🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago
«Собиржон исмли бир йигитни Ҳизбут Таҳрирга аъзо деган шубҳа билан махус идорага келтиришибди. Бир қоп китоблари ва варақалари ҳам бор экан. Уни сўроқ қилиши лозим бўлган мулозим янгича услуб кўллабди: Собиржонга мулойим муомала қилибди. Бир чойнак чой билан ўзи уч кун олдин ўқиб чиққан «Ихтилофлар ҳақида» китобини унинг хузурида қолдириб, эшикни ташқарисидан қулфлаб қўйиб, бошқа ишлари билан машғул бўлибди. Бир вақт эшик ичкаридан тақиллаб қолибди. Очишган экан, Собиржон: «Мен хатойимни тушундим, қоғоз-қалам беринглар, ҳизбдан чиққаним ҳақида баёнот ёзиб бераман», дебди.
Баёнотни ёзиб бўлиб, узоқ ўйланиб қолибди. Нега ўйланиб қолгани ҳақида сўрашганда, «Шерикларим ҳақида ўйлаб қолдим, улар адашган ҳолларида юраверишадими?» дебди. Воқеа Собиржон шерикларининг номлари ва турар жойларини ёзиб бергани, уларнинг хам идорага келишгани, бир неча соат ҳоли қолганларидан кейин яна эшик ичкаридан тақиллагани ва олтита янги баёнот ёзилгани билан ниҳоясига етибди.
Хозирда Собиржон ва унинг шериклари турли тоифа, фирқа ва ҳизблардан юз ўгириб, ибодатларини сидқидилдан адо этиб юришган экан.»
**Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
«Ихтилофлар: сабаблар, ечимлар» китоби**
Художественная часть нашего канала📜
Екатерина Довлатова - «Мужчинам не просто…»
прочитала: Анна Егоян
Ўзбекистонда қачон АДОЛАТ қарор топади?
Президент Шавкат Миромоновичнинг 2017 йил 22 декабрдаги Мурожаатномасини қайтадан кўриб чиқдим. Ўтган 8 йил давомида ҳақиқатан ҳам, Мурожаатномадаги ҳуқуқ соҳасига оид белгиланган вазифаларнинг деярли 95% амалга оширилди.
Кўплаб тергов ҳаракатлари учун санкция бериш ваколати прокуратурадан судга ўтди, судларда оқлов ҳукмлари сезиларли кўпайди, адвокатларга кўплаб имкониятлар берилди, жиноят процесси рақамлаштирилди.
Гап йўқ, унда нимага Президент 2017 йилда танқид қилган иллатлар бугунги кунга қадар тугамаяпти, бартараф этилган иллатларнинг яна орқага қайтиши кузатилаяпти?
Бунга жавобан битта нарсани айта оламан: адолатни фақат битта Президентни ўзи таъминламайди, балки Республика даражасидаги рахбарлар ҳамда 14 та ҳудуднинг ҳуқуқ соҳасига масъул юқори рахбарлари бирга таъминлайди!
Бугун битта судьяни пора билан ушлаган опер ва унинг рахбарлари, эртага бутун суд тизимига шу орқали таъсир ўтказа олмаслиги керак!
Бугун битта судьяни қарорини протест киритиб бекор қилаётган прокурор, эртага бутун суд тизимига шу орали таъсир ўтказа олмаслиги керак!
Бугун, креслога ўтирган суд рахбари ўзининг “қўрқоқ”лиги учун қуйи судьянинг одил судловни амалга ошириш фаолиятига таъсир ўтказа олмаслиги керак!
Ё ман, порахўр судьяларни қилмишларини бартараф қилмаслик керак демайман. Аммо, мазкур ваколатга эга ташкилотлар ўзининг шу ваколатидан бошқа судьяларга таъсир ўтказишда фойдаланмаслиги керак.
Қизиқ ишлар бўлаяпти: ҳақиқий айбдор жиноятчи “жиноятчиликни камайтириш” учун жавобгарликка тортилмаяпти. Аммо, айби йўқ инсон “заказ” жиноят иши доирасида қамалиб кетаяпти ёки “пашша"дай айби “фил"дай баҳоланаяпти.
Қачонки жазо муқаррарлиги таъминлансагина - жиноятлар камаяди. Қачонки ҳоким ҳам, дехқон ҳам бир ҳилда жавобгарликка тортилсагина - адолат таъминланади.
Агар мендан кимдир “қачон адолат тўлиқ таъминланади?”, - деб сўраса,
мен: “Адолат фақатгина (ал-Адл – "мутлақ адолат қилувчи" сифати эгаси) Аллоҳнинг ҳузирида тўлиқ таъминланади”, - деб жавоб бераман.
Агарда мендан кимдир “хўп, унда қачон Ўзбекистонда нисбатан яхшироқ адолат қарор топади?”, - деб сўраса,
мен: “Қачонки Ўзбекистонда судларнинг мустақиллиги тўлиқ таъминлансагина адолат қарор топади”, - деб жавоб бераман.
Каналга уланиш:
@advocatekulbayev
Ички ишлар органи ходимлари байрами
Кўпчилик менга ИИОдан ишдан чиқиб тўғри қилганимни, шундан сўнг кўплаб муваффақиятларга ҳамда тинч ҳаётга эришганимни айтишади.
Уларга жавобан шуни айтаманки, бугун ҳуқуқ соҳасида қандай муваффақият ва обрўга эга бўлган бўлсам ҳаммасининг бош сабаби – ИИО мактабини кўрганим ва шу тизимда тажриба орттирганим, “мелисадан чиққаним”дир.
Адвокат бўлганимдан сўнг, Ўзбекистондаги барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тергов ва оператив тармоқлари фаолияти билан танишдим ва битта хулосага келдим: ҳақиқатан ҳам ҲМҚОлар ўртасида энг катта тажрибага эга бўлган орган бу Ички ишлар органларидир!
Бугунги байрам билан барча амалдаги ва собиқ ички ишлар ходимларини, хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимлар оила аъзоларини, курсант ва тингловчиларни чин юракдан табриклайман. Аллоҳ йўлингизни берсин!
ЛГБТ касалликми ёки нафс?
биринчидан, Ушбу изоҳ эгаси айтган фикр, яъни “инсоннинг ЛГБТ бўлиши унинг ҳомиладорлик ёки уруғланиш вақтидаги гинетик кодига боғлиқ” деган теория илмий асосланмаган, бу бир таҳмин холос. Бир жинслилик ген билан боғлиқлигини илм-фан ҳали тасдиқламади!** Бу масала ҳали тадқиқотлар олиб бориш жараёнида.
Худди шу масала олдин ҳам кўтарилган лекин барибир тасдиқланмаган эди. Ҳозир яна шуни олиб чиқишаяпти бошқатдан. Шу учун бу гапларга чалғиб қолманг.
иккинчидан, Жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) 1990 йилда гомосексуалликни касаллик ёки психик бузилиш эмаслигини эътироф этди ва уни халқаро касалликлар рўйхатидан чиқарди. Яъни ўтказилган кенг қамровли илмий изланишлар шуни кўрсатдики, гомосексуаллик - бу касаллик эмас ва даъволанишга мухтож эмас.
Энди турли ноаниқ саволлар туғилади:
"гомосексуалликнинг сабаби нима?"
"гомосексуалларга қандай муносабатда бўлиш керак?"
“гомосексуаллик касалликми ёки нафс?".
Ушбу саволлар илмий нуқтаи-назардан етарлича ноаниқ бўлиб кўринади.
Шундай ноаниқ вазиятларда шахсан ман, мусулмон сифатида, бу таҳминларга жавоб топиш учун ўз муқаддас китобимга мурожаат қиламан:
«Сизлар бутун оламлардан (ажраб – ҳеч бир жонзот қилмаган ишни қилиб, аёлларга уйланиш ўрнига) эркакларга яқинлашурмисизлар?! Ва Парвардигорингиз сизлар учун яратган жуфти ҳалолларингизни тарк қилурмисизлар?! Йўқ, сизлар ҳаддан ошгувчи қавмдирсизлар»
(Қуръон, Шуаро сураси, 165–166 оятлар).
Қачонки одам оятда келтирилгани каби хаддан ошса - унда қониқиш ҳисси йўқолади!
Битта мисол: эркак ўз жуфти ҳалолини қўйиб, бошқа аёллар билан зино қилишни бошлаганидан сўнг, унинг хотинига қизиқиши камайишни бошлайди. Ўша фохиша аёллар билан яқинликнинг янги турларини синаб кўришга хоҳиш уйғонади.
Худди шундай гомосексуаллик ҳам бир нафс ҳолос, уни касаллик билан боғлаб оқлашга ҳаракат қилиш нотўғри. Одамлар алоқанинг ҳар хил турини, турли хил аёллар билан синаб кўрганидан кейин, хаддидан ошиб, энди алоқанинг ноодатий турини, мисол учун гомосексуализмни, синаб кўришга хоҳишли бўлиб қолади. Буни амалиётда бойвачча инсонлар мисолида кўп кўрганмиз.
Обуначиларимдан, бу мавзуда кўп ёзаётганимдан минг ҳижолатдаман ва улардан бу учун узр сўрайман. Аммо ҳозирда Ўзбекистонда ЖК 120-моддасининг расмий ва норасмий кўрсатгичи ошиб кетаётгани, ЛГБТнинг расмий жамиятлари Ўзбекистонда ЛГБТни одатий ҳолатга айлантириш учун кўплаб ташвиқот ишлари бошлагани - мени бу мавзуда сал кўпроқ гапириб юборишимга мажбур қилаяпти.
Адвокат ҳаммага бирдек ёқмайди
Адвокатлик қизиқ касбда: мижозга ёқсанг – қонунни қўлловчиларга (суд, ҲМҚО ва бошқаларга) ёқмайсан. Қонунни қўлловчиларга ёқсанг – мижозга ёқмайсан.
Бундай пайтда ҳар доим мижозни танлайман. Фақат вақти келиб шу мижоз ҳам мани танласа бўлди.
Баъзи бирлар каналларимга троллар тўдасини киритиб, негатив коментарий ёздириб, обрўимни тўкмоқчи бўладимией, орқамдан гап-сўз қилиб, тухмат билан мани “даллол” 💵 ёки “билимсиз”га чиқариб қўядимией, мани ушлаш учун “махсус”👂мижозларни олдимга юбориб синаб кўрадимией.... Мақсад шу - мани ҳаммага ёмон кўрсатиш.
Бундайларга Омон Матжон шеърига ёзилган, Шерали Жўраевнинг қўшиғини эшитишни тавсия қиламан:
“Дилимни рангини гул билса бўлди,
Мени кимлигимни эл билса бўлди!”
Ўзбекистонда ЛГБТ тўлиқ тақиқланмаган экан!
Авваламбор, ЛГБТ нима эканлигига таъриф берайлик:
Л - лесбиянлик
Г - гейлик
Б - бисексуаллик
Т - трансгендирлик
Юқорида санаб ўтилганлардан фақат гейлик – тўлиқ, бисексуаллик – қисман тақиқланган.
Аммо, лесбиянлик учун ва трансгендер бўлиш, шунингдек трансгендер сифатида мамлакатда яшаш учун хеч қандай жавобгарлик мавжуд эмас. 🤦🏻♂️ Шунинг учун ҳам Жасмин трансга ўхшаганлар бемалол интернетда билган гапини айтиб юрипти.
Бу мавзуда позициям қатъий – ЛГБТнинг ҳар бир кўринишига қатъий жиноий жавобгарлик белгиланиши ва оғир жазолар жорий этилиши шарт! Шунингдек ЛГБТнинг ҳар қандай тарғиботи учун ҳам жиноий жавобгарлик белгиланиши лозим.
Энергетикага ва кредитга доир қонунбузилишлар учун жиноий таъқибнинг ҳуқуқий асосларини зўр қилиб яратиб қўйдик. Манимча, ЛГБТни тўлиқ жиноий таъқибга олиш учун ҳуқуқий асослар яратиш - юқоридаги моддий манфаатлардан кўра анча муҳимроқ.
Ҳозирги нозик замонда ЛГБТнинг бундай кучли ташвиқотларини кўриб катта бўлган авлоднинг жинсий ориентацияси бузилмаслигига ва эртага ЛГБТ вакиллари мамлакатимиздаги юқори лавозимларга келиб қолмаслигига ким кафолат беролади? Оқибатларини ўйлаб кўраяпсизми?
Юқорида гейларга қарши курашишнинг энг самарали йўли ва ушбу иллатларнинг фарзандларимизга таъсири ҳақида фикр юритганман.
Каналга уланиш:
@advocatekulbayev
Судларнинг мустақиллиги
Ҳамкасбим Саидали ака Мухторалиевнинг фикрларидан илҳомланиб мазкур постни ёзмоқдаман.
Бугун шу даражага етдикки, “Ўзбекистонда суд мустақил” деганимда баъзилар кулиб ҳам юбораяпди. Нимага судлар мустақиллиги бу ҳолатга келиб қолганини таҳлилларим натижасида иккига бўламан:
1. ҲМҚОларнинг таъсири
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан судларга ҳар томонлама катта таъсирлар бўлаётганини сезиб турибмиз.
Судьянинг Конституцион мавқеи шу даражада баландки, хатто Давлатнинг чексиз ваколатларига эга бўлган прокурор ҳам судга ўрнидан туриб мурожаат қилиши шартлиги қонун билан тартибга солинган.
Энди қайсидир оператив органлар “судья пора олганда ушланди” деб судьяни сазойи қилиши мантиқан қанчалик тўғри? Мен бу гапим билан оператив органлар судларни пора билан ушламасин демоқчи эмасман, аммо олдин судья жиноий жавобгарликка тортилиши учун Судьялар олий кенгаши хулоса, Олий суди Пленуми эса розилик берсин (судьянинг дахлсизлик ҳуқуқи), тергов бўлсин, суд қилинсин, айбдорлиги тўғрисида ҳукм чиқсин, ҳукм кучга кирсин (айбсизлик презумцияси), кейин Олий суд билан ҳамкорликда судъянинг порахўрлиги тўғрисида исталганча репортажлар тайёрлашсин, мархамат!
Ахир, судлар шу оператив органларнинг қонунбузар ходимларини (энг юқори рахбарларини ҳам) суд қилишганда, “биз фалончи рахбарни фалон йилга қамадик” деб чиқишмайди-ку.
Мен бу гапларим билан судьяларнинг тарафини олмоқчи эмасман. Лекин, судьяни пора билан ушлангани ҳақида бунчалик барвақт ижтимоий тармоқларга олиб чиқилишидан мақсад нима? Мазкур мақсад юзасидан кўплаб гумонга бормоқдаман. Агар бунинг тарбиявий аҳамияти бор бўлса, мен юқорида айтган тартибда ижтимоий тармоқларга чиқаришсин, қонуний бўлади.
Лекин бундай ёндашув кўпроқ халқда “барча судьялар порахўр” деган нотўғри тушунчани келтириб чиқармоқда ҳамда судларнинг оператив органлар билан келгусида муросага боришига олиб келмоқда.
2. Раҳбар судьялар ва юқори турувчи судларнинг таъсири
Ҳозирги вақтда олдиндан ташкиллаштирилган кўплаб суд мажлислари комиссия келгани ёки мажлисбозлик сабабли қолдирилмоқда.
Текширувлар хаттоки судъянинг одил судловни амалга ошириши соҳасини ҳам қамраб олаётгани, юқори судлар томонидан қайси жиноятларга қандай жазо берилиши ҳақида ёпиқ кўрсатмалар берилаётгани, ҲМҚОлар айнан раҳбар судьялар орқали қуйи судьяларнинг одил судловни амалга оширишига таъсир ўтказаётгани ҳақида хабар топмоқдамиз.
Юқорида таъкидлаганимдек, “Ўзбекистонда суд мустақил” деган гапимга кўпчилик қўшилмайди. Аммо, охирги йилларда бирор бир мансабдор шахс ЖКнинг 236-моддаси билан жавобгарликка тортилдими?
Мен ҳам @yuristkadr нинг фикрларига тўлиқ қўшиламан, ҳозирги вақтда Давлат раҳбарининг судлар мустақиллигига яна бир бор эътибори ҳамда амалий қўллаб-қувватлаши зарур бўлмоқда.
Каналга уланиш:
@advocatekulbayev
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago