YETTI CHINORUZ

Description
Андижон вилояти, Ҳӯжаобод туманидаги "ЕТТИ ЧИНОР" жоме масжидининг расмий-диний-маърифий канали.
We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

2 weeks, 3 days ago
*Тавсия*

Тавсия

من أراد أن يفتح الله عين قلبه؛ فليكن عمله في السر أكثر من عمله في العلانية؛ لأن عمل السر منبع الإخلاص، والإخلاص منبع الحكمة

📜 Кимки Аллоҳ таоло унинг қалб кўзини очишини истаса, махфий амаллари ошкора амалларидан кўпроқ бўлсин. Чунки махфий амал ихлоснинг манбасидир. Ихлос эса, ҳикматнинг манбасидир.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari

2 weeks, 4 days ago
**Миссионерлик хатари**

Миссионерлик хатари

Собиқ иттифоқ давлати тугаб, мустақил давлатлар юзага келганида, янги мусулмон мамлакатлар дуч келган энг катта хатар халқаро миссионерлик ташкилотларининг бу юртларга ёпирилиб келишлари ва кенг миқёсда иш бошлашлари бўлди. Улар жумладан Ўзбекистонда ҳам жуда қисқа муддатда, ғоят яхши ташкил қилинган тармоқларини вужудга келтиришди. Насронийликнинг кўплаб турли-туман мазҳаблари ва хатто насронийларнинг ўзлари ҳам эътироф этмайдиган, балки инкор қиладиган бирқанча секталар ҳам мустақиллигимизнинг дастлабки йиллари демократия ниқоби остида мамлакатимизга кириб келишди.
Ибодатхоналари очиқча ишлагани билан миссионерларнинг фаолияти яширинча амалга оширилди. Улар юртимизга тил ўргатиш, компьютер дарслари, ҳар хил соҳалар бўйича малакали мутахассислар тайёрлаш ва ҳоказо баҳоналар билан турли-туман ўқув марказлари ташкил этиб, ҳар хил йўналишлардаги хайрия ишлари билан шуғулланадиган нодавлат ташкилотлари қиёфасида юртимизга кириб келишди. Узоқ йиллик сиқув остида яшаган, аммо ўзи илмга чанқоқ, дунё билан мулоқотга киришишга иштиёқманд халқимиз, табиийки, бундай ўқув марказларига катта қизиқиш билан қаради. Лекин ўқиш жараёнида маълум бўлишича, «ўқитувчи»ларнинг аксарияти асосан миссионерлардан иборат экан.

Хўш, бу миссионерлар ўзи аслида ким?
Ҳар ким бўлиши мумкин, аммо дин одами эмас! Ҳатто насронийлик нуқтаи назаридан қаралганида ҳам, улар росмана диндор ҳисобланишмайди! Улар миссионерликка махсус ўқитилган турли касб эгаларидир.
Бу тоифа одамларнинг асосий мақсадлари ҳам динсиз бир миллатни динга киритиш эмас, балки мусулмон фарзандларини, кўп сабабларга кўра ҳақ динлари таълимотидан хабарсиз қолган юртдошларимизни фурсатдан фойдаланиб Исломдан чиқаришдир! Ҳа, улар бизни насроний қилмоқчи эмас, балки Ислом динимиздан чиқармоқчи, холос! Чунки ўзлари даъват қилаётган «дин» (ёки мазҳаб-секта)ларининг ботил эканини, Ислом билан ҳеч бир жиҳатда беллаша олмаслигини ўзлари ҳам жуда яхши билишади.

Миссионерларнинг мақсадлари сиёсий бўлгани учун ҳам хатарли ва ташвишланарлидир. Чунки натижа бевосита мамлакат хавфсизлигига бориб тақалади. Шунинг учун миссионерларнинг кирдикорлари мана шу нуқтаи назардан баҳоланмоғи ва чора-тадбир ҳам шунга кўра белгиланиши лозим. Акс ҳолда, биз келажак авлодга кучли, озод ва обод ватанни эмас, балки халқининг руҳи-дили бир-бирига бегона, шу туфайли қатор муаммоларга ботган, пароканда, маънавий зиддиятлар авж олган, бинобарин, заиф ва қарам бир ўлкани қолдирган бўламиз, Аллоҳ асрасин.
Хўш, бугунги аҳвол чиндан ҳам шу даражада оғирми? Афсуски, ҳа. Бу масала бугун шу даражага етдики, энди унга енгил-елпи қараб бўлмайди. Агар иш ўз ҳолига ташлаб қўйилса, ҳозироқ жиддий ва фойдали чоралар кўрилмаса, болаларимиз келажакда аянчли маммоларга дучор бўлиши турган гап. Аммо аҳволни ўнглашга, келгуси фожиаларнинг олдини олишга ҳали имкон бор.

М.Қосимов, Хўжаобод тумани бош имом-хатиби

T.me/yettichinoruz

2 weeks, 5 days ago
3 months ago
[#Тасаввуф](?q=%23%D0%A2%D0%B0%D1%81%D0%B0%D0%B2%D0%B2%D1%83%D1%84) дурдоналари

#Тасаввуф дурдоналари

Баъзан тугаш билмаган дардлар ёмғир бўлиб устингдан ёғаверади. Шуни унутмагинки, ранго-ранг камалак ёмғирдан сўнг чиқади.

Мавлоно Жалолиддин Румий.

https://t.me/yettichinoruz

3 months ago
[#Тасаввуф](?q=%23%D0%A2%D0%B0%D1%81%D0%B0%D0%B2%D0%B2%D1%83%D1%84) дурдоналари

#Тасаввуф дурдоналари

Эй кӯнгил эҳтиёт бӯл охир замон бу!
Севсанг, вафо нелигини, тақво нелигини биладиганларни сев.
Суратларга алданма: ҳатто Иблис "Маша Аллоҳ", деб юборадиган кибор қуллар бор.
Ичига Жаннатни яширган вайрон қуллар бор!!!

Мавлоно Жалолиддин Румий

https://t.me/yettichinoruz

3 months ago

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун пайшанба!
21 ноябрь, 2024
19 жумадул аввал, 1446

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

3 months, 1 week ago
**Барака ҳалолликда**

Барака ҳалолликда

Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳу айтади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Олувчи ва сотувчи бир-бирларидан ажрагунларига қадар ихтиёрлидирлар. Агар рост сўзласалар ва (молнинг айбини) очиқ айтсалар, савдоларида уларга барака берилади. Агар яширсалар ва ёлғон сўзласалар, савдоларининг баракаси ўчирилади», дедилар.

Имом Бухорий ривояти.

https://t.me/yettichinoruz

3 months, 1 week ago
`"Odamlarning sizga omonat qilib topshirgan ishlari …

"Odamlarning sizga omonat qilib topshirgan ishlari ilohiy omonatdir. U ishlarni suistimol qilmang, aks holda u azobga aylanadi".

Imom Husayn roziyallohu anhu

?????
https://t.me/yettichinoruz

3 months, 1 week ago
[#Тасаввуф](?q=%23%D0%A2%D0%B0%D1%81%D0%B0%D0%B2%D0%B2%D1%83%D1%84) дурдоналари

#Тасаввуф дурдоналари

Ишқ даъвосида бӯлмоқ қулай, фақат бунинг далили ва шоҳиди бордир.

МАВЛОНО ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ

https://t.me/yettichinoruz

6 months, 1 week ago
YETTI CHINORUZ
We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago