Шуҳрат Шерназаров
? 09.03.2024.
? 44 мб.
⏱️ 48 дақиқа.

Аудиони яқинларизга ҳам улашингhttps://t.me/ash_shifa_akademiyasi

We recommend to visit

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг 👉 @Sunnatik_Uz

Everyday Interesting, Videos and Photos!

Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA

📄643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз

Last updated 23 hours ago

@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !

💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama

👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot

Last updated 1 month, 1 week ago

 «Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)

©️ @AJK_GROUPUZ

Last updated 1 year, 5 months ago