ШОҲ-ОБОД ЖОМЕ МАСЖИДИ

Description
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакиллиги Шовот туман ШОҲ-ОБОД жоме масжиди
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 months, 1 week ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 week, 5 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 week, 1 day ago

1 month ago

#муфтий_минбари 📹 ЭНГ ГЎЗАЛ САДАҚА
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлариYouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

1 month ago

ҚУРЪОН ЁД ОЛГАНЛАР!

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛАСУҲБАТНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ УЧУН
ЛИНКНИ БОСИНГ👇👇
https://youtu.be/1YgkZv0Pli0?feature=shared

1 month, 1 week ago

**Уч нарсани ҳаргиз унутма:

  1. Аллоҳнинг неъматлари олдингда кўринган заҳоти ҳамд айтишни;
  2. Ризқнинг сенга келиши кечиккан пайтда истиғфор айтишни;
  3. Бошингга машаққат тушганида "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ" (Куч ҳам, қувват ҳам фақат Аллоҳдандир) дейишни.

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ**

https://t.me/Shox_Obod

4 months ago

**Савол: Қори ака жуда қийин экану куръонни укиш, ман бу 3 оятни сизга ўхшаб ўқишим учун 1 йил тренировка килишим керак! Шунинг ўрнига оддийроқ тажвид билан ўқиб қўйилса бўлмасмикан?

Жавоб: Шунинг учун ҳам Қуръонни маҳорат билан ўқийдиган қорилар жаннат аҳлининг бекларидирлар.

Шунинг учун ҳам Қуръонни маҳорат билан ўқийдиган қорилар Аллоҳнинг аҳлидирлар.

Шунинг учун ҳам Қуръонни маҳорат билан ўқийдиган қорилар пайғамбарларнинг меросхўридирлар.

Шунинг учун ҳам Қуръонни маҳорат билан ўқийдиган қорилар инсонларнинг энг афзалидирлар.

Шунинг учун ҳам Қуръонни маҳорат билан ўқийдиган қориларнинг ўқиган ҳар бир ҳарфига ўнтадан етти юзтагача ажр ваъда қилинган.

Шунинг учун ҳам Қуръонни маҳорат билан ўқийдиган қорилар қиёмат куни яқинларини шафоат қиладилар.

Шунинг учун ҳам Қуръонни маҳорат билан ўқийдиган қориларнинг ота-оналарига жаннатда муҳташам тож кийдирилади.

Шунинг учун ҳам Қуръонни маҳорат билан ўқийдиган қориларнинг ибодати бошқаларнинг ибодатидан мукаммалроқ бўлади.

Хулосаи калом, Қуръон тиловат қилиш оддийгина ваъзхонликдан ёки нашида куйлашдан олийдир, Қуръон қироати ибодатдир.

Тажвиднинг оддий ёки ғайриоддийси бўлмайди. Тажвид илмининг қоидаларини билиш фарзи кифоя бўлса-да, ҚУРЪОНИ КАРИМНИ ТАЖВИД БИЛАН ҚИРОАТ ҚИЛИШ ҲАР БИР КИШИНИНГ ЗИММАСИДАГИ ФАРЗИ АЙНДИР.

Валлоҳу аълам**!

https://t.me/Shox_Obod

4 months ago

Чумолиларда ўлим ҳолатининг ажойиботлари

Чумоли ўлгач, унга мотам тутилади. Лекин бу қандай амалга ошади? Гап шундаки, соҳа мутахассислари, олимлар чумоли ўлими яқинлашганда ўзидан махсус, хос бир ҳид тарқатишини аниқладилар.
Ушбу ҳид унинг шерикларини бошқа турли ҳашаротларни ўзига жалб қилмасдан аввал уни дафн этишга шошилиш зарурлиги ҳақида огоҳлантиради. Чумолилар ушбу ҳидни искашлари билан ўша чумоли ўлганини биладилар ва дафнига кузатишга турадилар.
  Ушбу ҳидни тарқатувчи модда фан тилида  - حمض الزيتيك أو الأوليك  ёғли кислота ёки олеин кислотаси деб номланади.
Худди инсонлар ўликларини дафн этганлари каби чумолилар ҳам ўз ўликларини дафн этишади. Улар ҳам инсонлар яқинларини икром билан  дафн этиш лозим деб билганлари каби ўз чумолиларини икром ва эҳтиром билан кўмиш лозим деб билишади.
   Баъзида шундай бўладики, чумолиларнинг бир неча ўн ёки юзи ўлган бўлади. Уларнинг кўмиш ишларида ва ўликлар билан яқин масофада бўлгани боис бошқа тирик чумолиларга ҳам уларнинг ҳиди ўрнашиб қолади.
Шунинг сабабидан ҳам дафн маросимига қатнашиб келган чумоли ўзини бутун жисмини ялаб, ўша ҳиддан халос бўлади. Чунки бу ҳолида жимга ўрнашган модданинг ўзига хос ҳиди сабаб яқинлари уни ўлик ҳукмига йўйиб, тиригича кўмиб юборишлари мумкин.
Аллоҳ таоло айтади: “Ер юзидаги ҳар бир юрувчи жонзот ва икки қаноти ила учувчи қуш борки, ҳаммаси сиз каби умматлардир. Китобга ҳеч нарсани қўймай ёзганмиз. Сўнгра Роббиларига жамланурлар”. Анъом сураси, 38-оят.

Изоҳ: Олимлар ўлган чумолидан тарқаладиган ўша модда (ёғли кислота ёки олеин кислотаси)дан бир миқдорини бошқа тирик чумоли устига томизиб кўрганларида, бошқа чумолилар шошиб унинг олдига келишган ва тириклиги, ҳаракатланиб турганига қарамасдан уни дафн этиш, кўмишга шошилишган.
Шунингдек, чумолиларда махсус дафнгоҳ бўлиб, у жамоавий қабристон кабидир. Чумоли жуда покиза мавжудот бўлиб, у қабристонда уларнинг яшаш ўрнидан анча узоқда барпо этилади. Дафн маросими эса чумолиларда ўзига хос маросим бўлиб, унда ўнлаб, баъзан юзлаб чумолилар иштирок этадилар ва бу ҳам худди инсонларнинг марҳумни охирги йўлга кузатиш маросимига жуда ўхшаб кетади.

https://t.me/Shox_Obod

4 months, 1 week ago

**ТАРОЗИ(ибратли ҳикоят)

Бир куни фақирона кийинган, маъюс бир аёл сабзавот дўконига кирди. Дўкон соҳибига тортинибгина яқин борди ва эри оғир хасталик туфайли бирор ишга ярамай, тўшакка ётиб қолгани, етти боласи борлиги, уларнинг очлик азобидан қийналаётганини айтди.

Сотувчи унга терс қараб:
– Эй, тиланчи хотин, дарҳол дўконни тарк эт! – деди.

Аёл эса болаларининг емак ейишга эҳтиёжи борлигини айтиб ёлворганча:
– Илтимос жаноб, болаларимни қорнини тўйдириб, одамларнинг эшигига ишлагани жўнатаман. Улар пул олиб келган заҳоти қарзингизни қайтараман – деди.

Дўкондор аёлнинг илтижоларига парво қилмай, уни танимаслиги, доимий харидорларидан эмаслигини айтиб илтимосини рад этди. Шу пайт дўкон ташқарисида турган бир мижоз сотувчи билан аёл ўртасида бўлаётган суҳбатни эшитиб қолди ва ичкарига кириб дўкондорга:
– Бу аёлга сўраган нарсаларини бер, мен кафил бўламан, қарзини қайтаради – деди.

Унинг гапига кўра сотувчи аёлга қаради-да, истамайгина:
– Оладиган нарсаларингни рўйхат қилганмисан? – дея сўради.
Аёл тасдиқ маъносини бериб бош ирғади.
– Ундай бўлса уни тарозининг бир палласига қўй-да, иккинчи палласига ўзинг оладиган нарсаларни қўй. Рўйхат қоғозингни вазнига тенг нарсаларни бераман – деди.

Аёл бир муддат турди-да, бошини қуйи эгиб чопонининг чўнтагидан бир қоғоз парчаси олиб тарозининг бир палласига қўйди. Шу пайт дўкондор ва кафил мижознинг кўзлари ҳайратдан катта-катта очилди. Тарозининг тош қўйиладиган палласи қоғоз парчасининг оғирлигидан чўкиб кетганди.

Дўкондор кафил мижозга қараб эзғин товушда:
– Ишонмайман... Ишониладиган холат эмас... – деди.

Тарозининг маҳсулот қўйиладиган палласи керагидан ортиқ нарсалар билан тўлди. Дўкондор ваъдага биноан аёл олган ҳамма егуликларни халтага жойлаб, қўлига туқазди. Зудлик билан нималардир ёзилган қоғозни қўлига олди-да, ўқиди. Унда харид қилинадиган маҳсулотлар рўйхати эмас, қуйидаги сўзлар ёзилганди:
“Аллоҳим! Нимага эҳтиёжим борлигини ёлғиз Ўзинг биласан. Шунинг учун, ўзимни сенга таслим этаман. Ўзингга таваккал. Ўзинг омонат берган болаларимнинг ризқини етказ!”.

Дўкондор тош каби қотди-қолди. Аёл унга ташаккур айтиб, дўкондан чиқди. Аёлнинг харидига кафиллик қилган мижоз бир даста пулни дўкондорга берди ва “ Қайтими керак эмас ” деди. Мижоз дўкондан чиқиб кетаётиб тарози паллаларининг синганига кўзи тушди.

Нима сабабдан тарози палласи сингани ва дуонинг кучи нақадар залворли экани ёлғиз Аллоҳгагина маълум эди...**

https://t.me/Shox_Obod

4 months, 2 weeks ago
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 months, 1 week ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 week, 5 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 week, 1 day ago