UM-BATAFSIL

Description
Advertising
We recommend to visit

⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.

📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot

📈Реклама: @Nurov_N1

Last updated 2 weeks, 1 day ago

🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN

Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK

Last updated 1 month, 2 weeks ago

Ва Эслатинг! Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.
(Зорият сураси 55)

Ақидамиз: Аҳли сунна вал-жамоъа!

Мазҳабимиз: Ҳанафий

Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.

Last updated 2 years, 5 months ago

1 month ago

Ўзбекистон ҳукумати аъзолигига номзодлар маъқулланди ва тайинланди. Барча вазирлар ўз жойида қолди

Қонунчилик палатаси депутатлари ҳукумат аъзолигига 24 нафар номзодларни маъқуллади (тўлиқ рўйхат). Президент Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тайинлаш тўғрисида фармонни имзолади.

Ҳукумат аъзолари рўйхати:

Ачилбай Жуманиязович Раматов — Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари;

Джамшид Анварович Кучкаров — бош вазирнинг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири;

Жамшид Абдухакимович Ходжаев — бош вазирнинг ўринбосари;

Зулайхо Бахриддиновна Махкамова — бош вазирининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси;

Лазиз Шавкатович Қудратов — инвестициялар, саноат ва савдо вазири;

Ботир Эркинович Захидов — камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири;

Иброхим Юлчиевич Абдураҳмонов — қишлоқ хўжалиги вазири;

Шавкат Рахимович Хамраев — сув хўжалиги вазири;

Шерзод Саиджанович Хидоятов — қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири;

Илхам Рустамович Махкамов — транспорт вазири;

Жўрабек Турсунпулатович Мирзамаҳмудов — энергетика вазири;

Бобир Фархадович Исламов — тоғ-кон саноати ва геология вазири;

Шерзод Хотамович Шерматов — рақамли технологиялар вазири;

Азиз Абдукахарович Абдухакимов — экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири;

Асилбек Анварович Худаяров — соғлиқни сақлаш вазири;

Хилола Уктамовна Умарова — мактабгача ва мактаб таълими вазири;

Конгратбай Авезимбетович Шарипов — олий таълим, фан ва инновациялар вазири;

Адхам Ильхамович Икрамов — спорт вазири;

Озодбек Ахмадович Назарбеков — маданият вазири;

Акбар Джурабаевич Ташкулов — адлия вазири;

Бахтиёр Одилович Саидов — ташқи ишлар вазири;

Абдулла Хамидуллаевич Кулдашев — фавқулодда вазиятлар вазири;

Пўлат Раззақович Бобожонов — ички ишлар вазири;

Баходир Низамович Курбанов — мудофаа вазири.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 114-моддасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўз лавозими бўйича киради.

👉 @UnchaMuncha

1 month ago
1 month ago

Trixofitiya (yun. trichos — qil, soch va phyton — oʻsimlik), qirma temiratki (moyxoʻrak) — zamburugʻlar qoʻzgʻatadigan yuqumli kasallik. Trixofitiyani parazit zamburugʻlarning bir necha turi qoʻzgʻatadi. Ulardan ayrimlari faqat odamda parazitlik qilib, trixofitiyaning yuzaki shaklini keltirib chiqaradi. Boshqalari, asosan, hayvonlar (sichqon, kalamush, sigir, ot, qoʻy va boshqalar)da parazitlik qiladi; trixofitiya bilan zararlangan odamlarda uning chuqur shakli paydo boʻladi.

Yuzaki trixofitiya bilan, asosan, bolalar, ayrim hollarda kattalar, ayniqsa, ayollar kasallanadi. Bunda teri va boshning sochli qismi, kamroq soqol va moʻylov kasallanadi. Kasallik sogʻlom odamga bemordan yoki uning buyumlari (bosh kiyim, taroq va boshqalar)dan oʻtadi. Zamburugʻ tushgan terida 5—7 kundan soʻng dumaloq qizil yalligʻlangan dogʻ paydo boʻlib, tezda kattalashadi va qipiklanadi. Boshning sochli qismidagi zamburugʻlar teridan tezda sochga oʻtadi. Soch tolalarining tusi oʻzgaradi, moʻrtlashadi, zararlangan joydagi tolalar toʻkilib ketadi, tirnoqlar ham zararlanadi.

Chuqur trixofitiyada odam badanida va boshning sochli qismida, soqol, moʻylovlarda yiringli yara (qarang Abssess) paydo boʻladi. Ular ogʻrib, bemorning umumiy ahvoli yomonlashadi, baʼzan temperaturasi koʻtariladi. Agar vaqtida davolanmasa, soch toʻkilib ketadi. Trixofitiyaning chuqur shakli koʻpincha sut sogʻuvchilar va choʻponlarda kuzatiladi. Hozirgi jinsiy yoʻl bilan yuqadigan qov soha Trixofitiyasi ham aniklangan. Trixofitiya bilan ogʻrigan bemor kasalxonada davolanadi. Teri trixofitiyasi qisqa vaqt ichida tuzalib ketadi. Soch va tirnoq trixofitiyasi uzoq davolanishni taqozo etadi.

Chuqur trixofitiyaning oldini olish uchun sichqon va kalamushlarga qarshi kurash olib boriladi

👉 @UnchaMuncha

1 month, 1 week ago

Ипотека кредити бўйича СУБСИДИЯ ажратиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

  1. Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлаб бериладиган фуқароларни танлаб олиш ва баҳолаш жараёнлари автоматлаштирилди. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг subsidiya.idm.uz дастурий таъминот тизими Адлия вазирлиги, Кадастр агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Солиқ қўмитаси ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг мавжуд электрон маълумотлар базалари билан интеграция қилинди. Бунда, subsidiya.idm.uz интеграциялашган тизими орқали ариза берувчининг маълумотлари автоматлашган тарзда текширилади ва баҳоланади.

Масъул ташкилотларнинг маълумотлар базаларидан ариза берувчининг қуйидаги маълумотлари 3 иш куни давомида текширилади:

Адлия вазирлиги – оила таркиби ва ариза берувчининг ёлғиз она, бева ва ажрашган аёллар тоифасига мансублиги ҳамда ариза берувчининг турмуш ўртоғи тўғрисидаги маълумотларнинг тўғри киритилгани;

Кадастр агентлиги — ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғининг номида турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — ариза берувчини “Лабор – мигратион” дастурида рўйхатдан ўтгани. Бунда, фуқаронинг ҳақиқатда хорижда иш фаолиятини амалга оширувчи мигрант эканлиги текширилади.

Солиқ қўмитаси — ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг ўртача ойлик даромадлари;

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги — ариза берувчи ва унинг оиласидаги шахс “Тиббий-ижтимоий экспертиза” тизимидан рўйхатдан ўтгани. Бунда, ариза берувчи ва унинг оиласида биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс, сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган шахс эканлиги текширилади.

  1. Эндиликда субсидияга ариза берилганда агар ариза берувчининг ва унинг турмуш ўртоғининг ўртача ойлик даромадлари миқдори белгиланган  меъёрлардан кам бўлса, даромадлар ҳисоб-китобига уларнинг яқин қариндошларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкинлиги белгиланди.

Маълумот учун: Амалдаги қонунчиликка кўра, яқин қариндошлар сирасига қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахслар, яъни ота-она, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзанд, шу жумладан, фарзандликка олинганлар, бобо, буви, неваралар, шунингдек, эр-хотиннинг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллари киради.

Бундан ташқари, ариза берувчи, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғи ва яқин қариндошларининг жами ўртача ойлик даромадлари бўйича балл берилмаган тақдирда ариза бошқа мезонлар асосида кўриб чиқилмаслиги ва автомат равишда субсидия ажратишни рад этиш учун комиссия котибига юборилиши белгиланмоқда.

Бунда, сўнгги уч ойнинг камида бир ойида даромадга эга бўлиш талаб этилади.

  1. Ариза берувчига субсидия ажратиш рад этиладиган ҳолатларга аниқлик киритилмоқда.

тақдим этилган маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда ариза кўриб чиқиш жараёнига ўтказилмаслиги ва автомат равишда рад этилиши;

жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда тизим томонидан барча аризаларни кўриб чиқиш автомат равишда тўхтатилиши ва рад этилиши;

илгари ипотека кредитлари бўйича субсидиядан фойдаланган фуқаролар ва уларнинг турмуш ўртоқлари томонидан такрорий мурожаат этилганда ариза рад этилиши;

аризани кўриб чиқишда ариза берувчининг турмуш ўртоғи томонидан аввал топширилган ва кўриб чиқиш жараёнида бўлган ариза аниқланганда ушбу ариза рад этилиши белгиланди.

👉 @UnchaMuncha

1 month, 1 week ago

*❗️Ичимлик ва оқова сув хизматлари тўловлари энди фақат электрон шаклда қабул* қилинади

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ва оқова сув хизмати қамровини янада кенгайтириш борасида давлатимиз раҳбари бошчилигида катта ҳажмдаги самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Айниқса, тўлов жараёнларини рақамлаштириш орқали истеъмолчиларга қулайлик яратиш ва тизимда коррупцион ҳолатларга йўл қўймасликка жиддий эътибор қаратиб келинмоқда.

Соҳада шаффофликни таъминлаш ҳамда коррупцион ҳолатларга барҳам бериш мақсадида жорий йилнинг 1 декабридан республика миқёсида ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тўловларни фақат электрон шаклда қабул қилиш тизимига ўтилади.

Назоратчи ва сув таъминоти ходимларига тўловларни нақд пул кўринишида амалга ошириш тўхтатилади.

👉 @UnchaMuncha

1 month, 2 weeks ago

Қашқадарёдаги хусусий клиникада 28 ёшли аёл вафот этди

Аёлнинг ангинаси шишиб кетганлиги сабабли унинг бўйин қисмига "Цефтриаксон" ва "Дексаметазон" дори воситалари аралашмасидан инъекция юборилган.

Бугун, 8 ноябрь куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳридаги клиникаларнинг бирида 28 ёшли аёл қилинган антибиотик уколдан сўнг вафот этган айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат бўйича UzNews.uz’нинг сўровига асосан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 6 ноябрь куни соат 11:00 атрофида Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида яшаган фуқаро 1996 йилда туғилган Б.Н. (аёл) хусусий поликлиникага ангинаси шишиб кетганлиги бўйича мурожаат қилган.

Хусусий клиниканинг лор шифокори И.Ж. томонидан аёлнинг томоғи шишиб йиринглаганлиги сабабли унинг томоқ қисмидан "Цефтриаксон" ва "Дексаметазон" дори воситалари аралашмасидан инъекция юборилганида бемор Б.Н.нинг тили тортилиб кетган. Воқеа жойида кўрсатилган ёрдамга қарамасдан беморнинг соғлиғи ёмонлашиб ҳодиса жойида вафот этган.

Воқеа содир бўлган жойга Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси терговчиси раҳбарлигида тергов тезкор гуруҳи чиқиб, ҳодиса жойи кўздан кечирилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Манба: UzNews.uz

👉 @UnchaMuncha

1 month, 2 weeks ago

Фарғонада 4 киши "fast food"дан заҳарланди

4 нафар бемор юқумли касалликлар бўлимига ошқозон-ичак фаолиятининг функциясини бузилиши ташхиси билан ётқизилган.

Жорий йилнинг 6 ноябрь куни соат 11:30 атрофида туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли Юқумли касалликлар бўлимига 4 нафар беморни ошқозон-ичак фаолиятининг функциясини бузилиши ташхиси билан ётқизилганлиги юзасидан хабарнома берилган. Ушбу хабарномага асосан Cанэпидқўмита ходимлари томонидан санитария-эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилди.

Жорий йилнинг 5 ноябрь куни 2 нафар бемор тушлик вақтида Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида жойлашган "fast food" маҳсулоти тайёрлаб сотиш шохобчасида хот-дог маҳсулотини истеъмол қилганлиги, яна 2 нафар бемор эса ушбу туманнинг "Оқтепа" МФЙ "Туркистон" кўчасида фаолият олиб бораётган "OQTEPA MINI FOOD" номли "fast food" маҳсулоти тайёрлаб, сотиш шохобчасида хот-дог маҳсулотини истеъмол қилганлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Cанэпидқўмита Матбуот хизмати хабар берди.

"Беморлар шифохонада шифокорлар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб, "Ошқозон-ичак фаолиятининг функциясини бузилиши" ташхиси билан бўлимга ётқизилди. Беморларнинг умумий ҳолати қониқарли. Ушбу ҳолат Санэпидқўмита мутахассислари томонидан тўлиқ назоратга олинган. Ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда," - дейилади хабарда.

Манба: UzNews.uz

👉 @UnchaMuncha

1 month, 2 weeks ago

Бухорода она вояга етмаган қизининг юз ва қўл қисмини қизиган капгир билан куйдирди

Ҳолат юзасидан онага нисбатан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бухоро вилояти Шофиркон туманида она ўз қизининг юз, қўл ва танасига қизиган капгир босгани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани муносабат билдирди.

Аниқланишича, олиб борилган терговга қадар текширув давомида М.Ж. (аёл) жорий йилнинг 25 октябрь куни уйининг ошхонасида 2015 йилда туғилган қизи Б.А.нинг қўллари ва юз қисмига қизиган ошхона темир "капгир"ни босиб, Б.А.га тан жароҳати етказган.

Вояга етмаган қизга нисбатан судга оид тиббий экспертиза тайинланган. Ҳозирда вояга етмаган Б.А. туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилиб, унга шифокорлар томонидан зарурий тиббий хизмат кўрсатилмоқда.

"Ҳолат юзасидан Шофиркон туман ИИБ ҳузуридаги ТГ томонидан М.Ж.га нисбатан ЖКнинг 126-1-моддаси 3-қисми (оилавий (маиший) зўравонлик) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу борада қўшимча маълумот берилади," - дейилади хабарда.

Манба: UzNews.uz

👉 @UnchaMuncha

1 month, 2 weeks ago

Бразилияда чумоли катталигидаги қурбақа топилди

Бразилияда олимлар азалдан маълум бўлган энг кичик умуртқали жонзотлардан бири – чумоли жуссаси билан тенг бўлган қурбақани топди. Бу ҳақда “The New York Times” хабар берди.

Ушбу 6,95 миллиметр ўлчамдаги қурбақа баъзи чумоли турларидан кичикроқ ва бармоқ учига осонгина жойлашади. Кампинас университети герпетологи Луиш Фелипе Толедо ва унинг ҳамкасблари “PeerJ” журналида чоп этилган тадқиқотда қурбақани тасвирлаб, уни Brachycephalus dacnis деб номлади.

Толедо бундай қурбақа борлиги ҳақида биринчи марта ҳамкасби Бразилиянинг Атлантика ўрмонида йиғилган миниатюра қурбақаларининг аудиога ёзиб олинган қўнғироққа ўхшаш овозини унга эшиттирганда билган. Ёзувларни эшитган Толедо дарҳол янги нарса билан шуғулланаётганини англаб етган.

Бразилия ўрмонларида Brachycephalus турига мансуб кўплаб қурбақалар мавжуд, улар “эгар қурбақалари” деб ҳам аталади. Улар ўз ўлчамидан 30 марта каттароқ масофага сакрашга қодир, шунинг учун аҳоли уларни кўпинча “бурга қурбақалари” деб ҳам атайди.

Brachycephalus’нинг турлари жуда ўхшаш ва уларни фақат ташқи кўриниши билангина фарқлаб бўлмайди. Бироқ, олимлар ҳар бир турнинг урғочиларга тўғри эркакни танлашга ёрдам берадиган ўзига хос жуфтлаштириш ишларини йўлга қўйган.

Янги топилган қурбақанинг товушлари юмшоқ, қисқа ноталар ва қурбақага қараганда кўпроқ крикетга ўхшайди. ДНК тестлари ҳам Brachycephalus dacnis’нинг генетик жиҳатдан бошқа турлардан фарқ қилишини тасдиқлаган.

Толедо жамоаси бундай кичик ўлчам унинг тузилишига қандай таъсир қилишини ўрганиш учун қурбақани батафсил сканердан ўтказган. Масалан, унинг олд панжаларида атиги иккита ва орқа панжаларида учта бармоғи бор, баъзи ички органлар, хусусан, қулоғининг бир қисми йўқ.

Оддий қурбақалардан фарқли ўлароқ, Brachycephalus dacnis амфибиялар учун одатий метаморфоз босқичидан ўтмайди – у ҳар бир циклда фақат иккита тухум қўяди.

Илгари энг кичик умуртқали ҳайвонларнинг рекорд узунлиги 7 миллиметр бўлган Янги Гвинея қурбақасига тегишли эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Австралиянинг шимоли-шарқидаги боғдан оғирлиги 2,7 килограммга яқин бўлган қурбақа топилганди. “Тоadzilla” номини олган қурбақа “Конвей” миллий боғида парк ходимлари томонидан топилган. Урғочи қурбақа катталиги бўйича ҳозиргача аниқланган қурбақалар орасида энг йириги бўлмоқда. Ўша пайтгача энг катта қурбақа оғирлиги 2,65 килограмм бўлган Швециядаги Принсен номли қурбақа бўлиб, 1991 йилда Гиннеснинг рекордлар китобига кирганди.

Манба: Qalampir.uz

👉 @UnchaMuncha

4 months, 2 weeks ago

Таъмирлаш ишлари туфайли Бектемир, Янгиҳаёт ва Сергели туманларининг қуйидаги ҳудудларига 6-август куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Бектемир тумани (соат 09:00 дан 17:00 гача)
Аҳоли истеъмолчилари сони:
“Олтинтопган” МФЙдаги 322 та ерли хонадон
“Забардаст” МФЙдаги 45 та ерли хонадон
Улгуржи истеъмолчилар сони: 5 та

Янгиҳаёт тумани (соат 10:00 дан 17:00 гача)
Аҳоли истеъмолчилари сони
“Хўжа Учқун” МФЙ Марказий кўчасидаги 45 та ерли хонадон

Сергели тумани (соат 11:00 дан 16:00 гача)
Аҳоли истеъмолчилари сони:
“Маданият” МФЙ Қўйлиқ 5-мавзесидаги 28 та кўп қаватли уйлардаги 1851 та хонадон
“Халқобод” МФЙ Қўйлиқ 5-мавзесидаги 23 та кўп қаватли уйлардаги 1189 та хонадон
“Бирдамлик” МФЙ Қўйлиқ 6-мавзесидаги 14 та кўп қаватли уйлардаги 1483 та хонадон
“Шукрона” МФЙ Қўйлиқ 7-мавзесидаги 8 та кўп қаватли уйлардаги 641 та хонадон
У.Маҳмудов кўчасидаги 210 та ерли хонадон
Улгуржи истеъмолчилар сони: 32 та

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди.

“Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ

?@UnchaMuncha

We recommend to visit

⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.

📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot

📈Реклама: @Nurov_N1

Last updated 2 weeks, 1 day ago

🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN

Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK

Last updated 1 month, 2 weeks ago

Ва Эслатинг! Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.
(Зорият сураси 55)

Ақидамиз: Аҳли сунна вал-жамоъа!

Мазҳабимиз: Ҳанафий

Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.

Last updated 2 years, 5 months ago