Оҳангарон туман Тиббиёт бирлашмаси / Ohangaron tuman Tibbiyot birlashmasi

Description
Оҳангарон туман Тиббиёт бирлашмасининг расмий телеграм канали
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago

1 day, 15 hours ago

50 ёшдан ошган аёллар қандай тиббий текширувлардан ўтиши керак?

Ёш ўтиши билан иммунитет пасайиб, сурункали касалликлар асоратлари ва янги хасталиклар пайдо бўлиш эҳтимоли ортади. Шунинг учун 50 ёшдан кейин шифокорлар барча аёлларга режали равишда тиббий кўрикдан ўтиб туришни тавсия қилади.

Бундай кўриклар кўплаб хавфли касалликларни аниқлаш ва улар ривожланишининг олдини олишга ёрдам беради.

🎗Кўкрак бези саратони скрининги.

Кўкрак бези саратонини вақтида аниқлаш орқали бемор ҳаётини сақлаб қолиш мумкин. Шунинг учун шифокорлар 50 ёшдан ошган аёлларга ҳар йили маммографиядан ўтишни тавсия қилади.

🚺 Бачадон бўйни саратони скрининги.

Баъзи аёллар ушбу муҳим текширувни эътиборсиз қолдиради. Ваҳоланки, бачадон бўйни саратони ўлим даражаси юқори бўлган энг хавфли касалликлардан биридир.

Қайғули оқибатлар кўпинча беморлар ўз вақтида кўрикдан ўтмаганлиги сабабли юзага келади. Кольпоскопия бачадон бўйни ўсмаларини ташхислаш учун қўлланилади.

🧫 Тўлиқ гормонал текширув.

Эстроген ва тестостерон йиллар давомида даражалари ўзгариб турадиган организмдаги асосий гормонлардир. Бироқ бошқа гормонларни ҳам мунтазам текшириб турган яхши. Чунки уларнинг мувозанати метаболизм, мия, иштаҳа, тана ҳарорати ва ҳоказоларга таъсир қилиши мумкин.

🩻 Остеопороз диагностикаси.

Йиллар давомида суяклардаги кальций даражаси кескин пасая бошлайди ва бу кўпинча хавфли тизимли касаллик — остеопорозга олиб келади.

Хасталикни эрта босқичда аниқлаш имконини берувчи энг самарали текширув суяк денситометриясидир (суяк зичлигини ўлчаш). 50 ёшдан кейин ҳар йили ушбу текширувдан ўтиб туриш фойдали.

🩺 Қон босимини ўлчаш.

Менопауза ва у билан боғлиқ ўзгаришлар туфайли аёлларда гипертония ривожланиши жуда кенг тарқалган. Агар у назорат остида бўлмаса, хавфли юрак-қон томир патологиялари вужудга келиши мумкин.

🩸Қонда шакар ва холестерин миқдорини аниқлаш.

Қонда глюкоза даражасини текшириш иккинчи тоифа диабетни аниқлашга ёрдам беради. Бу кўпинча 40-50 ёшдан кейин ташхис қилинади.

Ёмон холестерин (ЛДЛ) учун ўз вақтида ва мунтазам равишда қон таҳлилини топшириш инфаркт ва инсультнинг сабаби бўлган атеросклероз (томирларнинг деворларида бляшка шаклланиши) ривожланишининг олдини олади.

https://t.me/ohangaronttibbiyotbirlashmasi Расмий саҳифаларимиз[👇

➡️Фейсбук ➡️Инстаграм ➡️Телеграм](https://t.me/ohangaronttibbiyotbirlashmasi)

1 day, 15 hours ago
[#кўрик](?q=%23%D0%BA%D1%9E%D1%80%D0%B8%D0%BA)

#кўрик
**Маҳалладаги аҳоли саломатлигини текшириш ва тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида, 38-оилавий поликлиника шифокор ва ҳамширалари томонидан "Телов" маҳалла аҳолиси ҳолидан хабар олинди.

📌Шифокорлар томонидан аҳолини умумий тиббий текширувдан ўтказиб, зарур бўлса, даволаш ёки профилактик чора-тадбирлар белгиланади. Уларнинг ёрдамига эҳтиёжи бўлган беморларга дорилар тарқатилиб, мутахассислар томонидан керакли маслаҳатлар берилади.
*✅*Ушбу кўрик маҳаллада соғлиқни сақлаш соҳасида юзага келган муаммоларни аниқлаш ва уларга зарур ёрдам кўрсатиш учун катта аҳамиятга эга бўлмоқда.

https://t.me/ohangaronttibbiyotbirlashmasi Расмий саҳифаларимиз[👇

➡️Фейсбук ➡️Инстаграм ➡️Телеграм](https://t.me/ohangaronttibbiyotbirlashmasi)

3 days, 12 hours ago

Президент:

"Энг аввало, ўртача умр кўриш даражасини 78 ёшга етказиш учун бирламчи тиббий хизматларнинг аҳоли учун қулайлиги ва сифатини ошириш зарур.

Хусусан, 2025 йилда бирламчи бўғинда 3 миллион 700 минг нафар аёлни скринингдан ўтказиш, бу жараённи рақамлаштириш орқали саратон касалини эрта аниқлаш кўрсаткичини 85 фоизга етказиш мумкинлиги таъкидланди.

Ҳукумат маҳаллалардаги 18 мингта тиббиёт бригадаларини ўқитиш, 884 минг нафар беморни уй шароитида реабилитация билан қамраб олиш бўйича янги тизимни жорий этади. Шу билан бирга туғруқхоналарнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга 100 миллион доллар йўналтирилади..."

Айни дамда Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлиси бўлиб ўтмоқда. Мажлис тафсилотлари билан қуйидаги ҳавола орқали каналга обуна бўлиб, танишишингиз мумкин.
👉https://t.me/ohangarontumanihokimligi

1 week, 1 day ago
«Ўзбекистон Республикаси **фахрий донори**» кўкрак нишони …

«Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» кўкрак нишони олганларга 1 январдан бир йўла бериладиган пул мукофоти 5,6 млн сўмгача оширилади. Шунингдек, улар жамоат транспортидан бепул фойдаланиш ҳамда давлат сиҳатгоҳларида навбатсиз даволаниш мумкин бўлади.

https://t.me/ohangaronttibbiyotbirlashmasi Расмий саҳифаларимиз: [👇

➡️Фейсбук ➡️Инстаграм ➡️Телеграм](https://t.me/ohangaronttibbiyotbirlashmasi)

1 week, 1 day ago
1 week, 2 days ago
2 weeks ago
***🤦‍♂*****Қайси шифокор нимани даволайди?**• Соч касалликлари …

🤦‍♂Қайси шифокор нимани даволайди?• Соч касалликлари шифокори – Трихолог
• Тери касалликлари – Дерматолог
• Юрак шифокори – Кардиолог
• Кўз шифокори – Офталмолог
• Жигар шифокори – Гепатолог
• Асаб шифокори – Невролог
• Ошқозон шифокори – гастроэнтеролог
• Суяк жароҳатлари шифокори – Травматолог
• Геморрой шифокори – Проктолог
• Бўғим касалликлари – Ревматолог
• Ўсма касалликлари шифокори – Онколог
• Буйрак шифокори – Нефролог
• Томоқ, бурун, қулоқ шифокори – отоларинголог (ЛОР)
• Жинсий тизим шифокори – Уролог, Гинеколог
• Нафас олиш органлари шифокори – Пульмонолог
*👉https://t.me/ohangaronttibbiyotbirlashmasi *Расмий саҳифаларимиз: [👇

➡️Фейсбук ➡️Инстаграм ➡️Телеграм](https://t.me/ohangaronttibbiyotbirlashmasi)

2 weeks ago
[**#кўрик**](?q=%23%D0%BA%D1%9E%D1%80%D0%B8%D0%BA)*****🤦‍♂*******Oҳангарон туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли 38-оилавий …

#кўрик*🤦‍♂*Oҳангарон туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли 38-оилавий поликлиника шифокор, ҳамширалари томонидан туғиш ёшидаги аёллар, 40 ва ундан катта ёшда бўлган аҳоли ўртасида касалликни эрта аниқлаш мақсадида, тиббий кўрик ўтказилди, керакли тавсиялар берилди.

*👉https://t.me/ohangaronttibbiyotbirlashmasi *Расмий саҳифаларимиз: [👇

➡️Фейсбук ➡️Инстаграм ➡️Телеграм](https://t.me/ohangaronttibbiyotbirlashmasi)

2 weeks, 1 day ago
Ўзбекистон Республикаси Президентининг **"Тиббиёт ходимлари куни …

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О награждении группы работников сферы здравоохранения в связи с Днем медицинских работников"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

2 weeks, 1 day ago
[#qutlov](?q=%23qutlov)

#qutlov

Ohangaron tumani hokimi Doniyor Madirimovning “Tibbiyot xodimlari kuni” munosabati bilan soha vakillariga yo‘llagan bayram tabrigi

👉https://t.me/ohangarontumanihokimligi

Bizning rasmiy sahifalarimiz👇*🌐Web-site ✈️Telegram 🌐Instagram Facebook 📹YouTube 🕊***Twitter

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago