ULUG'BEK HAMDAM ijodi

Description
✍️Nasr
✍️Nazm
✍️Adabiyotshunoslik
✍️Tarjimalar
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago

3 weeks, 6 days ago

ДУНЁ АДИБЛАРИ БИЛАН ДАВРА СУҲБАТИ
2024 йил 25 октябрь куни “Янги аср авлоди” нашриётида ўзбек ижодкори Аъзам Обид ташкилотчилигию нашриёт шафелигида дунёнинг турли минтақалари (АҚШ, Япония, Филиппин, Ҳиндистон, Авсралия) дан келган адибу шоирлар билан давра суҳбати бўлди. 3 соатга яқин суҳбат қурдик, саволу жавоблашдик.
Мен суҳбатни икки-уч кез дунёнинг тез ўзгараётган ҳоли томонга буриб, ҳозирда ёзувчи бўлиш қийинлашди, чунки ижодкор замоннинг турғун ҳолини топа олмай қолди, мисол учун айтай, бугун романга сўнгги нуқтани қўйиб, атрофга боқсанг, у ўзгариб кетган бўлади, дея шу ҳақда фикрлашамиз десам, меҳмонлар тинмай ўқувчини қизиқишига қараб туриб, мавзуни танлаш керак, дейишаверди. Мен кеча 5-6 миллиард одам бўлгани ҳолда, ўқувчи кўпроқ эди, китоблар бугунгидек 1000 ададда эмас, балки 100 000 нусхада чоп этиларди, бугун 8 миллиард одам яшайди, аммо одам кўпайгани билан ўқувчи сони озайди, адабиётнинг дунё ҳолига таъсири камайди, демоқчи бўлсам, улар Қоҳирада китоб фуарида 300 минг одам қатнашди, Ҳиндистонда ҳам кўп, дея ҳадеганда тутқич беришавермади. Кейин фактлар бўйича савол бергандим, ҳақиқий манзара аён бўлди-қолди. “Хўш, Ҳиндистонда китоблар қанча ададда босилади?” “1000 ададда”. “Хўш, Авсралияда болаларга бағишланган китобингиз неча нусхада чоп этилмоқда?” “1000, 2000 нусхада”.
Бўлди, изоҳга ҳожат йўқ.
Хўроз ҳамма жойда бир хил қичқиряпти экан, дедим.
Ҳатто ва ҳатто бизнинг хўроз яхшироқ қичқиряптими, дейман.
Ахир, 1.5 миллиард аҳолиси бўла туриб, Ҳиндистонда китоб 1000 нусхада чоп этилаётган бўлса, бизнинг 37 миллионлик мамлакатда китобхонлик даражаси баландроқ бўлади-да. Чунки яхши китоблар бизда ўртача 2 мингдан 5 минг ададга қадар босиляпти.
Умуман эса, чинакам ижодкор “қандай қилсам ўқувчим кўп бўлади?” деб эмас, ўзи яшаётган даврни, ундаги одамлар кайфиятини, орзую армонларини юксак санъат мезонлари асосида акс эттириб яшамоғи лозим. Ёзувчининг миссияси шу. “Қандай қилсам ўқувчим кўп бўлади?” деб қалам тебратиш эса тужжорликнинг бир тури, тамом-вассалом!
Меҳмонлардан танка ва хокку жанрида ижод қиладиган япон шоирининг гаплари бугунги дунёнинг ҳақиқий аҳволини бир қадар тўғри ифода қилди. У айтдики, “Японияда шоирман десанг, устингдан кулишади”. Ундан аввал мен Р.Раҳматнинг “Шоирлигимдан ийманаман” деган мақоласини эслатгандим. Янги дунёда шоир бўлиш бирмунча ноқулай бўлиб қолди, дегандим. Чунки Япония тараққий этган мамлакат. Одатда, техника тараққиёти жамиятдан туйғуни чиқариб ташлайди. Тараққиёт шу жиҳатдан таҳликали. Лекин парадокс шуки, уни тўхтатиб ҳам, ундан воз ҳам кечиб бўлмайди. Умуман, эътибор қилинса, ривожлангани сари мамлакатларда катта адабиётга бўлган эҳтиёж тобора камайиб бормоқда. Ана, яқинда Олмониядан келган адабиёт профессорлари ҳам шуни эътироф этишганди.
Қолаверса, адабиёт 50-100 йил илгари жуда кўп вазифани бажарар, умумий манзара синкретик эди. Публицистика, дин, кино, театр, турли хил кўнгилочар томошалар... буларнинг бари (ёки қисман) адабиётнинг зиммасида эди. Бугун эса ҳар бир соҳа ўз вазифасини ўзи адо этмоққа киришган. Бас, адабиётнинг территорияси кичрайгандан кичрайди, жуссаси ҳам. Энди у шу кичик майдонда, кичкина жуссаси билан катта вазифани адо этмоғи, шулардан энг муҳими – инсонни инсон бўлиб қолишига хизмат қилмоғи лозим!

Умуман, бундай суҳбатлар керак. Бундай суҳбатларга сабабчи бўлаётган жаҳонгашта ўзбек ижодкори Аъзам Обиднинг улкан хизматларини ҳам эътироф этмоқ лозим. Мен давра суҳбатида иштирок этиб, дунё деганимиз, кайфият нуқтаи назаридан, катта бир уйга айланиб бўлганига тағин бир карра амин бўлдим. У.ҲАМДАМ

3 weeks, 6 days ago

Китоблар ҳақида қизиқарли маълумотлар
📚Дунёдаги биринчи босма китоб – Иоганн Гутенберг томонидан 1455 йил чоп этилган. У ўз ускунасида биринчи марта “Инжил”ни босма шаклда тайёрлаган.
📚Дунё бўйича энг кўп ўғирланадиган китоб бу – Инжил ҳисобланади.
📚Гарвард университети кутубхонасидаги тўртта китобнинг муқоваси одам терисидан қилинган.
📚Исландия китоб ўқиш борасида дунё бўйича етакчи ҳисобланади.
📚Бразилия қамоқхоналарида битта китоб ўқиган махбуснинг муддатидан тўрт кун олиб ташланар экан.
📚Теодор Рузвельт бир кунда бир китоб ўқиб тугатган.
📚В.Гюгонинг бир асарида 823 сўздан иборат жумла мавжуд.
📚Чарльз Диккенсга ноширлар китобининг ҳар бир боби учун пул тўлашган. Китоблари шунинг учун катта ҳажмга эга.
📚Виржиния Вульф кўпчилик китобларини тикка туриб ёзган.
📚 Марсель Прустнинг “Йўқотилган вақтни излаб” романи жами 1,2 млн сўздан иборат.
📚Жоан Роулинг китоб ёзиб миллиардер бўлган ягона ёзувчи ҳисобланади.
📚Шахмат ҳақида 20 000 дан ортиқ китоб ёзилган.
📚“Маҳабҳорат” – дунё бўйича 1200 белгидан иборат ягона китоб ҳисобланади.
📚Алцгеймер касаллигига учраш китоб ўқийдиган одамларда камроқ кузатилар экан.
📚 Нью Йорк жамоат кутубхонасидаги барча китобларни териб чиқиш мумкин бўлганида, уларнинг узунлиги 8 милья (салкам 13 000 км) га етарди.
@timur_books

4 weeks ago

2024-yil 25-oktyabr kuni Book.uzda Xalqaro adabiy uchrashuv bo‘lib o‘tdi, unda O‘zbekistonlik ijodkorlardan Ulug‘bek Hamdam, Nazar Eshonqul, Abduqayum Yo‘ldosh, Xosiyat Rustamovalar qatnashdi. Xorijiy mehmonlardan Rashida Ismoiliy (AQSH), Reshma Ramesh (Hindiston), Yusuke Miyake (Yaponya), Patrishia Bernard (Avstraliya), Mark Makleod (Tasmaniya), Kiran Bhat (Hindiston), Elis, Aleks(Filippin) kabi mashhur ijodkorlar qatnashdi. Adabiy uchrashuvda har bir mamlakat ijodkorlari jahondagi bugungi kitobxonlik, uning kelajagi haqida fikr-mulohazalarini bildirib o‘tishdi:

82 yoshli Avstraliyalik yozuvchi Patrishia Bernardning ta’kidlashicha, dunyo adabiyotida eng katta muammolardan biri AI sun’iy intellektning bugungi yozuvchilarga xavf solayotganligi, shuningdek, bolalar telefonga qattiq bog‘lanib qolganligi, ayniqsa bolalar adabiyoti xavf ostida ekanligini achinish bilan ta’kidladi.

Yusuke Miyake Yaponiyada yozuvchilar avvalgidek mashhur emasligini, hatto taniqli yozuvchi bo‘lmasangiz "men shoirman" desangiz ko‘pchilik ustingizdan kulishi mumkinligini gapirib berdi.

Reshma esa Hindistonda 10 kun davom qiladigan kitob yarmarkalari tez-tez bo‘lib turishini, ushbu 10 kun ichida 300 ming ishtirokchi qatnashganligi va uni quvontirgan voqea ushbu kitob yarmarkasida Hindistonlik onalar 10 yoshdan 16 yoshgacha bo‘lgan bolalari bilan qatnashish uchun borganligi, ushbu yarmarka ishtirokchilarining 70 foizini ona-bolalar tashkil qilganligini aytib o‘tdi. Sun’iy intellekt borasida esa xavotirga o‘rin yo‘qligini va uning ruhi, ya’ni hissiy ongi yo‘qligini ham keltirib o‘tdi.

"To‘rtko‘cha" romani muallifi Ulug’bek Hmadamov "sun’iy intellekt bir xavf bo‘lsa, yana bir xavf dunyoning tez sur’atda o‘z qiyofasini o‘zgartirayotgani, biz esa o‘sha qiyofani tutib ololmayapmiz. Men Gomerga, Navoiyga, Tagorga, Shekspirga, Gyotega havas qilaman, chunki ular asar yozgandan keyin dunyo ming yil, besh yuz yil o‘zgarmay turdi. Asarlaridagi ma’no ham qahramonlar ham, qadriyatlari ham o‘zgarmay turdi va ularning o‘quvchilari ham bor edi. Endi bitta asar yozing, uch oydan keyin dunyo o‘zgaryabdi, ya’ni romanga nuqta qo‘ymasdan turib, boshqa dunyoni qarshi olyapmiz. "Bugun dunyodagi barcha xalqlar oldinga qarab shiddat bilan ildamlamoqda, yozuvchi-ijodkorlar esa "odamlar shoshmanglar, oldinda jarlik, oldinda jarlik bor" deya odamlar orasida hayqirib bormoqda" deya jahon adabiy hayotiga tashxis qo‘ydi. Adabiy uchrashuvdan xulosa qilish mumkinki, butun dunyoda afsuski kitobxonlik susaygan, yoki mutolaa jarayoni telefon, kompyuterlarga ko‘chib bormoqda, lekin nima bo‘lganda ham Nazar Eshonqul fikri bilan aytganda "yozuvchilik kasaliga yo‘liqqanlar" yozishda davom qilish kerak va shart. Kitobga, ijodkorlarga bo‘lgan qiziqishni oshirishda bunday uchrashuvlar muhim hisoblanadi. Ayniqsa, yosh ijodkorlarga ilmiy, ijodiy dars bo‘ldi desak yanglishmaymiz! Tashkilotchilarga tashakkur!!!

1 month ago

USTOZIM TAL'AT SOLIHOV HAQIDAGI KO‘RSATUV

1 month ago
1 month ago
4 months ago

"Ўзимни даҳо деб ҳис қилиб юборганимда, бориб идиш~товоқ юваман".

4 months ago

https://www.facebook.com/share/v/DuuPj83rcTLnAvYF/?mibextid=VuxXZ0

Facebook

Log in or sign up to view

See posts, photos and more on Facebook.

4 months, 1 week ago

Биз цивилизацияларни мана шу тарзда ўлдирамиз!

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago