Реклама👉: @reklamahaqida
Ikkinchi kanalimiz
👇👇👇
https://t.me/+DxCtjcVGjIpkMzQy
👇Мусиқа топувчи бот
@Taronabot
Video yuklovchi bot: @Tele_Save_Bot
Last updated 2 days, 13 hours ago
✅ @Jahon_xabarlari расмий канали
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз 👉 @Murojaatbor_bot
💰 Реклама учун @otash_media_uz
Last updated 1 day, 20 hours ago
Энг оммабоп савдо канали “Vodiy Moshina Bozor” га хуш келибсиз❗️
Эълон бериш учун 👉 @vodiy_admins га ёзинг!
Спамлар учун: t.me/+2GKIybcQDxM0YTk6
Last updated 2 days, 13 hours ago
📚 Tolibi ilmning doʻsti (hamrohi)da topilishi kerak boʻlgan hislatlar:
Solih, dindor, taqvodor, zakiy, hush muomala, yaxshiligi koʻp, yomonligi kam va u bilan talashib-tortishmaydigan, biror narsani unutib qoʻysa, eslatadigan, agar eslasa, eslashiga yordam beradigan, muhtoj boʻlsa yordam beradigan, bezor boʻlsa sabrga undaydigan odam bilan doʻst boʻlishlik lozim.
Ali rodiallohu anhudan rivoyat qilinadi:
“Johil hamroh bilan oshna boʻlmagin, oʻzingni undan tort. Qancha johil borki, halim unga oshna boʻlganda uni yoʻldan urgan. Kishi, kishi bilan qiyoslanadi agar oʻsha bilan yurgan boʻlsa”.
*Hususan, tolibi ilm, ilm olish bosqichida oʻzidan saviyasi past toliblar bilan birga boʻlmasligi kerak. Sababi, oʻziga oʻzi mahliyo boʻlib, kibrga ketadi. Hamda oʻz holiga qanoat qilib, rivojlanmay qoladi. Tolibi ilm haqiqatdan rivojlanishni istasa oʻzidan kuchli mujtahid toliblar bilan hamroh boʻlishi kerak.
Tabarok_ilm_Markazi
Илоҳий қонунлар;
1.Ким “ҳамд” айтишни ўзига одат қилса, унга доим яхшиликлар тўхтовсиз етиб туради.
2.Ким “ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ” калимасини доимий айтиб юрса, ҳар қандай қийин ишлари юришиб кетаверади.
3.Ким Расуллуллоҳга салавот айтиб юришни одат қилиб олса, гуноҳлари кечирилиб, барча ташвишлари арийди.
4.Ким Аллоҳни хотиржамлик вақтларида кўп эсласа, Аллоҳ таоло уни энг қийин вақтларида эслайди.
5.Ким Аллоҳ таолога таваккул қилса, Аллоҳ унга кифоя қилади.
6.Ким Аллоҳнинг ўзидан ҳожатларини тиласа, Аллоҳ уни беҳожат қилиб қўяди.
7.Ким Аллоҳга илтижо қилса, Аллоҳ уни Ўз паноҳига олади.
Кимда икки хислат бўлса уни Аллоҳ яхши кўради:— тақво;
— гўзал хулқ.
Кимда икки хислат бўлса уни одамлар яхши кўради:— сахийлик;
— ҳаммага яхшилик қилиш.
Кимда икки хислат бўлса уни қўшнилари яхши кўради:— очиқ юзли бўлиш;
— муомалада сахий бўлиш.
Кимда икки хислат бўлса уни дўстлари яхши кўради:— кўрган яхшилигини эслаб туриш;
— кўрган ёмонликларини эсдан чиқариб юбориш.
Кимда икки хислат бўлса уни шогирдлари яхши кўради:— тушунтиришда бор кучини сарфлаш;
— уларга мулойимлик қилиш.
Кимда икки хислат бўлса уни устозлари яхши кўради:— гапни тез тушуниш;
— эҳтиромини ўрнига қўйиш.
Кимда икки хислат бўлса уни аёли яхши кўради:— муомалада лутфли бўлиш;
— аёлининг муаммоларини айтмаса ҳам тушуниш.
Кимда икки хислат бўлса уни бошлиғи яхши кўради:— чиройли итоатда бўлиш;
— буюрилган ишларни кўнгилдагидек бажариш.
Кимда икки хислат бўлса уни Аллоҳ ва барча инсонлар яхши кўради:— барчага доим яхшиликни илиниш;
— озор беришдан сақланиш.
МАХФИЙ, АММО НИҲОЯТДА ҲАЙРАТОМУЗ МАЪЛУМОТЛАР
1) Инсоннинг кўзида шундай тўсиқ - парда борки, у фаришта ва
жинларни кўришдан сақлайди. Ўлим вақтида бу парда кўтарилади.
2) Қўшиқ, ашула эшитаётган инсоннинг олдига шайтон ва жинлар бир лаҳзада етиб келади. Ва yлар одамнинг атрофида рақсга тушишади. Агар инсоннинг кўзидаги парда очилганда эди, манзаранинг даҳшатидан юраги ёрилиб кетарди.
3) Ҳар жума кунининг тонгида оламдаги барча жонзотлар Сур
чалинишини кутиб қулоқ солиб турадилар... Эй Роббим! Хотимамизни гўзал қил!
4) 1997 йили Тинч океанининг тубида қаттиқ, шиддатли овоз пайдо
бўлди... Унинг акс-садоси 5000 кмгача эшитилди... Бу овознинг келиб чиқиши, сабаби ҳозирги кунгача аниқланмади...
5) Оёғингиз увишиб қолган бўлса юрманг, қўлингиз увишган бўлса,
унга тиранманг. Чунки ўзингиз билмаган ҳолда синиб қолиши мумкин.
6) Уялган ва ғазабланган вақтда юз
қизаришининг сабаби— тинч, меъёрда турган асаб толаларининг вақтинча фалаж, шол бўлиши—
томирларда одатдагидан кўп миқдорда қоннинг ҳайдалишидир.
7) Инсон зим - зиё, зулматда 3 кундан кўп қолиб кетса, бир умрга
кўр бўлиб қолади.
8) Уйқуда йиқилиб тушиб, сесканиб
кетсангиз, билингки: бу сизни уйғотиш учун ақлингизнинг ўйлаб топган тушдир... Чунки аъзоларнинг функцияси тўхтаб қолиш ва ўлиб
қолиши ҳеч гап эмас.
9) Инсон вафот этган пайтда бош миянинг чап қисми яна 7 дақиқагача
актив бўлади, бу ҳолатда барча хотиралари бирма- бир кўз олдига келади. Лекин худди тушда бўлганидек уларни кетма-кетлигини бошқара олмайди.
10) Шундай ҳаётий тажриба бор, агар эшитишни истасангиз ичингиз сўйлайди (гапиради)...
Қулоқларингизни ёпинг, диққат қилинг! Ичингиздан сас келади...
11) Инсон организмидаги тириклик
тизими, ҳар куни камида биттадан хужайрани йўқ қилади... Агар бу
хужайралар яшаса, саратонга айланиб кетади...
Ҳамиша «Субханаллоҳ» (Аллоҳ айбу нуқсонлардан пок) «Алхамдулиллаҳ» деб айтинг....
Қалбни поклайдиган 5 хислат:
• Қуръонни тадаббур билан ўқиш.
• Қоринни кўп вақт оч тутиш.
• Қиёмул-лайл (таҳажжуд намози) ўқиш.
• Кўп истиғфор айтиш.
• Илм мажлислари, солиҳ инсонлар билан кўп ҳамсуҳбат бўлиш.
Қалбни бузадиган 5 та ҳислат:
• Шахватга берилиш.
• Ғазаб.
• Ғурур.
• Худбинлик (фақат ўзини ўйлаш)
• Мол-дунёга муҳаббат қўйиш.
Яширин камера
“Яширин камера” деб номланган кўрсатувни кўриб хайратдан ёқамни ушлаб қолдим. Кўрсатув бошловчиси қўлини тирсагидан гипс қилиб олиб бир йигитдан отасига мактуб ёзиб беришни илтимос қиляпти. Йигитга отасига ёзадиган гапларини айтиб турибди. Айтаётган гапларининг эса, ҳаммаси ёлғондан иборат... У отасига сигарета чекишни ташлаганини айтяпти ва ҳолангки, қўлида сигаретани ушлаб чекиб турибди. Ўқишни муваффақиятли тамомлагани, дипломни ҳам олганлигини айтяпти, ҳолбуки у ҳалигача ўқишни битирмаган. Ҳудди шундай бошқа гаплари ҳам қип-қизил ёлғондан иборат. Йигит эса, унга айтилаётган ёлғонларни кўра била туриб ёзяпти ва бир пайтнинг ўзида қаҳ-қаҳа отиб куляпти. Гўёки, бу иш табиий ҳолатдек, гўёки оталарни алдаш оддий ишдек. Бошловчи ҳар гал ўқув масканининг янги янги талабаларининг олдига бориб шу ишларни такрорлаяпти. Ҳеч ким бу ишга қаршилик билдирмаяпти, варақни олиб йиртиб ташламаяпти. Кўрсатув мана шу зайлда жуда ҳам аянчли ва ташвишли ҳолатни намойиш қилмоқда эди.
Наҳотки, ёшларимиз наздида ёлғон шунчалик оддий ҳолатга айланиб қолди, айниқса оталарни алдаш шу даражада арзимас, балки кулгили ишми? Оталар алданмиш, ўғиллар алдамчи бўлдими? Қачон катталар каттадек, кичиклар кичикдек бўлади? Одамлар орасидаги алоқаларнинг бундай тарзда бузилиши, агар вазият ўнгланмас экан, охир оқибат ёмон офат ва балоларга олиб боришидан дарак беради.
Доктор Мустафо Маҳмуд
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Жаннатда юзта даража бор, улар Аллоҳ йўлида жахд қилувчилар учун тайёрлаб қўйилган. Ҳар икки даражанииг ораси осмон билан ерча. Бас, агар Аллоҳдан сўрасангиз, Фирдавсни сўрангиз. Чунки у жаннатнинг энг олий ва баландидир, унинг шифти — Аллоҳнинг Арши. Ўша ердан жаннат дарёлари оқиб чиқади"
(Бухорий ривояти).
Ҳар бир мусулмон уч хил туғёнга кетишдан ҳазир бўлсин!
Бу туғёнга олиб борувчи сўзлар «МЕН», «Меники», «ЎЗИИМНИКИ» сўзларидир. Ушбу уч калима сабабли Иблис, Фиръавн ва Қорунларга бало келган.
Иблис: «Мен ундан (инсондан) яхшиман. Мени оловдан яратгансан, уни эса лойдан яратгансан», деган.
(Сод сураси, 76-оят).
Фиръавн: «Эй қавмим! Миср мулки ва мана бу остимдан оқиб турган анҳорлар меники эмасми?!» деган
(Зухруф сураси, 51-оят).
Қорун: «У менга ўзимдаги илм туфайлигина берилган», деган (Қасас сураси, 78-оят).
Kimgadir ishonishda aldanishni bo'ynigga olib keyin ishon. Ishondingmi, aldanishing muqarrar.
©️Muzdalifa
Оналар_учун | Танқид | Танбеҳ
Лоқайд она ! (Инша Аллоҳ бизни обуначиларимиз орасида бундай лоқайд оналар йўқ деган яхши умиддамиз)
▪️Онанинг фикри-ҳаёли уй, таом ва интернет бўлса - фарзанд қандай қилиб солиҳ бўлсин ⁉️
▪️Она соатлаб ижтимоий тармоқларда ўтириб, боласининг тарбияси учун бир соат ҳам ажратмаса - фарзанд қандай қилиб мўмин бўлсин ⁉️
▪️Она ўз фарзандига ярим бет ҳам Қуръон ёдлатиш салоҳиятига эга бўлмаса - фарзанд қандай қилиб қори(я) бўлсин ⁉️
▪️Она эртаю-кеч янги либос ва тилла-буюм дардида бўлса - фарзанд қандай қилиб фақиҳ бўлсин ⁉️
▪️Она ўз жуфти ҳалолининг ризқига ношукур бўлса - фарзанд қандай қилиб сабрли бўлсин?
▪️Она фарзандига саҳобалар ва уларнинг ҳаёси, тақвоси ҳақида айтиб бермаса - фарзанд қандай қилиб тақволи бўлсин ⁉️
▪️Она ўз фарзандига отани қандай ҳурмат қилишни ўргатмаса - фарзанд қандай қилиб мужоҳид бўлсин ⁉️
▪️Яна “Фарзандим тарбиясини телефон бузди“ дейишлари қандоқ бўлди ⁉️
Тарихнинг машҳур мужоҳид, имому фақиҳларининг барини етук инсоний тарбия кўришида уларнинг оналари асосий роль ўйнаган эди. ✅
Оналар фарзандларини кейинчалик улғайганида кўп пул топадиган қилиб эмас, инсонларга манфаати тегадиган қилиб тарбия қилишар эди. ✅
? Имом Моликнинг онаси
Алия бинт Шориқ ибн Абдураҳмон Асадий фарзандини ёшлигидан устозлар тарбиясига берганди. Кичкина Моликка энг покиза либослар кийдириб, уни олимларнинг ҳузурига олиб борарди.
У фарзандини нафақат ташқи кўринишини, балки тарбияси устида ҳам қаттиқ ҳаракат қиларди. Келажакда Имом Молик Мадинанинг энг катта олими, мазхаб асосчиси бўлиб етишди.
? Имом Шофеъининг онаси
Унинг отаси у чақалоқлигида вафот этади. Унинг тарбияси билан тўлиқ онаси шуғулланади.
Боласи ўқиган ва олган илмини онаси уйда сарҳисоб қилар ва ундан нималарни ўрганганини сўраб, хатоларини тўғирлаб, уйда унга қўшимча таълим берарди.
Келажакда Имом Шофеъи буюк фақиҳ ва катта олим бўлиб етишди.
? Имом Бухорийнинг онаси
Бухорийнинг отаси вафот этгач, отасидан қолган барча мол-мулкни онаси фарзандининг таълим-тарбияси учун сарфлади.
У боласини ёшлигиданоқ ўзи қўлидан етаклаб масжидларга олиб борар, уламоларнинг дарсларига етакларди.
Кундузи унинг тарбияси билан, кечаси эса у учун дуо қилиш билан машғул бўларди.
Бухорийнинг кўзлари ожиз бўлганида онасининг илтижоси сабаб Аллоҳ шифо бергани оламга машҳур воқеа.
Натижада Бухорий уммат учун Қуръондан кейинги энг саҳиҳ китоб - “Саҳиҳул Бухорий“ни қолдирди.
Агар аёллар фарзанд тарбиясига совуққон бўлсалар, уларни умматга хизмат қиладиган қилиб эмас, мол-давлат топишга ўч қилиб тарбиялар экан - уларнинг ҳам, умматнинг ҳам хорлиги якун топмайди!
Зеро,
“Токи улар ўзларини ислоҳ қилмагунларича, Аллоҳ ҳам уларнинг ҳолатини ислоҳ қилмас!“
Балоларни энг кўп даф қиладиган нарса — Аллоҳ таолога яхши гумон билан дуо қилишдир.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Аллоҳ айтади: "Мен бандамнинг Мен ҳақимдаги гумонидаман ва Менга дуо қилганида у билан бирга бўламан" (Муслим ривояти)
Қози Иёз деди: "Банда истиғфор айтса, мағфират қилиниши; тавба қилса, тавбаси қабул бўлиши; дуо қилса, дуоси мустажоб бўлиши; Аллоҳдан кифоя қилишини сўраса, Унинг етарли бўлишидан умид қилиши Аллоҳга яхши гумонда бўлишдир".
Эй фазлу марҳамати кенг Аллоҳ, биз Сендан мағфират, сабот, енгиллик, шифо, чин тавба ва гўзал хотимани умид қилиб сўраймиз!
Реклама👉: @reklamahaqida
Ikkinchi kanalimiz
👇👇👇
https://t.me/+DxCtjcVGjIpkMzQy
👇Мусиқа топувчи бот
@Taronabot
Video yuklovchi bot: @Tele_Save_Bot
Last updated 2 days, 13 hours ago
✅ @Jahon_xabarlari расмий канали
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз 👉 @Murojaatbor_bot
💰 Реклама учун @otash_media_uz
Last updated 1 day, 20 hours ago
Энг оммабоп савдо канали “Vodiy Moshina Bozor” га хуш келибсиз❗️
Эълон бериш учун 👉 @vodiy_admins га ёзинг!
Спамлар учун: t.me/+2GKIybcQDxM0YTk6
Last updated 2 days, 13 hours ago