🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 days, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 weeks ago
Камбағаллик бошига тушган бир бева аёл олти яшар ўғли билан бирга яшар, зўрға кун кечиришар эди. Бахтга қарши аёл бетоб бўлиб қолди, уйда на егулик, на дори дармон бор. Она соғайгунча ҳеч қаердан на пул ва на овқат келиши даргумон. Олти яшар ўғил онасига дори ва егулик топгани бозорга бориб, бироз тиланчилик қилиб, уни буни этагига зор нигоҳлари билан ёпишди. Ҳеч ким унга парво ҳам қилмасди. Кўз олдидан онажонисининг қийналаётгани кетмас, нима бўлсаям дори ва егулик олиб бориш учун аввал дорихонага кириб онасига врач ёзиб берган дорилар рўйхатини кўрсатди. Дорихоначи дориларни болакайга тутқазиб,пулни беришни сўради. Болакайда пул йўқ, дориларни қучоқлаганча бор кучи билан дорихонадан чиқиб бозор оралаб қочди. Дорихоначи "ўғрини тутинглар!" деб, бутун бозорга жар солиб, уни қувиб кетди. Шу пайт егулик сотиб ўтирган бир амаки болани тутиб олди. Дорихоначи келиб болакайни турта кетди. Ҳалиги амаки эса уни айириб, болакайдан нега бундай қилганини сўради. Болакай онаси бетоблигини ва унга дори-дармон ва егулик кераклигини, пули йўқлигини айтиб ҳўнграб йиғлаб юборди. Шунда сотувчи амаки қизига кассадаги пулни ва егулик олиб келишини буюрди. Дорихоначига дорининг пулини тўлаб, егуликни болани қўлига тутқазиб, "тез бор онангнинг олдига", деди.
Йиллар ўтиб сотувчи амаки қариб, ишдан қолиб, оғир бетоб бўлиб қолиб, унинг қизи отасини шаҳар касалхонасига олиб келди. Врачлар текшириб касали оғир ва жарроҳлик амаоиётини тезда ўтказиш кераклигини ва қанча пул кераклигини, эртагаёқ етказиб келишлиги шартлигини айтишди. Қиз бечора уйига қариндошлардан ёрдам сўраш учун қайтди. Аммо улар айтган пулни тополмади. Кечаси билан Аллоҳга дуо қилиб чиқди. Эртасига касалхонага Аллоҳдан умид билан борди. Не кўз билан кўрсинки, отасида жарроҳлик амалиёти ўтказилган, отаси у келганида ҳуши ўзига келганди. Қиз отасининг ҳаётга қайтганини кўриб хурсанд бўлди, аммо пулини кандай тўлашни, энди нима қилишни билмасди. Ҳамшираларни чақириб даволаш нархи ёзилган чекни қаердан олишни сўради. Ҳамшира бош врач ҳузурига киришлигини ўша ерда тўлайсиз, - деди. Қиз бош врачни олдига кирди ва пули йўқ бўлсаям қанча сарф ҳаражат кетганлигини сўради. Врач унга тўлов чекини тутқазди. Қиз чекни қўрқа-писа очиб қаради ва кўзларига ишонмай йиғлаб юборди. Чекда "10000000000 доллар ва тўлов аллақачон ўттиз йил олдин тўланган" деб ёзилганди. Бу бош врач ўша, ҳа, ўша болакай эди. Онасининг ҳаётини сақлаб қолган инсонни унутмаган, яхшилиги ҳаққи ҳурматига яхши ўқиб катта врач бўлган эди...
Хулоса: Биз яхшиликни тез унутиб, хатоларни эслаб қолмаяпмиз-ми?!..
Она ечиб боласин, ортига боғлаб олди,
Меҳмонларга қарай деб, ўчоқ сари йўл олди.
Ҳовлида ўйнаб юрган тўнғичини чақирди
Таомидан насиба ён қўшнига чиқарди.
-- Бечора қўшним ёлғиз, фарзанди йўқ, эри йўқ,
Ҳар кун йўқлаб турарман, дуоларин чеки йўқ.
Сўнг меҳмонлар олдига қўйди икки косани,
Жўхори ёрмасига таклиф этди ҳаммани.
Меҳмон истаб-истамай, қўлга олди косани,
Татиб ҳайратда қолди, бундайин таъм-мазани.
Деди:-- Ушбу таомга нима солиб пиширдинг?
Деди:-- Гўшту ёғим йўқ, меҳрим қўшиб пиширдим.
Деди:-- Қачон тинасан, юмушларинг бир жаҳон,
--Уйим тинч, хотирим жам, шу менга яхши ором.
--Янги либосинг қайда, зебу зийнатинг борми?
--Қадру қимматим баланд, улар менга даркорми?!
--Умидинг не дунёдан, бахтлимисан, дугона?
--Шукронада яшаймиз, бизга қайғу бегона.
Севимли ёрман яна, фарзандларга онаман,
Эрта тонгдан уйим деб, болам деб, уйғонаман.
Ҳалол нону сувимиз лаззатлидир паловдан,
Бировдан ортиқмасмиз, кам эмасмиз бировдан.
Матлабимиз саодат, шиоримиз қаноат,
Аллоҳ ишқи юракда, қанотимиз ибодат.
Эрим деҳқон, далада у рўзғорим тиргаги,
Оила бир бўстону, боғбон унинг эркаги.
Ҳар кун кутиб яшайман, кўзим йўлда интизор,
"Бахт" шудир бир аёлга, бундан ортиқ на даркор...
Меҳмонга айлаб таъзим, намозига шошди у,
Ойбеканинг қалбида янги дунё очди у.
Соҳибжамол судралиб, эшик сари йўл олди,
Жисми кетиб хаёли ўша аёлда қолди.
Чўрисига юзланиб, аламли кулди аста,
Кўзларидан тўкиб ёш, пичирлади дилхаста:
"Манманлигу худбинлик кўр айламиш кўзимни,
Оламда энг беармон аёл санаб ўзимни,
Жамолимга маҳлиё, баланд кибру ҳавойим,
Хатойимни англатди, сен туфайли Худойим.
Отам-онам ўтдилар камолимни кўрмасдан,
Бева каби бўлганман гўшангага кирмасдан.
Не-не барно йигитлар остонамга урди бош,
Кибру ҳаво туфайли ҳеч ким бўлмади йўлдош.
Кошонада яшайман, кўнглим уйи ҳувиллар...
Ёлғиз аёл ҳолини, ёлғиз аёллар билар.
Раҳмат сенга, менга чин ҳақиқатдан бердинг дарс,
Бойлигу ҳусну жамол аёл учун бахт эмас.
Асл бахтли шу аёл, меҳнатсевар вафодор
Онадир у, энг улуғ мартабага сазовор!"
Соҳибжамол шундан сўнг кечди шону "бахти" дан,
Кибр дарёси узра қалқиб турган тахтидан.
Опа-сингил тутинди, жория бўлди озод,
"Кўр кўзимни очдинг," - деб ризо бўлди умрбод.
Ночорларга улашди, зебу зийнат, тиллосин,
Ибрат унга танитди, унутганин -- Аллоҳин.
*Гули бехор -- тикансиз гул.
Муаллиф: Дилором Каримова
ОЙБЕКА ҚИССАСИ
Соҳибжамол Ойбека, кўплар унга парвона...
Кимлар бир кўрмоқ истар, ким бўлсам дер ҳамхона.
Кибру ҳавоси баланд, ўз ҳуснига ўзи лол,
Бир кун жориясидан кулиб сўради савол:
-- Бадавлатман, гўзалман, мендаги бахт кимда бор,
Бу иқлимда бормикан, мендек аёл бахтиёр?!
--Ҳа, бор,- деди жория, аслида у энг бахтли,
Шукронадан тўхтамас, уйи файзу фараҳли.
Бир чимрилди Ойбека:---Чорла, боқай юзига!
Бечора чўри билмай, жабр қилди ўзига.
Титраб деди:--У келмас, фурсати йўқ келмоққа.
Сизни олиб борайин, истасангиз кўрмоққа.
Алам билан Ойбека учрашувга отланди,
"Чин бахтли" ни кўрай деб учмоққа қанотланди.
Юриб-юриб икковлон бир кулбага етдилар,
Ғарибгина ҳовлининг эшигини чертдилар.
Ҳоз-и-и-р,- деди бир овоз, майин эди куй янглиғ,
Кулиб чиқди бир аёл, кўйлак, рўмол ямоғлиқ.
Меҳмон атойи Худо, дарҳол ёзди дастурхон,
Чой дамлади қоқидан, қатиқ қўйди, қора нон.
Хижолат ичра деди: Жоним фидо сизларга ,
Қанийди қўй сўйсайдик, меҳмони азизларга.
Уйга кирди, опичлаб чиқди кекса аёлни,
Фаҳмлади меҳмонлар кўзидаги саволни.
-- Булар қайнонам, - деди, саккиз йилки беморлар,
Оёғу қўл, забон йўқ, лекин гули бехор*лар.
Гўдакдайин беозор, онамдайин меҳрибон...
Авайлабон ўтқизиб, сўнгра едирди таом.
Қўллар жонсиз, тил ҳам йўқ, кўзларда чуқур маъно,
Лаблар пичирлаб айтар келин ҳаққига дуо.
Шу пайт бешикда ётган кичкинтой берди овоз,
Кўкрак тутди, эркалаб, суйиб этди сарафроз.
Оналик меҳрин қўшиб алла айтди мулойим,
Оҳанг сеҳри айлаб лол, Ойбека дер: "Худойим,
Гўдак иси бунча хуш, алласи бунча ширин..."
Армон ўти қалбини тирнаб ўтди яширин.
АЧЧИҚ ОЛМА Ибрат.
Бу воқеа мустабид тузум пайтлари бўлиб ўтган эди. Ўтган асрнинг 80-йиллари – ҳали талабалик пайтимизда бир ўртоғимиз университетнинг охирги босқичида уйланди. Ёш келин-куёвлар Тошкент шаҳар Сирғали туманидаги ишчилар ётоқхонасида яшарди. Келин оғироёқ бўлиб, ҳали пишмаган ўта нордон олмага бошқоронғи эди. Йигит ҳар куни эрталаб бадантарбия учун югуриб “Спутник” даҳасидаги кўлгача борар, у ерда бироз чўмилиб яна ётоқхонага қайтарди. Йўл четидаги бир хил русумда қурилган ҳовлиларнинг кўча томонига турли мевали дарахтлар экилган эди. Ҳовлиларнинг бирида ёш келинчак бошқоронғи бўлган аччиқ олма шохлари мевасини кўтаролмай, ергача эгилиб қолганди. Меваларининг анчагинаси тўкилиб ҳам кетган эди.
Йигит ҳар куни пастгина панжарадан ошиб, шу олмалардан беш-олтитасини келинчакка олиб борарди. Бир куни эрталаб ўртоғи ҳам у билан бирга югуришга чиқди. Олмали ҳовли олдига келгач, куёвбола одатига кўра, сакраб панжарадан ўтиб, 5–6 та олмани ердан териб олди-да, ортга қараб югурди. Буни кўрган ўртоғи уни тўхтатиб, аёлига ҳомиладорлик пайтида ўғирланган насиба бериш нотўғрилигини, ҳаром ризқ билан унган бола ёмон фарзанд бўлишини айтди.
Куёвбола не қиларини билмай қолди. Олмани ташлаб юборай деса, хотини шу олмаларни кутиб ўтирибди, олай деса, ўртоғи ҳақ гапни айтиб турибди. Алқисса, икки ўртоқ келишиб, ҳовли эгасини чақириб, рухсат сўрашга қарор қилишди.
Икки спортчи йигитнинг олдига рус миллатига мансуб кекса киши чиқди. Йигитлар муддаоларини айтишди. Шунда қария:
– Нимасини сўрайсизлар шу олмаларнинг, шундоқ ҳам ҳосилини кўтаролмай, эгилиб ётибди, остига тушганлари эса шундоқ чириб кетади, олаверинглар, қанча керак бўлса, – деди.
– Йўқ, отахон, мусулмончиликда бировнинг молини сўрамай олиш мумкин эмас. Айниқса, ҳомиладор аёлга фақат ҳалол ризқ бериш керак. Акс ҳолда, у туғадиган бола яхши инсон бўлмайди. Ота-боболаримиз бу қоидага ҳеч қачон хилоф иш қилишмаган.
– Э, яшавор мусулмон йигит! Динингиз ҳалолликка шунчалик эътиборли бўлса, демак, у жуда мукаммал ва тўғри дин экан. Мен сизларнинг тўғриликларингизга тан бердим. Ана шу бола туғилгунича боғимдаги ҳамма олмаларни – шохидагисини ҳам, ердагисини ҳам сизларга совға қилдим. Ош бўлсин, ҳаммасини хоҳлаган пайтда териб олаверинглар.
Энди ҳар куни куёвбола бир челак-ярим челак аччиқ олма териб уйига олиб борарди. Хотинига энди тежаб ўтирмай, хоҳлаганича еяверишини айтган эди. Бунинг сабабини хотини сўраганда, у кулиб:
– Бир рус ота топиб олдим, у менга боғидаги ҳамма олмаларини совға қилди. Олмалар ўшанинг боғидан, – дея ҳазиллашиб қўярди.
Олтинни қаерга ташласанг ҳам, у зангламайди. Мис эса тезда занглаб, “миси” чиқиб қолади. Ислом дини таҳқирланиб, қадриятларимиз топталган ўша пайтларда ҳам имонли, ор-номусли йигитлар кўп бўлган. Улар оиласига ҳаром ризқ олиб келишни ўзларига эп кўришмаган. Ҳозирги доруломон кунларда эса бу масалада янада мукаммал ва мустаҳкам бўлишимиз талаб этилади.
ҲИДОЯТ журналидан
Бугунни яшаш учун, кеча содир бўлган айрим воқеаларни унутиш керак бўлади...
Лао-ЦЗИ
МЕҲР
Қўшни аёлникига бир юмуш билан чиқдим. Шу маҳал унинг қўл телефони жиринглади.
– Алло, Шаҳноз яхшимисан?
– Алло, яхшимисиз ака, яхши юрибсизми?
– Яхши раҳмат, ўзинг яхшимисан? Уйдагиларинг яхшими?
– Яхши, ҳаммалари соғ-саломат юришибди.
– Шаҳноз, синглим, сени жуда соғиндим, сени жуда яхши кўраман.
– Ака, ичганмисиз?
– Ие, нега ичган бўлай, ичмайманку.
– Тинчликми ўзи?.. Унда нега...
– Сени соғиндим, десам, нимадир бўлган бўлиши керакми?
– Ака, тўғрисини айтинг нима бўлди?
– (кулиб) Ҳеч нарса бўлгани йўқ деяпманку, бўлди қилсангчи...
– Ростини айтинг, соғлигингиз жойидами?
Бир муддат суҳбатга гувоҳ бўлиб, сўнг аёлдан узоқлашдим. Лекин... Ҳозирги диалог хаёлларимга “ҳужум” қилганди. Кутилмаганда акасидан меҳрни эшитаётган сингилнинг ҳолатини таҳлил қилардим. Ахир, у акасидан дабдурустдан, томдан тараша тушгандек, бу сўзларни эшитмаганига неча йиллар бўлган экан. Балки шу боис қайта-қайта аканинг аҳволини сўроқлаб, хавотирга тушаётгандир... Ёки аксинча икки оғиз жумла қулоғига ёққани учун жигарининг яна такрорлашини кутаётгандир. Шу сабаб унинг ичидаги ҳаяжон, жўшиб кетган сингиллик меҳри, ишонч аралаш хавотирга йўғрилиб кетгандир балки. Гўё акасининг бу меҳри унинг «ичганлигидан» ёки бирор бир оғир дардга йўлиққанидан далолат бераётгандек. Аслида чуқурроқ ўйлаб қарасак, аканинг ўрнига биз сингилнинг ўрнига бирор яқинингизни қўядиган бўлсак, табиий ҳолки, улар ҳам бизнинг бу соғинчимизни яна нималаргадир йўйишлари мумкин. Улар учун бу ҳолат, кутилмаган янгиликдир балки.
Нега?! Нима учун?!
Нима учун бу ҳолат бунчалик ҳайратланарли?!
Меҳримиз шу қадар қимматми? У бебаҳо олмос ёки марваридми, олган одам ишонолмай қўлида авайлаб турса...
Неча йилларки биз қалбимиз тубидаги меҳрни, муҳаббатни бировга изҳор қилолмаймиз. У уммон қаърида ётган муз тоғ каби қалбимиз тубида ётаверади. Ўйлайман, қачон онамга ёки отамга, жигарларимга “Мен сизни яхши кўраман!” деб ҳеч бир таъмасиз, самимий айта олдим? Айтганмидим ўзи? Нега одамзод меҳрни шунчалик қизғаниб яшаркан? Кўрсатмаймиз, кўзлардан қизғанамизми, меъёрдан ортиқ кўрсатсак кўз тегишидан чўчимизми ё? Кўнглимиз тубида чўкиб ётган меҳрни улашиш бунчалар қийин бўлса?
“Сени яхши кўраман!” “Сен менга кераксан!” атиги уч оғиз сўз... Лекин у икки лаб орасидан чиқиши ҳамоноқ инсонга шу қадар катта куч бахш этишини биласизми? Сиз билан тенгма-тенг айтишиб турган жуфтингизга “Сени яхши кўраман”, деб кўрингчи... у ўзининг сўзларидан уялиб, ер чизиб қолади. Даҳанаки жанг тўхтайди. Қовоқлари уйилиб келган жуфтингизга “Сиз менга кераксиз”, деб кўрингчи... ҳеч бўлмаганда мийиғида жилмайиб қўйишни уддалайди.
Ҳа, ҳар бир инсон меҳрга ташна, муҳаббатга зор. У ҳеч қачон бу туйғуларга қонмайди. Дунёда кимгадир кераклигингни билиб яшаш бахт, аслида..
Бугун ишлар билан банд бўлиб, вақт тополмайсиз. Эртага фарзандингиз ногоҳ касал бўлиб қолади, ёдингиздан кўтарилади. Индинга эса дўстингизникида муҳим бир учрашув бор, имкон бўлмайди. Аслида ана шунақанги турли хил баҳоналар бугунни эртага, эртани эса индинга сураверади. Шу аснода кунлар кетидан ойлар ва йиллар югуриб ўтиб кетади. Биз эса ҳали ҳамон «Соғиндим», «Сизни жуда ҳам яхши кўраман», «Менга кераксиз» қабилидаги сўзларни айтишга «вақт» тополмай юрибмиз. Ваҳоланки, бу вақт орасида қанча кераксиз сўзлар айтилиб кетмоқда...
Онангизга, боланизга, ёрингизга, яқинингизга уни қанчалар қадрли эканлигини билдириб қўйинг... Боринг, қўнғироқ қилинг, айтинг... Сўнг улардаги ҳайратни бизга ёзиб юборарсиз...
Ҳар юракнинг бир баҳори бор,
Ҳар бир қалбга
ишқ бўлар меҳмон.
Ҳар юракда гуллар муҳаббат,
Бўстон этар уни бегумон.
Лекин Лайли бошига келган
Қора кунлар бизга ёт бугун;
Бизга ётдир Ширин бахтини
Поймол этган у қоп-қора тун.
Ҳамид Олимжон
• Агар киши оддий ва маъносиз нарсаларга ҳам кулаверса демак у чуқур ёлғизлик туйғуси ичида;
• Агар киши кўп ухлаётган бўлса демак у тушкунликда;
• Агар киши қисқа ва тез гапираётган бўлса демак у ниманидир беркитяпти;
• Агар киши йиғлай олмаса демак у кучсиздир;
• Агар киши ноодатий шаклда овқат еяётган бўлса демак унинг асаби таранглашган;
• Агар киши арзимас сабаб билан ҳам йиғлайверса демак унинг қалби пок ва ўта юмшоқ;
• Агар киши бўлмағур ва арзимас нарсаларга ҳам жаҳл қилаверса демак унинг муҳаббатга эҳтиёжи бор.
Муаллифига ташаккур
Ўтириб сув ичаётганингизда жисмингиздан зарарли моддалар чиқиб кетар экан. Шуларнинг қаторида буйрак тошлари ҳам ташқарига ҳайдалар экан.
Сувни уч марта бўлиб-бўлиб ичаётганингизда эса, ҳар сафар тўхтаб, нафас олганингизда, ҳаводан кислород олиб, бу билан тананингизга инсулин юборар экансиз. Инсулин эса тана қандли диабет касаллиги билан оғришининг олдини олади.
Бу кўпчилик амал қилмайдиган биргина суннатнинг фойдаси. Агар бутун умримизни Қуръон ва суннатга мувофиқ қурганимизда эди, икки дунё саодатига етишган бўлар эдик...
Манба: Sakiyna_official
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 days, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 weeks ago