Anif

Description
Advertising
Tags
We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

🧑‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama👉 @activus_reclama

Last updated 6 days, 8 hours ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 1 week ago

1 month, 1 week ago
Anif
1 month, 1 week ago
Anif
1 month, 1 week ago
Anif
4 months, 1 week ago

Kadınların payı daha çok cehennemde
Gökyüzünden gelmiş ilâhî yargı
Bin yıllar boyunca silmek zor.

Validemizin karnındeyken
Omuzumuza bırakıldı hâlâ
Gerçekleşmeyen günahların sayısı.

Doğduğunda babanın gözünde yansıyordu:
"Bir pehlivan beklemiştim ya!
Güçlü ve mühümü günahsız."

Annen aciz fısıldıyor :
"Keşke erkek olsaydın"
Yaşayacaktın benden iyice.

Gelecek suçlulara
Izin verilmez:
Konuşmaya,
Şarkı söylemeye
Düşünmeye ve
Hatta gülmeye.

Seni günahtan kurtarıyor
Hareketsizlik ve susmak
İtaat ve boynunu eğmek.

Yeryüzunde yaratma kendine cennet
Cünkü kadın olduğun için
Cevap vermen gerek Kıyamet Günü.

Doğurma kendin gibi cehennemlik kadınları
Onlar çabalıyor sonuçta
Parçalamak için
Ezeli yasakları.

Olsaydı eğer başka bir alem
Şüphesiz kadınlar Yeryüzünden
Kovulurdu bir zamanlar.

Anif

Turkchaga Ruxsora Nur tarjimasi

5 months, 3 weeks ago

Келажакка қилган энг катта инъомингиз
туғмаслик ва туғдирмаслик
бўлажак болаларни
ташламаслик ҳаётнинг
аччиқ тахир дошқозонига
аёвсиз механизмга ясаб берманг
митти ожиз мурватлар
унинг борлиги зотан аҳамиятсиз
сизнинг мавжудлигингиз каби

Бебахтлар кўпайтирарар
ўзлари каби бахтиқароларни
ва мўлтираб тикилар кўзларига
сенга нима бероламан деб
ўзим маҳрум жами нарсани
тортиқ этоламанми деб
худо жон, мен қон бердим
шафқат билмас ҳаёт не берар
башорат ҳам қилолмам сира

Улғайгани сари қамраб олади
яшаш даҳшати ўлик руҳини
шавқсиз нигоҳларда акс этар
туғилмаслик ҳақдаги орзу
нега дунёга келтирдинг, она
ота, ўлим сўнгги чорами —
тилдан чиқмай кўмар саволин
сўнг яхшилик қилар ўз боласига:
туғмас уни, туғдирмас уни.

Аниф

@Anif_poetry

6 months, 4 weeks ago

Болам,
сени дунёга келтирдим –
азалдан аёл зотин иши шу эди
лекин бил
манфаат учун туғмадим сени
бу абгор жамият учун туғмадим сени
бешигингни тебратганимда истадим
ўзлигингни топишинг керак
бошқа кўплаб оналар каби
кексайганимда менга қара
мени боқ, мени кўнглимни ол
менинг хизматимда бўл
деган истаклар менда йўқ эди
ўзингни менинг олдимда
сира қарздорман деб ҳисоблама
ҳаққингни адо қилолмайман деб
ўзингга ўзинг босим қилма
мен розиман токи виждонинг тирик бўлса
токи бир умр изласанг ўзингни
йўлингни, ўйингни, сийратингни
кечир, беғам-беташвиш яша демайман
зотан излаш – бу изтиробдир
қотиб қолмасин қалбинг ва руҳинг
қаерда бўлсанг ҳам
ким билан бўлсанг ҳам
сени яхши кўраман
ўзинг севган касбни тут
ўзинг севган инсон билан оила қур
истасанг ёлғиз яша
муҳими рози қил ўзингни
дунёнинг у четида бўлсанг ҳам
қалбимда бўласан

ўғлим,
истамайман йиллар ўтиб
кекса бир кампирнинг қошида
мажбуриятларингни бажаришинг
истамаган ишинг билан банд бўлишинг
истамаган одаминг билан яшашинг
ва уларни ташлаб кетолмаслигинг
боши берк кўчада қолиб кетишинг
ҳамиша ёдда тут: бир марта туғиласан
сени қайта туғмайман
сен қуруқ вужуддан иборат эмассан
сарсон руҳинг топ
изтироблар улғайтиради
қувончлар татийди шунда 
нима учун туғилганингни англа
сендан из қолсин дунёда
майли, у энг яхши ўғил дейишмас
одамлар ҳеч қачон ҳеч кимдан
рози бўлган эмас барибир

қизим,
менинг яшалмаган умрим сен учун
мен етмаган эрк сен учун
мен ташна бўлган озодликни туй
мен етиб бора олмаган маконларни кўр
ҳеч кимга сиғинма
сиғинди бўлма
занжирбанд қилишларига йўл қўйма
ҳисларингни тушунмасалар
қадрингни билмасалар
ундай жойдан кет
кетаркансан ўйлама онамнинг
отамнинг кўзига қандай қарайман
ўйлама сираям одамлар нима дейди деб
ахир сен ҳам қачондир туғишинг керак
эркин ва озод инсон туғилсин сендан
тирик экансан, ўзингдан рози яша
қачондир тарк этаман сени
шунда фақат ўзингга суян
ўзингдан мадад ол
қабрлар оралаб излама мени
қалбингда бўламан
болам.

Аниф

7 months, 3 weeks ago

Олис йўлга чиқишдан олдин
Дунёдаги энг аҳмоқ одамдан
Ҳаётнинг маъносин сўрасанг
Билмайман дейди елкасин қисиб
Дунёдаги энг доно одамдан
Сўрасанг умрнинг моҳиятини
Гарчи ранжитиш истамасада
Билмайман дейди у жилмайиб

Сен билишни истадинг...
Сиғиниб кўрдинг динга
Бағишладинг ўзинг ижодга
Тунлар қилдинг ибодат
Таскинлар изладинг йўлингда
Учраган ҳар нарса, ҳар кимдан
Китобдаги қаҳрамонларга
Қилдинг тақлид, лек улардек
Учрамади одам жамиятда
Идеаллар ўлди...
Танишга, англашга бўлган
Шавқинг сўнди тобора
Беркиндинг ўз қобиғингга
Узилиш истадинг оламдан
Маъносизлик эза бошлади
Оғир эди ҳечликнинг юки

Ҳеч нимани билмасдинг бошда
Охирда ҳам била олмадинг
Билмасликдан бошланган умр
Билмаслик-ла етар якунга
Бир хил икки сўз орасида сен -
Қанча оғриқ, қанча изтироб
Қанча лаззат, қанча муҳаббат
Ҳисларини кўрасан тотиб
Хориган-толган руҳинг ва танинг
Қайтмоқ истайсан йўлнинг бошига
Аввалдаги билмаслик эди осонроқ
Охирдаги билмаслик татирди аччиқ

Аниф

We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

🧑‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama👉 @activus_reclama

Last updated 6 days, 8 hours ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 1 week ago