Паркент тумани шоир ва шоиралари, ижодкорлари мухлислар нигохида

Description
Паркент тумани шоир ва шоиралари, ижодкорлари мухлислар нигохида
каналимиз Республикамизнинг барча вилоятидаги 7 ёшдан 70 ёшгача булган ижодкорлар учун хам мунтазир.
Биз сиз билан бир осмон остидаги ижодкорлармиз.✍️✍️
Хуш келибсиз!🙇‍♀
Advertising
We recommend to visit

Унча-Мунча - Кун ботгунча...

Видеоларни жўнатиш ва бошқа мавзулар бўйича:
@UM24BOT

Реклама бўйича:
@newline24

.

Last updated 3 months, 1 week ago

Ва ниҳоят ўша машхур МАНОЛИ СЎЗЛАР Расмий саҳифасидасиз!

Admin: @omadli_adminjon

Reklama: https://t.me/rek_info/1338

Сиз тўғри манзилдасиз бизни танлаб адашмадингиз ?

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 11 months, 2 weeks ago

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга  ва  амалларингизга қарайди»
✍(Имом Муслим ривояти)

Reklama! @RekIama_beriish

Last updated 3 days ago

1 month, 2 weeks ago

ДИЛ
Силкиниб-силкиниб титради елка,
Чеҳрада кўзёшдан шаффоф бир кўлка,
Дудоқдан таралди нозик оҳ сўнгра,
Ишқнинг азобидан, ишқ саробидан.

Нигоҳга кўринди аввал хазонлар,
Тонгда шивирлашиб айтди азонлар.
Туманли, ёмғирли... маҳзун ҳар онлар,
Ишқнинг ҳисобидан, ишқ китобидан.

Шунча ғам не учун керак эди, дил,
Дил берсанг чаманлар очмасмиди гил?!.
Энди мангу сайра бўлиб бир булбул,
Ишқнинг бисотидан, ишқ хитобидан!..

Шуҳрат ТОҲИР,
Ёзувчилар уюшмаси аъзоси

4.11.2024 й.

1 month, 2 weeks ago

СОДДАЛИК
Соддагина уйим бор эди:
Тандир, печка, танча ва ўчоқ.
Деворлари бўлган пахсадан,
Бўғотида лолақизғалдоқ.

Соддагина тўйим бор эди:
Мўйсафидлар бўлар эди жам.
Фариштадай момолар гўё,
Болажонлар қувнарди ҳуррам.

Соддагина ўйим бор эди:
Жим ётардим ёрнинг ўйида.
Бахтли эдим ойдин оқшомлар
Ой шуъласининг қўйнида!..

Соддагина бўйим бор эди...

Шуҳрат ТОҲИР,
          Ёзувчилар уюшмаси аъзоси

29.10.2024 й.

1 month, 2 weeks ago

#Ilk_qadam

DIQQAT!!! ⚡️ EʼLON!!!
⛳️ Aziz ustozlar! Qadrli yoshlar!

✍️ Parkentda Yozuvchilar uyushmasi Toshkent viloyati boʻlimi qoshidagi "Ilk qadam" ijodiy toʻgaragi faoliyat boshladi.

Toʻgarak maqsadi iqtidorli yoshlarni aniqlash, isteʼdodini namoyon etishga koʻmaklashish, ijodkor, kitobxon yoshlarni tarbiyalashdan iborat.

Mashgʻulotlarda taniqli shoir, yozuvchilar, jurnalist va madaniyat xodimlari ishtirokida adabiy kechalar tashkil qilish rejalashtirilgan.

Hurmatli ota-onalar, ustoz-murabbiylar!
Sheʼriyatga, nasrga, jurnalistikaga qiziqadigan, adabiy davralarda oʻzini namoyon etishga ishtiyoqi baland yoshlarni toʻgarakka taklif qilamiz.

🏛 Manzil: Parkent shahri, Barkamol avlod bolalar markazi kutubxonasi.
Moʻljal: 1-maktab
Mashgʻulotlar har hafta seshanba (14-00) va chorshanba (9-00)da boʻlib oʻtadi.

Murojaat uchun:
@Faol1
+998944255530

Toʻgarak aʼzolari
O‘zbekiston xalq shoiri Erkin Vohidovning "Vatan, to tanda jonim bor" nomli sheʼrini oʻqidilar.

https://t.me/Yoshlarga_qanotmiz

1 month, 3 weeks ago

ШОИР

Ҳар замонни ўз шоири бор,
Замонида эътироф этинг.
Сен зўрсан денг, кўкка кўтаринг,
Қўлларига битта гул тутинг.

Сўранг, нима дардда юрибди,
Қувончдами ёки бир ғамда.
Қаранг ҳамон ҳомуш турибди,
Кўзи қачон ёшланди, намда.

Уни қийнар қайси бир иллат,
Ёзаяпти, китоб қилолмай.
Зиё аҳли шоир бор миллат.
Кимлар кулар назарга илмай.

Бугун содда шеър ёзиб қўйди,
Замирида ётар улкан иш.
Ўзи ёзди дард билан куйди,
Унга келган илҳомдан эмиш.

Шеърларида яшайди ҳар кун,
Замон узра маконлар узра.
Бу дунёда йўқ тўкис бутун,
Шоир қалбин тилмангиз сира.

Яна бугун уйқудан қолди,
Яна уни қийнади ҳаёт.
Қаламини қўлига олди,
Битта шеърни ёзди бўлиб шод.

Гулмира Шокомолова
31.10.2024
8:31

t.me/Gulmira_Shokomolova

1 month, 3 weeks ago

БАНДАСИГА КУНИМ ҚОЛМАСИН

Умр ўтар сездирмай, сезиб,
Вақт кетмоқда юракни эзиб,
Баъзан қолдим дунёдан безиб,
Бандасига куним қолмасин.

Либосимга беради баҳо,
Ичидаги билсангиз даҳо,
Яшасам ҳам майли мен танҳо,
Бандасига куним қолмасин.

Кеча мени тузимни еган,
Бугун ортдан кўзимни еган,
Сирти яхши ёмоним экан,
Бандасига куним қолмасин.

Чўп берсалар устун бердим дер,
Увоқ бериб бутун бердим дер,
Қишим яқин ўтин бердим дер,
Бандасига куним қолмасин.

Ямоқ деманг тўним ғурурим,
У кўрганда бахту сурурим,
Замон сизга эй замон зўрим,
Бандасига куним қолмасин.

Ердан ҳали оёқ узмадим,
Кетишга ҳеч режа тузмадим,
Сўзланг, тинглаб гапни бузмадим,
Бандасига куним қолмасин.

Гулмира Шокомолова
26.10.2024
17:56

t.me/Gulmira_Shokomolova

1 month, 4 weeks ago

СЎЗЛАРИМДА ЯШАГИМ КEЛАР

Дунё кезиб шамол сингари,
Бахт омадни ошагим келар.
Кетар бўлсам дунё юзидан,
Сўзларимда яшагим келар.

Қушдек қанот қоқарман бир кун,
Кўкдан ерга боқарман бир кун,
Сизга ёқмай ёқарман бир кун,
Сўзларимда яшагим келар.

Гул япроқдек тўклишим бор,
Чок-чокимдан сўкилишим бор,
Ҳозир катта мухим ишим бор,
Сўзларимда яшагим келар.

Гулмира Шокомолова
25.10.2024
9:00

t.me/Gulmira_Shokomolova

2 months ago

ЭРКАК ПУЛСИЗ ҚОЛМАСИН

Қолмаса киссада пул,
Очилмас экан бир йўл,
Аҳволингдир ночор қул,
Эркак пулсиз қолмасин.

Боланг кутар йўлингда,
Кўзи турар қўлингда,
Тоғу дашту, чўлингда,
Эркак пулсиз қолмасин.

Дўст деганинг чойхона,
Хаддан ошса майхона,
Қарз сўра кўп бахона,
Эркак пулсиз қолмасин.

Жигаринг дер бой акам,
Олиб берар ой акам,
Кетса омад, ҳой акам,
Эркак пулсиз қолмасин.

Ёринг бўлса тушунган,
Бахт омад шунда унган,
Фақат рухингдир сўнган,
Эркак пулсиз қолмасин.

Бир кун гадо, бир бойсан,
Асли тупроқ бир лойсан,
Пулинг бор жўшқин сойсан,
Эркак пулсиз қолмасин.

Гулмира Шокомолова
22.10.2024
21:56

t.me/Gulmira_Shokomolova

2 months ago

КEЛИННИ ҚИЗ ДEБ БИЛМАС

Кунда қилгин меҳнатин,
Тортиб дашном захматин,
Эшитмайсан раҳматин,
Келинни қиз деб билмас.

Ҳар ишингда айб бор,
Гап билан берар озор,
Дардинг дунё бир бозор,
Келинни қиз деб билмас.

Ўз уйингдан келганинг,
Югурганинг елганинг,
Яхши дея билганинг,
Келинни қиз деб билмас.

Фақат улар қилар иш,
Ўзларин билиб ройиш,
Сиқилма тортма ташвиш,
Келинни қиз деб билмас.

Қайраса ҳам чидаб бер,
Бир кун тавба қилдим дер,
Ёқаман деб тўкма тер,
Келинни қиз деб билмас.

Униси дейди ўпоқ,
Буниси дейди сўпоқ,
Улардир заминда оқ,
Келинни қиз деб билмас.

Яхшилик қил ўзингга,
Сурмалар сур кўзингга,
Упа бурка юзингга,
Келинни қиз деб билмас.

Фахмлилар қилса гап,
Йўли бўлган доим чап,
Тортма етар этди тап,
Келинни қиз деб билмас.

Ўзингни сев олам зўр,
Муҳаббатдан тўқи тўр,
Билмаганлар бўлар кўр,
Келинни қиз деб билмас.

Қайтар бир кун қизидан,
Асраган юлдузидан,
Юзингни бур юзидан,
Келинни қиз деб билмас.

Айтилади кўп нақл,
Ақлсиз берар ақл,
Юракни қилмагин чил,
Келинни қиз деб билмас.

Гулмира Шокомолова
23.10.2024
18:00

t.me/Shoirnafas

2 months ago

КЕЧИБ БЎЛМАЙДИ
Куз ёмғири майин ва маҳзун,
Муҳаббатдан кўнгил тўлмайди.
Олтин барглар қилмоқда афсун,
Кўнгилдан ҳеч кечиб бўлмайди.

Кўнгилда орзулар бор эди,
Орзуларга умид ёр эди.
Юрак бағри юпқа қор энди,
Кўнгилдан ҳеч кечиб бўлмайди.

Ишқ илкига етолмасам ҳам,
Ўзлигимдан кечолмасам ҳам,
Севги сирин ечолмасам ҳам,
Кўнгилдан ҳеч кечиб бўлмайди.

Куз ёмғири маҳзун ва эзғин,
Ҳам туманли, бир бора кезгин.
Армонларнинг заҳрини сезгин,
Кўнгилдан ҳеч кечиб бўлмайди!..

Шуҳрат ТОҲИР,
Ёзувчилар уюшмаси аъзоси

22.10.2024 й.

2 months, 1 week ago

СЕВГИ ҲИКОЯСИ

Ёмғир ёғиб чиқди тун бўйи,
Куз фасли-да, барглар тўкилди.
Шу тун ёрнинг бўлди-ку тўйи,
Юраклардан шеърлар ўқилди.

Барча шодон, авжида куйлар,
Ҳофиз фақат шўх қўшиқ куйлар.
Ошиқни бу кеча ким ўйлар?
Бир четда ошиқ дил ўкинди.

- Куз олтинга бой фасл, мана,
Олтин барглар қилур тантана.
Ёр-ла кечган баҳорим сана...
Яратгандан кўнгил ўтинди.

Қисмат бонги урилган, тамом,
На ишқ, на ғам қилгай ҳимоя.
Сизни элтдим болалик томон,
Бу ўтмишдан кичик ҳикоя!

Шуҳрат ТОҲИР,
                      Ўзбекистон Ёзувчилар 
                                уюшмаси аъзоси

15.10.2024 й.

We recommend to visit

Унча-Мунча - Кун ботгунча...

Видеоларни жўнатиш ва бошқа мавзулар бўйича:
@UM24BOT

Реклама бўйича:
@newline24

.

Last updated 3 months, 1 week ago

Ва ниҳоят ўша машхур МАНОЛИ СЎЗЛАР Расмий саҳифасидасиз!

Admin: @omadli_adminjon

Reklama: https://t.me/rek_info/1338

Сиз тўғри манзилдасиз бизни танлаб адашмадингиз ?

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 11 months, 2 weeks ago

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга  ва  амалларингизга қарайди»
✍(Имом Муслим ривояти)

Reklama! @RekIama_beriish

Last updated 3 days ago