Raqobat qo‘mitasi

Description
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

📍 Лабзак, 3 Тошкент 100128
🌐 raqobat.gov.uz
📞 71 207 47 00
☎️ 1159
📧 [email protected]
x.com/RaqobatGovUz
instagram.com/raqobat_gov_uz
facebook.com/RaqobatGovUz
Advertising
We recommend to visit

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг 👉 @Sunnatik_Uz

Everyday Interesting, Videos and Photos!

Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA

📄643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз

Last updated 2 days, 23 hours ago

@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !

💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama

👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot

Last updated 1 month, 2 weeks ago

 «Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)

©️ @AJK_GROUPUZ

Last updated 1 year, 5 months ago

4 days, 4 hours ago
4 days, 11 hours ago
4 days, 13 hours ago
3 months ago
3 months ago

ҒАЗҒОН ШАҲАР ҲОКИМЛИГИДА 500 МЛН СЎМДАН ОРТИҚ ТЕНДЕР САВДОЛАРИДА ҚОНУНБУЗИЛИШ ҲОЛАТЛАРИ АНИҚЛАНДИ

? Рақобат қўмитасининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Ғазғон шаҳар ҳокимлигида 2024 йил давомида ўтказилган танлов (тендер) савдоларининг Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги ва “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунлари талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ўтказилди.

? Жумладан, Ғазғон шаҳар ҳокимлиги томонидан жорий йил давомида Ғазғон шаҳар марказий кўчаларига камералар ўрнатиш учун зарур товарлар олиб бериш, шунингдек, “Ёшлар дафтарида”ги ёшларни иш билан таъминлаш учун маиший техника ва тикув машиналари харид қилиш мақсадида 4 та савдолар бўйича бошланғич нархи 514,0 млн сўмлик товар, иш ва хизматларни бажариш бўйича эълонлар жойлаштирилган.

✔️ Ўрганишлар давомида, мазкур амалга оширилган давлат харидларининг барчасида харид комиссияси томонидан иштирокчиларнинг таклиф ҳужжатлари баҳолаш мезонлари бўйича тўғри баҳоланмаганлиги аниқланди.

☝️ Ҳудудий бошқарманинг Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилганлиги аломатлари юзасидан буюртмачи ташкилотга белгиланган тартибда иш қўзғатилди ва қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди. Шунингдек, масъулларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тегишли тартибда суд органларига юборилди.

Каналга уланиш ? https://t.me/RaqobatGovUz

? веб-саҳифа | *? facebook *| *? telegram *| *▶️ youtube *| ? instagram | twitter

3 months ago

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ “ТОЗА ҲУДУД” ДУКГА ОРТИҚЧА ОЛИНГАН 3,2 МЛРД СЎМ МАБЛАҒНИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА ҚАЙТАРИШ БЎЙИЧА КЎРСАТМА БЕРИЛДИ

✈️ Рақобат қўмитасининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси 2024 йил II-ярим йиллик иш режасига мувофиқ Сурхондарё вилояти “Тоза ҳудуд” ДУКда аҳолига маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатилаётган хизматлар сифати ва ҳолати ҳамда истеъмолчилардан кўрсатилмаган хизматлар учун пул олиш ҳолати юзасидан ўрганиш ўтказди.

? Ўрганиш ва таҳлилларда мазкур вилоят “Тоза ҳудуд” ДУК мавжуд тартиб-қоидаларга риоя қилмаган ҳолда, яъни тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилмасдан (тасдиқламасдан) ёки келишиб олмасдан қўлланилиши натижасида 522,6 млн сўм, кўрсатилмаган хизмат учун 2,7 млрд сўм, жами 3,2 млрд сўм миқдорида ортиқча даромад олинганлиги ҳолати аниқланди.

? Юқоридагиларга кўра, ҳудудий бошқарманинг Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддаси, “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 722-сонли қарори билан тасдиқланган Низоми талаблари бузилганлиги аломатлари билан хизмат кўрсатувчи ташкилотга (“Тоза ҳудуд” ДУК) нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда молиявий жарима қўлланилди.

? Шунингдек, 3,2 млрд сўмдан ортиқ маблағни истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниши бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

Каналга уланиш ? https://t.me/RaqobatGovUz

? веб-саҳифа | *? facebook *| *? telegram *| *▶️ youtube *| ? instagram | twitter

3 months, 1 week ago

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА БИР НЕЧА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИГА РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМАЛАР ҚЎЛЛАНИЛДИ

? Рақобат қўмитаси “Реклама тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, рекламанинг айланиши соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатларини назорат қилувчи ваколатли давлат органи ҳисобланиб, бу борада мунтазам равишда тизимли ишлар олиб борилмоқда.

? Хусусан, ўтказилган ўрганишлар давомида, Самарқанд шаҳрида жойлашган 2 та меҳмонхона:
“XURSHEDA GRAND” OKга тегишли “Vazira Hotel”;
“DIPLOMAT PREMIUM” OKга тегишли “Diplomat Premium Hotel” меҳмонхоналари томонидан реклама ва бронлаш (booking,com) платформасига тасдиқланмаган 3 “юлдуз” қўйилганлиги аниқланди.

✈️ “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддаси ҳамда “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддаси талаблари бузилганлиги ҳолати аниқланиб, “XURSHEDA GRAND” OK ва “DIPLOMAT PREMIUM” OKга нисбатан тегишли тартибда иш қўзғатилди. Мазкур иш бошқарма Маxсус комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, ушбу меҳмонхоналарга нисбатан молиявий жарима қўлланилди.

? Бундан ташқари, Самарқанд шаҳрида фаолият юритаётган “MINDED” МЧЖга тегишли бўлган “Minded school” ўқув маркази биносида жойлаштирилган реклама баннерида ўзбек кино актёри, xалқаро даражадаги ҳуқуқшунос ва журналист Отабек Маxкамовнинг тасвиридан унинг розилигисиз фойдаланилганлиги аниқланди.

? Ушбу ҳолат бўйича “MINDED” МЧЖга нисбатан тегишли тартибда иш қўзғатилиб, бошқарма Маxсус комиссияси томонидан кўриб чиқилди. Натижада, “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 16-моддаси 3-қисм 5-xатбоши (жисмоний шаxснинг номидан ёки тасвиридан унинг розилигисиз фойдаланиш таъқиқланади) талабларини бузган ҳолданомақбул реклама (нотўғри, аxлоқсиз, яширин реклама, шунингдек ушбу Қонун талабларига мос келмайдиган бошқа реклама) сифатида жойлаштирилганлиги сабабли “MINDED” МЧЖга нисбатан молиявий жарима қўлланилди.

✍️ Шунингдек, юқоридаги субъектларга қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича кўрсатмалар берилди.

Каналга уланиш ? https://t.me/RaqobatGovUz

? веб-саҳифа | *? facebook *| *? telegram *| *▶️ youtube *| ? instagram | twitter

3 months, 1 week ago
3 months, 1 week ago

ҚОНУНБУЗИЛИШГА ЙЎЛ ҚЎЙГАН “ТОЗА ҲУДУД” ДУККА 100 МИНГДАН ОРТИҚ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА ҚАЙТА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ БЎЙИЧА КЎРСАТМА БЕРИЛДИ

? Рақобат қўмитасининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Сирдарё вилояти “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонасининг 2023 ва 2024 йилнинг 1-ярим йиллигида маиший чиқинди ташиш хизматларини кўрсатиш соҳасида қонунчилик талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб борилди.

? Ўрганиш ва таҳлилларда мазкур “Тоза ҳудуд” ДУКнинг туман-шаҳар филиаллари томонидан маиший чиқинди ташиш хизматининг МФЙ кесимида белгиланган жадвал асосида хизмат кўрсатмаётганлиги, бунинг натижасида аҳолидан ортиқча маблағлар олинганлик ҳолатлари аниқланди.

? Жумладан, “Тоза ҳудуд” ДУК Гулистон туман филиали томонидан тумандаги 3 та МФЙда 9 158 нафар аҳолидан кўрсатилмаган хизмат учун жами 46,1 млн сўм ортиқча тўловлар ҳисобланганлиги маълум бўлди.

? Худди шу каби қуйидаги ҳудудларда ҳам ортиқча маблағлар олинган ҳолатлар маълум бўлди:

*✅ 12 та МФЙда(Оқолтин туманида 32 329 нафар аҳоли) - 76,9 млн сўм;* 9 та МФЙда (Боёвут туманида 27 949 нафар аҳоли) - 95,6 млн сўм;*✅ 9 та МФЙда (Ховос туманида 17 307 нафар аҳоли) - 73,1 млн сўм;* 7 та МФЙда (Сирдарё туманида 19 833 нафар аҳоли) – 67,3 млн сўм;*✅ 3 та МФЙда (Янгиер шаҳрида 14 464 нафар аҳоли) - 86,3 млн сўм;* 3 та МФЙда (Сардоба туманида 8 984 нафар аҳоли) – 5,2 млн сўм;*✅ 3 та МФЙда (Ширин шаҳрида 7 620 нафар аҳоли) - 33,2 млн сўм;* 1 та МФЙда (Мирзаобод туманида 4 148 нафар аҳоли) - 31,1 млн сўм;*✅ 1 та МФЙда (Сайхунобод туманида 3 069 нафар аҳоли) - 13,6 млн сўм;*

*? Умумий ҳисоб-китобларга кўра “Тоза ҳудуд” томонидан жами 51 та МФЙда 144 861 нафар истеъмолчига нисбатан 528,6 млн сўм* миқдорида ортиқча тўловлар ҳисоблаганлиги аниқланди.

☝️ Юқоридагилардан келиб чиқиб, ҳудудий бошқарманинг Махсус комиссияси томонидан “Тоза ҳудуд” ДУКка нисбатан “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддаси Сотувчи (ижрочи) истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга, шунингдек кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмас) талаблари бузилганлиги юзасидан, тегишли тартибда иш қўзғатилди, ишни кўриб чиқиш натижасида 144 861 нафар истеъмолчи фойдасига 528,6 млн сўм маблағ қайта ҳисоб-китоб қилиниши бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

Каналга уланиш ? https://t.me/RaqobatGovUz

? веб-саҳифа | *? facebook *| *? telegram *| *▶️ youtube *| ? instagram | twitter

3 months, 2 weeks ago

ТАДБИРКОРЛАРГА ҲИСОБЛАНГАН ОРТИҚЧА 90 МИЛЛИОН СЎМГА ЯҚИН ҚАРЗДОРЛИК БЕКОР ҚИЛИНДИ

? Рақобат қўмитасининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасига Гулистон шаҳрида фаолият юритаётган корхоналар мурожаат қилиб, электр таъминоти корхонаси томонидан асоссиз қарздорлик ҳисоблангани юзасидан мурожаат қолдиришган.

✍️ Ҳудудий бошқарма масалага ойдинлик киритиш мақсадида “KRIOGEN-SERVIS” МЧЖга ҳисобланган 93 035 577 сўм ва “BISTRO LAZZAT” ОКга қўйилган 3 180 267 сўм миқдоридаги қарздорликни қайта ҳисоб-китоблар орқали ўрганиб чиқди.

? Ўрганишларда мазкур хизмат кўрсатувчи корхона томонидан фойдаланган электр энергияси учун ўз вақтида тўлов қилиб борилгани, аммо уларга нисбатан тарифларни асоссиз оширилган ҳолда “KRIOGEN-SERVIS” МЧЖга 86 300 129.5 сўм ва “BISTRO LAZZAT” ОКга 3 180 267 сўм қарздорлик ортиқча ҳисоблангани маълум бўлди.

? Хусусан, электр таъминоти корхонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 18-моддаси 1-қисми талаблари бузилиши билан устун мавқега эга бўлган табиий монополия субъекти ҳисобланувчи “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” АЖ Сирдарё филиали Гулистон шаҳар электр тармоқлари корхонаси томонидан устун мавқени суиистеъмол қилиш ҳолатлари содир этилганлиги аниқланди.

☑️ Ушбу ҳолат “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” АЖ Сирдарё филиали Гулистон шаҳар электр тармоқлари корхонаси томонидан ихтиёрий равишда бартараф этилиб, жами ҳисобда 90 млн сўмга яқин асоссиз қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.

Каналга уланиш ? https://t.me/RaqobatGovUz

? веб-саҳифа | *? facebook *| *? telegram *| *▶️ youtube *| ? instagram | twitter

We recommend to visit

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг 👉 @Sunnatik_Uz

Everyday Interesting, Videos and Photos!

Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA

📄643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз

Last updated 2 days, 23 hours ago

@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !

💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama

👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot

Last updated 1 month, 2 weeks ago

 «Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)

©️ @AJK_GROUPUZ

Last updated 1 year, 5 months ago