Бизда кун давомида:?
?Аёллар ва оила учун энг керакли мавзулар
? Ибратли аудио ва видеолар
❤️ Саломатлик, соғлом ҳаёт
?Оила мундарижаси
? Бахт формуласи
? Фарзанд тарбияси
??Қайнона ва келин муносабатлари
Реклама: @Menedjer_Kanallar
Last updated 1 year, 6 months ago
O'zbekiston Respublikasi IIV TQD Kiberxavfsizlik markazining rasmiy kanali.
https://youtube.com/@cyber_102
https://twitter.com/Cyber102KM
https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd
Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanganda, manbasini ko'rsatish lozim.
Last updated 3 months, 3 weeks ago
Official channel of Shumbola.tv
🔥🇺🇿UFC ММА БОКС ва бошқа спорт турлари ҳақидаги барча маълумот ва жангларни каналимизда Жонли эфирда кузатиб боринг!
❗️Таклиф ва РEКЛАМА бўйича:
https://t.me/Shohjahonteam
ИШОНИНГ СИЗ ЭНГ ЗЎР КАНАЛДА СИЗ
Last updated 1 month ago
АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА НУБУВВАТДАН ОЛДИНГИ МАРҲАМАТЛАРИ (1-қисм)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни эмизган Ҳалима розияллоҳу анҳо оиласига ёғилган файз-баракалар Аллоҳ таолонинг дастлабки инъоми эди. Дарҳақиқат, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам водийларига келишларидан олдин улар қурғоқчилик-қаҳатчиликда яшашар эди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг ораларида яшай бошлагач, қўйлари яйловдан елинларидан сут томиб қайтадиган бўлди.
Аллоҳ таоло имом Бусирийни(141) раҳматига олсин, у киши ўзининг «Қасидаи ҳамзийя»сида(142) шундай дейди: «Қачон Аллоҳ инсонларни бир бахтли зотга итоатли қилиб қўйса, улар ҳам, сўзсиз, бахтли бўлишади».
Яъни:
Аллоҳ кимларни хизмат эттирса саодат аҳлиға,
Улар ҳам етишгайлар саодатмандлиғ шарафиға.
__________
141 Шарафуддин Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Саъид Бусирий (ҳиж. 608–696).
142 Тўлиқ номи: «Ал-қасийдатул ҳамзийя фил-мадоиҳин-набавийя».
*? Улашинг:* @Abdul_Azim_Ziyouddin
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ПАЙҒАМБАРЛИКДАН ОЛДИН ҚАВМЛАРИ ИЧИДАГИ ҲАЁТЛАРИ (3-қисм)
Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни шарафли шариатлари аксини келтирган барча жоҳилият ишларидан ёшлик чоғлариданоқ сақлаган ва у зотга бут-санамлар ўта манфур кўрсатилган эди. Ҳатто у зот бутпарастлар бутлар учун ташкил қиладиган маросим ёки байрамларда иштирок этмасдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам деганлар: «Менга ёшлик чоғимдан бут-санамлар ҳам, шеър ҳам ўта нафратли кўрсатилди. Жоҳилият аҳли қиладиган ишларга икки марта майл билдирганман, холос. Лекин Аллоҳ ҳар сафар мен билан ўша хоҳлаган ишим орасини тўсган. Шундан кейин Аллоҳ мени пайғамбарлик билан мукаррам этгунига қадар биронта ёмонликка мойил бўлмаганман. (Мазкур воқеа шундай бўлган эди:) Бир кеча мен билан бирга қўй боқадиган болага: «Қўйларимга қараб турсанг, мен Маккага тушиб, ёшлар каби кечани бир гурунглашиб ўтказиб келардим», дедим. [У: «Майли», деди.] Сўнг ўша ниятда йўлга чиқдим. Маккадаги илк уйга келганимда, биттасининг никоҳ тўйида чилдирма ва найлар жўрлигида куй-қўшиқ айтилаётгани қулоғимга чалинди. Шуни эшитиш учун ўтиришим билан Аллоҳ қулоқларимга «урди» ва... ухлаб қолдим. Эртасига мени қуёшнинг тиғи уйғотиб юборди. Хуллас, ҳеч нарса қила олмадим. Кейин иккинчи мартада ҳам шунга ўхшаш иш бўлди. [Шундан сўнг биронта ҳам ёмонликка майл қилмадим]».(140)
___________
140 Имом Табарий, Ибн Асийр ва Ҳоким ривоятлари. Ҳоким «саҳиҳ», деган, Заҳабий тасдиқлаган. Аммо Ибн Касир: «Бу жуда ғариб ривоятдир. Али розияллоҳу анҳунинг ўзига «мавқуф» бўлиши ҳам мумкин», деган (Ибн Касир, «Ас-сийратун-набавийя», 1/252 ва «Ал-бидоя ван-ниҳоя», 2/288).
*? Улашинг:* @Abdul_Azim_Ziyouddin
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ПАЙҒАМБАР БЎЛИШЛАРИДАН ОЛДИНГИ ТИРИКЧИЛИКЛАРИ (4-қисм)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (25 ёшга етганларида) маълум ҳақ эвазига Хадийжа розияллоҳу анҳонинг тижорат карвонини Шом ўлкасига олиб бордилар.
У зот соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиқиш бахтига мушарраф бўлганидан кейин бадавлат Хадийжа розияллоҳу анҳонинг тижоратини у зот юргизар ва меҳнатлари самарасидан олар эдилар.
*? Улашинг:* @Abdul_Azim_Ziyouddin
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ПАЙҒАМБАР БЎЛИШЛАРИДАН ОЛДИНГИ ТИРИКЧИЛИКЛАРИ (3-қисм)
Энди, қўй боқиш масаласи. Содиқ (ростгўй) ва масдуқ (ростгўйликлари тасдиқланган) Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда хабар берганларидек: «Бирор пайғамбар йўқки, қўй боқмаган бўлса».(135)
Бу иш ҳам етук ҳикматлардандир. Чунки инсон чорва ҳайвонларининг энг ювоши бўлмиш қўйни боқса, қалбига меҳр-шафқат ва мулойимлик ўрнашади. Агар у аввал-бошда мана шу касб туфайли табиий қизиққонлик ва туғма зулмкорликдан покланиб олса, кейин халқни бошқаришга ўтганда энг адолатли ҳолатда бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йигитлик ёшига етгач, тижорат билан шуғуллана бошладилар. Соиб ибн Абу Соиб Махзумий розияллоҳу анҳу(136) шериклари бўлган.
_____________135 Қаранг: «Олтин силсила» – «Саҳиҳул Бухорий» (2262, 3406 ва 5453-ҳадислар).
136 Жумҳур уламолар унинг мусулмон бўлганини ва исломи гўзал бўлганини айтишади.
*? Улашинг:* @Abdul_Azim_Ziyouddin
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ПАЙҒАМБАР БЎЛИШЛАРИДАН ОЛДИНГИ ТИРИКЧИЛИКЛАРИ (2-қисм)
Муҳтарам ўқувчи! Шунинг учун ҳам сиз барча илоҳий шариатларнинг билиттифоқ дунёда зоҳид бўлиш(133) ва ундан йироқ туришни маъқуллаганини кўрасиз. Ўтган пайғамбарларнинг ҳоли-ҳаёти мана шу нарсага энг катта гувоҳ-далилдир. Масалан, Ийсо алайҳиссалом дунёда энг зоҳид инсон бўлган. Шунингдек, Мусо ва Иброҳим(134) алайҳиссаломлар ҳам.
Пайғамбарларнинг ёшликдаги ҳолатлари тўкин бўлмаган, балки барчаларининг шароити тенг бўлган. Мана шу етук ҳикматни Аллоҳ таоло пайғамбарларида намоён қилди, токи улар дунёга муккасидан кетиш ва берилишдан сақланиш борасида умматларига ўрнак бўлсинлар! Аслида, дунё кетидан қувиш бало-мусибат ва машаққатлар сабабидир. _____________133 Зоҳидлик тақвонинг бир кўриниши бўлиб, дунёдан буткул эмас, балки қалбан воз кечиш, молу дунёга ҳирс қўймаслик. Қўлдаги бойликнинг қалбда бўлмаслиги айни зоҳидликдир. «Пул қўлнинг кири» деган мақол ҳам зоҳидларга тегишли.
134 Иброҳим алайҳиссалом бой бўлган эсалар-да, зоҳид эдилар – молу дунёга муҳаббат қўймаганлар.
*? Улашинг:* @Abdul_Azim_Ziyouddin
БАЙТУЛЛОҲНИНГ ҚАЙТА ҚУРИЛИШИ (7-қисм)
Аллоҳ таоло уларга бу неъматини Ўзининг нозил қилган Китобидаги Анкабут сураси 67-оятида миннат ўлароқ шундай деган:
أَوَلَمْ يَرَوْا أَنَّا جَعَلْنَا حَرَمًا آمِنًا وَيُتَخَطَّفُ النَّاسُ مِنْ حَوْلِهِمْ
«Биз (уларга) Ҳарамни омонлик ери қилиб қўйганимизни кўрмадиларми?! Ҳолбуки, уларнинг атрофидаги одамлар қийноқ ва талон-тарожга учраб туришибди».
*? Улашинг:* @Abdul_Azim_Ziyouddin
БАЙТУЛЛОҲНИНГ ҚАЙТА ҚУРИЛИШИ (6-қисм)
Исмоил алайҳиссаломнинг(124) ўғилларидан кейин Байтуллоҳ ишларини Журҳум қабиласи бошқариб келди.(125) (Милодий 2-аср ўрталарига келиб,) Журҳум қабиласи Маккага кирган одамларга жабр-зулм қилишни бошлагач, Хузоъа қабиласи(126) уларга қарши бирлашиб, Байтуллоҳдан (аниқроғи, Маккадан) чиқариб юборди. Шундай қилиб, хузоъаликлар уни бир неча(127) аср бошқарди.
Кейин улардан Каъба бошқарувини Қурайш қабиласи Қусай ибн Килоб(128) даврида(129) олиб қўйди. Қусай(нинг адолати) сабабли улар юртларида тинч-омон яшадилар. Бошқа араб қабилалари улардан ҳайиқишарди. Агар қурайшликлар Ҳарамга кириб ҳимоялансалар, У душманларнинг тажовузларидан тўсадиган қўрғон бўлар эди.
124 Исмоил алайҳиссалом милоддан аввалги 19–18-асрларда яшаган. Ибн Ҳажар Асқалонийнинг таҳқиқига кўра, Каъбанинг устига мутлақ биринчи бўлиб кисва-каъбапўш ёпган зот Исмоил алайҳиссаломдир («Фатҳул Борий», 3/459).
125 Журҳум Исмоил алайҳиссалом қайноталарининг қабиласидир. Байтуллоҳ ишларини Исмоил алайҳиссаломдан кейин бирин-кетин иккита катта ўғиллари бошқаради. Сўнг бошқарув Исмоил алайҳиссалом қайноталари Музоз ибн Амр Журҳумийга ўтиб, шу билан, милодий 2-аср ўрталарига қадар, тахминан, йигирма асрча уларнинг қўлида қолади.
126 Аниқроғи, Хузоъа қабиласининг Ғубшон уруғи Кинона қабиласининг Бану Бакр уруғи билан биргаликда ҳужум қилишади (Ибн Ҳишом, «Ас-сийратун-набавийя», 1/113).
127 Тахминан, уч аср.
128 Қусай – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бешинчи боболари.
129 Яъни милодий 5-аср ўрталарида.
*? Улашинг:* @Abdul_Azim_Ziyouddin
БАЙТУЛЛОҲНИНГ ҚАЙТА ҚУРИЛИШИ (5-қисм)
Қурайшликларнинг кимўзарга рақобат қилишларидан ажабланмаса ҳам бўлади. Чунки Байтуллоҳ арабларнинг қиблагоҳи ва ҳаж қиладиган каъбаларидир. У ерда қилинадиган ҳар бир амал улуғдир. Унинг сабабидан ифтихор ва ҳукмронлик бордир.
У, Қуръони карим гувоҳлиги билан айтганда, одамлар Аллоҳ таолога ибодат қилишлари учун қурилган биринчи Уйдир. Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасининг 96–97-оятларида деди:
إِنَّ أَوَّلَ بَيْتٍ وُضِعَ لِلنَّاسِ لَلَّذِي بِبَكَّةَ مُبَارَكًا وَهُدًى لِلْعَالَمِينَ، فِيهِ آيَاتٌ بَيِّنَاتٌ مَقَامُ إِبْرَاهِيمَ وَمَنْ دَخَلَهُ كَانَ آمِنًا
«Одамлар (Аллоҳ таолога ибодат қилишлари) учун қурилган биринчи Уй Бакка-Маккадаги муборак ва бутун оламлар учун ҳидоят (маёғи) бўлган (Каъба)дир. Унда (бу уйни Иброҳим алайҳиссалом қурганига доир) очиқ-ойдин белги-аломатлар бор бўлиб, (шулардан бири) «Мақоми Иброҳим»дир(123) ва ким у ерга (яъни Ҳарамга) кирса, (хавф-хатардан) омонда бўлади».
123 Яъни Каъбани қуришда Иброҳим алайҳиссалом оёқлари остида бўлган харсанг тош. Ўша тошдан ҳанузгача Иброҳим алайҳиссаломнинг оёқ излари кетмаган. Иброҳим алайҳиссалом милоддан аввалги 20–19-асрларда яшаб ўтган.
*? Улашинг:* @Abdul_Azim_Ziyouddin
? РАСУЛИМИЗ СЎЗЛАРИ
Абу Идрис Хавлонийдан ривоят қилинади: “Ҳимс масжидига кирдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васалламдан ҳадис айтаётган ҳалқага бориб ўтирдим. Кейин у ердан турган эдим, Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳуга йўлиқдим. “Эй Абу Валид, Муоз менга бир ҳадис айтди”, дедим. У: “Қайси ҳадисни айтди?” деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган эканлар: “Аллоҳнинг жалоли сабаб ўзаро яхши кўришганлар соя йўқ кунда Аллоҳнинг соясида бўлади”. Убода: “Кел сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганимни айтиб бераман. У зот Роббисидан айтган: “Мени деб яхши кўришганларни Мен ҳам яхши кўраман. Мен учун бирга ўтирганларни Мен ҳам яхши кўраман, Мени деб зиёратлашганларни яхши кўраман, Мени деб ёрдамлашганларни яхши кўраман".
Бизда кун давомида:?
?Аёллар ва оила учун энг керакли мавзулар
? Ибратли аудио ва видеолар
❤️ Саломатлик, соғлом ҳаёт
?Оила мундарижаси
? Бахт формуласи
? Фарзанд тарбияси
??Қайнона ва келин муносабатлари
Реклама: @Menedjer_Kanallar
Last updated 1 year, 6 months ago
O'zbekiston Respublikasi IIV TQD Kiberxavfsizlik markazining rasmiy kanali.
https://youtube.com/@cyber_102
https://twitter.com/Cyber102KM
https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd
Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanganda, manbasini ko'rsatish lozim.
Last updated 3 months, 3 weeks ago
Official channel of Shumbola.tv
🔥🇺🇿UFC ММА БОКС ва бошқа спорт турлари ҳақидаги барча маълумот ва жангларни каналимизда Жонли эфирда кузатиб боринг!
❗️Таклиф ва РEКЛАМА бўйича:
https://t.me/Shohjahonteam
ИШОНИНГ СИЗ ЭНГ ЗЎР КАНАЛДА СИЗ
Last updated 1 month ago