Ochiq derazalar

Description
Ҳурматли каналимиз кузатувчилари! Ушбу манзилда сиз Хосият Рустамова шеърларини ўқиб боришингиз мумкин. Ўзига хос оламга биз билан саёҳат қилинг!
Advertising
We recommend to visit

⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.

📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot

📈Реклама: @Nurov_N1

Last updated 2 weeks, 1 day ago

🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN

Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK

Last updated 1 month, 2 weeks ago

Ва Эслатинг! Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.
(Зорият сураси 55)

Ақидамиз: Аҳли сунна вал-жамоъа!

Мазҳабимиз: Ҳанафий

Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.

Last updated 2 years, 5 months ago

4 weeks, 1 day ago
Сени соғиняпман!

Сени соғиняпман!

Ич-ичимдаги жимликдан ёрилиб ўлмасайдим! Қонталаш руҳимни ёриб ёруғлик қидираман, Сени соғинаман Худойим! Елкамдаги оғирдан-оғир думалоқ бошни кўтариб чексизликларга термуламан, киприкларим нигоҳларимга санчилади ва бир лаҳзада сукунат жон талашгандай қайгадир ғойиб булади. Нега Сен ҳакингда олдинроқ ўйламадим? Осмондан дарвоза қидирган тунларим ҳам менга яқин эдингку, нега билмадим? Сенга бориш учун ўлиш шарт деб ўйлаган кунларимда ҳам Сен мен билан эканлигингни нега билмадим? Ақлим шу кадар қисқамиди? Мени Сенга фақат Ўлим олиб боради, деб ўзимни ишонтирганимда менга раҳминг келганини энди тасаввур қила оламан! Ўлмасимдан кетаман Сенга! Бу муҳаббат, бу соғинч билан узоқ қололмайман бу ерда, мени кечир! Мени кечир, юрагим титраб турибди ҳозир, кўзим тўла ёш. Йўлга чиққан одамни ортига қайтарма, илтимос. Ўлиб қолишим мумкин!

Кундаликдан

✍️ Хосият РУСТАМОВА

1 month ago

Катта раҳмат, ўзимнинг Раъно Опажоним! Ҳар сафарги эътиборингиздан бир қалқиб тушаман, кўзимга ёш келади…

@Xosiyat_Rustamova

1 month, 2 weeks ago

МеҳриНоздан шеър ўқинг…

Шоир оғам Мансур Жумаевга

Одамизод аслида завол ичра яшайди,
"Нега" деган улкан бир савол ичра яшайди.
Оға, ҳеч ким кутмаган фаслни кутганмидинг,
Дардни мисқоллаб йиғиб, ичингга ютганмидинг?

Ахир Орзудан Бунёд бўлганди-ку ҳаётинг,
Бехос осмон гумбурлаб, синди икки қанотинг.
Қара, гул-гул баҳоринг кул бўлди, кузак бўлди,
Бу ҳол очиқ ярамга сепилган туздак бўлди.

Жўраларинг зулматда сарсон тушдек кўринди,
Отанг ёмғирда қолган митти қушдек кўринди.
Нечун ўлимга қарши боролмайман, оғажон,
Волидангнинг кўзига қаролмайман, оғажон.

Қачон бунча ожиз-у, чорасиз қолар шоир?
Миллатнинг мусибати ортганда ўлар шоир.
Кетар чоғда шодмону, хотиржам эдинг, балки,
Мансури Ҳаллож каби "Анал-Ҳақ", дединг, балки.

Булутлар бўзраяди, йиғламоққа ҳоли йўқ,
Мезон тўзғин сочини йиғмоққа мажоли йўқ. Юрагим тугаб қолди, қуриб битди кўзларим,
Бошқа ўлманг, дўстларим, бошқа ўлманг, дўстларим…

✍️МеҳрHоз

4 months, 1 week ago
4 months, 1 week ago

Ассалому алайкум!
Фаридуннинг ушбу ноласи неча йиллардир менга хамроҳ! У қўшиқ айтмайди, у йиғлайди… Дам олиш кунингиз яхши ўтсин!

@Xosiyat_Rustamova

4 months, 1 week ago
7 months ago

Кеча нафақат Озарбойжон, балки, Ўзбек адабиёти учун ҳам оғир кун бўлди. Турк дунёси яна бир фидойи фарзандини йўқотди. Профессор, филология фанлари доктори, машҳур таржимон, бир қанча монографиялар, 1500 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи, Туркия, АҚШ, Россия, Германия, Хитой, Ўрта Осиё, Ўрта Шарқ мамлакатларида ўтказилган халқаро конференцияларда маърузалар қилган заҳматкаш олим, қардош туркий адабиётларининг энг яхши намуналарини, жумладан, Навоий, Бобур асарларини, “XX аср ўзбек шеърияти антологияси”ни озарбайжончага таржима қилиб чоп эттирган ва Ўзбекистоннинг халқаро Бобур мукофоти, Туркиянинг “Янги Ўрхун”, ‘Турк дунёсига хизмат”, Туркманистоннинг “Олтин аср” мукофотларига сазовор бўлган, кўплаб шогирдлар тайёрлаган ва бундан ташқари мени 100 шеъримни азар тилига таржима қилиб, икки ( Азар-Ўзбек) тилларида чоп этган ва китобни Университет ўқув дастурига киритиш учун жуда кўп азият чеккан ва бунга эришган, менга мана шунча яхшиликлар қилган инсон Рамиз Аскар бу дунёдан кетди… Аммо унинг бемисл ижоди ва беқиёс ишлари адабиётга ва бизга сабоқ бўлиб қолди. Аллоҳ раҳмат қилсин, охиратингиз обод бўлсин, Устоз!

We recommend to visit

⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.

📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot

📈Реклама: @Nurov_N1

Last updated 2 weeks, 1 day ago

🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN

Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK

Last updated 1 month, 2 weeks ago

Ва Эслатинг! Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.
(Зорият сураси 55)

Ақидамиз: Аҳли сунна вал-жамоъа!

Мазҳабимиз: Ҳанафий

Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.

Last updated 2 years, 5 months ago