VOQIF UZ

Description
Админ @voqif_uzbek
Advertising
We recommend to visit

Last updated 1 month, 3 weeks ago

📲Вайца зӀе: @Khetasho_bot

📲Youtube: https://youtube.com/@khetasho

Last updated 4 weeks ago

🧸-ʍуɜыᴋᴀ дᴧя ϶диᴛᴏʙ-🧸
💸-ᴨᴩᴏᴇᴋᴛы, ᴨᴀᴋи-💎
🩸-ᴏᴩиᴦи дᴧя ϶диᴛᴏʙ -🩸
🎃-ᴄᴏхᴩы-🎃
🪐-ᴨᴏ ʙᴏᴨᴩᴏᴄᴀʍ: @KGBEROV

Last updated 2 months, 2 weeks ago

4 weeks ago
[#АФҒОНИСТОН\_ИСЛОМ\_АМИРЛИГИ](?q=%23%D0%90%D0%A4%D2%92%D0%9E%D0%9D%D0%98%D0%A1%D0%A2%D0%9E%D0%9D_%D0%98%D0%A1%D0%9B%D0%9E%D0%9C_%D0%90%D0%9C%D0%98%D0%A0%D0%9B%D0%98%D0%93%D0%98)

#АФҒОНИСТОН_ИСЛОМ_АМИРЛИГИ
#АКАЛАРИМММ

Бугун Афғонистон Исломий Амирлигининг Қандаҳор вилоятида Толибон Исломий Ҳаракати амири Ҳийбатуллоҳ Оҳундзода ҳафизаҳуллоҳ имомлигида Ийд намози адо этилди. Ийд намозига ӯн минглаб Афғонистонлик мусулмонлар иштирок этишди.

https://t.me/Voqif_uzb/802

4 weeks ago

الله أكبر الله أكبر الله أكبر، لا إله إلا الله، الله أكبر الله أكبر ولله الحمد، ومثله: الله أكبر كبيرًا، والحمد لله كثيرًا، وسبحان الله بكرة وأصيلًا،

Барча азизларимизга байрам муборак бӯлсин.
Аллоҳ таоло рамазон ойида қилган солиҳ амалларимизни қабул қилсин.
Ӯзи ваъда қилган ажрларга мувоффақ қилсин.

https://t.me/Voqif_uzb/801

4 weeks, 1 day ago

Ҳайит суннатлари

Ҳадис ва асарда келишича, ҳайит билан табриклаш ҳайит куни бўлади. Табрик ҳайитдан олдин бўлишини ман қилувчи бирон далил йўқ. Агар бирор киши эртароқ табрикламоқчи бўлса, ҳайит кечаси табрикласа бўлади. Бироқ, ҳайит куни эрталаб табриклаш афзал.

Ҳайит табригини маъноси яхши бўлган ҳар қандай сийғада айтиш мумкин. Ҳадисда табрик сийғаси собит бўлмаган. Энг саҳиҳи саҳобалар бир-бирларига айтган табрик: «Тақоббалаллоҳу минна ва минка» (Аллоҳ биздан ва сиздан қабул қилсин).
Имом Аҳмад бунинг санадини яхши деган.

Ҳайит куни айтиладиган такбирнинг энг саҳиҳ сийғаси Абдурраззоқ Салмон Форсийдан ривоят қилган: «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар кабиро» сийғаси бўлиб, унинг санади саҳиҳдир.

Ҳайит намозидан олдин ҳам кейин ҳам икки ракат намоз ўқиш машруъ эмас, фақат таҳийятул масжид намози бундан мустасно. Саҳиҳайнда келишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳайит намозидан кейин ҳеч қандай намоз ўқимасдилар. У зот ва баъзи саҳобаларнинг ҳайтдан кейин намоз ўқишгани ҳақида келган ҳадис саҳиҳ эмас.

Ҳайит учун ғусл қилиш, энг яхши кийимларни кийиш, хушбўланиш, такбир айтиш, Ийдул фитр намозидан олдин тоқ сонли хурмо ейиш, пиёда бориш, аҳли оиласини намозга олиб бориш ва бошқа йўлдан қайтиш суннатдир.

Ҳайит намозига борган кишидан жума намозининг фарзлиги соқит бўлади ва уни пешин қилиб ўқийди. Фақат имомдан соқит бўлмайди, у ҳозир бўлганларга жума намозини ўқиб беради. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган ҳамда Умар, Усмон ва омма саҳобалардан келган далилларга кўра бу фикр саҳиҳдир.

Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ

https://t.me/Voqif_uzb/800

1 month ago

ℹ️Муҳим эслатма!

Қадр кечалари хали тугамади, дуо қабул бўладиган соатлар давом этмоқда.
Ривоятга кўра қадр кечасини охирги ўн кунликдан изланглар дейилган бўлса яна бир ўринда охирги ҳафтадан изланглар дейилган.

Ундан ташқари рамазон ойининг охирги соатлари ҳам дуо ижобат бўладиган соатлардир.
Шундай экан нималарни сўрай олмаган бўлсак яна бир бор хотирлаб, сўраб оладиган нарсаларимизни рўйхатини тузиб чиқайлик. Ва у рўйхатнинг аввалида ота-онамиз хаққига дуо қилиш ўрин олсин.

Ким бу улуғ дуо ижобат бўладиган кунларда ота-онасини хаққига кўп-кўп дуо қилмаса, аввалам бор Аллоҳнинг буйруғига ва ундан сўнг фарзандлик табиатига зид иш қилибди.

Аллоҳ Таоло буйруғи қуйидагича:

Улар учун меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни паст тутгинки ва айтгин: “Эй, Роббим! Мени улар кичиклигимда тарбия қилиб улғайтирганидек Сен ҳам уларга раҳм қилгин”.

Улар хоҳ хаёт бўлишсин хоҳ хаётдан кўз юмган бўлишсин дуода ота-онасини эсламаган одам энг хасис ва нобакор фарзанд бўлиб қолаверади. Ота-онани яхшилигини билмаган бошқаларни яхшилигини ҳеч қачон билмайди.

Инсон дуо қилар экан дунё ва охиратдаги барча яхшиликларга эришай деб дуо қилади.
Агар дуосида ота-онасини унутса у дуо қилишни хали ҳам билмас экан. Ахир инсонга ҳамма яхшилик ота-онаси орқали келади-ку, шундай экан бу нарсаларни ечиб олган инсон шу кеча ва ҳамма вақт қўлини дуога очганда оат-онаси кўз олдидан гавдаланаверади.

Келинг, бу кеча қадр кечаси бўлиб қолишини умид қолган ҳолда уларни хаққига бўл-бўл дуолар қилайлик. Агар улар хаёт бўлишса Аллоҳ гуноҳларини афв этиб, узоқ ва баракотли умр билан сийласин, вафот этган бўлишса Аллоҳ уларга Ўзи чиройлик муомала айлаб, қабрларини ҳузур ва нурга тўлдирсин, амийн.

https://t.me/Voqif_uzb/795

1 month ago
[#Ҳабибий](?q=%23%D2%B2%D0%B0%D0%B1%D0%B8%D0%B1%D0%B8%D0%B9)

#Ҳабибий

-Ҳабиб айтчи, сени рингга чиқиб инсонларни юзига уриб пул топишинг шаръан харомлигини биласанми?

-Ҳа албатта, бу ишим шаръан харом. Шунинг учун мен рингда инсонсонларни юзига иложи борича камроқ уришга ҳаракат қиламан ва бӯғиб ёки қайириб уларни мағлуб қилишга ҳаракат қиламан.

#Маҳбубий

-Аброр домла, баъзилар UFC ёки бокслар шаръан ножоиз дейишади, сиз бунга нима дейсиз?

-Ҳа мендан бу хақида кӯп сӯрашади. UFC ёки бокснинг шаръан ножоизлиги биламан. Лекин бизни бу билан нима ишимиз бор? Ҳозир ким шариатга тӯлиқ амал қила оляпти? Йӯқки... Йӯқ... (қиқирлаб кулиб қӯяди) Лекин бу иш билан шуғулланаётганлар ватанимиз байроғини баланд кӯтараётгани мени хурсанд қилаверади.

#Тфууу.

https://t.me/Voqif_uzb/791

1 month ago

Энг мусулмонобод бўлган жойлардаги аҳволни кузатиб туриб, афсуски пошшога содиқлик Исломга содиқликдан устун туришини кўриб маҳзун бўламан.

Исломга содиқ бўлганлар ғариб, ташлаб қўйилган, уларга ҳеч қандай иш ёки лавозим берилмайди, номлари тилга олинмайди. Аммо пошшога шартсиз садоқатини изҳор қилиб турганларга мансаблар берилади, қасрларда яшайди, обрў-эътибор қозониш воситаларига кенг йўл очилади. Маросимларнинг тўрида қўр тўкиб ўтиради.

Ҳа, Ислом ғарибликда бошланди, ғарибликка қайтади.

Енгил ҳаёт аломатлари юзидан билинадиган, яхши ҳаётдан юзлари силлиқ ялтироқ, қўллари юмшоқ бўлиб кетганлар ёқалари заррин жиякли ҳилпираб турган бишт - арабча чопонга ўралганча қимматбаҳо маркаблардан тушиб омманинг олқиши остида виқор билан юришларини кўриб во ажабо дейман. Бу салобатли юришлар ниманинг эвазига экан, сукутнинг баҳосимикан деб қоламан. Аммо ҳақни сўйлашдан сукут сақлашнинг ўзи етарли эмас, очиқчасига валийюл амрга тоатини изҳор этмоғи ва раъияятни ҳам шунга тарғиб қилмоғи лозим.

https://t.me/Voqif_uzb/792

1 month, 1 week ago

**Шайх Абдулазиз Торифий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

«Зикр амалларнинг энг афзали ва энг енгилидир. Айниқса, енгил бўлгани боис Рамазон кечаларида янада афзалроқ бўлади. Қадр кечасида эса савоби бир неча ўн минг баробарига кўпайиши умид қилинади.

Зикрларнинг энг афзали тавҳид калимаси бўлиб, унинг энг афзал сийғаси ушбудир:

" لا إله إلا الله وحده لا شريك له له الملك وله الحمد و هو على كل شيئ قدير"

«Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарика лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд ва ҳува алаа кулли шайин қодийр».

(Маъноси: Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ. У ёлғиз, Унинг ҳеч қандай шериги йўқ. Мулк ва мақтовлар фақат Унга хосдир. У барча нарсага қодир Зотдир).

"Саҳиҳайн"да келган ҳадисда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бу калимани юз марта айтса, унга ўнта қул озод қилганнинг савоби берилади», дедилар.

— Агар банда Рамазоннинг охирги ўн кунининг ҳар кечасида бу дуони юз мартадан айтадиган бўлса, албатта Қадр кечасида ҳам айтган бўлади. Энди Қадр кечасининг фазилатини, яъни амаллар савоби бир неча баробарига кўпайтирилишини ҳисобга олсак, бу зикрни 100 марта айтган одам худди 300000 (уч юз минг)та қул озод қилгандек бўлади! Зотан, озод қилинган бир қул туфайли банда дўзахдан озод қилинади.

— "Саҳиҳайн"да келганидек: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир мусулмон қулни озод қилса, Аллоҳ таоло (ўша қулнинг) ҳар бир аъзоси эвазига (озод қилган кишининг ҳам) аъзоларини дўзахдан озод қилади», дедилар.

Нақадар хайратланарли фазилат!
Бироқ, одамларнинг бу кечаларда бундай амалдан ғафлатда бўлиб, шунча савобдан бебаҳра қолишлари ундан-да хайратланарлироқ!**

https://t.me/Voqif_uzb/788

1 month, 1 week ago

#ПРЕМЬЕРА
#АКАЛАРИМ

УЛАМОЛАР КЕНГАШИНИНГ АФҒОНИСТОН ИСЛОМИЙ АМИРЛИГИГА ТАШРИФИ!

https://t.me/Voqif_uzb/786

1 month, 1 week ago
“Пешин намозига йўл босиб борганингдаги пешонангдан …

“Пешин намозига йўл босиб борганингдаги пешонангдан оққан тер, таровеҳ намозида оққан кўз ёшдан кўра афзалдир... Чунки аввалгиси фарз амал бўлса, кейингиси нафлдир...

Рамазон ойида таровеҳ намози ва таҳажжудда қоим бўлиш учун пешин ва асрда ухлаб ётиш айни адолатсизликдир! Бу биздаги туғённинг кўринишларидан биридир. Шуни билингки, биттагина фарз намозни (ўз вақтида) адо этиш бутун Рамазон ойида қоим бўлишдан афзал туради!”

*Таровеҳга ошиқиб бошқа намозларда жамоатга чиқмасдан уҳлашлик адолатданми?

https://t.me/Voqif_uzb/785

1 month, 2 weeks ago

Сӯфийлаштириш сиёсатининг асл мақсади ҳам аслида мана шудир азизлар!
Сӯфийлаштириш сиёсатининг мақсади - раҳбарларларга сиғинтириш, уларни илоҳийлаштиришдир!
Раҳбарларга шукр қилиш, танқид қилмаслик, қилаётган ҳар бир ишини маъқуллашликни сингдиришдир!

https://t.me/Voqif_uzb/781

We recommend to visit

Last updated 1 month, 3 weeks ago

📲Вайца зӀе: @Khetasho_bot

📲Youtube: https://youtube.com/@khetasho

Last updated 4 weeks ago

🧸-ʍуɜыᴋᴀ дᴧя ϶диᴛᴏʙ-🧸
💸-ᴨᴩᴏᴇᴋᴛы, ᴨᴀᴋи-💎
🩸-ᴏᴩиᴦи дᴧя ϶диᴛᴏʙ -🩸
🎃-ᴄᴏхᴩы-🎃
🪐-ᴨᴏ ʙᴏᴨᴩᴏᴄᴀʍ: @KGBEROV

Last updated 2 months, 2 weeks ago