Дайди ўқ

Description
‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.
We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

2 weeks, 3 days ago

💋💋💋💋💋💋💋 💋💋💋💋💋

🇺🇿🇺🇿 Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди Ушбу Концепция кенг аҳамиятли бўлиб,Ўзбекистонда диний эркинлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлаш, турли конфессиялар ўртасида мулоқотни кучайтириш ва давлатнинг секуляр тамойилларини қонунчилик асосида аниқ белгилаб беради:
1️⃣🥳Виждон эркинлигини таъминлаш – ҳар бир фуқаро ўз диний эътиқодига амал қилиш ёки ҳеч бир динни қабул қилмаслик ҳуқуқига эга бўлиши керак.
2️⃣🥳Диний бағрикенглик ва тотувликни мустаҳкамлаш – турли конфессия вакиллари бир-бирига ҳурмат билан муносабатда бўлиши ва ҳамжиҳатликни сақлаши лозим.
3️⃣🥳Секуляр давлат тамойилларини мустаҳкамлаш – давлат барча динларга бир хил муносабатда бўлиб, ҳеч бир динга имтиёз бермайди.
4️⃣🥳Диний ташкилотлар ва давлат ўртасида мулоқот механизмларини яратиш – давлат ва диний жамоалар ўртасида ҳамкорликни таъминлаш, жамият манфаати учун қўшма лойиҳаларни амалга ошириш.
5️⃣🥳Жамиятда маънавий ва ахлоқий қадриятларни тарғиб қилиш – дин ва урф-одатларнинг ижобий жиҳатларини сақлаган ҳолда, уларни умуммиллий маданият ва маърифатнинг бир қисми сифатида ривожлантириш.

Мазкур концепция Ўзбекистондаги барча динлар учун эътиқод эркинлигини сақлаб қолиш, конфессиялар ўртасидаги ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ва давлатнинг барқарор секуляр сиёсати орқали жамиятда тинчлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган.

https://t.me/daydi2021

3 weeks, 1 day ago

Динни ўзича тушуниши, диний билимларни ютуб муллалардан эшитиб олиб, нотўғри талқин қилиши, динга муккасидан кетишнинг асорати бу.

https://t.me/daydi2021

1 month ago

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

Ижтимоий тармоқларда, Қоратош (Ҳажар ул-Асвад) ни Саудия арабистонидан бошқа нейтрал ҳудудга кўчирилишини, араблар ҳам бошқа мусулмонлар каби узоқ йўл юриб, пул сарф қилиб, азоб-уқубатда ҳаж қилишлари кераклиги ҳақида чақириқлар янграмоқда !

Иддаоларга кўра, қарийб 15 асрдан буён, араблар бошқа миллатдаги мусулмонларга қараганда роҳат-фароғатда яшаб, маккага оқиб келаётган эҳсон пуллари ҳисобига кайф қилиб яшашмоқда. Бундан ташқари катта ҳаж ва умра зиёратларида ҳам уларнинг иштироки беминнат таъминланган.

Чақириқларда, Қора тош 40 йил давомида (930-970 йиллар) бошқа ҳудудга кўчирилганда ҳеч қандай муаммо бўлмаганини айтиб, тарихдан мисол келтиришмоқда.

930 йилда Қарматийлар Маккага ҳужум қилиб, Каъбани вайрон қилишган ва Ҳажар ул-Асвадни ўғирлаб кетишган. Улар Қоратошни 40 йил давомида Баҳрайнда сақлашган ва уни қайтариш учун катта товон талаб қилишган. Араблар жиҳод баҳонасида, талонтарож қилиб келган бойликларини Қарматийларга бериб, Қоратошни Маккага қайтариб олиб келишади.

Бу тарихий исботдан илҳомланган интернет фойдаланувчилари, қоратошни нейтрал ҳудудга кўчиришни, араблар ўзларини аллоҳнинг эркатойлари деб ҳисоблашни тўхтатишларини талаб қилишмоқда.

https://t.me/daydi2021

3 months ago

Ҳам кулдирадиган ?
Ҳам йиғлатадиган
?****

ПОСТ
Айрим мактаблардаги дарс жараёни

Расм дарси

Ўқитувчи: "Қани расм чизинглар"
Ўқувчилар: "Расм чизиш гуноҳ"

Математика дарси

Ўқитувчи: "Шу тенглама асосида фоиз чиқаринглар"
Ўқувчилар: " рибо харом"

Тарих дарси

Ўқитувчи: "Бугунги дарсимиз Муқанна қўзғолони ҳақида"
Ўқувчилар: " Муқанна кофир бўлган, уни ўрганиш харом"

Биология дарси

Ўқитувчи: Эволюция назариясига кўра неолит даврида маймунлар тошни ëғочга бойлаб ëнғоқ чақишни ўрганган.
Ўқувчилар: "Ҳеч қандай неолит пеолит йўқ. Одам отанинг бўйи 30 метр бўлган."

Инглиз тили дарси

Ўқитувчи: "Хелло чилдирин"
Ўқувчилар " Жаннат тили араб тили. Инглизча чулдирамаймиз"

Мусиқа дарси

Ўқитувчи: "Қани хор бўлиб қўшиқ айтамиз"
Ўқувчилар: "Мусиқа ҳаром. Ким ноғорадан бошқа чолғу чалса қабрда хор бўлади"

Хуқуқ дарси
Ўқитувчи: Аёллар ва эркаклар тенг хуқуқли.
Ўқувчилар: Аёллар бир поғона паст туради. 2 та аёлни гувохлиги битта эркакни гувохлигига тенг.

Физика дарси

Ўқитувчи: Ердан ойгача бўлган масофа қанча?
Ўқувчилар : Бу илми ғайб, банда ҳақли эмас билишга

https://t.me/daydi2021

3 months ago

**Жума муборак, ҳар қандай қориларнинг маърузалари, (нашидалар дейилади) ва турли хил диний тарғибот акс этган хабарларни жўнатганлар ҚАМАЛАДИ

Расул Кушербаев демоқчики,
???
Эътиқодли бўлсанг ўзинг учун!
Сен 7-асрда ўрта осиёга бостириб кирган ҳабаш ёки арабқули эмассан, динни тарғиб қилганинг учун 4 танга билан мукофотланадиган. Сен ҳур фикрли, замонавий ва интеллект даражанг юксак инсонсан. Қаёқдаги арабий картинка, видео ва смслар юбориб, гулдек умрингни қамоқда чиритмагин.**https://t.me/daydi2021

3 months, 1 week ago

**Шариатни унутинг, фарзандингиз келажаги учун борингизни тикинг!

Ёдда тутинг** ! ҳатто энг олий диний раҳнамолар, шайхлар, имом-у, куф-суфчи домлалар ҳам коронавирус вакцинаси билан эмланишган. Ковид пайтида пайғамбар бўлганида эди, у ҳам вакцина олган бўларди. Дунё ва инсониятнинг ривожи илм-фанга боғлиқ, бошқа бари сафсата!

Буддага ёки сигирга сиғинаётганлар устидан куламиз, улар бажараётган амалларни масхара қиламиз. Аслида бизнинг ҳам улардан ҳеч қандай фарқимиз йўқ! 15 асрдан буён, арабларга, йиққан-терганимизни бериб, уларни “ердаги жаннат”да яшашини таъминлаб, ўзимиз “хаёлий жаннат”га киришни орзу қиламиз. Буддист ва сигиристлардан фарқимиз, улар ҳайкал ва жониворга сиғинса, биз қоратошга сиғинамиз. На Будда, на сигир, на қоратош, бизни ковиддан қутқара олмагани ҳақида уйлаб ҳам ўтирмаймиз. Миямиз, уйлаб топилган худолар билан заҳарланган.

Худодан нажот кутамиз ва қумурсқадек ўлиб кетаверамиз.
Илм-фан интеллектуал ва ахлоқий даражани оширади; илм-фан буюк ғояларнинг тарқалиши ва ғалабасига ёрдам беради. Илм-фан - бу фикрлаш ва яшаш тарзи.

**Қолган бари бекор…

Ушбу фильмни томоша қилинг ва** тафаккур қилинг

https://t.me/daydi2021

6 months ago

Диний эркинлик қимматга тушди

Россияда содир этилаётган террорчилик хуружлари Ўзбекистонда ҳам бўлиши мумкинмиди ?

- Ҳа бўлиши мумкин эди.

Аввалида Россия ҳукумати ҳам диний эркинликка кенг йўл очди. Кавказ ва ўрта осиёлик мусулмонларнинг ибодат либосида юришларига индамади. Соқолтой мигрантларнинг оммавий диний амалларини бажаришларига тўсқинлик қилмади. Оқибатда бутун Россия буйлаб мудраб ётган террорчилик инлари жонланиб, мамлакат учун жиддий таҳдидга айланди. Бугун тинч аҳоли террорчилар қурбонига айланаётгани МДҲ мамлакатларида катта ташвиш бмлан қарши олинмоқда.

Манқуртлашган радикал исламистлар ўзимизда ҳам Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда ҳам бор. Улар бугун бўлмаса эртага эрта бўлмаса 15 йил ўтса ҳам миясига ўрнашиб олган радикал ҳаракатларни содир этиш эҳтимоли сақланиб қолаверади.

Ушбу мамлакатларда динни ўз қобиғидан чиқариб бўлмаслиги ҳақида Ислом Каримов ўлгунига қадар бонг уриб кетди. Аммо ярамас ҒАРБ кир пулини тиқиштириб ўрта осиёда диний муҳитни издан чиқариб юборди.

Туркманистондан ташқари бошқа қўшниларимизда Хотин-қизларни ҳижоблантириш, соқол ўстиришни оммалаштириш, метродан аёллар учун алоҳида вагон, мактабларда қизлар алоҳида ўқишини талаб қилиш, давлатлар қонунларини менсимай, шариатча тартибда маросимлар ўтказишни урфга киритиш мақсадида минглаб видеолар тарқатилди. Ижтимоий тармоқларда постлар ёзилди.

Ижтимоий тармоқларда бетиним айланган шаръий тартиб тамойиллар ва диний фаолларнинг постлари сабаб, ўзбек, қирғиз, қозоқ ва тожикнинг бирдамлигига раҳна солина бошланди. Фуқаролар ўз мамлакатлари учун эмас араб давлатлари ривожи учун борини бериб, ватанпарварлик иммунитетидан айрилди.

Юқоридаги фактлар Ўрта Осиёда террорчилар синфини кўпайишига, шариат манқуртлари сони ошишига хизмат қилди.

Мана энди буларни илдизигача суғуриб ташлаш учун барибир Ислом Каримов тажрибасига таянишга мажбурмиз…

@daydi2021

6 months ago
6 months, 1 week ago

Диний илмлардан хабардор бир «бывший опа» мавлуд маросимларида аёлларга дарс берар эди. Бир куни у ўзи таълим бераётган аёлларга шундай деди:

- Мусулмон аёл, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашган ҳолда ўз эрига кўпхотинлик суннатини тирилтиришида ёрдам бериши ва эрининг истагини рад қилмаслиги керак.

Кейин у кўпхотинликнинг зарурати ҳақида сабаблар келтира бошлади.
Мавлуд тугаганидан сўнг унинг олдига ёш ва чиройли қад-қоматга эга бир аёл келди ва:

- Аллоҳ сизга ёрдам берсин. Олдин қандай қилиб ушбу масала бўйича ёнингизга келишни билмай юрардим. Аммо алҳамдулиллаҳ сиз буни жуда яхши тушунаркансиз.

- Мен тўрт йилдан бери сизнинг эрингиз билан “севишаяпман” ва буни сизга қандай айтишни билмаётгандим.

Отинойи шок ҳолатида ҳушсиз ерга йиқилди ва уни касалхонага олиб кетишди. Ҳалиги жувон ҳам улар билан кетди. Аёл ҳушига келганда, эрига қўнғироқ қилмоқчи бўлиб, телефонини ахтарди.

Аёлни ўзига келишини эшикда пойлаб турган жувон унинг олдига кириб деди:

- Опажон, мен сизнинг эрингизни танимайман ва кўрмаганман.

- Келинг, кейинги сафар ибодат рўза ота-онага яхшилик ҳақида гапиринг, ўзингиз кўтара олмайдиган нарсаларни эмас опажон.

Аслида у, ростданам отинойининг кундоши бўлганми йўқми ? буни фақат Аллоҳ билади ?

@daydi2021

6 months, 1 week ago

Хурматли муллалар! Хадис тўқиганингизда ошқовоқ, кунгабоқар, картошка, помидор,жўхори, ловия, патинсон, ерёнғоқ, кешью,тамаки, курка кабиларни қўшмай тўқинглар.
Пайғамбар 7 асрда вафот этганлар. Христофор Колумб эса бу меваларни 15 асрда Америка қитъасини очгач, ўша ердан Европага олиб келган. Орадан 8 аср вақт ўтган.
Ибн Сино ҳам бу ўсимликларни ўз китобида мақтаб ёзиши мумкин эмасди. Чунки Ибн Сино Америка очилишидан 500 йил олдин ўлиб кетган бўлган.
География, тарих, биология, физика, астрономия, химия фанларини ўқимаслик одамни шунақа кулгига қолишига сабаб бўлади. Дунёвий фанларни ҳам ўқиши керак инсон.
П. С. Тағин эртага ёлғонингизни хаспўшлаш учун.,, Пайғамбаримизга ошқовоқ, помидор, картошкаларни Жаброил фаришта Буроқ отида Америкаданн доставка қилиб турган" деб юрманглар)))Бунақа чўпчакларингиз мактабда ўқимаган, чаласавод кўрмуридларингизга ўтади фақат. Ўқимишли, зиёли инсонларни эса кулгисига қоласиз.

Шораҳмат Қурбонов

@daydi2021

We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago