Реклама👉: @reklamahaqida
Ikkinchi kanalimiz
👇👇👇
https://t.me/+DxCtjcVGjIpkMzQy
👇Мусиқа топувчи бот
@Taronabot
Video yuklovchi bot: @Tele_Save_Bot
Last updated 4 weeks, 1 day ago
✅ @Jahon_xabarlari расмий канали
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз 👉 @Murojaatbor_bot
💰 Реклама учун @otash_media_uz
Last updated 2 weeks, 1 day ago
Энг оммабоп савдо канали “Vodiy Moshina Bozor” га хуш келибсиз❗️
Эълон бериш учун 👉 @vodiy_admins га ёзинг!
Спамлар учун: t.me/+2GKIybcQDxM0YTk6
Last updated 4 weeks, 1 day ago
***ДУО ҚИЛИШНИНГ САККИЗ ОДОБИ
Биринчи одоб шуки, шарофатли вақтларда дуо қилишга ҳа- ракат қилсин. Масалан, арафа куни, рамазон ойи, жума куни, саҳарлик вақтида ва ярим кечада;
Иккинчи одоб шуки, шарофатли вазиятларда дуо қилсин. Ма- салан, ёмғир ёққанда ва фарз намоз вақти келганда. Чунки ҳадисда келганидек, шу вақтларда осмон эшиклари очилади. Шунингдек азон билан иқомат орасида, рўза тутган вақтда, кўнгли юмшаганроқ пайтида ҳам. Чунки кўнгил юмшагани раҳмат эшигининг очилганига далолат бўлади;
Учинчи одоб шуки, дуода икки қўлини кўтариб турсин ва охирида уни юзига суртсин. Ҳадисда келганидек, Аллоҳ таоло кўтарилган қўлни бўш қайтаришдан ҳаё қилади. Расу- луллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: "Ким дуо қилса, уч нарсадан холи қолмайди, ё гуноҳи кечирилади, ё дарҳол мақсадига етади, ё келажакка қолдирилади";
Тўртинчи одоб шуки, дуони шак-шубҳа билан ишониб-ишон- май қилмасин, балки кўнгли билан албатта ижобат бўлишига амин бўлсин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган- лар: "Аллоҳ таолодан ижобат бўлишига қаттиқ ишонган
ҳолатда сўранглар";
Бешинчи одоб шуки, дуони зорлик, хокисорлик, кўнгли ҳозир бўлган ҳолда такрор қилиш керак, чунки ҳадисда келганидек, ғофил кўнгилдан ҳеч қандай дуо эшитилмайди;
Олтинчи одоб шуки, ёлвориш ва ўтиниш билан такрор- такрор дуо қилсин. Дуо қилишда уринишни қолдирмасин. "Неча бор дуо қилдим, ижобат бўлмади" демасин. Чунки, қачон дуони ижобат қилиш керак ва қачон ундан фойда бўлиш
вақтини Аллоҳ таоло яхшироқ билади. Агар муроди ҳосил бўлса, бу дуони ўқисин: “Ал-ҳамду лиллаҳиллази би- ни матиҳи-с-солиҳат" 508. Агар ижобат бўлиши кечикса: “Ал- ҳамду лиллаҳи 'ала кулли ҳал" 509,- десин;
Еттинчи одоб шуки, дуо бошида кўпроқ тасбеҳ айтсин ва салавот йўлласин, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васал- лам дуо бошида: “Субҳана роббийа-л- алиййи-л-'а'ла'и-л-
ваҳҳаб" 510, - дер эдилар. Расулуллоҳ айтганлар: "Ҳар ким дуо қилишни хоҳласа, аввал менга салавот йўлласин, чунки у (салавот) ижобат бўлади. Аллоҳ таоло икки дуонинг бирини ижобат қилиб, бирини
қайтаришдан Каримроқ";
Саккизинчи одоб шуки, тавба қилиб, (кўнгилни) тундлан-
тирувчи гуноҳлардан тозалаб, батамом Аллоҳ таолога қарат- син, чунки дуолар рад бўлиши сабаби кўпинча кўнгиллар ғафлатда бўлгани ва уларни гуноҳлар зулмати босганидан бўлади.
АБУ ҲОМИД ҒАЗЗОЛИЙ ҚУДДИСА СИРРУҲУ
(Кимёи Саодат Китобидан 📚)
Ошиқлар Ила Баҳам Кўринг 🌼🌾
💦🌺🌿🌺🌿🌺🌿🌺🌿🌺💦
┄┄┅┅✿🍃❀🌺
🌺❀🍃✿┅┅┄┄https://t.me/tasavvuf02 🕊🕊***
❄️
***ҚАЛБЛАРНИ ТИТРАТГАН ҚИРОАТ АЛЛОҲ РОЗИЙ БЎЛСИН
꧁✿🌺🌸꧂🌸🌺https://t.me/tasavvuf02 🕊***
***ТАКОСУР СУРАСИ ФАЗИЛАТИ
“Такосур” сўзи “кўпайтириш” маъносини билдиради. Сурада мол-дунё тўплаш билан овора бўлиб, Аллоҳнинг буйруқларини бажаришга вақт “тополмай” қолган дунёпараст кишилар қораланган. Улар ҳақиқатни билганларида бундай қилмасликлари айтилган. Шунингдек, ҳар бир банда ўзига берилган неъматлар ҳақида қиёмат куни сўралиши таъкидланган.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Орангизда бирон киши ҳар куни Қуръондан минг оят ўқий оладими? – деб сўрадилар.
– Бу иш кимнинг ҳам қўлидан келарди?! – дейишди одамлар. Шунда у зот:
– Биронтангиз Такосур сурасини ўқишга ҳам қодир эмасми? – дедилар .
Бу ҳадис икки хил изоҳланган:
1. Такосур сурасини тиловат қилган одамга минг оятни ўқиш савоби берилади.
2. Бу сура дунё зийнатларини тарк этиш, охиратга – кўзи билан кўриб тургандек – аниқ ишонишда минг оятга тенг .
Такосур сурани қунт билан ўқиган киши фоний дунё матоҳларига берилмайди, бойликка қул бўлмайди, ғафлат уйқусидан уйғонади, сергак тортади, дунё ўткинчи эканини англаб етади, умр сувдек оқиб ўтиб кетишини ёдга олади, ўзига берилган ҳар бир неъмат ҳақида куни келиб ҳисоб беришини эслайди. Шу хусусда фикр юритган одам гуноҳ ишларни тўхтатади, қалбида Аллоҳдан қўрқиш ҳиси пайдо бўлади. Такосур сурасини ўқиган инсон ўлимни эслайди, охират ҳақида ўйлайди, ҳаёт моҳиятини англаб етади.
Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Мен сизларга Такосур сурасини ўқиб бераман. Ким йиғласа, унга жаннат (вожиб) бўлади, – деб сурани қироат қилдилар. Орамиздан кимдир пиқ-пиқ йиғлади. Бошқаларнинг кўзидан ёш чиққани йўқ. Йиғламаганлар шундай дейишди:
– Ё Расулуллоҳ, биз йиғлашга ҳаракат қилдик. Лекин ҳарчанд уринмайлик, уддасидан чиқолмадик!
– Мен сизларга бу сураси яна бир бор ўқиб бераман. Ким йиғласа, унга жаннат (вожиб) бўлади. Йиғлолмаганлар йиғини ўзига лозим тутсин .
"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.
Дўстларга Юборамиз 💙🕊✨
💦🌺🌿🌺🌿🌺🌿🌺🌿🌺💦
┄┄┅┅✿🍃❀🌺
🌺❀🍃✿┅┅┄┄https://t.me/tasavvuf02 🕊🕊***
***9. ТАЗКИЯИ НАФС!
(Нафс поклиги)
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم
Нафс поклигига эришиш ҳақ йўлининг асосий масаласидир. Ҳасан Басрий ривоят киладики: «Бир куни Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) саҳобаларга шундай дедилар:
Фараз қилингки, сизнинг бир биродарингиз бор. Уни меҳмон қилдингиз, едириб-ичирдингиз, чанқоғини қондирдингиз, ки- йим-кечак билан сийладингиз. У эса сизни ёмон йўлга бошлади. Бу биродарингиз ҳақида нима деган бўлардингиз?
Саҳобалар бир овоздан:
У ер юзидаги энг ёмон одамдир, дедилар.
Шунда Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) айтдилар:
Менинг жоним қўлида бўлган зот мазкур одам ичингиздаги нафсингиздир. Аллоҳга қасамки,
Бошка бир ҳадисда Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) нафс билан курашишни, уни ислоҳ қилишни «катта жиҳод» деб атаганлар.
Луғатларда нафснинг маъноси турлича берилган:
Жон, рух, инсон табиати.
Зот, ҳар нарсанинг асли, вужуди.
Шахс, ўзлик.
Тасаввуф рисолаларида нафс ҳам мажозий, ҳам аслий маъно- сида келади. Аммо сўфийлар нафс ва уни ислоҳ қилиш ҳақида сўз юритганда, асосан, Қуръони каримда зикр этилган «нафси аммора» (ёмонликка буюрувчи), инсонларни Ҳақ йўлидан оз- дирувчи, шармандаю шармисор қилувчи нафсни назарда тути- шади. Шунингдек, бу нафснинг зарарларидан огоҳ этиб, уни ислоҳ қилиш чораларини кўрсатиб ўтишади.
Қуръони каримда огоҳлантириладики:
قَدْ أَفْلَحَ مَنْ زَكَّاهَا. وَقَدْ خَابَ مَنْ دَسَّاهَا
«Дарҳақиқат, уни (яъни, ўз нафсини жонини имон ва тақво билан) поклаган киши нажот топди. Ва у (жонни фиск-фужур билан) кўмиб хорлаган кимса ноумид бўлди».
Юқоридаги оятдан ҳам маълум бўладики, нафсни назорат қилиш ва уни солиҳ амаллар воситасида поклаш керак экан.
Хожа Ориф Ревгарий айтади: «Бир мақом (маънавий да- ража)дан иккинчи бир мақомга кўтарилмоқ аҳли нақлия ва кашфия учун оғир риёзатлар орқали ҳосил бўлади. Зеро, ҳою ҳавас ва нафси аммора юқори мақомга кўтарилмоққа тўсиқдир ва бу қусурлар барча мўмин дилининг бузилмоғига сабаб ҳисобланур».
Хужвирийнинг айтишича: «Муҳаққиқларга кўра инсон руҳ, нафс ва жасаддан иборат. Буларнинг ҳар қайсиси бир нарса билан койим бўлади. Рух ақл билан, нафс ҳою ҳавас билан ва жасад ҳис билан». Абдураҳмон Сайёҳ Тошкандий «Меъёр ул- ахлок» китобида айтадики: «Худойи таоло инсон нафсида, яъни руҳида уч хил қувватни яратган. Булар ақлий қувват, ғазабий қувват ва шаҳвоний қувват. Ҳукамолар ҳам инсон нафсида- ги ушбу уч қувват хусусида иттифоқ қилганлар. Айни пайтда уч хил кувватдан ҳар бирининг фазилатлари ва разолатлари бўлади».
Давоми Бор....
📚ХОЖАГОН НАҚШБАНДИЯ китобидан. Устоз Сайфиддин Сайфуллоҳ!
꧁✿🌺🌸꧂🌸🌺https://t.me/tasavvuf02 🕊***
Фаришталар пайшанба куни пешин вақтида қўлларида тилла қаламлар ва кумушдан қоғоз барглар билан осмондан тушадилар ва шанба кечасигача фақат Расулуллоҳ 🌹*** алайҳиссалоту вассаломга келтирилган саловат ва саломларнинг савобларини ёзадилар.
Имом Жаъфар ас-Содиқ Қуддиса Сирруҳу.
Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад ва аъла аали саййидина Муҳаммад ва аъла аҳли байтиҳи🌹
꧁✿🌺🌸꧂🌸🌺https://t.me/tasavvuf02 🕊***
***ТАЗКИРАТУЛ АВЛИЁ...
ПЛЕЙЛИСТДА БАРЧА ДАРСЛАР.
👇👇👇👇***https://youtube.com/playlist?list=PLpkOhjdF44rtSzvKbr0yf_WvUNTGzJM2_&si=zPF8NqM4l0pcqqsD
***ЖУМА ОҚШОМИДА ҚИЛИНАДИГАН ЭНГ АФЗАЛИ АМАЛЛАР
🌹🍃 КИМ ЖУМА КЕЧАСИ 80 ТА САЛОВАТ АЙТСА, 80 ЙИЛЛИК ГУНОҲЛАРИ КЕЧИРИЛАДИ!!
(Даре Кутни).
🌹🍃 ЖУМА КЕЧАСИДА ДУҲОН СУРАСИНИ ЎҚИГАНЛАРГА ЖАННАТДАН ҚАСР БЕРИЛАДИ!!
(Табороний).
🌹🍃 КИМ ЖУМА КЕЧАСИ ЁСИН СУРАСИНИ ЎҚИСА, УНИНГ ГУНОҲЛАРИ КЕЧИРИЛАДИ!!
(Исфаҳоний).
🌹🍃 ЖУМА ОҚШОМИДА ЧЎМИЛГАНЛАРНИ ГУНОҲЛАРИ КЕЧИРИЛАДИ!!
(Табороний).
🌹🍃 ЖУМА ОҚШОМИДА 1000 МАРТА "Ё МУҲСИЙ" ИСМИНИ ЎҚИГАН КИШИНИНГ ҚИЁМАТ КУНИДА ҲИСОБИ ОСОН БЎЛАДИ!!
🌹🍃 ЖУМА КЕЧАЛАРИ "Ё БАРР" ИСМИНИ 100 МАРТА ЎҚИШДА БАРДАВОМ БЎЛГАНЛАР АЛЛОҲ ТАОЛОГА ЯҚИНРОҚ БЎЛАДИЛАР ВА ЗАРАРЛИ ИШЛАРДАН ЭМИНДА БЎЛАДИЛАР!!
🌷ҲАР ЖУМА КЕЧАСИ
🌷7 МАРТА
🌷ҚАДР СУРАСИНИ
🌷ЎҚУВЧИГА
🌷АЛЛОҲ ТАОЛО
🌷БАРЧА ФАРИШТАЛАР БИЛАН
🌷УНГА САЛОВАТ АЙТАДИ*🌹
🌹🍃 ЖУМА КЕЧАЛАРИ "313" МАРТА ФОТИҲАИ ШАРИФ ЎҚИГАН ОДАМ, БИЗНИЛЛАҲ УЙЛАНИШНИ ИСТАЁТГАН БЎЛСА УЙЛАНАДИ..
АГАР У ИШ ИЗЛАЁТГАН БЎЛСА ИШ ТОПАДИ..
У ҚАРЗИНИ ОЛОЛМАЁТГАН БЎЛСА ОЛАДИ!!!
ҚУББАЛИ АҲМАД ҲОЖИ АФАНДИ
💦🌺🌿🌺🌿🌺🌿🌺🌿🌺💦
Ошиқ Қалблар Учун 💙🕊✨
💞💞💞💞💞💞💞💞💞
┄┄┅┅✿🍃❀🌺
🌺❀🍃✿┅┅┄┄https://t.me/tasavvuf02 🕊🕊***
***بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم
🕋🕊🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ
🌙 💐 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 💐
🌷🕊🍃 Яхши амал жаннатга йўлак,
🌷🕊🍃 Савобларнинг совғаси бўлак.
🌷🕊🍃 Чин юракдан билдирай тилак,
🌷🕊🍃 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!
ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО 🤲
أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
Ибн Сунний ривояти.
Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.
ЖУМА МУБОРАК! 💙🕊💙🕊💙✨
Дўстларга Юборамиз! 🌸✨
💞💞💞💞💞💞💞💞💞
┄┄┅┅✿🍃❀🌺
🌺❀🍃✿┅┅┄┄https://t.me/tasavvuf02 🌹*🌹**
Реклама👉: @reklamahaqida
Ikkinchi kanalimiz
👇👇👇
https://t.me/+DxCtjcVGjIpkMzQy
👇Мусиқа топувчи бот
@Taronabot
Video yuklovchi bot: @Tele_Save_Bot
Last updated 4 weeks, 1 day ago
✅ @Jahon_xabarlari расмий канали
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз 👉 @Murojaatbor_bot
💰 Реклама учун @otash_media_uz
Last updated 2 weeks, 1 day ago
Энг оммабоп савдо канали “Vodiy Moshina Bozor” га хуш келибсиз❗️
Эълон бериш учун 👉 @vodiy_admins га ёзинг!
Спамлар учун: t.me/+2GKIybcQDxM0YTk6
Last updated 4 weeks, 1 day ago