🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 4 days, 14 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 4 days, 23 hours ago
Бугун энергетиклар ўз касб байрамларини нишонлашди. Аслида ҳар сонияда электр энергияга эҳтиёт сезадиган Шимолий кон бошқармасида авария ҳолати қандай бартараф этилади.
“ЙИЛ МОШЕНИГИ” 6 ЙИЛГА ҚАМАЛДИ
Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди томонидан бу гал энг шов-шувли бир иш кўрилди.
Бу иш устаси фаранг анча мунча ўғриларни ҳам ҳайратга қолдириши турган гап.
Судланувчи Ф. 34 ёшда . Кўпчилик орзу қиладиган корхонада ишлайди, 1 нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган.
Фахриддин (исм ўзгартирилган) укасининг йўл транспорт ҳодисасига учраб, 2-гуруҳ ногирони бўлиб қолгани унинг устига отасининг ҳам доимий дардманлиги уларга моддий тарафдан ёрдам бериш учун ойлиги оиласига ва бошқа эҳтиёжларига етказолмаганлиги туфайли ойликдан ташқари қўшимча даромад топиш мақсадида 2022 йилдан "Бинансе” биржа криптоволютадан рўйхатдан ўтади. Аслида ушбу фаолият билан шуғулланиши учун ҳам пул керак бўлади. Бунинг ечимини узоқ ўйлаб ўтирмай ўзи билан бирга ишловчи ойликлари тайин ҳамкасблари номига онлайн микроқарз олиб, ушбу пуллардан фойдаланиш режасини тузади. Бу тузоқ таваккалчиликдан бошланиб охири вой билан тугашини билсада тўрваси сувга тўлгунча, қирғоққа етгунча дея хаёл суради. Ва 2023 йил январ ойидан 2024 йил май ойига қадар ҳамкасблари номига телефон орқали онлайн микроқарз расмийлаштириш билан “шуғулланади”.
Фахриддиннинг Биринчи “қурбон”и ўзи билан ишловчи Нурбек ака бўлади. Ўзининг номига телефон аппарати орқали 10-15 млн. сўм миқдорда онлайн кредит расмийлаштирмоқчи эканлигини, Нурбек ака эса унга кафил бўлиб иштирок этишини ва банк кафиллик шартномасини тузишини, бунга кўра у ушбу кредитни ўзининг номига расмийлаштириб олишини ва пулларни ҳам ўзи сўндириб келишини айтади. Аслида эса онлайн кредит учун кафил сўралмайди. Бундай кредитни олмагани ва тушунмагани учун рози берган ҳамкасбни юзини расмга олиб, шундан кейин унга кафил шартномасига фуқаролик паспорти ҳам керак бўлишини айтганлигини ва шахсига оид маълумотларни ушбу иловага юклаб, унинг номига ўзининг хабарисиз ва рухсатисиз ТБС банк” дан 21 млн. сўм онлайн микроқарз олади. Бундан ташқари “Анорбанк”дан ҳам 23 млн. 800 минг сўм миқдорда онлайн кредит расмийлаштириб, ушбу пулларни ўзининг телефонига расмийлаштирилган “Бинансе” биржа криптовалютасидаги аккаунтига кўчириб ўтказади.
Иккинчи қурбонни ҳамкасби Шербекни эса бошқачароқ алдайди Гўёки опаси чет элда экани ва унга пул жўнатаётганлиги сабабли “Анор банк”дан пластик карта очиши керак бўлди. Ўзининг картаси эса блокланган шунинг учун , ундан номига пластик карта очиб беришини сўрайди . Бу тартибни тушунмаган яна бир соддадил одам эса , бундан аввал бирор маротаба бўлса ҳам карта очмаганлиги учун буни тартибини тушинмаслигини айтиб, рози бўлмайди. Илтимос қилавергани учун у рози бўлишдан бошқа иложи қолмай ўзига тегишли бўлган телефонига расмга олдириб паспорт нусхаларини беради. Бу яхшиликнинг оқибатида эса Шербекнинг хабарисиз Фахриддинжон “ТБС банк” ва “Анорбанк” иловаларидан рўйхатдан ўтиб, “ТБС банк” АТБлардан 50 млн кредит олиб ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборади. Учинчи қурбони Ғайрат бўлиб унга бетоб укасини чет элда даволатишга олиб кетиш учун унинг номига Виза карта очилишни ётиб илтимослаши бир эркакни ҳам бунга рози бўлишга ундайди. , Аммо Ғайрат Фахриддиннинг “Хиоми 12” русумли телефон аппаратига тушган суратию ҳужжатлари унинг рухсатисиз “Асакабанк” иловасидан рўйхатдан ўтиб, тузилган шартномага асосан 50 млн. сўм онлайн микроқарзга айланади.
Судланувчи Ф.Жўраевдан 32.800.000... Судланувчи Ф.Жўраевдан 29.000.000 (йигирма тўққиз миллион) сўм..
Судланувчи Ф.Жўраевдан 44.800.000 (қирқ тўрт миллион саккиз юз минг) сўм... Судланувчи Ф.Жўраевдан 50.000.000 (эллик миллион) сўм ... Жабрланувчи...фойдасига ундирилсин деган 8 нафар жабрланувчилар исмлар рўйхати келтирилди. Кўрилган зарар ярим миллардга етади. Энг ёмони эса одамлар ўртасидаги ИШОНЧ деган бебаҳнинг йўқолгани.
Судланувчига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а,б” бандлари билан, 6 (олти) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. .
ТОШ ВА ХАРСАНГ ҚИССАСИ
Бир замонлар каттакон харсанг тош бўлиб, у йўлни ўртасида турар, йўловчиларнинг йўлини тўсар экан. Бир киши уни болта билан уриб майдалашга ҳаракат қилибди. 99 марта зарба бериб чарчаб қолибди. Кучи етмабди! Сўнг у ерга бир киши келиб қолган экан, ундан:
- Эй биродар, тошни майдалашиб юборинг! - дебди.
Йўловчи рози бўлиб тошни қаттиқ урган экан, бир мартадаёқ бўлиниб кетибди. Қарашса, харсанг остида ҳамён тўла олтин бор экан. Бу икки киши уни талашиб қолишибди. Йўловчи:
- Менинг зарбам билан тош бўлинди, хазина меники! - дебди.
Хуллас, улар қозининг ҳузурига боришибди...
Унда менинг ҳам қисман ҳаққим бор! Ахир мен уни 99 марта урдим. Чарчадим. Ўзим бўлаклай олардим! - дебди, аввалги киши...
Йўқ, бунда ҳаққингиз йўқ, тошни мен синдирдим. Хазинанинг ҳаммаси меники, - дебди, иккинчи киши...
Қози:
Сиз тошни 99 марта урганингиз учун 99 қисми сизга. Бир ҳиссаси эса, бўлагнингиз учун сизга, - дебди иккинчи кишига...
Агар биринчи кишининг 99 та зарбаси бўлмаганда эди, 100 - мартада тош бўлинмасди...
Ҳаётда кимнингдир машаққати эвазига осон обрў қозонадиганлар кам эмас...
Бир бинонинг пойдеворидан, аввалги ғиштларидан бошлаб кўтаради. Лекин, охирги ғиштни кимдир келиб қўяди. Ва муваффақият, обрў унга боқиб кетади. Лекин, Аллоҳ барчанинг амали-ю ниятини билади.
Гўзал ахлоқ асли гўзал инсонлардагина бўлади...
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 4 days, 14 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 4 days, 23 hours ago