🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago
Оилада икки қиз бўлсакда, холаларимнинг қизлари билан худди опа-сингилдек ўсганмиз. Болалик йилларимизда дам олиш кунларини интиқ кутардик, чунки ҳаммамиз кўришардик. Бига ўйнардик, урушардик, ярашардик...
Баъзан ойиларимизнинг гапларини пойлаб худди бир катта сирни билгандек бир-биримизга пичирлашиб етказардик…
Ҳаммамизнинг ўзимизга хос, феълимизга мос орзуларимиз бўларди, шу орзулар, характер билан бир бутун эдик гўё…
Ўшанда бу лаҳзалар худди ҳеч қачон тугамайдигандек, ҳамиша шундай қоладигандек туюларди, назаримда. Аммо, вақт бешафқат. У ҳеч кимни кутмас, раҳм қилмас экан. Олганингиз, эгаллаганингиз ўзингизники, ўша вақтники бўларкан.
Ҳаммамиз ўқидик, аввал олий маълумотли, кейин оилали бўлдик. Орзулар кетидан эргаштирган тақдир синглим икаламизни пойтахтда қолдирди. Қолган опа-сингилларимиз эса Қаршижонимда. Уй, рўзғор, фарзанд ташвишлари ҳаммани ўзига банд қилиб қўйган. Олдингидек суҳбатларнинг сони камайган, ойда, йилда борганимиздаги тонготар суҳбатларда эса соғинчимиз қонмайди. “Зарядимиз” тугаса-да гапимиз тугамайди ҳеч.
Баъзан улкан, одамлари сероб шаҳри азимда ўзимга бир кўнгилдош суҳбатдош топа олмай қоламан. Шунда Қаршижонимда қолган опа-сингилларимга ҳавасим келади. Кафтдеккина шаҳарча, исталган баҳона билан, ҳатто тасодифан ҳам кўришиб қолиш мумкин. Бир чорлови, биргина чақириғи кифоя - ўзаро дийдорлашиш, суҳбатлашиш учун…
Улар бугун эл корига яраётган камарбаста аёллар: устозлар, журналист, ҳамшира, тиббиёт эксперти… Доимо омон бўлинглар, қалбимнинг жон қадар қадрдонлари. Шартакилигимни, юзинг-кўзинг демай гапирсамда, боримча қабул қилганларингиз учун рахмат сизларга?
Тасаввур қилинг, булутларга буюртма беришни иложи бўлса…
Бир Камаз булут буюртма қилиб, уйга опкирволиб томоша қилиб, ундан турли шакллар ясаб, мазза қилиб ўйнаб бўлса…
#болаликхаёллари?
Соғиндим мен сени. Кўргим келади, Лекин айтолмайман ҳеч кимга буни. Шаҳар ғуж тош ўрмон. Бошимга тушган қуёшга талпинган оғочнинг куни.
Соғиндим. Кун-тунлар қатланди қалбда Рангин ипаклари соғинчнинг. Агар ёйсам йўллардаги симёғочларга зорланиб етарди Самарқанд қадар. Соғиндим, жаҳонда балки ҳеч бир тил ҳижронни мукаммал ёзганмас ҳали. Қадим ёзмалардек ул кунлар йитди, бир сўзингни эслаш олам тасалли… Дарахтман. Мен миллион япроғим билан боқаман зор титраб сен келар кунга. Соғиндим мен сени. Кўргим келади, Лекин айтолмайман буни ҳеч кимга.
Омон Матжон
“Ўзгарибсиз” дейсан. Бўлиши мумкин: Ахир бошдан оёқ ўзгарди дунё. Одам, ҳаво, тупроқ аввалгидекмас, Менда ўзгаришлар бўлмайди ё? Оқибатни кўмдик охир-оқибат, Ҳуқуқлар ҳақида кимдир чертар соз... Хов иссиқ юртларда полапонлар оч, Менинг эса сочим тўкилган…
“Ўзгарибсиз” дейсан. Бўлиши мумкин:
Ахир бошдан оёқ ўзгарди дунё.
Одам, ҳаво, тупроқ аввалгидекмас,
Менда ўзгаришлар бўлмайди ё?
Оқибатни кўмдик охир-оқибат,
Ҳуқуқлар ҳақида кимдир чертар соз...
Хов иссиқ юртларда полапонлар оч,
Менинг эса сочим тўкилган бир оз...
Гўдаклар, гўдаклар, маъсум гўдаклар,
Балиққа айланиб кетди қанчаси...
Ерталаш, зарталаш - сарсон-саргардон
Эрта манзилига етди қанчаси...
“Ўзгарибсиз”, дейсан. Ҳа, мен ўзгардим:
Дийдам қотди анча, кечдим рўёдан.
Саҳрои Кабирга қор ёғди, ахир,
Ўзгармай бўларми шундай дунёда?!
Ўзгардим. Сезибсан.
Аввалги “мен” йўқ,
Ишга кўмилганман эртадан то кеч.
Музтоғ эримоқда, мен худбин эса,
Онамни кўргани вақт топмайман ҳеч.
Майли, хайрон бўлма, ҳаммаси яхши
Ҳеч кимнинг айби йўқ—ўзимдан гинам.
Кўп нарса ўзгарди, тўғри ва лекин
Меҳрим ўзгармади сенга биргина...
Брайн Адамс энг севимли қўшиқчиларимдан, қўшиқларини ёддан айтиб юрардим бир пайтлар…
Қайтиш учун сабаб излашдан кўра қолмоқ учун имкон излаш гўзалроқдир.
Аллома мен?
Биёед, биёед, ки гулзор дамидаст
(Келингиз, келингиз, гулзор гуллабди)
Биёед, биёед, ки дилдор расидаст
(Келингиз, келингиз, дилдор келибди)
Ҳама шаҳр бишӯред, чу овоза дар остона,
(Шаҳарда эшитсин барча, бул овозани)
Ки девона дигар бор зи занҷир раҳидаст
(Девона озод бўлибди кишанларидан)
Барои ишқ бихандед, ки аз ёр бимондаст,
(Ëри кетмаганнинг, ҳолига қувонч айланг)
Барои ёр бигирйед, ки аз ёр буридаст,
(Ëридан айрилганнинг, ҳолига йиғланг).
Далер Назаров ижроси - (Тожикистонда хизмат кўрсатган халқ артисти)
Аҳмад Зоир қўшиғи - (Афғон қўшиқчиси)
Жалоллиддин Румий шеъри
Кўпчиликка "Уста ва Маргарита" романи ёқмайди, чунки унда иблис эмас, одамларнинг ўзи ёвуз.
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago