Why Pay for Entertainment? Access Thousands of Free Downloads Now!

🌸🌹ИЛОХИЙ ИШҚ🌹🌸

Description
Таклифлар учун @Ibroxim0874

Аллоҳнинг ҳақиқий ошиғи бир майхонага кирдими, ўша ер ҳам унга намозгоҳ бўлади. Аммо сархуш айни намозгоҳга кирдими, ўша ер унга майхона бўлади.💥
Ҳазрати Шамс Табрезий қуддиса сирруҳу

(Ишқнинг қирқ олтин қоидасидан 22-қоида)
Advertising
We recommend to visit

✅ @Jahon_xabarlari расмий канали


⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!

💰 Реклама учун @otash_media_uz

Last updated 1 month, 3 weeks ago

⭐️ Кун давомида каналимизда:

🌐 Ўзбекистон ва Жахон янгиликлари
📑 Фақат янги мавзулар
⚡️ Тезкорлик
✅ Аниқлик ҳамда расмий хабарлар

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: 👉 @KunVideolari_Aloqabot

📑 Реклама: @Reklama_Xaqidaa

Last updated 1 day, 15 hours ago

✅ СИЗ БУ ЕРДА НАМОЗ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТЛАР ОЛИШИНГИЗ МУМКИН.

⏰ ШУНИНГДЕК, КУНЛИК НАМОЗ ВАҚТЛАРИ БЕРИБ БОРИЛАДИ.

👨‍💻 Админ: @Namoz_Creator

Реклама: @Reklama_Xaqidaa
@Namoz_Creator

Дўстларингизни ҳам таклиф қилинг!

Last updated 2 months ago

1 month, 2 weeks ago
1 month, 2 weeks ago
Ҳамма тўлин ойнинг чиройи ҳақида гапирса, …

Ҳамма тўлин ойнинг чиройи ҳақида гапирса, фақат фақирнинг кўзи уни кулча кўради.

Айман Ёғий

https://t.me/tasavvuf02 🌹

1 month, 2 weeks ago
1 month, 3 weeks ago

ҚУ́ШИҚНИ МАНОСИГА ТАН БЕРДИМ 🌷

┄┄┅┅✿🍃🌺
🌺🍃✿┅┅┄┄
https://t.me/tasavvuf02 🕊

1 month, 3 weeks ago

Ранжиган бўлсам, кечириб юбораман.

Ғазабланган бўлсам, бироздан сўнгра ўтиб кетади.

Аммо кўнглим совуса, совиган бўлсам, яна бир бора аввалгидай бўлмайди, бўлолмайди.

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу

https://t.me/tasavvuf02 🕊🕊

1 month, 3 weeks ago

​​***МАЖОЛИСИ ҲАКИМУЛ УММА

Олимларни сўфилардан улуғ кўриш

Айтдиларки, мен ҳамиша олимларни сўфийлардан улуғ санайман. Чунки, дин ва унинг ҳудудларини (чегараларини) муҳофаза қилувчилар фақат олимлардир. Шунинг учун мен уламоларга хилват жойда фақат ибодат билан машғул бўлишдан кўра дарс ўқиш, дарс бериш, ваъз қилиш, динни етказиш, китоб ёзиш ҳамда фатвога кўпроқ вақтларини сарфлашларини афзал кўраман. Лекин бу менинг ақлий ҳукмим, холос. Табиатан эса мен сўфийларга ошиқман.

Аёлга китоби учун ҳам уйланиш мумкин экан...

Ўз замонасининг буюк олими, муҳаддиси фиқҳ ва ҳадис илмларини ўзида жамлаган имом - Исҳоқ ибн Роҳавайҳ эри вафот этган бир бева хотинга уйланибди, чунки унда (у хотинда ўлган эридан қолган) Имом Шофеъийнинг (кўпгина) китоблари бўлган экан. Шунда одамлар: сизни бунга нима чорлади?, ― деб сўрашганида, Имом: "Аёлга китоби учун ҳам уйланилади", ― деб жавоб берган экан.

[Сияр Аълом Ан-Нубала 10/70].

Абдулҳодий Юсуф.

Илмни асл манбаларидан ўрганинглар, уламолар ихтилоф қилган нарсага машғул бўлманглар. Агар ихтилофли масалаларга шўнғийверсангиз, қалбингиз тарқоқ бўлиб, мужодала ва тортишувга мубтало бўлиб қолади, натижада ўрганган нарсангиздан таъсирланмайдиган, ваъз насиҳат олмайдиган бўлиб қоласиз.

Увайс Қаранийга айтдилар:

– Сизнинг яқинингиз ўттиз йилдан бери ўзига гўр қазиб, кафанини ёнида осиб юрибди. Кечаю кундуз тоату ибодатга машғулдир.
Увайс Қараний уни бориб кўрдилар ва дедилар:
– Эй фалончи, ўттиз йилдан буён бу гўр билан кафан сени Аллоҳдан айириб турибди. Сен бу иккисига мубталосан, иккови сен учун бут бўлибди.
У киши деди:
– Увайснинг нури билан менга ҳолат кашф бўлди. Гапи ҳақиқат эканини билдим. Шундай экан! – деб нола чекди ва жон берди.
Уни ўзи қазиган гўрига дафн қилдилар ва шу билан у муродига етди.

("Тазкират ул-авлиё ")Ошик Калблар Учун 💙**🕊*✨
💞💞💞💞💞💞💞💞💞

┄┄┅┅✿🍃🌺
🌺🍃✿┅┅┄┄
https://t.me/tasavvuf02 🕊🕊🕊🕊

1 month, 4 weeks ago
***Юзингни қиблага бур.

***Юзингни қиблага бур.
Ҳақга ёлвор,
Унга лойиқ бир қул бўл.
Ҳақ таолога жону дилинг билан юзланганинг учун покланасан, жаҳоннинг ой юзлиси бўласан...

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
Ошиқ Қалблар Учун
💙**🕊*✨
💞💞💞💞💞💞💞💞💞

┄┄┅┅✿🍃🌺
🌺🍃✿┅┅┄┄
https://t.me/tasavvuf02 🕊🕊

1 month, 4 weeks ago

​​Зуннуни Мисрий

🏛- Ва ориф удурким, унда ҳақнинг нишони бўлгай! Ҳар лаҳзада қўрқуви ортгай ва имони зиёда бўлгай! Орифнинг одоби барча адаблардан пок бўлиши керак!
🕊
— Маърифат уч турли бўлади: биринчи, тавҳидни билмоқдир. Бу мўминларнинг феълидир; иккинчи, ваҳдоният сифатини билмоқдир. Бу валиларнинг одатидир; учинчи, ҳужжат баёнини билмоқдир. Бу олимларнинг ишидир.
🕊
- Ориф улдурким, илмсиз, айбсиз, мушоҳадасиз, сифатсиз ва кашфсиз Аллоҳни билгай! Аллоҳ орифлар сифатини ҳазрати Пайғамбарга билдириб, айтган: «Ҳар қачон мен бандамни дўст тутсам, ҳар нарсаким кўрар, менинг кўзим билан кўрар; тутганини менинг қўлим билан тутар ва эшитганларини менинг қулоғим билан эшитар».
🕊
- Зоҳидлар охират подшоҳидур ва орифлар зоҳидлар подшоҳидир.
🕊
- Аллоҳга муҳаббат нишони шуки, Аллоҳдан ўзга барча нарсани тарк қилгай!
🕊
— Ҳар кўнгил хаста бўлди, унинг тўрт нишони бор: бири шуки, тоатда ҳаловатини топмас; иккинчи, Аллоҳдан қўрқиш кўнглида бўлмас; учинчи, нарсаларга ибрат кўзи билан боқмас; тўртинчи, ҳар нимаким, эшитар, қулоқ солиб, фаҳм этмас! Банда Аллоҳга лойиқ бўлганининг нишони шуким, у нафси истаган ҳар бир нарсага қарши бўлгай ва Аллоҳ ризосини истагай.
🕊
- Тавба икки турликдир: хос ва авом. Авом тавбаси гуноҳдандур, хос тавбаси ғафлатдандур. Ҳар бир аъзонинг ҳам.
ўз тавбаси бордур. Кўнгилнинг тавбаси шуким, ҳамиша нияти хайрли ва ёмонликдан йироқ бўлгай. Кўз тавбаси эса ҳаромга боқмасликдир. Қўл тавбаси ҳаром нарсани ушламасликдир. Оёқ тавбаси ҳаромга ва ярамас ишга бормасликдир. Қулоқ тавбаси ботил сўзларни эшитмасликдир. Қорин тавбаси ҳалол ейишдир. фаржнинг тавбаси зино қилмасликдир.
🕊
- Аллоҳнинг зикри менинг жонимдур, ҳаё эса менинг либосимдир!
🕊
– Содиқ шуким, кўнгли билан тили бир бўлгай. Ва ҳар сўзким, сўзласа, Аллоҳга лойиқ бўлгай! Сидқ Аллоҳнинг қиличидир!
🕊
- Таваккал шудурким, жами муродни тарк қилиб, Аллоҳга машғул бўлган ва гумондан сақлангай!
🕊
- Унс (улфатлик) нишони шудурким, Холиқ билан унс тутгай, нафси билан эмас.
🕊
— Ибодат калити фикрдир, қабул бўлишининг нишони нафс, ҳавога мухолифат қилмоқ ва жами орзуларини тарк қилмоқдир!
🕊
– Ризо нишони шуки, очликда шод бўлгай!
🕊
- Ва ихлос нишони учтадир: биринчи шуким, мақташ ва ёмонлаш унга баробар бўлиши; иккинчи шуким, хайрни унутиб, гуноҳларини унутмаслик; учинчи, Аллоҳдан ўзга ҳар нарса бордур, кўнглидан чиқаргай!

("Тазкират ул-авлиё " асаридан)

Ошиқ Қалблар Учун 💙🕊
💞💞💞💞💞💞💞💞💞

┄┄┅┅✿🍃🌺
🌺🍃✿┅┅┄┄
https://t.me/tasavvuf02 🕊🕊

1 month, 4 weeks ago

Абул Файз Зуннун Мисрий
Исмлари Савбон ибн Иброҳимдир. Файз ибн Иброҳим деганлар ҳам бор.
Оталари нубий бўлганлар .
Икки юз қирқ бешинчи санада вафот этганлар.
(тариқатда)да ўта улуғ мартабага эришганлар. Замонасининг илм, парҳезкорлик, ҳол ва адабида ягонаси бўлганлар.

.

2 months ago

​​#majzub 2-qism

МАЖЗУБЭй абадият йўлининг йўлчиси! Яхши билки, ҳар валийнинг ҳаётида ва ўлимида ўзига хос хусусияти ва ҳиммати бордир. Масалан, ҳақиқатни қалбга муҳрлаши, тавҳид денгизида сузиши, фано ва ўзидан кечиш сирига эришиши, ўлимдан кейин бу сирларнинг буюк ҳиммат билан соликлари (муридлари)да айнан давом этиши Баҳоуддин Нақшбанд (қаддаса сирраҳу) ҳазратларига хос бир хусусиятдир. Қувватли бир тасарруф ва хоҳлаган кишисига ҳар қандай мадад қилиш ҳиммати Абдуқодир Гийлоний (қаддаса сирраҳу) ҳазратларига хосдир. Илм ва қалбга илҳом бериш қуввати билан Абу Ҳасан Шозилий (қаддаса сирраҳу), кароматлар ва футувват билан Аҳмад Рифоий (қаддаса сирраҳу), марҳамат ва таважжуҳ билан Аҳмад Бадавий (қаддаса сирраҳу), саховат ва карам билан Аҳмад Дасуқий (қаддаса сирраҳу), ирфон ва камолот билан Муҳйиддин Арабий (қаддаса сирраҳу), ишқ ва муҳаббат билан Мавлоно Жалолиддин Румий (қаддаса сирраҳу), латофат ва тавозе билан Имом Суҳравардий (қаддаса сирраҳу), риёзат ва оҳу фироғи билан шайх Хизр Яҳё (қаддаса сирраҳу), важд ва жазбалари билан Нажмиддин Кубро (қаддаса сирраҳу)ларнинг тасарруф ва ҳимматлари ҳаётларида ҳамда вафотларидан кейин айнан давом этган.
Ҳар бир валийга хос бўлган хислат – бир мақомнинг иродаси ва у мақомдаги валийнинг тасарруфидир. Ҳар бир гуруҳ ўзларига
икром қилинган илоҳий ҳоллари билан саодатга эришади. Илоҳий лутф ва марҳаматлар эса валийларнинг қобилияти андозаси нисбатида бўлади.

Али Қори (қаддаса сирраҳу) дейдики:
«Барча валийлар орасидан тўрт киши қабрида ҳам ҳаётлик чоғидаги каби тасарруф қилишини кўрдим.
Булар:
1. Абдуқодир Гийлоний (қаддаса сирраҳу).
2. Шайх Маъруф Кархий (қаддаса сирраҳу).
3. Шайх Уқайлул Манжий (қаддаса сирраҳу).
4. Шайх Ҳаёт ибн Қайс Ҳарроний (қаддаса сирраҳу)».
Булардан ташқари ҳижрий 3 асрдан кейин яшаб ўтган валийларнинг улуғлари: Жунайд Бағдодий, Абу Язид Бистомий,
Имом Шиблий, Шамсиддин Барзий, Довуд Тоий, Иброҳим ибн Адҳам, Абу Ҳорис, Сарий Сақатий, Имом ул-Ҳарамайн, Абу Мадян, Абдуссалом, Абулаббос, Самнуний, Саҳл, Ҳорис, Иброҳим Хаввос, Ибн Ато, Ҳусайн Ҳаллож, Шайбоний, Абу Бакр Даққоқ, Розий, Имом Шаъроний, Қушайрий, Муҳаммад Хаффоф, Юсуф Ҳамадоний, Рукниддин, Разиюддин, Фахриддин, Заҳриддин, Бад риддин, Садриддин, Низомиддин, Сайфуддин, Оқшамсиддин, Рамлий, Қози Закариё, Барзанжий, Авзоий, Абуллайс Самарқандий, Шайх ул-Ислом, Кирмоний, Қасталоний, Суютий, Ҳотиб, Дайламий, Байҳақий, Субкий, Мунавий, Журжоний (Аллоҳ таоло сирларини улуғ қилсин) каби зоти шарифлар мингдан зиёд бўлиб, номаълумлари бир неча марта кўпдир.

ТАСАВВУФ ВА НАҚШБАНДИЙЛИК
(Манбалар ва ҳикматлар)

Аҳмад Зиёвуддин Кумушхонавий
«Авлиёлар»
(Мақом ва мартабалари)

Таржимон ва нашрга тайёрловчи:
Сайфиддин Сайфуллоҳ

Ошиқ Қалблар Учун 💙🕊
💞💞💞💞💞💞💞💞💞

┄┄┅┅✿🍃🌺
🌺🍃✿┅┅┄┄
https://t.me/tasavvuf02 🕊🕊

[​​](https://cdn30.notepost.ru/1CmxxTKDyRKBOPDC-1710313495636.jpeg)[#majzub](?q=%23majzub) 2-qism
We recommend to visit

✅ @Jahon_xabarlari расмий канали


⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!

💰 Реклама учун @otash_media_uz

Last updated 1 month, 3 weeks ago

⭐️ Кун давомида каналимизда:

🌐 Ўзбекистон ва Жахон янгиликлари
📑 Фақат янги мавзулар
⚡️ Тезкорлик
✅ Аниқлик ҳамда расмий хабарлар

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: 👉 @KunVideolari_Aloqabot

📑 Реклама: @Reklama_Xaqidaa

Last updated 1 day, 15 hours ago

✅ СИЗ БУ ЕРДА НАМОЗ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТЛАР ОЛИШИНГИЗ МУМКИН.

⏰ ШУНИНГДЕК, КУНЛИК НАМОЗ ВАҚТЛАРИ БЕРИБ БОРИЛАДИ.

👨‍💻 Админ: @Namoz_Creator

Реклама: @Reklama_Xaqidaa
@Namoz_Creator

Дўстларингизни ҳам таклиф қилинг!

Last updated 2 months ago