Исломдан савол жавоблар

Description
بسم الله الرحمن الرحيم...

Росулуллоҳ ﷺ :
"Ўзингиз яхши кўрган нарсани биродарингизга ҳам раво кўрмагунингизча иймонингиз комил бўлмайди..." дедилар
(Имом Бухорий ривояти)

👨‍💻 @islomiy_kino_va_multik
@savoljavob1317
@savoljavob1713
Advertising
We recommend to visit

✅ @Jahon_xabarlari расмий канали


⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!

💰 Реклама учун @otash_media_uz

Last updated 1 month, 3 weeks ago

⭐️ Кун давомида каналимизда:

🌐 Ўзбекистон ва Жахон янгиликлари
📑 Фақат янги мавзулар
⚡️ Тезкорлик
✅ Аниқлик ҳамда расмий хабарлар

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: 👉 @KunVideolari_Aloqabot

📑 Реклама: @Reklama_Xaqidaa

Last updated 1 day, 15 hours ago

✅ СИЗ БУ ЕРДА НАМОЗ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТЛАР ОЛИШИНГИЗ МУМКИН.

⏰ ШУНИНГДЕК, КУНЛИК НАМОЗ ВАҚТЛАРИ БЕРИБ БОРИЛАДИ.

👨‍💻 Админ: @Namoz_Creator

Реклама: @Reklama_Xaqidaa
@Namoz_Creator

Дўстларингизни ҳам таклиф қилинг!

Last updated 2 months ago

1 month, 2 weeks ago

145-савол
Ўзимдан 8 ёш катта бева аёлни никоҳимга олмоқчиман.

Ассалому алейкум! Ҳазрат мени ёшим 19да. Ўзимдан 8 ёш катта, 2 та боласи бор бир бева аёлни яхши кўриб қолдим. Мен чет элдаман. Уни шу ерда учратдим. Туйғуларим самимий. Уни ўз никоҳимга олмоқчиман. Лекин бундан ҳеч кимнинг хабари йўқ. Ота-онам ҳам билишмайди. Қандай йўл тутай, насиҳатингизни айтинг. Мен бир мусофир юртда юрган бола, кимдан нимани сўрашни ҳам билмайман. Ота-оналаримиз розилигисиз, уларни гувоҳсизлигисиз, никоҳимга олиб яшасам, унга ҳам менга ҳам гуноҳ емасми?

ЖАВОБ:

- Бу ишни қила кўрманг. Ота онангиз хафа бўлишади. Кейин умр бўйи ҳасрат қилиб ўтасиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 

Kanal👉@islomiy_kino_va_multik
Kanal👉@savoljavob1317
Guruh👉@savoljavob1713

1 month, 2 weeks ago

144-савол
Хиёнат тўғрисида

Ассалому алайкум шайх жаноблари Оллоҳ икки дунёингизни марҳаматли қилсин.
Жаноб агар Хотин эрига яширинчи хиёнат қилиб юрган бўлса, эри бу холатни анчадан кейин билиб қолди ёки ўз қўли билан ушлаб олганда, эрнинг рашқи келиб аламидан хотинини пичоқлаб ўлдирса, унга гуноҳ ёзиладими ва охиратда кимнинг хаққига ҳукм чиқарилади. Узр бемаъни савол берган бўлсам.

ЖАВОБ:

- Эрнинг рашки келиб аламидан хотинини пичоқлаб ўлдириб қўйса, қотиллик гуноҳига қолади. Хотин зинокорлик гуноҳига қолади. Охиратда ҳам ҳар бири ўз гуноҳига жавоб беради.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Kanal👉@islomiy_kino_va_multik
Kanal👉@savoljavob1317
Guruh👉@savoljavob1713

1 month, 2 weeks ago

143-савол
Таҳажжуд намози қазо намозни ўрнига ўтадими?

Ассаламу алайкум ҳазрат! Сизга бир саволим бор эди. Мен чет эл давлатида ишлайман. Алҳамдуллилаҳ 5 вақт намозни ўз вақтида адо этаман. Иш пайтида ҳам намозни адо этаман. Намозимни иш пайтида адо этишлигим учун менга чегараланган вақт берилган, шу вақт ичида намозимни адо этаман. Лекин мени 8 йиллик қазо намозларим бор. Шу қазо намозларимни ўқишга имкон топа олмаяпман. Бази пайтларда таҳажжуд намозларини ўқиб тураман. Шу ўқиган таҳажжуд намозларим қазо намозларини ўрнини ёпиб юборадими? Жавобингиз учун катта раҳмат. Аллоҳ сиздан рози бўлсин!

ЖАВОБ:

- Ўшаларни энди қазо нияти билан ўқинг. Ҳозирги ҳолатда давом этиб, имкон топилиши билан қазо намозларни ҳам ўқиб бораверсангиз, яхши бўлади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Kanal👉@islomiy_kino_va_multik
Kanal👉@savoljavob1317
Guruh👉@savoljavob1713

1 month, 3 weeks ago

130-савол
Секондхенд

Ассалому алайкум устоз! Устоз ҳозирги пайтда барча вилоятларда эски (мусулмон эмаслар кийиб эскирган) кийим кечак магазини Секондхендлар бор шу кийимларни биз мусулмонлар олиб кийишяпти бу  уйга, кўчага, пахта йиғим теримига ва баъзан янгироғини ишга ҳам бу кийимларни ҳукми қандайлигини билмоқчи эдик. Чунки бу ерда бош кийимидан тортиб оёк кийимигача ғайридинларни кийими? Ташаккур.

ЖАВОБ:

- Диний белгилари бўлмаса, бўлаверади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Kanal👉@islomiy_kino_va_multik
Kanal👉@savoljavob1317
Guruh👉@savoljavob1713

1 month, 3 weeks ago

129-савол
Самарқанддаги зиёратгоҳ ҳақида

Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари. Яқинда Самарқандда ҳизмат сафарида бўлганимизда, бизни кутиб олган мезбонлар бизни «Дониёр Пайғамбар» қабрини зиёрат қилгани олиб борамиз дейишди. Биринчи бор эшитганимиз учун ва аниқ бир маълумотга эга бўлмаганимиз учун боришдан бош тортдик. Билишимизча, Қуръонда зикри келтирилган пайғамбарлар орасида бу исм йўқ. Одамлар орасида ҳар xил мишмишлар сабаб бу ҳодисага турлича шарҳ берилмоқда. Илмимиз ожизлик қилгани учун, бу ҳодисага бирор бир изоҳ бермадик. Шу ҳақда ўз фикрингизни билдирсангиз. Раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.

ЖАВОБ:

- Бу номдаги набий бўлганлар. Аммо Самарқанддаги қабр у кишиники эмас.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Kanal👉@islomiy_kino_va_multik
Kanal👉@savoljavob1317
Guruh👉@savoljavob1713

1 month, 3 weeks ago

128-савол
Пайғамбарлар алайҳиссаломлар сони аниқми? 

Ассалому алайкум ҳурматли устоз! Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир ҳадисларида Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло башарга 140.000 Пайғамбар юборгани айтилган. Агар хато қилмаётган бўлсам, бундан бошқа сон айтилган ҳадис ҳам бор. Аммо, Аллоҳ ўз китоби Қуръонда, Нисо сурасида «Ва бир Пайғамбарлар ҳақида сенга олдин қисса айтиб бердик  ва бир Пайғамбарлар ҳақида  қисса айтмадик», – деган. Шунингдек Ғофир сурасида «Батаҳқиқ, биз сендан олдин Пайғамбарлар юбордик. Улардан сенга қисса қилиб берганимиз бор ва улардан сенга қисса қилиб бермаганимиз  бор», – деган. Бу оятлардан Пайғамбар алайҳиссаломларнинг адади Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга маълум эмаслиги келиб чиқади. Аммо юқоридаги ҳадисларга қандоқ қараш керак. Бу уйдирма ҳадисларми, чунки улар Қуръонга зид келмоқда?
Устоз Одам ва Шиш алайҳиссалом расул бўлганмилар ёки фақатгина набий бўлганмилар?

ЖАВОБ:

- Қуръони Каримда номлари зикр қилинмаган Пайғамбарлар ҳақидаги энг ишончли маълумот Ибн Мурдавайҳи Абу Зарр ал-Ғифорий розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда келган, у киши айтадиларки:
«Эй, Аллоҳнинг Расули, Пайғамбарлар қанча?» деб сўрадим.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир юз йигирма тўрт мингта», дедилар.
«Эй, Аллоҳнинг Расули, улардан қанчаси Расуллар?» дедим.
«Уч юз ўн учтаси, кўпчилик» дедилар.
-Аммо яхшиси оятнинг маъносидаги маълумот.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Kanal👉@islomiy_kino_va_multik
Kanal👉@savoljavob1317
Guruh👉@savoljavob1713

1 month, 4 weeks ago
1 month, 4 weeks ago

🥰💋 Ismingizga yozilgan rasmlar kerakmi yoki o‘zingiz yosab olasizmi?

Unda ismingiz bosh harifini bosing! Va Kerakli Harfni olingva ismingizni yasang👇👇

2 months ago

Qoʻshilvolamiz taskin izlagan Qalblar uchun🍃

2 months ago

⬇️ 😘Instagramdan rasm, video va audio yuklab olishni bilasizmi?

We recommend to visit

✅ @Jahon_xabarlari расмий канали


⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!

💰 Реклама учун @otash_media_uz

Last updated 1 month, 3 weeks ago

⭐️ Кун давомида каналимизда:

🌐 Ўзбекистон ва Жахон янгиликлари
📑 Фақат янги мавзулар
⚡️ Тезкорлик
✅ Аниқлик ҳамда расмий хабарлар

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: 👉 @KunVideolari_Aloqabot

📑 Реклама: @Reklama_Xaqidaa

Last updated 1 day, 15 hours ago

✅ СИЗ БУ ЕРДА НАМОЗ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТЛАР ОЛИШИНГИЗ МУМКИН.

⏰ ШУНИНГДЕК, КУНЛИК НАМОЗ ВАҚТЛАРИ БЕРИБ БОРИЛАДИ.

👨‍💻 Админ: @Namoz_Creator

Реклама: @Reklama_Xaqidaa
@Namoz_Creator

Дўстларингизни ҳам таклиф қилинг!

Last updated 2 months ago