VOQIF UZ

Description
👇Мурожаатлар учун админ 👇

@Voqif_uz_admin
Advertising
We recommend to visit

Акъидат, хьехамаш, ладаме хаттаршана жоьпаш.

Хаттар кху тIе даийта ⬇️ @hattarjop1445_bot

Резерв (декъа хаттарш): @HattarJop

Вайн Instagram агIо:
https://www.instagram.com/xexamash

Last updated 2 months, 2 weeks ago

Last updated 2 months, 1 week ago

📲Вайца зӀе: @Khetasho_bot

📲Youtube: https://youtube.com/@khetasho

Last updated 4 weeks ago

3 months, 2 weeks ago
ИАК даврида чет элдан қайтган одамларнинг …

ИАК даврида чет элдан қайтган одамларнинг ҳар бири чақиртирилиб, суҳбатдан ўтказиларди. Мениям уйимга маҳалла посбони дегани келиб, сизни СНБдан келган киши маҳаллага чақираяпти деб келганди. Бу зулмат кунлар ўтиб кетди, энди орқага қайтиш йўқ деб турган Мирзиёев даврида ҳам шу ишлар бўлаяпти мана.

Ургутга Америкадан азага келган жўрамни махалла раиси орқали кимдир чақиртираяпти. Кимлигиниям айтмаяпти. Идорасини отиниям айтмаяпти экан. Маҳалла раиси СНБдан шекилли деяпти экан. Жўрам менга телефон қилаяпти, жўра нима қилай, борайми бу номаълум чақирувчининг олдига деб. Мен азада ўтирибман, пашшол на художественный институт деб айт дедим.

Аммо ўйлаб қолдим.
ИАК даври эскисиданам бадтар бўлиб қайтдимикана азада ўтирган одамниям олдига чақирадиган даражада?

Савол риторик. ©©©

https://t.me/Voqif_uzb

3 months, 2 weeks ago

Мусулмонларнинг муваффақияти – зиёлилашувда.

Қанча кўп бўлса зиёлилашув, шунча зафарга яқинлашилади. Кўчинский, ҳуштакбоз мусулмонлик эса – зафарга яқинлаштирмайди. Мана, "кун қаҳрамони"миз муштумзўр бизнесмен ҳам ишчи олаётганда "намоз ўқимасанг, ишга олмайман" дер экан ўзича (шунақа ёзишди). Аммо “брат” ҳатто мусулмонлар ўртасидаги ришта нималигини, биродарчилик муҳаббатга суянишини билмайдиган “ахи” экан.

Шу учун ҳам шайтон ахлоқи билан ахлоқланган "уламо"миз янги саҳнага чиқиб, ҳунарини кўрсата бошлаганда мени хавотир босганди, чунки у кўз ўнгимизда Динни бадхулқлик билан аралаштириб, одамларга бу бемаза массани едира бошлаганди, сўконғич кўчинский "намозхон братлар"ни етиштира бошлаганди.

Аҳли мадрасада негадир бу хавотир уйғонмади, натижада, афсуски, миллионлаган “брат”лар етишди. Бу эса душманга аниқ-равшан дастак бўлди, душманликни амалга ошириш учун. Мевасини эса одатдагидек вилоятларида яшовчи оддий ҳижоб кийган ўқувчи қизлар, ўқитувчилар истеъмол қиляпти, хусусан.

Зиёли мусулмон ким? Ўзини ҳимоя қилолмайдиган, урушолмайдиган заифми? Йўқ, асло.

У шундай инсонки, уни кўрибоқ ҳурмат қила бошлашади, чунки ичидаги зиёси ташқарига чиқиб туради. Зиё эса кўплаб фанлардан хабардорлик + чиройли ахлоқ бирлашуви натижасида ҳосил бўладиган нур. Кўплар болаларини қори қилишга уринишади ва “қори” деганда Қуръонни ёддан билган одамни тушунишади. ҚОРИ бор, қори бор. Ўзимиз учун ҚОРИ тушунчасини кашф этишимиз керак...

Ҳазирда ҳар биримизнинг вазифамиз – ортимиздан лоақал битта зиёли мусулмонни қолдириш. Зиёли мусулмонларнинг критик массаси ҳосил бўлса, жоҳилларга шанс қолмайди... Бунга ҳеч шубҳа йўқ!!! Бироқ “зиёли мусулмон” тушунчаси қайта кашф қилиниши керак. Маълум бўляптики, у нотўғри тушунилади. ©

https://t.me/Voqif_uzb

Telegram

VOQIF UZ

***👇***Мурожаатлар учун админ ***👇*** @Voqif\_uz\_admin

Мусулмонларнинг муваффақияти – зиёлилашувда.
3 months, 2 weeks ago

#САРОЙМУЛЛА
#КЕНУҚТАТЕ

Қайсидир доктор "уламо" ДИНИЙ ЭРКИНЛИК берилса ЛГБТга ҳам эркинлик бериш керак бӯлади деган эмиш.
Аслида эса - динга рухсат берилмайди, диндан рухсат олинади!

https://t.me/Voqif_uzb

3 months, 2 weeks ago

Ўзбекистондаги хусусий телеканалларда миллат душманлари ин қуриб олганми деб ўйлаб қоламан. Халқни ичидан чиритадиган, онгини заҳарлайдиган, бехабар одамга ҳам ёмонликларни ўргатадиган сериаллар беришмоқда.

Маҳаллада 40 ёшли йигит вафот этди, 35 ёшлардаги келин бева қолди, қайнота 70 ёшда, қайнона эса 67 ёшда. Чол қайнота набираларини ва келинини у ёқ бу ёққа олиб юрса маҳалладаги хотинлар ғийбат-иғво тарқатаётганмиш, гўёки қайнота келин ўртасида ишқий муносабат бор. Бундай жирканч миш-мишлар қулоғига етган келин қаттиқ хафа бўлиб депрессияга тушиб қолибди. Одамларнинг миясини канализацияга айлантираётганлар виждони қандай чидаркан а ? Шундоқ ҳам диндан узоқ халқни баттар разолатга итармоқда. Рейтинг кўтариш учун пул , қилиш учун жирканчликдан бошқа йўл йўқми? Нега яхши нарсаларни кўрсатишмайди ? Ифлосликни тарғиб қилмаса очдан ўладими шулар?

https://t.me/Voqif_uzb

Telegram

VOQIF UZ

***👇***Мурожаатлар учун админ ***👇*** @Voqif\_uz\_admin

Ўзбекистондаги хусусий телеканалларда миллат душманлари ин қуриб олганми деб ўйлаб қоламан. Халқни ичидан чиритадиган, онгини заҳарлайдиган, бехабар одамга ҳам ёмонликларни …
3 months, 3 weeks ago
Тилхат ёздириб олди, миллий гвардияга берармиш...

Тилхат ёздириб олди, миллий гвардияга берармиш...

https://t.me/Voqif_uzb

3 months, 3 weeks ago
АҚШ ёрдамисиз Исроил Ғазода жанг қила …

АҚШ ёрдамисиз Исроил Ғазода жанг қила олмас эди

Исроил ҳаво кучларининг юқори мартабали мулозимининг "Haaretz" газетасига, агар Америка қурол-яроғи бўлмаганида, Исроил урушдан бир неча ой ҳам омон қола олмаслигини маълум қилди.

Маълум бўлишича, Ғазода уруш бошланганидан бери Қўшма Штатлар Исроилга 500 та ҳаво ва 107 та денгиз рейси орқали 50 минг тоннадан ортиқ қурол ва ҳарбий техника жўнатган.

Ҳарбий таъминотлар орасида зирҳли машиналар, ўқ-дорилар, шахсий ҳимоя воситалари ва тиббий жиҳозлар мавжуд.

https://t.me/Voqif_uzb

6 months, 1 week ago
[#ТОЖИКИСТОН](?q=%23%D0%A2%D0%9E%D0%96%D0%98%D0%9A%D0%98%D0%A1%D0%A2%D0%9E%D0%9D)

#ТОЖИКИСТОН
#ИСЛОМОФОБИЯ

Тожикистонда ҳижоб ва ҳайит байрамларини нишонлаш тақиқланди

Тожикистон парламентининг юқори палатаси – Миллий Мажлиси 19-июн куни ҳижоб (“хорижий кийим” сифатида) кийиш ва болаларга икки ислом байрами – Ийд ал-Фитр ва Қурбон ҳайитларини нишонлашини тақиқловчи қонун лойиҳасини маъқуллади.

https://t.me/Voqif_uzb

6 months, 2 weeks ago

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Азизлар қурбонлик байрами барчангизга муборак бӯлсин!

6 months, 2 weeks ago

Агар мусулмонларнинг байрамда тили баралла биргаликда такбир айтгани каби, қалблари ҳам биргаликда такбир айтганида эди, улар сўзсиз тарих саҳнини ўзгартириб юборган бўлурдилар. Агар улар байрам намозига йиғилганлари каби, душманларига қарши йиғилиб, жамланганларида эди, сўзсиз уларни мағлуб қилган бўлар эдилар. Бир – бирларига қўл бериб кўришганлари каби нафслари ҳам бир – бирига қўл бериб, жипслашганида эди, бирор тафриқага солгувчи омил уларни парчалаб ташлай олмасди. Лаблари табассумдан жилмайгани каби, руҳлари ҳам бир – бирига жилмайиб табассум қилса эди, аниқки улар само аҳли билан бирга бўлурдилар. Қурбонликларини сўйганлари каби, ўзларининг худбинликларини ҳам сўйиб юборганларида эди, уларнинг ҳар куни байрамга айланар эди. Байрам сабабли энг қимматли, нафис кийимларини кийганлари каби, мукаммал ахлоқ либосларини кийганларида эди, улар шубҳасиз ер юзидаги энг гўзал умматга айланар эдилар. ©

https://t.me/Voqif_uzb

8 months, 3 weeks ago
[#АФҒОНИСТОН\_ИСЛОМ\_АМИРЛИГИ](?q=%23%D0%90%D0%A4%D2%92%D0%9E%D0%9D%D0%98%D0%A1%D0%A2%D0%9E%D0%9D_%D0%98%D0%A1%D0%9B%D0%9E%D0%9C_%D0%90%D0%9C%D0%98%D0%A0%D0%9B%D0%98%D0%93%D0%98)

#АФҒОНИСТОН_ИСЛОМ_АМИРЛИГИ
#АКАЛАРИМММ

Бугун Афғонистон Исломий Амирлигининг Қандаҳор вилоятида Толибон Исломий Ҳаракати амири Ҳийбатуллоҳ Оҳундзода ҳафизаҳуллоҳ имомлигида Ийд намози адо этилди. Ийд намозига ӯн минглаб Афғонистонлик мусулмонлар иштирок этишди.

https://t.me/Voqif_uzb/802

We recommend to visit

Акъидат, хьехамаш, ладаме хаттаршана жоьпаш.

Хаттар кху тIе даийта ⬇️ @hattarjop1445_bot

Резерв (декъа хаттарш): @HattarJop

Вайн Instagram агIо:
https://www.instagram.com/xexamash

Last updated 2 months, 2 weeks ago

Last updated 2 months, 1 week ago

📲Вайца зӀе: @Khetasho_bot

📲Youtube: https://youtube.com/@khetasho

Last updated 4 weeks ago