Реклама=> @sadovod_rulit
WhatsApp: https://wa.me/79096859191
Чат => https://t.me/sadovod
Last updated 1 year ago
Одобли бўл, дейдилар гар кулар бўлсам,
Йиғласамчи нега кулмайсан, дерлар!
Жилмайсам дейдилар буни қаранглар!
Жиддий тикилсам гар муғомбир дерлар.
Жим қолсам дейдилар бу тили ноқис,
Сўзласамчи агар ҳўп гапдон, дерлар.
Қўрқоқ деб санарлар ҳалимлик қилсам,
"Гар қодир бўлсайди қасд олар", дерлар!
Довюраклик қилсам шошганга йўйиб,
Ҳикматла иш қилсам саботсиз дерлар!
Дейдилар рад этсам “ўзича якка!“,
Гар кўнсам маддоҳ-да ўзи бу, дерлар!
Англадим охири башарни ғоят -
Ризосин қасд қилмоқ хатолиқ дерлар!
© Жасур Ҳасан
Дедим гулга: сўзла Холиқ ҳақинда,
Сўнг сўз демай, таралди бўйи анда.
ҚИСМАТ
Бир замон келгандим ёлғиз дунёга,
Нечалар сўнг бирга кўнгил овлашди.
Бир кун қайтар бўлсам ул чин дунёга,
Мен(и) қучган қўлларла қабр кавлашди...
© Жасур Ҳасан
"MEN" na qilay bu dunyoda,
"SIR"larim koʼp aytolmasman.
"LOL"man netay bu fanoda,
"ASO" yangligʼ egri kasman.
"PIR"lar necha oʼtdilar xoʼp,
Qoʼl choʼzarga yarolmasman...
УМИД
Замин ҳолин кўриб ани бепушт деманг,
Харсангтошдан кун келиб бир тоғ туғилар.
Ҳар новдаки кесилса гар қайта униб,
Тун ҳам охир тугал бўлиб кун туғилар.
Ташна эрса ер ёмғир-ла мўл-кўл бўлиб,
Мусибат, дард ортидан бир умид туғилар.
Эрлар ўлиб, тул қолса бу кўҳна замин,
Салоҳиддин янглиғ яна шер туғилар!
Қайтаман Ўзинга Роббим янгидан,
Бўлурман ҳудди Сен истар кишидек
Умид этарманки қабул айласанг,
Боқий жаннатлару, қийрот яхшилик
Осийликлар қилдим, Сен муҳлат бердинг,
Беркитдинг айбимни, мен эса тондим.
Ахир Сен Роббимсан, Ғофуру Вадуд,
Барча инсонларга меҳрибон – Раҳим
Келдим ҳузурингга кўзда ёш билан,
Алам кўзёшларим тўхтамас ҳеч он.
Дединг оятларда: “ноумид бўлманг“
Кечирсанг шул куни мен учун байрам!
Қайтурман қилганим бари гуноҳдан,
Қабул қил, Рози бўл, неъматларингдан.
Сени севадурман ва шу юпанчим,
Қабул қиладурсан тавбам, эй Карим
Илоҳим, тўхтадим оқар кўзёшим,
Қалбим нола қилар, зор эшигингда,
Гуноҳим каттаю оздир захирам,
Кечиргил, гўзал бир кечиришинг-ла!
Келдим, узоқ йиллар хатолар билан,
Келдим Раҳимлилар Раҳими томон
Келдим ишонч билан, эътиқод билан,
Жами ҳасталикка Сендандир, шифо.
Мағфират сўрайман, кўпдир гуноҳим
Яширгил неки айб урганим қўлим.
Қалбларнинг табиби Ўзинг, Аллоҳим
Ҳидоят нурингла ёришар йўлим!
Сенгада аталган ҳисларим қалбда,
Сезмассан сездирмай сени севаман.
Ёнмоқлик қисматим бир ўзим дардда,
Сени ёндирмайин куйиб севаман.
ДЕЙДИЛАР:
Қадим ошиёнлар зулфига боқиб,
Аларга беписанд берманг баҳолар.
Кўҳна эшикларнинг ортида, мумкин -
Мисоли олтиндек, яшар даҳолар?!
ИСТИОНАТ
Мадад бер Сен Ўзинг ожизман, Роббим,
Ўзим ўзимгада энг катта душман.
Сендан яширолмам айбу-гуноҳим,
Барча сирларимдан огоҳ Ўзингсан.
ОҒРИҚ
Орамизда совуқдан нолимаслар бор,
Ботиний неъматлар соҳиби улар.
Уйлардаги совуқ совуқ-ку, аммо -
Чодирларда совуқ бўлакча бўлар.
Қорлар қоплаган бу совуқ чодирлар,
Ичра яшамоқлик қанчалар қийин,
Овозим борича айтсам баралла,
Бу ҳол ўлимданда қийинроқ, тайин.
Хисом Рамдон
Реклама=> @sadovod_rulit
WhatsApp: https://wa.me/79096859191
Чат => https://t.me/sadovod
Last updated 1 year ago