Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармаси

Description
МИБ
Advertising
We recommend to visit


تبلیغ درکانال خبرفوری @ads_fori
جهت رزرو تبلیغ تماس بگیرید. 09018373801
تبلیغ در ۹۰۰کانال تلگرام @Bamatop_Advertise
تبلیغ در۳۰۰پیج اینستاگرام @lnsta_ads
ادد ممبر و رشد رسانه @Ben_apps
تبلیغ و رپرتاژ درسایت واپ @foriTehran
ارتباط با ما @Ertebat_ba_ma

Last updated 3 days, 12 hours ago

حقیقت روشن می‌شود


تبلیغات @Farsnews_ads

ارتباط @FarsNews

فارس‌پلاس @Fars_Plus

ورزش @SportFars

جهان @FarsNewsInt

پیام‌رسان‌ها @Farsna

اینستاگرام instagram.com/fars_news

توییتر twitter.com/FarsNews_Agency

Last updated 2 months, 1 week ago



🔹️مهمترین اخبار ایران و جهان
♻️ بروز و سریع

#رسانه‌ای_مستقل
#با_حضور_شخصیت‌های_برجسته

🔴 رزرو تبلیغات:
👇👇👇
@akhbar_fouri_ad

🌍 اخبار فوری در اینستاگرام👇
https://instagram.com/fouri_akhbar

Last updated 4 weeks ago

1 month, 4 weeks ago

21:00  05.10.2024

Aliment toʻlash ota uchun majburiyat!

#Samarqand

muxbir: Mo‘tabar Nurmuhammedova

https://t.me/zamon_lavhalar

2 months ago
2 months, 1 week ago

Cамарқандда Бюро томонидан фахрий ва устоз ходимларга эҳтиром кўрсатилди.

Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармасида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тадбир ўтказилди. Унда Бюронинг вилоят бошқармаси ходимлари ва фахрийлар иштирок этди.

Тадбирни Бюронинг вилоят бошқармаси бошлиғи C.Жаббаров кириш сўзи билан очиб, Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан мажбурий ижро бюроси кадрларини тайёрлашга катта ҳисса қўшган мураббийлар ва жамоани табриклади.

Шунингдек, эртанги кунимиз, Ватанимизнинг ёруғ истиқболи, биринчи навбатда, таълим тизими ва фарзандларимизга бераётган тарбиямиз билан чамбарчас боғлиқ эканлиги алоҳида таъкидланди.

Тараққиётимизнинг янги босқичида Давлатимиз раҳбарининг эзгу ташаббуслари ва амалий саъй-ҳаракатлари билан жамиятда ўқитувчиларнинг, устоз ва мураббийларнинг қадри ва қаддини кўтариш, уларнинг ҳурматини жойига қўйиш бўйича мисли кўрилмаган ишлар амалга оширилмоқда.

Тадбир якунида Бюро тизимда узоқ йиллар фидокорона хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ ходимларга эсталик совғалари топширилди.

Устоз ва соҳа фидоийларининг Самарқанд шаҳридаги диққатга сазовор масканлар, шу жумладан, Ҳазрати Ҳизр мажмуаси, Амир Темур мақбараси каби қатор тарихий обидаларга саёҳати уюштирилди.

Айниқса, иштирокчиларда саркарда Амир Темур бобомизнинг мақбарасидага ўзгаришлар катта таассурот уйғотди.

Жалолиддин ШЕРБОЕВ, Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармаси катта инспектори.

5 months ago

Ижро иши бўйича ундирувчиларга судга мурожаат этиш ҳуқуқи тушунтирилган

Жорий йилнинг 30 июнь куни "ZO‘R TV" телеканалида “Qo‘shrabot tumani Zarmitan MFYda fuqaro nima sababdan o‘z uyiga kira olmayapdi?” деган мазмундаги лавҳа тайёрланган.

Аниқланишича, Фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро судининг 26.10.2023 йилдаги қарорига асосан, қарздор Ч.Ф. дан ундирувчи Х.М. фойдасига Қўшработ туман "Заркент" маҳалласидаги 805-уйдан оила аъзолари билан уйдан мажбурий чиқариш тўғрисидаги ижро ҳужжати Қўшработ туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва шу куни ижро иши юритиш қўзғатилган.

Ижро иши бўйича қарздорлар ижро этиш манзилига келишмаганлиги сабабли, такрорий ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Шундан сўнг, 20.06.2024 йилда олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ижро ҳужжатида кўрсатилган манзилда мавжуд бўлган қарздор Ч.Ф ва оила аъзоларига тегишли мол-мулкларни қарздор Ч.Ф. ўзига қабул қилишдан бош тортганлиги сабабли, манзилда мавжуд барча турдаги мулклар рўйхатга олиниб, хонадон муҳрланган.

Ҳозирда, мазкур ҳолат юзасидан давлат ижрочилари томонидан Қонуннинг 31-моддаси тартибида Ч.Ф. ва оила аъзоларига тегишли мол-мулкларни олиб чиқиш мажбуриятини тартибини белгилаш юзасидан судга ариза билан мурожаат қилинган.

5 months ago

Адвокат сўровига асосан тааллуқли бўлган ҳужжатлар тақдим қилинган
Жорий йилнинг 30 июнь куни Telegram тармоғининг "GENERALISSIMUS" каналида “ADVOCAT RBA” адвокатлик фирмаси адвокати Р.Махамадиевнинг “Балким адвокатура институтини тугатиб қўя қолармиз...?!” сарлавҳаси остида пост жойлаштирилган.

“ADVOCAT RBA” адвокатлик фирмаси адвокати Р.Махамадиев томонидан Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармасига 19.06.2024 йилда мурожаат қилиниб, унда 2022 йил июнь-июль ойларида Бюронинг вилоят бошқармаси тизимида меҳнат шартномалари бекор қилинган ходимларнинг рўйхати ва буйруқларидан ҳамда 2022 йил май-июнь ойларида ўтказилган хизмат текшируви хулосаларидан нусха беришни сўралган.

Шунингдек, GENERALISSIMUS” телеграмм интернет саҳифасининг 30.06.2024 йилдаги постида адвокат Ушбу сўровга жавобан, адвокат ҳимояси остидаги собиқ давлат ижрочиси У.Ш.га нисбатан ўтказилган хизмат текшируви бўйича тўпланган ҳужжатлар ва хулоса жиноят иши материалларига қўшишлик учун Самарқанд шаҳар прокуратурасига юборилганлиги маълум қилинган ҳамда собиқ ходимнинг лавозимидан озод қилинанлиги ва хизматдан бўшаганлиги тўғрисидаги буйруқ нусхалари тақдим қилинган.

Шу билан бирга унга ўтказилган хизмат текшируви юзасидан тўпланган процессуал ҳужжатлар билан танишиб чиқишлик учун Самарқанд шаҳар прокуратурасига мурожаат қилиш мумкинлиги тушунтирилган. 

Шунингдек, адвокат Р.Махамадиев томонидан ишга алоқаси бўлмаган ва Бюро органларида хизмат фаолиятини олиб борган меҳнат шартномалари бекор қилинган бошқа ходимларнинг рўйхати ҳамда буйруқлари  ҳамда ўтказилган хизмат текшируви хулосаларидан нусхаларни тақдим этишни  сўралган. 

Ўз навбатида, адвокатнинг ушбу  сўровига асосан, Ўзбекистон Республикасининг 02.07.2019 йилдаги “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ ишга алоқаси бўлмаган Бюро ходимларининг шахсига доир ҳужжатларини тақдим этиш мумкин эмаслиги маълум қилинган.

5 months ago

Мажбурий ижро харакатлари давом этмоқда.

“Бу иссиқда Ўзбекника тугул, Самарқанд шаҳар прокурорининг бошидан ҳам кун "тепганидан", жавоб хатлари "алжираб қоляпди" шекилли? а лаббай" саҳифасида мурожаат қилинган.

Жорий йилнинг 1 июл куни “Зокир Восиев” facebook интернет сахифасида “Бу иссиқда Ўзбекники тугул, Самарқанд шаҳар прокурорининг бошидан ҳам кун "тепганидан", жавоб хатлари "алжираб қоляпди" шекилли? а лаббай" номли танқидий материал жойлаштирилган эди ва ушбу ҳолат ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, Самарқанд вилоят фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати аппелляция инстанциясининг 16.08.2022 йилдаги ижро варақасига асосан Э.Девликанова ва бошқаларни умумий фойдаланишда жойлашган уй-жойдан “A-S” МЧЖ томонидан Самарқанд шаҳридаги ижарага олинган уй-жойларга кўчириб чиқариш ва компенсация тариқасида янги қурилиши мўлжалланган кўп қаватли уй-жойдан 77,52 м2, бўлган яшаш учун хонадон билан таъминлаш мажбуриятини “A-S” МЧЖ зиммасига юклаш ҳамда умумий фойдаланишда жойлашган уй-жойларни “A-S” МЧЖ томонидан буздириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Ижро ҳужжати талабини ихтиёрий ижро этиш учун қарздорларга 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган ва огоҳлантирилган.

Шундан сўнг, мазкур ижро ҳужжати талаби қарздорлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилмаган ҳамда икки маротаба ижро ҳаракатларни турли сабабларга кўра қолдирган.

Жорий йилнинг 19 март кунига тайинланган ижро ҳаракатларида ижро ҳужжати ижроси бўйича тарафлар ўзаро келишиб, ижро хужжатида кўрсатилган уй-жойдан мол-мулклар, ҳамда уй-рўзғор буюмларини ўзлари келишган жойга олиб чиқаётганлиги ҳамда ушбу холат узоқ вақт талаб қилинишини билдирган.

Ҳозирда ушбу ижро ҳужжати бўйича мажбурий ижро харакатлари жорий йилнинг 10 июль кунига тайинланган.

5 months, 1 week ago

Мажбурий ижро харакатлари давом этмоқда.

"ZO'R TV" телеканали дастурида “16 минг дона алкогол махсулотлари йўқ қилиш тадбирига келмади” деган мазмундаги лавҳа тайёрланган.

Ушбу ҳолатдаги лавҳага аниқлик киритилди. Аниқланишича, жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 02.03.2024 йилдаги ижро варақасига асосан фуқаро М.О.нинг жиноят иши бўйича “K.М.Q.T” МЧЖга тегишли омборхонадан олинган “Kapatay” “Qarataw”, “Сaliber Pulya”, “B10”, “Finsky Standart”, “Необыкновенная глаза” номли 33 676 та шиша алкоголь маҳсулотлари ҳамда Жиноят ишлари бўйича Булунғур туман судининг 01.05.2024 йилдаги фуқаро Х.С.Б.нинг жиноят иши бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган 4 125 дона умумий қиймати 73,1 млн. сўмлик қалбаки акциз маркалар билан маркировкаланган алкоголь маҳсулотларини ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг тегишли тартибда йўқ қилиш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари Бюронинг Самарқанд шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.

Мазкур иккала ижро ҳужжатлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари 2024 йил 21 июнь кунига тайинланган ва тегишли идоралар хабардор қилинган.

Ижро ҳаракатлари давомида, 2 та ижро хужжатида кўрсатилган 19 турдаги жами 37 801 та шишадаги алкогол маҳсулотларидан фуқаро М.О.нинг жиноят иши бўйича олинган 28 567 та алкогол маҳсулотлари йўқ қилинган ва бу ҳақда тегишли далолатнома расмийлаштирилган.

Мажбурий ижро ҳаракатларига 7 та юк транспорти жалб қилинган бўлиб, қолган алкогол маҳсулотлари ушбу транспорт воситаларига сиғмай қолганлиги сабабли фуқаро М.О.нинг жиноят иши бўйича 5 109 та ҳамда фуқаро Х.С.Б.нинг жиноят иши бўйича 4 125 та жами 9 234 та шишадаги алкогол маҳсулотларини мажбурий тартибда йўқ қилишни имкони бўлмаганлиги сабабли қолган ашёвий далилларни йўқ қилиш мажбурий ижро ҳаракатлари жорий йилнинг 02 июль кунига қолдирилган.

Бу ҳақда мутасадди идораларга талабнома берилган.

5 months, 1 week ago

Ижро этиш соҳасини рақамлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов  маълумот берди.

Таъкидланишича, кўрилган чора-тадбирлар натижасида, жами 18,8 трлн. сўмлик маблағлар ундирилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан умумий ундирув 5,6 трлн. сўмга (43 %) ошди.

Ахборот технологиялари ёрдамида масофавий ишлайдиган 15 та туманлараро бўлимлари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилмасдан ва фуқароларимизнинг мол-мулкларига дахл қилмаган ҳолда, 306 млрд. сўмлик 799 мингта ҳужжатлар ижроси таъминланди.

Давлатимиз раҳбарининг тегишли Фармони билан эҳтиёжманд фуқароларни қўллаб-қувватлар учун жорий этилган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” билан боғлиқ жамғармаларга 418 млрд. сўм маблағлар йўналтирилди.

Моддий ёрдамга муҳтож фарзандлар фойдасига 725 млрд. сўмлик алимент маблағлари ундирилди.

Қонунга хилоф равишда ишдан бўшатилган 364 нафар шахслар ишга тикланди, тўланмаган 21 млрд. сўмлик иш ҳақи ундирилди.
Ҳокимликлардан компенсация маблағлари билан боғлиқ 300 дан ортиқ ижро ишлари бўйича 155 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар ундирилиб, фуқароларимиз манфаатлари ҳимоя қилинди.

Фаолиятда асосий эътиборлардан бири - ижро ҳаракатларини рақамлаштириш борасидаги, жорий этилган тизимлар имкониятларидан самарали фойдаланишга қаратилмоқда.

Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда қарздорларнинг автомототранспорт воситаларига автомат қидирув эълон қилиш тизими жорий этилди.

Шунингдек, қидирув эълон қилиш бўйича қоғоз шаклида қарор қабул қилиш ва юбориш амалиётидан бутунлай воз кечилди.

Қадрли юртдошлар, кейинги вақтларда, ижтимоий тармоқларда, айниқса Telegram (messenger) тармоғи орқали Мажбурий ижро бюроси номидан фуқароларимизга, гўёки уларнинг зиммасида қарздорлик мавжудлиги ва айрим (номаълум) иловаларни юклаб олишни тавсия этилаётганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.

Шуни унутмаслик керакки, ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик ва бошқа ижро ҳаракатлари тўғрисидаги хабарлар фуқароларимизнинг уяли телефон рақамларига, фақатгина SMS кўринишида юборилади.

We recommend to visit


تبلیغ درکانال خبرفوری @ads_fori
جهت رزرو تبلیغ تماس بگیرید. 09018373801
تبلیغ در ۹۰۰کانال تلگرام @Bamatop_Advertise
تبلیغ در۳۰۰پیج اینستاگرام @lnsta_ads
ادد ممبر و رشد رسانه @Ben_apps
تبلیغ و رپرتاژ درسایت واپ @foriTehran
ارتباط با ما @Ertebat_ba_ma

Last updated 3 days, 12 hours ago

حقیقت روشن می‌شود


تبلیغات @Farsnews_ads

ارتباط @FarsNews

فارس‌پلاس @Fars_Plus

ورزش @SportFars

جهان @FarsNewsInt

پیام‌رسان‌ها @Farsna

اینستاگرام instagram.com/fars_news

توییتر twitter.com/FarsNews_Agency

Last updated 2 months, 1 week ago



🔹️مهمترین اخبار ایران و جهان
♻️ بروز و سریع

#رسانه‌ای_مستقل
#با_حضور_شخصیت‌های_برجسته

🔴 رزرو تبلیغات:
👇👇👇
@akhbar_fouri_ad

🌍 اخبار فوری در اینستاگرام👇
https://instagram.com/fouri_akhbar

Last updated 4 weeks ago