⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.
📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot
📈Реклама: @Nurov_N1
Last updated 2 weeks, 1 day ago
🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN
Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK
Last updated 1 month, 2 weeks ago
Ва Эслатинг! Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.
(Зорият сураси 55)
Ақидамиз: Аҳли сунна вал-жамоъа!
Мазҳабимиз: Ҳанафий
Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
Last updated 2 years, 5 months ago
САҲАРХАНДА
**Иккита ўзбек Францияга бориб, ресторанга кирибди.⠀
— Француз тилини билмаймиз-ку, қандай қилиб буюртма берамиз? — дебди бири.⠀
Шериги:⠀
— Шошмай тур! Ҳозир боплайман, — дебди ва официантни чақириб:⠀
— Ля салат, ля товуқ, ля нон, ля чой,
— дебди. Официант тез фурсатда ҳамма айтган нарсаларни олиб келиб берибди.⠀
— Кўрдингми! Мен бўлмасам нима қилардинг?! — дебди буюртма берган ўзбек шеригига ва официантга:⠀
— Ля раҳмат! — деса, официант:⠀
— Ля ош бўлсин! — дермиш.
Қўшнилар суҳбатидан:
— Агар дунёдаги барча давлатларни аёллар бошқарганда жанглар бўлмас эди. Шунчаки, давлатлар бир-бири билан гаплашмас эдилар.**Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
✨ EXEED VX - to'liq o'lchamli krossoverlar orasidagi nafis dizayn va ilg'or texnologiyalarining namunasidir.
- Yetti nafar katta yoshli yo'lovchining qulay sayohati uchun keng salon
- Kuchli dvigatel va moslashuvchan kruiz-nazorat tizimi har xil turdagi yo'llarda boshqaruvni xavfsiz va qulay qiladi.
- Avtomobil jihozlarining barcha qismlarida premium darajadagi qulaylik.
📌 Batafsil ma'lumot uchun EXEED dilerlik markazlariga marhamat.
📞 Tel: +998 55 520 07 07
➖➖
✨ EXEED VX - образец сочетания великолепного дизайна и передовых технологий в сегменте престижных полноразмерных кроссоверов.
- Просторный салон для комфортной поездки семи взрослых пассажиров.
- Мощный двигатель и система адаптивного круиз-контроля делают управление безопасным и комфортным на самых разных типах дороги.
- Премиальный комфорт во всех элементах оснащения автомобиля.
📌 Подробности в дилерских центрах EXEED.
📞 Тел: +998 55 520 07 07
Ғафур ҒУЛОМнинг "ШУМ БОЛА" ҳажвий қиссасидан парча
Бир чеккада мулла уста Мирсалим қўш кўзойнагини бурнининг устига қўндириб, кир, бурама болиш устига “Жангномаи Абу Муслими соҳибқирон” деган мўътабар бир китобни қўйиб олган. Гумбурлатиб ўқиб турибди.
Қолган гиёҳвандлар уни давра олиб Абу Муслимнинг қаҳрамонликлари тўғрисидаги ваҳималарни тингламоқдалар. Тасаннолар, офаринлар айтмоқдалар. Ўқиш давом этарди:
– ...Ниқобдор ёғийлар сафидан бир ҳафт жўш кийган паҳлавон арғумоққа маҳмиз бериб майдонга жавлон уриб кирди. Отининг туёғи чачағигача ерга ботар эрди. Етмиш икки ботмонлик гурзийи гармонини бошидан чарх уриб айлантириб, ниқобни юзидан дарбар айлаб айтдиким:
– Эй Абу Муслими гўсолапараст, эй биёбоний Хуросоний, билсанг билгил, билмасанг мендурман Насри Сайёри беорким, бугун бу ма'ракаи жангда димоғингдан димор чиқаргаймен.
Ва ҳазрати Абу Муслим ҳам ғайратларига чидай олмай, Кўҳтоғ исмли бўз отларига сувора бўлиб, ул мал'уннинг садди роҳини тўсдилар. Ғазабларидан ҳар битта мўйлари кийимларидан ништари обдордай тешиб чиқиб кетган эрди.
Кела Насри Сайёрнинг камар бандидан “Ё Али” деб азот кўтариб, муборак бошларидан етти маротаба айлантириб-айлантириб осмонга отдилар. Ул нопокнинг вужуди бир ош пишгунга қадар кўздан ғойиб бўлиб кетди.
Ба'даз муборак қўлларини кўкка қилиб тутиб олдилар. Ерга омон қўйдилар ва дедиларким: “Эй Насри Сайёр, минба'д Хуросонийлар ша'нига бундай беодоблик қилмагайсан”.
Насри Сайёр у жанобнинг рикобларини ўпиб, тавба-тазаррулар қилди ва имон келтирди”.
Хулласи, бу жангнома шу хилдаги ваҳима гаплар билан тўла эди. Аммо эшитувчилар бу ваҳималарни ғоят ҳаяжон билан тинглар эдилар.
Ҳикоят ушбу ерда тўхтаганда Тиконлимозор маҳаллалик Аҳмадали сўфи кўз ёшларини артиб:
– Киройи мардоналик бу бўлибдур. “Мард майдонда дегани бу бўлур. Ҳозирги замоннинг урушлари махзи номардлик. Бехосдан турган кишини милтиқ билан отмоқ, тинч аҳолининг хонадонига тўп қўймоқ, осмонга хайрипилон чиқармоқ – буларнинг бари номардлик – бу кофирнинг иши, – деди.
Бу гапларни ҳамма “балли-балли”, деб тасдиқлади.
Давлат хизматчиси қул эмас!
Паст ойлик маош пора олиш учун баҳона бўла олмайди, Пора олмайдиган одам 2 млн сўм ойлик олса ҳам пора олмайди, ҳатто пулдан зориқса ҳам.
Ундай одам пора олишдан кўра, ўша ишдан кетишни ва уни қадрлайдиган ва меҳнатига яраша яхши тўлайдиган жойга ўтиб кетишни афзал билади.
Ҳозирда давлат хизматидан хусусий секторга оммавий кўчиш бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас. Чунки, хусусий сектор кун ўтказганга пул бермайди, натижа берадиган саводли кадрни ишга олади ва унга яхши ҳақ тўлайди.
Давлат хизматида эса бора-бора ҳар қандай ойлик маош беришидан қатьи назар шунга кўникиб яшайдиган ёки саводсиз ёхуд порахўр кадрлар тўпланиб боради.
Бу эса охир-оқибат халқ муаммоси билан қизиқмайдиган ёки уни қандай ҳал қилишни билмайдиганлар пайдо бўлишига олиб келади. Натижада тотал кризис юзага келади.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам давлат халқига хизмат қилаётган хизматчиларининг қадрига яраша рақобатбардош ойлик ва дам олиш учун шароит яратиб бермас экан, “содоқатли” кадрларни тушида кўради.
GENERALISSIMUS
*⭕️ Каналга обуна бўлинг👇*👇👇**
https://t.me/mushtumjurnali
⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.
📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot
📈Реклама: @Nurov_N1
Last updated 2 weeks, 1 day ago
🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN
Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK
Last updated 1 month, 2 weeks ago
Ва Эслатинг! Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.
(Зорият сураси 55)
Ақидамиз: Аҳли сунна вал-жамоъа!
Мазҳабимиз: Ҳанафий
Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
Last updated 2 years, 5 months ago