🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago
“Ўзинг бор экан, ташқаридан душман излама. Ўзингдан эҳтиёт бўл ва шундай дуо қил:
-"Эй Роббим! Мени, менинг ёмонлигимдан сақла. Мен, менга зарар бериб қўймайин. Мени ўзинг муҳофаза айлагинки, мен ўзимга ёмонлик қилмайин. Ўзимнинг айб-нуқсон ва камчиликларимни кўришдан мени маҳрум этма. Бошқалар билан эмас, ўзимни ўзим билан машғул қилиб қўй!”
Мавлоно Румий…
Икки йил олдин яқин дўстим вафот этди. Бугун унинг телефон рақамидан қўнғироқ бўлди. Ҳеч кутмагандим.
— Лаббай, дедим. Кичик ўғли экан. Ўзига велосипед олиб беришимни сўради.
- Хўп бўлади, бугун албатта олиб бораман, дедим ва ортидан сўрадим: Мени кимлигимни биласанми?
Болакай шундай жавоб берди: - Йўқ, сизни танимайман. Уйда дадамнинг расмларини томоша қилиб ўтирган эдим, улар орасидан дадам билан бир кишининг расми чиқиб қолди.
Расм орқасида эса шу рақам ва шундай ёзув бор экан: «Болажонларим, агар вақти келиб бирор нарсага эҳтиёжларинг бўлсаю мени топа олмасаларинг, шу рақамга қўнғироқ қилиб айтинглар. Бу ҳам менман, фақат бошқа ерда яшайман».
Сизда шундай дўст борми? Сиз шундай дўст бўла оляпсизми?
(Ҳикоя матбуот саҳифаларидан олинди...)
Магар уйқуда юзунг кўргай эрдим,
Bале ҳажрингда кўздин учти уйқу...
БОБУР
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси майор Азиз Норқулов кўп йиллардан бери “Ватанпарвар” газетаси таҳририятида бўлим бошлиғи сифатида фаолият юритиб келади. Унинг турли йилларда ёзилган битикларида Ватанни чиндан севувчи инсонлар, уларнинг юксак ўйлари, турмуш чорраҳаларидаги инсонийлик сифатлари кўзга яққол ташланади. Ҳарбий соҳадаги фаолияти сабабми эр йигитнинг юрагидан ўтганлари унга жуда яқин. Бугун ижодкорнинг “Жар ёқасидаги масхарабоз” китоби нашрдан чиқди. Йиллар мобайнида мисқоллаб йиғилган ёзиқлар, мақолалар, кўнгил кечинмалари, таассурот ва тавсифлар бир тўпламда жам бўлди. Китоб сўзбошисида муаллиф шундай ёзади:
“Вақтга таъриф берарканман, уни дўст дейишга ҳам, душман аташга ҳам иккиланиб қоламан. Қанча қадрласанг, шу қадар эҳтиром кўрсатади. Нима қилаётганимни тушуниб-тушунмай, тирикчилик ташвишларидан халос бўлиш илинжидаги уринишлар билан қирқни қоралаяпман. Шу ёшимда ўзимни бир жамлагим келди.
Ушбу мўжаз китобда журналистика соҳасидаги фаолиятим маҳсули тўпланди. Кимгадир, қаердадир нафи тегса, умрим узайгандек туюлади”.
Қуйида ижодкорнинг ушбу тўплами ҳақида ёзилган кечинмаларни тақдим этарканмиз, ундаги серзавқ хаёллар сизни-да бефарқ қолдирмаслигига ишонамиз.
ТАҲРИРИЯТ
Олийгоҳда контракт пулини тўлай олмай ўқишдан ҳайдалиб кетаётган истеъдодли талаба қўшнисига ёрдам беришни эп кўрмаслик, ачинарлиси, тўйдан кейин катта қарзга ботиб, қайсидир хорижий давлатга ишлагани кетаётганларнинг ҳам учраши ҳақида куйиниб-ёшовраб ёзади.
Бальзакнинг “Афсуски, биз эрмаклар учун ҳамиша пул топамиз, фойдали ва энг зарур нарсаларга эса хасислик қиламиз”, деган фикрлари барча даврлар учун долзарб экани ҳақидаги тўхтамга келади.
Умуман, истеъдодли журналист ва маҳоратли қаламкаш Азиз Норқуловнинг битиклари муттасил равишда фикрлаётган, фақат ўзини ўйламай, жамият ҳаёти учун куйинаётган, жонажон Ватани ва 9 она халқининг эртанги куни учун чин дилдан қайғураётган миллат зиёлисининг фикрларини ифодалагани жиҳатидан қимматлидир. Энг муҳими, бу фикрлар кўнгилларга самимият ёғдусини индиради, ўқувчига ғайрат ва шижоат бағишлайди, она юртга дахлдорлик ҳиссини кучайтиради. Ушбу китобни мутолаа этсангиз, бунга ўзингиз ҳам амин бўласиз.
Нурбой Жабборов,
филология фанлари доктори, профессор
Бу гўзал тасвирларда ота уйга соғинч туйғуси бадиий ифодаланган. Бу эса, ўз навбатида, муаллиф фикрларининг ўқувчи қалбига тезроқ ва таъсирлироқ етиб боришини таъминлайди. Ҳовлида куймаланаётган онаси қучоғига талпиниши, волида пешонасида ажинлар кўпайганидан куйиниш ҳисси, ҳассага таянган отага қараб, бу мўътабар сиймога шу чириган ёғоччалик ҳам нафи тегмаётганидан ўкиниш, ота-онасини маҳкам қучиб, тоабад бағирларида қолишни исташ – ҳар биримиз учун таниш туйғулар экани билан ҳам қимматлидир.
Инсон тафаккурининг юксалишларини китобдан айри ҳолда тасаввур қилиб бўлмайди. Ёш авлоднинг, бутун миллатнинг китобхон бўлишига эришмоқ – юксак орзу. Бу ниятга шунчаки эришиш имконсиздир. Миллат ойдинлари, жамики зиёлилари, куч-қурби етадиган барча интеллект эгалари бутун ижодий салоҳиятини, илмий қувватини, иқтисодий имкониятларини ана шу ишга сафарбар этиши – замон талаби.
Азиз Норқуловнинг “Жар ёқасидаги масхарабоз” мақоласи ушбу муаммо ҳаётий мисоллар орқали жуда таъсирли талқин этилгани билан аҳамиятлидир. Муаллиф даъват ва шиорлардан тийилади. Китобхонликка тарғиб этишнинг ўзига хос усулини топади: Оноре де Бальзакнинг “Сағри тери тилсими” асарини ўқувчи билан биргаликда мутолаа ва мулоҳаза қилади.
Асардан мақола муаллифи келтирган кўчирмалар, чуқур мушоҳадага таянилган қарашлар ўқувчи тафаккурини чархлайди, қалбини тозартиради, руҳини юксалтиради. Ўқувчи китоб мутолааси нечоғлиқ зарурат экани ҳақида теран хулосага келади.
“Энди барча тилак-истакларингиз аниқ, аммо сизнинг умрингиз ҳисобига амалга ошади” – мақола композицияси асардаги сағри терини чангалига олган йигитга музейдаги чол айтган ушбу гаплар асосига қурилади. Муаллиф айни ҳақиқатни босқичма-босқич ўқувчи қалбига жойлай боради.
“Асарни ўқир эканман, – деб ёзади у, – оламнинг бошқа бир қиёфаси очилиб келарди, гўё. Биз ҳар бир сўзимиз, нигоҳимиз, ҳаракатимиз билан бутун коинотга таъсир кўрсатаётгандек. Табиат билан тиллашиб, умримиз эвазига айрим нарсаларни айирбош қилаётгандек. Сизиф каби ана шундай эврилишларда яшаётган миллионлаб одамлар курашдан чарчамайди. Ўз олами ва мавжуд борлиқ орасидаги номутаносиблик тинка-мадорини қуритаётган қанча дўстларимиз бор. Улар Шарқнинг машҳур ривоятидаги орқаларидан қувиб келаётган арслонни ҳам, қудуқ тубида кутаётган аждарҳони ҳам, ушлаб турган шохларини кемираётган оқ ва қора сичқонни ҳам кўриб турган одамлар. Улар қандай қилиб асалнинг тотини туйсинлар!?”
Мақола замондошларимизни оламда кечаётган воқеа-ҳодисаларга, жамиятдаги чуқур ўзгаришларга теран қалб кўзи билан қарашга ундайди. Бу ундов-чорлов қуруқ чақириққа эмас, фикрнинг табиий оқимига таянилгани билан ҳам аҳамиятлидир.
Асардаги қуйидаги иқтибосга эътибор қаратинг: “Биласизми, икки хил камбағалчилик бўлади. Бир хил камбағаллар жулдур кийимларда кўча-кўйда ҳеч кимдан қўрқмай юраверади, ўзиям билмаган ҳолда Диогенга ўхшаб, борига қаноат қилиб яшайди. Мана шу камбағаллар бойлардан кўра бахтиёрроқ бўлса керак, чунки улар ҳеч нарсадан ташвиш чекишмайди, қудратли одамларнинг ҳам қўлидан ҳеч иш келмайдиган жойда бундай камбағаллар бутун бир оламни қўлга киритадилар. Иккинчиси, дабдаба-ю зебу зийнатлар билан ниқобланган камбағаллар. Булар ўзларининг қашшоқлигини унвонлар билан яширишади. Булар кеккайиб, мўйналар, оппоқ либослар, сап-сариқ қўлқоплар кийиб юришади, ҳақиқий бирор ҳомийси бўлмагани учун бутун хонумонини сарфлашади”.
Ушбу кўчирмани келтирар экан, муаллиф Бальзак яшаган даврда, яъни икки юз йил аввал ҳам башариятнинг кечинмалари ҳозиргидан у қадар фарқ қилмагани, ҳаёт жумбоқлари ва муаммолари ҳануз ўзгармай келаётгани ҳақидаги хулосага келади.
Яна бир муҳим жиҳати, муаллиф ҳар бир фикрни бугунги замон билан, биз яшаётган давр муаммолари билан боғлайди. Китоб мутолаа этганда, ундаги нодир ҳикматлардан бугунги кун учун фойдаланмоқ заруратини самимий ва таъсирли ифодалайди. Зўрма-зўраки уринишлар билан овоза бўладиган тўйлар қилишга, дабдабали кўпкари уюштиришга, қўниқ беришга, тўқларни ўйнаб-кулдиришга бор будини сарфлаётган, лекин ўзининг соғлиғи, фарзандининг таълими ва тарбиясини ёддан чиқараётган замондошларга катта тошойна тутади.
Buyuk odam - abadiy bola. U oʻlayotib dunyoga oʻzining ulugʻ bolaligini qoldiradi.
Rabindranat Tagor
ТЕЛЕФОННИНГ БИР ТУТАМ СИМЛАРИ БИР-БИРИГА ЧУВАЛАШИБ КЕТАДИГАН БУ ДУНЕДА ИНСОННИНГ ВУЖУДИДА 97 000 КИЛОМЕТРЛИК КОН ТОМИРЛАРИНИ БИР-БИРИГА ЧАЛКАШТИРМАЙ, ХАР БИРИДАН АЛОХИДА КОН ОКИБ БОРАДИГАН ЭТИБ ЯРАТГАН АЛЛОХГА ХАМДЛАР БУЛСИН!!!
Karim Bahriyevning Facebook saxifasidan olindi
Расмдаги бу йигит бундан 29 йил олдин АҚШнинг Стенфорд университетида ўқиш учун грант ютади. Бироқ Ҳиндистондан у ерга учиб боришга маблағи бўлмайди.
Шунда отаси... ўзининг қарийб бир йиллик маошига тенг пулга унга чипта олиб беради. Йигит умрида биринчи марта самолётга чиқиб, АҚШга учиб кетади.
Ўша йигит - Сундар Пичай - 2015 йилда жаҳоннинг энг бой компанияларидан бири ҳисобланган Google ширкатининг бош директори этиб тайинланади. 2019 йилда унинг йиллик маоши 281 млн долларга тенг бўлган.
Отанинг бир пайтлар қилган катта жасорати кун келиб ўз мевасини берди.
Энг мақбул сармоя - бу фарзанд келажагига сарфланган сармоядир!
Дўстлар, фарзандингизни билим олиши, ўқиши учун пул қизғонманг.
Жар ёқасидаги масхарабоз
Ёзувчи ва журналист, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Азиз Норқулов(Азиз Ўктам)нинг яқинда “Oltin meros press” нашриётида чоп этилган китоби шундай номланган. Тўпламдан муаллифнинг турли йилларда ёзилган сара мақола, эссе ва сафарномалари, илғор фикрли замондошларимиз билан суҳбатлари ўрин олган.
“Нима қилаётганимни тушуниб-тушунмай, тирикчилик ташвишларидан халос бўлиш илинжидаги уринишлар билан қирқни қоралаяпман. Шу ёшимда ўзимни бир жамлагим келди. Ушбу мўъжаз китобда журналистика соҳасидаги фаолиятим маҳсули тўпланди. Кимгадир, қаердадир нафи тегса, умрим узайгандек туюлади”, деб ёзади муаллиф.
Аввал ижодкорнинг “Посанги” номли ҳикоялар тўплами ҳам нашр этилган. Мазкур тўпламлар кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago