Зикр аҳлидан сўранг

Description
Канал расмий сайти:
Savollar.islom.uz

islom.uz каналлари:
@Islomuz
@Hazratim_uz
@Fiqh_Uz_kanal
@HilolNashr
@Quranuz_kanali
@wwwIslamUz
@Arabicuz
@BintuSodiq
@Siyrat_uz
@Muslimaatuz
@Hadisislomuz

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!
Advertising
We recommend to visit

⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.

📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot

📈Реклама: @Nurov_N1

Last updated 2 weeks, 1 day ago

🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN

Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK

Last updated 1 month, 2 weeks ago

Ва Эслатинг! Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.
(Зорият сураси 55)

Ақидамиз: Аҳли сунна вал-жамоъа!

Мазҳабимиз: Ҳанафий

Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.

Last updated 2 years, 5 months ago

11 months, 4 weeks ago

НАМОЗНИ ҲАР РАКААТИДА БИСМИЛЛАҲ ДЕЙИШ

@Savollar_kanal 14415-савол

Ассаламу алайкум Устоз! Намозга оид бир иккита савол бор эди. 1. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кечалари намоз ўқиётган маҳалларида қибла томон яни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олд томонларида Оиша розияллоҳу анҳо онамиз уҳлаб ётган ҳолларида ҳам намоз ўқиганлари ҳақида эшитган эдик. Бу ривоятни шарҳсиз ўқиганимизда демак олд томонида киши уҳлаб ётса намоз ўқисак бўлаверар эканда деб ўзимизча ижтиҳод қилиб олд томонда биров уҳласа ҳам ўқир эдик. Кейинчалик Аллоҳ бу ҳадис шарҳини ўқишни ҳам насиб этти шарҳида ва шу ҳадисдан олинган фойдада аёл киши нафл намозда ўз эри олдида ухлаши мумкин дейилган. Савол қуйдагича: биров олд томонида биров уҳлаб ётган бўлса намоз ўқиса бўладими? 2. Бази китобларда намозни ҳар ракаатида Бисмиллаҳ дейиш бу суннат дейилган бази китобларда эса бу амал зикр қилинмаган. Ҳар ракаатда Бисмиллаҳ дейиш суннат амалми? 3. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ишораи саббоба қилганликлари ҳақида ривоятларни келтириб берсангиз. Саволарни ўринсиз берган бўлсам минг бора узр саволни тўлиқ бера олмаслигимиз бу бизнинг нуқсонимиздир.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Бўлади. 
2. Бу масалада ҳанафий мазҳаби уламолари икки хил ижтиҳод қилганлар. Баъзилари ҳар ракъатда бисмиллаҳ айтилади десалар, бошқалари аввалги ракъатда айтилгани етади деганлар.
3. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намозда ўтирсалар, ўнг кафтларини ўнг сонларига қўяр, панжаларини тугиб бош бормоқ ёнидаги бармоқлари билан ишора қилар эдилар. Чап кафтларини чап сонларига қўяр эдилар».Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.«Сунан» эгалари ривоятида: «Пайғамар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон аввалги икки ракъатда ўтирсалар, худди қизиган тошларнинг устида ўтиргандек ўтирар эдилар», дейилган.Шарҳ:Ушбу ҳадиси шарифда ташаҳҳудда ўтириш ва унда қилинадиган ишлар ҳақида сўз кетмоқда.1. Ташаҳҳудда ўтирганда ўнг кафтни ўнг сонга, чап кафтни чап сонга қўйиб ўтириш. Панжаларни қиблага қаратиб ўтириш.2. Панжаларни тугиб, бош бормоқ ёнидаги-кўрсатгич-бармоқ ила ишора қилиш. Ўша бармоқни арабчада «саббоба» дейилади. Шунинг учун, ташаҳҳудда қилинадиган ишорани ҳам «ишораи саббоба» дейилади. «Ишораи саббоба» ташаҳҳудда «Ашҳаду аан лаа илаҳа» деганда «Лаа илаҳа»ни айтаётганда кўрсатгич бармоқни юқорига кўтариш ва «Иллаллоҳу»ни айтганда тушириш билан бўлади. Ўша бармоқни кўтаришда бошқа бармоқларни йиғиб олинади. Баъзилар ушбу ривоятдаги «панжаларини тугиб», деганини ташаҳҳудга ўтиришда тугиб ўтиради, деб тушунганлар. Шунинг учун аввалдан қўлларини муштга ўхшатиб ўтиришади ва «Лаа илаҳа»га келганда кўрсатгич бармоқларини юқорига кўтаришади. Тугмасдан бармоқларни оддий ҳолатда қиблага қаратиб учларини тиззага етказиб ўтириш кўпроқ маъқул бўлган.«Саббоба» сўкиш деганидир. Бинобарин, «ишораи саббоба» - сўкиш ишораси бўлади. Ташаҳҳудда «Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳу»нинг «Лаа илаҳа»сида кўрсатгич бармоқни кўтариш шайтонни сўкиш бўлади. «Ишораи саббоба»ни қилиб бармоқни тушириш Шайтонни темир қамчи билан уришдек гап, дейилади. Ишорани қилгандан сўнг, намоз тамом бўлгунча ўша бармоққа қараб турилади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

➡️ Каналга уланиш

11 months, 4 weeks ago

МУҲАММАД ИСМИНИ ТАЖВИДГА МУВОФИҚ АЙТИЛАДИМИ

@Savollar_kanal 14414-савол

Ассалому алайкум! Жиянимнинг исми Муҳаммад бази устозлар Муҳаммадни чақирётганда исмидаги оҳирги ҳарфи ъъдалъъни қалқала қилиб чақириш керак дейишмоқда, шу фикрлари тўғрими қалқала қилиб чақиришимиз керакми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бунақа гап йўқ, бу Қуръон қироати эмас қалқала қиладиган. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш

11 months, 4 weeks ago

КАЪБА АТРОФИДАГИ ХАРАКАТ

@Savollar_kanal 14413-савол

Ассалому алайкум! хазрат. Сизга бир нечта саволларим бор эди. 1. Ўғлимга Билол деб исм қўйган эдим, шу исм маъносини бир жойда « Уч кунлик ой» деб ўқиган эдим, шу тўғрими? 2. Маълумки хаж давомида шайтонга тош отиш маросими бор. Эшитишимча шу тошлар тушган чуқурча тошлардан тозаланмас эмиш. Кимнинг хаж ибодати қабул бўлган бўлса шу инсоннинг тоши Аллоҳ хузирига кўтарилар экан, кўтарилмай қолган тошлар эса хажи қабул бўлмаганларники экан. Шу тўғрими? 3. Каъба атрофидаги харакат Иброхим халилуллох давридан бери тўхтамаган экан, шу тўғрими? Хазрат, албатта, Аллоҳ хар нарсага қодир зот. Менинг бу нарсалар бўлишига шубхам йўқ, лекин ростми ёлғонми билиб қўмоқчиман. Эртага бировга айтиб берганимизда ёлғон гапни айтиб бермайлик деган маънода сўрамоқдаман.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Уч кунлик ой «Ҳилол» Билол эмас. 
2. Нотўғри. 
3. Тўғри.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

➡️ Каналга уланиш

1 year, 1 month ago

ЛЎЛИЛАР БИЛАН МУОМАЛА, ҚАБР ОЛДИДАН ЎТИШ

@Savollar_kanal 14210-савол

Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари сизга Аллоҳнинг раҳматини тилаб (иншааллоҳ бизга ҳам) баъзи бир нарсалар ҳақида сўрамоқчийдим.1. Аввало лўли миллати ҳақида. Бизга маълум, улар ҳар қанча ишга яроқли бўлишмасин тиланчилик билан кун кўришади. Уларнинг шу ҳолати ва уларнинг келиб чиқиши, уларга қиз бериш ва олиш ҳақида билмоқчи эдим.2. Қабристонлар олдидан ўтилаётганда кўпчилик қўл кўтариб дуо қилишаётганини кўраман, бу қанчалик тўғри? Жавобларингиз учун Аллоҳдан сизга унинг ризолигини сўрайман.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Биз миллатларнинг тарихи билан шуғулланмаймиз. Агар сиз айтган кишилар мусулмон бўлсалар, уларга билан никоҳ алоқаси жоиз. 2. Бундай дуо яхши.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

➡️ Каналга уланиш

1 year, 1 month ago

ОНЛИНЕ САВДОДА РАСМДАН ФАРҚИ

@Savollar_kanal 14209-савол

Ассалому алайкум! Телеграмда аёллар кийими савдоси билан шуғулланаман. Тайёр кийимларни расмга тушириб ўз каналимга қояман ва сотаман. Вақт ўтиши билан маҳсулатда сифати аввалгисидан фарқ қилмаган лекин кўриниши озгина фарқ қиладиган замоги ёки тумачаси расмдагидан бошқа қойиб ишлаб чиқарилади. Бунинг сабаби кўпроқ фойда олиш эмас, балким оша замокни бозордан топа олмайди ёки уни ўрнига бошқа замоклар қолган бўлади. Шу ўзгарган маҳсулотларни харидорларга ҳар гал айтиб сотишим шартми, ҳар гал шу қисми ўзгарган деб айтавермасам анча вақт тежалади.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳар сафар янги маълумот қўйиб сотинг. Чунки бу харидор билан сизнинг орангизда кейинчалик келишмовчилик туғилишига сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек сиз расмда кўрсатганингиздек бўлмаса, харидор қайтариб беришга ҳаққи бор. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш

1 year, 1 month ago

ИЛМ ИЗЛАБ

@Savollar_kanal 14208-савол

Ассаламу алайкум ҳазрат, устоз! Аллоҳ сиздан, аҳли оилангиздан ва барча мусулмонлардан рози бўлсин. Саволлар: 1. Бехуда нарсаларга ғазабланиш, кўп ва бехуда гапириш каби салбий хислатлардан қутилиш йўлини ўргатсангиз. 2. Намозни янги бошлаган одамлар хам Ҳадис ва Ҳаёт 5 жуъзда келтирилган: "витрни хуфтондан кейин ухлашдан олдин ўқиган авфзал" деган маънодаги фатвога амал қилса дурустми?

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
?
savollar.islom.uz/s/675

Манба

➡️ Каналга уланиш

1 year, 2 months ago

ҲАССА ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 13906-савол

Ассалому алайкум шайҳ ҳазратлари! Сиздан бир нарсани сўрамоқчи эдим. Маълумки имомларимиз жума намозида хутба қилаётганда қўлларига ҳасса ушлаб оладилар. Бу нарса пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари экан. Саволим бунинг асл сабаби нима. Эштишимизга қараганда Росулуллоҳ даврларида динга одамларни таёқ билан уриб киргизишган экан. Шу ҳақда бизга маълумот берсангиз. Билмаганларимизни сиздек зотдан сўраш имконини берган Оллоҳга бе ҳисоб шукурлар бўлсин.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Одамларни динга таёқ билан уриб киритган деганлар дин душманларидир.Фиқҳ китобларимизда сиз сўраган масала ҳақида қуйидагилар айтилган:«Хатибнинг хутба давомида чап қўлидаги асо, камон ёки қиличга суяниб туриши суннатдир.Абу Довуд ал-Ҳакам ибн Ҳазан розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда қуйидагилар айтилади:«Набий саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига ҳайъат ила бордим. У зот билан жумада ҳозир бўлдик. У зот қилич, камон ёки асога суяниб қисқа хутба қилдилар».Мазкур нарсаларга суяниш хатибга яхши имкон яратади. У ўнг қўлини минбарга суяб туради.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

➡️ Каналга уланиш

1 year, 2 months ago

ТАЛОҚ ОЛМАСДАН БОШҚАГА ТЕГИШ

@Savollar_kanal 13905-савол

Ассалому алайкум! Мен биринчи турмушимдан қонуний ажирашганман лекин собиқ турмуш ўртоғим талоқ деган гап айтмаган. Орадан бир йил ўтиб бошқа инсонга турмушга чикдим, собиқ турмуш ўртоғим хам бошқа аёлга уйланган. Хозирги никохим харом хисобланадими, биринчи турмушимдан талоқ олишим керакми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Талоқ ёки талоққа далолат қиладиган бирорта ҳам сўз айтилмаган бўлса, сиз ҳали ҳам шаръан ўша одамнинг никоҳидасиз. Иккинчи ўқилган никоҳингиз боғланмаган ва ораларингиздаги барча ишлар зино бўлмоқда. Агар ажраши вақтида талоққа далолат қиладиган гаплар бўлган бўлса ва орада иддангизни ҳам тугатган бўлсангиз кейинги никоҳ жоиз. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш

1 year, 2 months ago

НАФЛ НОМОЗИ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 13904-савол

Ассалому алайкум! Авваломбор Оллоҳ сизларга мададкор бўлсин. Илтимос менга нафл номози ва уни қандай ўқиш ҳақида маълумот берсангиз . Мен нафл номози ўқимоқчиман лекин уни тўлиқ тартибини ҳеч билолмаябман. Жавобингиз учун олдиндан рахмат сизга .

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Фарз, вожиб ва суннат намозлардан бошқа намозлар нафлдир. Уларни худди бошқа намозларни ўқигандек, ўқилади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

➡️ Каналга уланиш

1 year, 4 months ago

ИККИ САЖДА ЎРТАСИДА ВА ИККИНЧИ САЖДАДАН СЎНГ БИР ОЗ ЎТИРИШ...

@Savollar_kanal 13642-савол

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!Мени саволларимга жавоб берганингиз учун сизга аввалдан раҳмат. 1. Агар аёлнинг эри она шаъни билан ўз аёлини сўкса талоқ тушадими?2. Намоз ҳақида саволим: эшитдимки намозда саждага кетишдан аввал бир оз ўтирилади (икки сажда ўртасида бироз ўтириш кераклигини билардим) саждадан тураётганда ҳам бир оз ўтирилиб кейин қиёмга турилади деб шу масалада ойдинликни сўрайман.3. Таҳорат қилишдан аввалги мустаҳаб амали учун сув билан ювиш шартлими ёки кесак, қоғоз, латта б-н мустаҳаб қилиш сувга қодир бўлса ўрнига ўтадими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 2. Бу истироқат ўтириши, деб номланган ўтиришдир. Унда иккинчи саждадан бош кўтаргандан кейин бирдан туриб кетмай, олдин бир ўтириб олиб, кейин турилади. Буни Шофеъий ва Ҳанбалий мазҳаблари қабул қилган. Бошқалар ўзга ҳадисларда келмагани учун қабул қилмаганлар. Демак, Ҳанафий ва Моликийлар истироҳат ўтириши йўқ.
3. Бу саволга жавоб берилган. Сув билан ювиш шарт эмас.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

➡️ Каналга уланиш

We recommend to visit

⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.

📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot

📈Реклама: @Nurov_N1

Last updated 2 weeks, 1 day ago

🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN

Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK

Last updated 1 month, 2 weeks ago

Ва Эслатинг! Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.
(Зорият сураси 55)

Ақидамиз: Аҳли сунна вал-жамоъа!

Мазҳабимиз: Ҳанафий

Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.

Last updated 2 years, 5 months ago