AZAN_UZ

Description
БИЗ БИЛАН ҚОЛИНГ !
Advertising
We recommend to visit

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.

Last updated 1 month ago

😎 Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!

👨‍💻 Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!

👉 Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

📞 Тел: +99894-939-80-00

Last updated 3 months, 2 weeks ago

Элон жойлаш: @UYLAR_ADMINI

🏪 Андижондаги СИФАТЛИ ва ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз.

👉 Андижондаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

📞Телефон: +998

Last updated 1 month, 2 weeks ago

2 months, 2 weeks ago

- Ойижооон...

**Ҳадича опа сўзидан тўхтаб Фотимага термулди :

- Ойижооон ...- Фотима тўлиб - тошиб сўзлай кетди ,- Ойижон. Ўғлингиздан талоқ сўраганимнинг сабабини сиз қандай тушундингиз , аммо мен...

Тўғри , ҳаммаси Таҳминанинг иккинчи қайта ҳомиладор эканлигини эшитганимдан бошланди . Мен бу хабарни эшитгач қаттиқ таъсирландим ...
Кўнглимдаги яна бир Фотима менга "Бундай бўлиши мумкин эмас" деб таъкидлай бошлади. Аммо кўп ўтмай мен унга бас кела олдим...
Биласизми ... Таҳмина менга "Бу болам эвазига менга нима ваъда қила оласиз ? Учинчиси ..., тўртинчиси эвазига-чи ?!" дея савол берганда бир нарсани англаб қолдим.
Мен шу чоққача "Камрон аканинг ташвишини чекяпман , ғамини еяпман" дея ўзимни ўзим алдаб юрган эканман. Аслида эса мен ҳудбинлик қилган , фақат ўзимни ўйлаган эканман. Ўғлингиз билан Имронжонни парваришлаб, бирга бахтли умргузаронлик қилишни ўйлабман- у , уларнинг иккинчи , учинчи ва кўп бора фарзанд неъматидан баҳраманд бўла олишларини ўйламабман. Ўғлингизни , Таҳминани ва бошқаларни ўз измимда тутиб туриш каби эди бу ҳолат.
Аммо асов дарёни бир ўзанда сақлаб бўлар экан-ми ? У ўз йўлида давом этиш учун қирғоқларини тўлдириб - тошиб , тўсиш учун қўйилган барча тўғонларни четга суриб , бузиб кета олар экан.
Бу ҳаёт қонуни бўлса- да , баъзан ана шу оддий ҳақиқатни унутиб қўямиз. Натижа эса ...
Мана натижа ... Таҳмина яна ҳомиладор бўлибди. Биринчи сафар ўғлингизни бу ишга кўндириш қанчалик мушкул бўлган эди. Бунисида эса ... Бунисида ҳомила ўзини "сотмагани"да ҳеч ким ҳеч нарса билмас ҳам эди.

- Қизим. Камрон...

Фотима Ҳадича опанинг сўзларига бош чайқаб зорланиб гапиришда давом этди :

- Бироқ ҳамма гап бунда эмас... Асосий гап шунда-ки , шундай бўлиши пешоналаримизга ёзилган.
Ойижон... Ўғлингиздан талоқ сўраганимнинг сабаби шуки , менинг бу ёғига ҳаддим сиғмайди. Онанинг бир эмас , икки боласидан жудо қилишга ҳаддим сиғмайди. Бир жигарнинг иккинчисидан айро яшашини сўрашга ҳаддим сиғмайди. Яхшими, ёмонми бир эркакни икки қайта оталик бахти билан сийлай олган аёлга катта кўчани кўрсатиб қўйишга ҳаддим сиғмайди. Отаси бир бўла туриб иккинчи фарзанд унинг меҳридан бенасиб яшаши адолатдан эмас.
Ойижон... Бу сабабларнинг яна қанчасини санаб берай ...
Умр йўлларида муҳаббат, вафо бўлгани қандоқ яхши . Бироқ ана шу муҳаббат отани боладан айирса , бундай муҳаббатнинг боридан йўғи яхши эмасми? Дунёда ҳеч бир нарса норасиданинг кўзидан томчилаган бир томчи ёшга бас келиб бўпти.
Бизнинг мисолда эса энг тўғри йўл Фотимангизнинг бу ўйиндан чиқиши эди. Инсон ҳар бир вазиятда ақлга бўйсуниб яшаши керак. Очиғини айтсам, қишнинг изғиринли кунида уйга тафт , илиғлик берадиган ўтинга эҳтиёж талаб этилади , нафис ҳидли атиргулга эмас.

Бор гап шу , Ойижон... Ўрни қаердалигини яхши билиб олган келинингиздан хафа бўлманг. Яна шу нарсани билинг-ки, талоқ ўғлингиз билан мени орамизга тушди. Сиз билан эса бир умр она- бола бўлиб қолаверамиз. Бу ришта узилмас ва умрбоқийдир...

Ҳадича опанинг кўзларидан милт- милт ёш тўкилди. У қўлидаги сумкачасидан Фотиманинг қўл телефонини олиб узатди :

- Қизим ... Бу сизнинг омонатингиз... Она-болалигимизга келсак унинг бир умрлик эканлиги рост. Аммо кўнглимдаги гапни барибир айтаман. Эркак кишининг умри давомидаги муҳаббати битта-ягона бўлади. Ана шу муҳаббат унинг ҳаётидаги йўлчи юлдуз бўлади. Қолганлари эса адашиш, алданиш, чалғиш ... - шунчаки бошқа нарсалар... Камроним учун ҳам йўлчи юлдуз битта ва у фақат-сизсиз! Бошқа ҳеч ким...

▪️▪️▪️

Ҳадича опани кузатиб қўйган Фотима эшикка суянганча ўксиниб-ўксиниб йиғлай бошлади :

- Кучли бўлиб кўринишдан чарчадим, Ойижон... "Ўғлингиз менинг ҳам ҳаётимдаги ягона эркак ... Уларга бўлган муҳаббатим мени шу қадар абгор қилди-ки, ҳатто яшашни ҳам истамай қолдим" деб сизга қайси тил билан айта оламан...

"Фотима кеча жон бериб бўлди" деб- чи ...
Мен энди фақат рўёби йўқ тушман холос ...

давоми_бор  Муаллиф :  Хазонрезги**T.me/AZAN_UZ

2 months, 2 weeks ago

...

- Синглим, - деди Абдураззоқ муаллим Ҳадича опани ҳижолатпазликдан чиқариш мақсадида ,- нима учун келганингизни тахмин қиляпман. Хуллас , энди бундан буёғи пишмайдиган савдо . Бўлар иш бўлиб , бўёғи синиб бўлибди. Аслида бу масалани сизга тушунтиришда ҳам бир маъни кўраётганим йўқ. Мен айтмасам ҳам буларни жуда яхши тушунадиган даражада билимингиз етарли

- Кеча шу савдони эшитганимдан буён билсангиз ўзимни қаерга қўйишни билмай қолдим. Ёшларга кўз - қулоқ бўлишни билмаган биз катталарни кечирсангиз

- Ўзингизни айбламанг,- Ҳадича опага чой қўйиб узатган Мўмина опага қисқа назар ташлаб олганча деди Абдураззоқ муаллим,- "Ёшларга кўз- қулоқ бўлмаган" дейсиз. Буларнинг жуда ёшлиги ҳам қолмаган. Ўзлари мустақил қарор чиқарадиган ёшга етганларига қанча бўлган? Қолаверса пешонага ёзилгандан бир қарич ҳам ортиғи бўлмас экан.

- Руҳсат берсангиз Фотима қизимни бир кўрсам ?! Ростини айтсам Фотима деган жойда юрагим сим-сим оқиб кетяпти ,- кўзларига ёш қалқди Ҳадича опанинг ,- сизга ёлғон , Аллоҳга чин - мен уни ўз қизларимдан кам кўрган эмасман.

- Қўйинг , юрагингизни ўртаманг. Фотимани қачон кўргингиз келса бемалол. Сиз учун эшигимиз доимо очиқ. Тўғри бўлиб ўтган ишлардан кўнглим оғримади деелмайман,- оғир ютинди муаллим,- айтишади- ку "Мусичаниям ини бузилмасин" деб. Аммо ҳар бир ишнинг бир ҳикмати бордир деб ўзимни босишга ҳаракат қилиб ўтирибман. Четдан олиб қараганда Фотимани ўғлингизни ҳаётидан кетиши ҳам бир ҳисобдан тўғридек . Мен бўлиб ўтган ишларда бир кишини маломат қила олмайман. Бошида улар дастлабки қарорга келишларига йўл қўйиб бердикми , энди ундан келиб чиққан оқибатга ҳам чидаш мажбуриятимиз,- Абдураззоқ муаллим шундай дея туриб бир четда жимгина гап тинглаб турган Мўминага ишора қилди ,- майли , сизни ҳам кўп вақтингизни олмай . Мўмина сизни Фотимани хонасига кузатиб қўяди.

Ҳадича опа Фотиманинг хонасининг эшигига етганида Мўмина опага бош силкиди :

- Мумкинми , Фотима билан ҳоли гаплашсам ?

Мўмина опа "Ҳаа" ишорасини қилиб ортига қайтди.

Ҳадича опа аста эшикни тақиллатди :

- Фотима... Болам...

Эшик кўп ҳаялламай очилди. Фотима Ҳадича опага кўзи тушиб кўзлари ҳайратдан катта - катта очилганди :

- Ойижооон ? Ўзингизми ?

- Қизим ... - Ҳадича опа Фотимани бағрига маҳкам босди.

- Шукр , - деди Ҳадича опа бир муддатдан сўнг ўзига келиб ,- сизни кўриб кўнглим анча жойига тушди.

- Келинг , Ойижон . Бу ерга ўтиринг,- Фотима қайнонасини хона бурчагидаги иҳчам диван- креслога таклиф қилар экан,- мен ҳозир...

Дуо қилингач Фотима Ҳадича опанинг ҳай- ҳайлашига қарамай хонадан илдам чиқиб кетди ва кўп ўтмай қўлида бир патнисда майда - чуйда егуликлар ва қайноқ дамланган чой кўтариб қайтди.

- Болам- а ... Томоғимдан бир тишлам нон ўтадиган ҳолатда эмасман ҳозир. Ундан кўра бўлган воқеаларни бир бошдан гапириб беринг. Камрондан сўрасам туззук - қуруқ бир гап айтмай юрагимни баттар сиқди. Нима бўлди ? Кеча қўнғироқлашганимизда барча ишлар жойида эди- ку ? Кечга бориб қарасак бу аҳвол ... Мен Камрондан ўз талоғингизни сўраб олганингизни эшитганимдан бери бу дунёнинг одами бўлмай қолдим ... Нима вазият шунчалик жиддийми ? Таҳмина ҳақида ҳам эшитдим. Аммо унинг қайта юкли бўлишида Камронни...

2 months, 2 weeks ago

#ТОКИ_ҲАЁТ_ЭКАНМАН...
    Камрон илдамлаб бориб чап қўли билан  Тўлқиннинг  ёқасидан маҳкам тутамлади-ю , бор кучини  ўнг қўлига тўплаб унинг юзига мушт солди :

- Нима қилиб қўйганингни биласанми , ифлос ?!

Тўлқин мушт зарбидан қаттиқ чайқалди , аммо ўзини ушлаб қолди. Унинг бурнидан шовуллаб қон оқа бошлади.

Воқеа шу қадар тез содир бўлганди-ки, Тўлқиннинг ёнида турган йигитлар ҳам гап нимадалигини тушунмай эсанкираб қолишганди.

- Айбим нима ? - деди Тўлқин бурнини бармоқлари билан чимдиганча хириллаб ,- нима қилдим мен сизга ?

- Сен мени ичмаслигимни , ярим қултум ичкиликни кўтара  олмаслигимни , энг асосийси ичкиликдан ҳазар қилишимни билар эдинг-а ? - нафрат билан унга тикилди Камрон,-шуни била туриб "қанд" еб менинг идишимга ароқ қуйдингми , палакат ? Сени деб ,- Камрон охирги сўзларини кўнгли тўлиқиб , йиғлаб юборгудек базўр гапира олди ,- сени деб бор- у йўғимдан айрилдим . Оилам пароканда бўлди. Шу билан  кўнглинг жойига тушган бўлса , бор захар- маҳрингга яна ют !

Камрон қўлини силтаб нари кетди ...

- Акааа , - унинг ортидан талпинди Тўлқин,- жон ака, мени кечиринг. Мен бундай бўлишини сира истамаган эдим.

- Одамнинг ҳар нарса бўлгани яхши , - четга қараб чирт этиб тупурди воқеага гувоҳ бўлган йигитлардан бири ,- эссиз одамгарчилик. Камрон акам сенга қанчалар ёрдам берганди- я. Тузини ичиб тузлиққа тупуриш бундан ортиқ бўлмаса керак.
   Яшавор , эркак !

Тўлқин ғиқ этолмай бошини эгиб қолди . Унинг Камрон мушт туширган чап юзи кичик ҳандалак катталигида кўпчиб чиқа бошлаган эди ...

▪️▪️▪️

Таҳмина билан Имронни уйларига олиб қайтган Ҳадича опа ва Марҳабо ичкарига киришгач гўдакни болалар ҳонасига жойлаштиришди.

- Шу хона анча баҳаво экан , - деди Ҳадича опа кенжа келинига ,- болам ўзингиз у ёқ , бу ёғини яна бир бор кўздан кечириб келиштириб берарсиз,- у Имронни қўлига олиб икки юзидан чўлпиллатиб ўпди- ю , ерга солинган жойга ётқазди,- каравотинг келгунча шу ерда ётиб турасанг-да,  болам.

Ҳадича опа шундай дея яна Марҳабога ўгирилди :

- Қизим , мен бир жойга бориб келмасам бўлмайди  Сиз шу ерда бўлиб турарсиз. Рамазонга қўнғироқ қилиб қўйсангиз , ишдан қайтишда олиб кетади.

У ортиқча изоҳга ҳожат қолдирмай хонадонни тарк этди.

Ҳадича опа кўчага чиқиб такси тўхтатди- ю , ҳайдовчига Фотиманинг қизлик уй манзилини айтди.

Ҳадича опа кечадан буён шу уйга учиб - қўниб келгиси келаётган, Фотимани ўз кўзи билан кўриб , аҳволидан бохабар бўла олмай жони ҳалак бўлиб кетаётган эди.

У таксидан тушиб Абдураззоқ муаллимнинг эшик қўнғироғини босгандагина бу ерга қуруқ қўл билан келавергани ёдига тушиб мулзам тортди , бироқ кўп ўтмай фикри яна Фотима томонга чалғиб бу ҳижолатпазлигини унутди .

Эшикни Мўмина опа очди . У остонада турган, эндиликда "собиқ" номига ҳукм қилинган қудасини кўриб бир муддат тараддудланиб қолди, аммо тезда ўзини йиғиштириб олиб Ҳадича опага салом берди :

- Ассалому алайкум, опа . Келинг, марҳамат ...

- Ваалейкум ассалом, - деди Ҳадича опа Мўминага эргашар экан ,- эркак қуда уйдамилар ?

- Ҳаа уйдалар, кираверинг...

Юз - кўзидан ҳали беморликдан сўнг тўлиқ кучга кириб кетмагани билиниб турган  Абдураззоқ муаллим Ҳадича опани ортиқча кинояларсиз , жиддий чеҳра билан кутиб олди. Унинг саломига жавобан алик олиб қўли билан ўтиришга жой кўрсатди.

Дуои- фотиҳадан сўнг Мўмина опа чойни янгилаш мақсадида чойнакни кўтариб ташқарига йўл олди.

- Домла , яхшисиз ? - қимтиниб ерга қараганча сўрашган бўлди Ҳадича опа ,- соғлиқларингиз яхшими ?

- Аллоҳга шукр ,- вазмин овозда жавоб қайтарди Абдураззоқ муаллим, - Нўъмон акам яхшимилар ? Ўзингиз саломатмисиз?

- Биз ҳам яхши юрибмиз , раҳмат,- деди Ҳадича опа ва ерга қараганча сукутга чўмиб қолди

2 months, 3 weeks ago

- Шундай дегин ? **Майли , бу ёғига Аллоҳнинг ўзи  бир йўл кўрсатар. Сен-чи , анави жавондаги пулдан етарлича олиб ўғлингга бериб юбор. Бояги гап- гап.  Келинга туззукроқ қарасин .

- Хўп бўлади , Додаси
. Айтганингиздек бўлади.

▪️▪️▪️

Тахминанинг ҳомиласи олти ойлик бўлгунча уч марта касалхонада тушиб қолиш хавфидан сақланиш учун ётиб чиқди. Ҳомиласи ўсган сари Таҳмина ойдан ойга инжиқ бўлиб борар , бу билан ўзининг ҳам , Камроннинг ҳам , Фотиманинг паймонасини тобора тўлдириб юборар эди.

У гоҳида ўзини ўртада ҳеч қандай келишув бўлмагандек тутар , Камрон билан бир ой эмас , балки бир неча йил яшагандек унга  эгалик ҳуқуқини даво қилар , ҳар икки гапининг бирида "Болангиз , боламиз" дея Фотиманинг аламлардан куйиб чандиқ босиб кетган юрагига бадтар чўғ босар эди.
   Айниқса текширув натижаларидан  ҳомиласи ўғил бола эканлиги маълум бўлгач , Таҳмина ҳаддидан ошиб кетди.  У энди  атай ярим кечаси "Кўнглим фалон нарсани тусаяпти" деб Камронни тез- тез чақириб олар , "Тезроқ келмасангиз бўлмайди , Фотима опамни судраб имиллаб юргунча лип этиб Ўзингиз келиб кетинг" деб ошкора писанда қилар , Фотима Камронни бир ўзини жўнатиб юборса тонг отгунча олиб уни қолиш пайидан бўлар эди.
    Камрон икки аёлнинг ўртасида ҳалак бўлиб кетди. Табиатан оғир- вазмин , андишали бўлган Камроннинг феъл - кўйида ҳам жиззакилик , тезда асабийлашиш каби атворлар кўриниб бўй кўрсатиб қолган эди.
    Фотима ўзининг қилиб қўйган ишидан  тобора афсуслана бошлаганди, бироқ энди ортга қайтиш учун  йўл йўқ , унинг учун осмон-йироқ, ер-қаттиқ эди.

Қишнинг вазмин маликаси - февралнинг дами қайтиб қолган охирги кунлари эди. Баҳор бу йил эрта келиш тараддудига тушиб қолган , табиатнинг офтоб кўп сийлайдиган ерлари аллақачон унинг эрка чечаклари билан сийлана бошлаган эди.
   Эртага якшанба деган куни Камрон Фотимани огоҳлантирди:

- Эртага оғайниларим билан тоққа чиқадиган бўлдик. Кечга қолсам ҳавотир олмайсан.

- Жуда яхши иш бўлибди-да ,- чин дилдан суюнди Фотима , - анчадан буён тиниқиб дам олганингиз ҳам йўқ эди.

- Сен билан ҳам бирор кун тоққа бирга чиқармиз. Баҳор келганда тоғлар бошқача чиройли бўлади.

Фотима ширингина жилмайди :

- Майли. Сиз нима десангиз шу...

     Эртаси куни тонгда Фотима Камронни чиройли мулозамат билан тоққа кузатиб қўйди. Камрон йўлдан ҳаражат қилишини айтиб Фотимани ортиқча пишир- куйдир билан уринтирмади.

Фотима Камронни кузатиб қўйгач , унинг йўқлигидан фойдаланиб уйидагиларини      кўриб келишга отланди.

Фотима оила аъзолари даврасида бор дардини унутгандек бўлди. У тушликга дадаси билан бирга ош дамлади. Барчалари бағри бутунликда яйраб таомланишди.

Тушликдан сўнг пешин намозини хонасида ўқиган Фотима кўнгли нимадандир ҳижил бўлганига тушунмай қўл телефонини қўлига олди.

Одати бўйича интернет тармоғига уланган Фотима шахсийсига  Таҳминанинг телефон рақамидан  келган ўнтача хабарни кўриб ҳайрон бўлди . Таҳмина аввал икки оғиз сўз ёзган экан :

- Муаттар , ўртоқжон ! Камрон акам олиб борган жойларни бир кўргин! Фақат туфлаб қўй! Кўзинг тегиб қолмасин-а тағин!

Фотима титроқ инган бармоқлари билан  хабарнинг тагидаги расмларни очди-ю , кўз ўнги қоп- қоронғи бўлиб кетди:

- Суратларда Камроннинг бағрига бош қўйиб турган  Таҳминанинг тоғ ёнбағирида бахтдан сармаст  ҳолатдаги   лаҳзалари  муҳрланган эди....

давоми_бор           

Муаллиф: Хазонрезги**T.me/AZAN_UZ

2 months, 3 weeks ago

Камрон мунғайганча Фотимага эргашар  экан , ич- ичидан ундан миннатдор бўлар эди.

▪️▪️▪️

Қайнона келин ёлғиз қолишганда Ҳадича опа Фотимани бошини силаб , кўпдан ўйлаб , орзулаб юрган ниятини ошкор қилишга қарор қилди :

- Қизим ... Шу ерда яшай қолсангизлар бўлмайдими ? Мана бу ҳайхотдек хона бўш ётибди. Ижарада туришларингиз шартми ? Фарзандлик бўлсангиз яна бўлак яшайверардингиз ? - деди Ҳадича опа суюкли келини Фотимага илинж билан тикилиб ,- а , шу таклифимга дейсиз ?
Ростини айтсам сиз ёнимда бўлсангиз ўзим ҳам бошқача ҳурсанд бўламан. Биласиз-а , болам , мен сизни қизим деганман.

- Биламан , Ойижон , - Фотима қайнонасининг пинжига эркаланиб суйкалди,- биламан. Мен ҳам сизни жуда яхши кўраман . Бунга биринчи сабаб мен учун умр йўлдош бўлган азиз инсонни дунёга келтирган аёл бўлганингиз учун . Ундан кейин ўзингиз айтганингиздек мени қиз ўрнида кўрганингиз учун. Яна етимлигимни билдирмаганингиз учун ҳам. Ҳаёт йўлларида учраган синовларда қўлларимдан маҳкам тутганингиз алоҳида таъкидлашни истар эдим.
Мени кечиринг. Сизни сира қайнона дегим келмайди , чунки сиз менинг юрагимнинг малҳами , азиз сирдошим , кўнгилдошимсиз. Қайнона десам мендан узоқлашаётгандек туюласиз. Мен эса буни сира истамайман. Сиз энг мунис ҳислатларни ўзида мужассам қилган онасиз . Онажонимсиз. Айтишади- ку , "Аллоҳ бирни олса, сабр қилганга мукофотга иккини беради" деб. Мен дунёни англаб , англамай туриб ўз онамдан жуда ёш етим қолдим. Бироқ ғамимизни егувчи Аллоҳ мени бесуянч қолдирмади. Мўмина аям ва сизни Фотимангиз учун нажот қилиб берди .

Ойижон... Сизга кўнглимдагини айтмасам бўлмайди.

Биз Таҳминага яқин яшамасак бўлмайди. У ҳозир ҳомиладор. Ҳа Ойижон. Ҳадемай ўғлингиз фарзандли бўлади. Шунинг учун ҳомиладор ҳолига уни ёлғиз ташлаб қўя олмаймиз. Соғлиғидан, иссиқ - совуғидан, еяр- ичаридан хабардор бўлиб турмасак бўлмайди. Шунда ўзимизнинг ҳам кўнглимиз тинч бўларди. Бу ерда яшасак , хаёлимиз шаҳарнинг у четида қолиб кетади. Қолаверса , Таҳмина ҳам сизларнинг ҳузурингизда бўлган вақтимизда бизларга дардини айтишга ҳадди сиғмайди деб қўрқаман.

- Демак , Таҳмина ҳомиладор бўлибди денг ? - ҳозиргина эшитганлари таъсирида ўйчан сўради Ҳадича опа

- Ҳаа , Ойижон, шундай ...- чарос кўзларида олов ёлқинланди Фотиманинг

- Оҳ қизим- а ... Тўғрисини айтсам нима дейишни билмаяпман. "Нима десам кўнглингга оғир ботмасмикан ?!" деган мулоҳазага ҳам борганим рост. Очиғи унинг шу муҳлатда ҳомиладор бўлгани яхши иш бўлибди. "Бўладиган ишнинг бўлгани яхши" дейишармиди ? Бола қанчалик тезроқ туғилса , у аёл шунчалик тез ҳаётингиздан чиқиб кетади.
Майли , нимаям дердим ? Ўша ерда яшаб турақолинглар. Фақат бир шарти билан. Биздан нима ёрдам керак бўлса , тортинмай сўрайсизлар .

- Хўп бўлади, Ойижон , хўп бўлади.

▪️▪️▪️

Оила аъзолари бир дастурхон атрофида жам бўлиб ўтиришган вақтда Нўъмон ака аёлини хонасига чақирди :

- Онаси , кўзойнагимни қўйган жойимдан тополмаяпман. Бир кўриб берасанг-чи? Жуда зарур эди.

Ҳадича опа елка қисганча эрига эргашди :

- Додаси , сал аввал ҳам жойида турганди- ю?

Нўъмон ака хонага киришлари билан аёлига юзланди :

- Кўзойнак бир баҳона эди. Мен сени бу ерга бошқа мақсадда чақирдим. Менга қара келининг бечора ич- этини еб , бир тутам бўлиб қолибди-ку? Рости жуда ўзини олдириб қўйибди. Ўғлингга тайинла. Сал бундоқ хотинига қарасин-да. Бозордан жигар , молни тилидан олиб келиб аёлини парвариш қилсин, хўпми ?
Бу туришда эртага қудаларингни кўзига қандай қараймиз , онаси?

- Биласизми ? - Ҳадича опа Нўъмон акага Фотимадан эшитганларини қисқача сўзлаб берди ва қўшимча қилди ,- хуллас шунақа гаплар , Додаси. Хуллас бир томонда энди Камронимизнинг ҳам фарзандли бўлиш қувончи , бир тарафдан Фотимамизнинг кундош азобига чидаш алами. Мен Камрон учун ҳурсанд бўлишимни ҳам , Фотима учун куйишимни ҳам билмай қолдим .

2 months, 3 weeks ago

#ТОКИ_ҲАЁТ_ЭКАНМАН...

Камрон Фотимани излаб янги ижарага олган квартираларига борганда у ерда ҳеч ким йўқлигини кўриб бўшашиб кетди.

"Фотима ...

Фотима қаерда экан ? - изтиробга чулғанганча  ўйлади Камрон,- ёки Тахмина айтгандек дўконга чиққан бўлса , мен шошма - шошарлик қилиб  бу ерга келдиммикан?!

Йў-ўқ Фотима дўконга чиқса айтмасдан кетмас эди. Қолаверса боя ўзи саралаб барча керакли нарсаларни сотиб олди- ку ?

Ёки ...

Тўхта- чи ?! Фотима Тахминанинг оёғини уқалаётганимни кўриб хафа бўлдимикан? Ахир бу Фотимани  хафа қиладиган иш эмасди.  Охирги хафталарда ҳақиқатдан ҳам  Тахминанинг оёқ томири кўп тортишиб қолаётган эди. Таҳминанинг ўзи "Шунақа тортишаётган  вақтда икки , уч дақиқа уқаласа қўйиб юбораяпти" деганди . Аммо бу сафар қаттиқ тортишган шекилли ўзи эвидан чиқа олмай мени ёрдамга чақирди. Кирсам Таҳминанинг  ҳақиқатда тоби йўқ. Оёғи акашак бўлиб қотиб қолган, ўзи эса азобга чидай олмай йиғлаб ўтирганди,- Камрон муштини  ғижимлади
    Уфф , энди нима қиламан ? Қай бирига бўлай мен ? 
    Камрон чуқур уфф тортди. Унинг хаёлига бирдан "Фотима ҳиёбонда эмасмикан ? " деган савол келди ва кўп ўйлаб ўтирмай шошилинч йўлга тушди.

Фотима ҳақиқатда ҳам ҳиёбонда экан. Камрон  ўша "Бизнинг мажнунтол" дея аталган қадрдон дарахт кокиллари остидаги ўриндиқда ғамгин , қунишиб  ўтирган Фотимага кўзи тушиб юраги зирқираб кетди:

"Бояқиш... Озиб , чўпи чиқиб  бир бурдагина  бўлиб қолибди-я?!  Менга тегиб нима кўрди ўзи бу шўрлик ҳам?  Тезроқ бошимиздаги  шу савдолар бир ёқли бўлса эди, маълум муддатга  Фотимани ва  фарзандимизни олиб узоқроқ жойларга кетардим. Ўша ерларда бор дунёни унутиб , мен , кичкинтой уччовимиз фақат ва фақат Фотимам бор бўлган ҳаётда бор армонларни унутиб бахтга кўмилиб яшар эдик... "

Камрон оғир  қадамлар билан Фотимага яқинлашди. У кўз очиб кўрган аёлининг  ёнига чўкди ва елкасидан авайлаб  қучди :

- Кечир...

Фотима Камроннинг юзига қарамади, ерга қараганча изтироб билан шивирлади:

- Мен барига чидайман ... Чидашим шарт ! Эшитяпсизми , чидашим шарт !

Фотима Камрон бу ерга келгунча  анча ўзини босишга ҳаракат қилган ва буни нисбатан уддасидан чиққан ҳам эди.

"Бўлиб ўтган воқеаларда Камрон акани айбдор қилиш "Қуёш яхшими ёки ой? " деган саволга "Ой яхши ,чунки у тунда   чиқади , қуёш эса шундоқ ҳам ёруғ кунда чиқади" деган  жавобдаги бемаъни мантиққа ўхшайди ,- дея ўйлади Фотима , - агар шу бўлиб ўтаётган ишларда кимдир айбдор деб топилса  , у ҳам бўлса ўзим. Ахир "Бу савдони ўз бошингизга сотиб олманг " деб Ойижон қанча ўтиниб сўраганмасмидилар. Ойижон мендан кўра Камрон акамга минг карра яқин бўлсалар- да , бир аёл сифатида мен тушунишга ҳаракат қилган эдилар. Аммо мен ҳам ўжарлик қилиб туриб олдим . Ўшанда "Нимаики содир бўлмасин чидайман. Тош келса кемираман, сув келса симираман" деган мен эдим. Бугун эса илк синовга дош бера олмай тилка- тилка бўлиб ўтирибман. Бу ҳали ҳолваси ҳам бўлиши ҳеч гапмас. Эркак киши минг вафодор бўлмасин , бир оғиз ширин сўзнинг гадоси- ку. Камрон акам оз эмас , кўп эмас шу аёл билан бир ой яшаб қўйдилар . Энди эса "Оёғини уқалаяпти" деб араз қилганим кимнинг кўнглига ?

Эҳ Фотима !

"Эр бермоқ- жон бермоқ" экан- а ?  "Мен эримнинг ҳурсандчилиги  учун барчасига кўнаман, дунёдаги энг саҳоватли аёл бўламан" дейиш афтидан эртаклардаги гап эканлиги тўғри  шекилли. Бу ёғига пешонага тушганини кўз кўриши аниқ...

- Фотима , бу сен ўйлаган нарса эмас. Мен...- Камроннинг товуши бўғилди.

- Биламан , Камрон ака, биламан... - Фотиманинг лаблари аламдан титради  ,- аммо ...

    Фотима чуқур хўрсинди-ю ,  бироқ томоғига қадалган йиғини ичига ютганча  ўзини тезда қўлга олиб  ўрнидан дик этиб турди :

- Камрон ака ,  қорним  бирам очиб кетди-ки, хатто очликдан бошим ҳам айланаёзди , - деди у Камроннинг қўлидан тортганча , - юринг бирон жойга бориб овқатланамиз. Фақат енгилроқ таомланамиз , хўпми ? Чунки кейин Ойижон билан додажонни кўришга бормасак бўлмайди.

3 months ago
3 months ago
3 months ago
3 months, 1 week ago

...

Фотима ...

Фотиманинг қачон , қандай кўнглимга кириб келганини ўзим ҳам билмай қолдим. Балки ўшанда отасини рози қилиш учун барча орзу- истакларидан кечганлиги ҳақида эшитганимда унга нисбатан кўнглимда ҳис қилган ҳурмат туйғуси муҳаббатимнинг илк куртаклари бўлгандир... Фотима нафақат отаси , балки менинг ҳам ота- онамни иложсизлик домидан асраб қолди. Буларнинг бари ўзлигидан кечиш ҳисобига бўлганлигини , унга қанчалик оғир бўлганлигини яхши биламан.
Шу сабаб мен ҳам унинг кўнглига қарашни , туйғулари билан ҳисоблашишни лозим деб топдим.
Фотима ... Уни эрта тонгдаги қуёшнинг илк нурларига ўхшатаман... Ўзи билан доимо яшашга умид , ҳаётга иштиёқ , дилларга илиқлик олиб келадиган ўша илк шуълаларга ўхшайди Фотима...
Мана салкам уч ойдан буён у билан биргамиз. Аммо мен уни бир умр танийдигандекман.
Мен ҳар куни тонг отмай уйғонаман. Бироқ кўзларимни очмайман. Сабаби Фотиманинг мени уйғотишини кутаман. Юзларимга оҳиста сув сепиб уйғотади у . Ўша сув менга ҳуддики тириклик суви каби лазиз. Сўнгра менга иқтидо қилиб ихлос билан намоз ўқийди.
Нонуштани шу қадар меҳр билан тайёрлайди- ки , мен ўзимни шу ҳаётда ким учундир шу қадар керакли ҳис қилганимдан кун бўйи ишимда унум ва барака жой талашади.
Ишга кузатганимда ҳатто оёқ кийимимдан ҳам ўзига хос хуш ифор таралади. Бир кун кийган кийимим ювилмасдан , дазмол урилмасдан , хушбўй мушк-анбар сепилмасдан иккинчи кун қайта кийишимга йўл қўймайди у...
Мен оддий ўт ўчирувчиман. Кўп ҳолларда тер , ачимтир тутун ва куйинди ҳидини ҳамроҳ қилиб уйга қайтаман. Уйда эса мени ювиниб- таранишим учун тайёр илиқ сув, покиза кийим-бош, саришта хона, сувга солинган бир даста райҳон ва алоҳида идишда муздек шарбат кутиб туради. Шунда мен ўзимни гўёки шаҳаншоҳдек ҳис қиламан.
Аммо ... Аммо сўнгги вақтларда буларнинг бари мени ўзимдан бездириб қўймоқда. Сабаби ... Шунга сийланишларга мазахўрак бўлиб ўрганган кўнглим энди танҳо бир нарсани тусамоқда. У ҳам бўлса Фотиманинг муҳаббати...
Аллоҳим... Менга ҳузурингдан бир сабр ато эт... Куйган юрагимга оромбахш зилол бўлиб кирсин бу сабр...
Агар ёрдам бермасанг ҳолим забун...ҳолим ҳароб..."

- Камрон ака... - беҳолгина шивирлади Фотима ,- мен сизни шунчалик қийнадимми ? Мени деб ҳаётдан шунчалик тўйдингизми ? Шу сабаб бугун ...

Фотиманинг кўзларидан шашқатор ёш думалади .

- Фотима ?! Сен бу ерда нима қилаяпсан ?! Нимага йиғлаяпсан ?

Фотима бошини кўтариб ўзига ҳайратда тикилиб турган Камронни кўриб кўзларига ишонмади.

- Кам.. Камрон акааа ... Сиз ... Сиз соғ экансиз- ку ?! Ахир уйга ...Сизни кўп қаватли бинодан йиқилиб тушди деб ...

- Бинодан мен эмас , шеригим Ҳамдам йиқилиб тушди. Бир қўл , бир оёғи синиб , жароҳат олган ҳам Ҳамдам...

Маълум бўлишича тўрт қаватли уйнинг охирги қаватидан ёнғин чиққани , ичкарида тўрт ёшли бола борлиги ҳақидаги хабарни олган бўлинма зудлик билан воқеа жойига отланади. Уй эгаси ишга кетган , бека бирровга дўконда чиққан вақтда рўй берган экан бу ҳодиса . Энг ёмони эшик ичкаридан автоматик тарзда қулфланиб қолган экан.
Камрон, Ҳамдам ва яна икки шериклари квартирага киришнинг энг маъқул йўли том орқали деган қарор қабул қилишган , икки йигитдан сўнг балкон орқали ичкарига кираётган Ҳамдам кутилмаганда фалокатга учраган экан.

- Дўстингиз яхшимилар ? - юзларидан қони қочган Фотима Камрондан аста шивирлаб сўради.

- Ҳамдамни палатага олишди. Қўл-оёғини гипслашди. Шифокорлар "Бугунча шу ерда қолади" дейишди,- Камрон шундай деб Фотимага юзланди ,- менинг бу ердаги ишларим битди. Энди уйга кетсак бўлади . Юрақол.

Камрон билан Фотима бошлашиб ташқарига чиқишгач, эшик тагидаги ўриндиқда ўтирган ҳайдовчи амаки уларни кўриб ўрнидан қўзғалди

- Қизим , сал аввал менга ҳизмат ҳаққимдан кўра анча кўп пул ташлаб кетгандингиз. Шунга сизни кутиб тургандим.

- Амаки , у пулларни сизга чин дилдан бергандим. Қолаверса булар,- Фотима Камронга ишора қилди ,- буларга бирон шикаст етмабди , дўстларининг ҳам аҳволи яхши экан.

We recommend to visit

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.

Last updated 1 month ago

😎 Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!

👨‍💻 Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!

👉 Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

📞 Тел: +99894-939-80-00

Last updated 3 months, 2 weeks ago

Элон жойлаш: @UYLAR_ADMINI

🏪 Андижондаги СИФАТЛИ ва ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз.

👉 Андижондаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

📞Телефон: +998

Last updated 1 month, 2 weeks ago