Дангаса продюсер & сунъий интеллект

Description
Онлайнда маркетинг, продюсерлик. Завқланиб сотиш. Даромадни ошириш.

Сотадиган маркетинг, вебинарсиз сотиш, маркетингда сунъий интеллект— хаммаси шу ерда. Закрепдаги постни ўқинг



Мурожаатлар бўлса @otabektmuz_bot
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 weeks, 1 day ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 1 day, 3 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 day, 20 hours ago

6 дней, 13 часов назад
1 неделя, 1 день назад

Мени яна блоклашди 😂

Хейт қиладиганларни блок қилса тўғри тушунаман. Лекин тўғри савол бўлса, блоклаш нимага далолат қилади?

Бозорни кузатиб тураман. Запусклар. Ва хоказо.

Кечами, бугунми, запуск бўйича прогрев бошлаган бир каналда коммент қолдирдим.

Чунки одамларга аниқ бўлмаган нарсани беришса, тўғри фикрни билдиришга харакат қиламан. Хейтсиз.

Тушуняпман, харизма хақида гапириб бу одам конкурентлардан ажралиб чиқаман деяпди.

Ноёб таклиф қиляпди. Энди бутун прогрев зўр сотишинг учун "харизманг" бўлиши керак деган нарса атрофида бўляпди.

Аввал экспертларга сотув қилиш учун "шахсий бренд" қилиш керак дейишган.

Қилаётган ишимда доказать қиляпман — сотувларда на харизма, на шахсий бренд хал қилувчи омил эмас.

Булар бўлмаса хам ўзингизни яхши хис қилиб, сотув қила оласиз.

Бунинг учун эса битта нарса керак. У харизма хам, шахсий бренд хам эмас.

Харизма оммавий сотувларда буст беради. Яъни сотувлар кўпроқ бўлишини таъминлаши мумкин.

Шахсий бренд эса узоқ муддатли ишлашда қўл келади.

Улар бўлмаса хам чёткий сотувлар бўляпди. Ўзимдан мисол келтирмай.

АҚШ - да бир зўр копирайтер аёл бор. Ишлаб чиқган матни 10 йилдан буён ўзгармаган. Лекин ўша сайт шунча вақтдан бери 2500 доллар турадиган спорт тренажёрини сотиб келади.

Бошқа жойларда худди шу тренажёрдан 100 долларга фойдаланиш мумкин.

Бу аёлни қилган асосий иши — мақсадли аудиторияни микроскоп остида ўрганиб чиққанлиги.

Мижозларини уларни ўзларидан хам зўр билади.

У битта нарсани аниқлаган — одамлар унга нима учун пул тўлашга тайёрлигини. Шу нарсани ишлатиб, мени умуман танимаган бозорда нормально пул турадиган консультациямни, бошқа ишимни сотяпман.

Матнда на харизма, на шахсий брендга ишланмаган. Просто сотувчи матн. Но мижозни юрагига урган. Уни тинчини йўқотиб қўйган.

Сотиб олмаса ачишадиган қилиб қўйган. Шунинг учун халигача ишлаб келяпди.

Ўзимга келсак, харизмамни намойиш қилмаганман. Шахсий брендим тем более йўқ.

Нимага мижозларим менга пул тўлашяпди?

Чунки улар умуман олганда нима учун, қайси муаммоларини қандай ечимлари учун пул тўлашга тайёр эканини билиб олганман.

Кейинги қадам эса бу нарсани аудиториямга ёқадиган қилиб кўрсатиб беряпман.

Демак, сизни хам ёки харизмангиз, ёки шахсий брендингиз бўлмаса, бемалол сотувлар қилишингиз мумкин. Йўлини юқорида ёздим.

Инстаграм юритмайман. Охирги маротаба қачон сторис қўйганим эсимда йўқ.

Лекин кунига ўзими мавзуимда албатта битта контент бирлик бераман. Ора орада бир кун пропуск бўлади.

Бу ишимни январ ойини бошида бошлаган эдим. Ўшанда каналимда 100 та одам бор эди. Хозиргача 1000 та қўшилибди.

Бир мавзуда аудиториянгизга қизиқарли, фойдали контент бериб борсангиз, у учун ишончли одамга айланаверасиз.

Чунки билими, махорати бўлмаган одам бир мавзуда кўп нарса бера олмайди. Аудиториянгиз билан мана шундай ишлаш унинг зехнига "бу ўз ишининг устаси" деган фикрни, тўхтамни ўрнатади.

Харизмангиз, шахсий брендингиз бўлмаса хам. Кунига сторисларда, рилсларда бир нималарни бермасангиз хам.

Сиз учун бу тўхтамларни "остин устун қилиш" бўлиши мумкин. Лекин асли хам шундай.

Халиги канал эгасининг ўрнида бўлганимда, комментимни скриншот қилиб, унга раддия берар эдим.

Каналда. Комментни "delete" қилмасдан.

Шундай қиламан хам. Юқорида мисоллари бор.

Мана шу дахшат прогрев бўлади. Мухолиф чиққан фикрга адекват, асослаб жавоб бериш.

Комментни удалить қилиб, ёзган одамни блоклаш эса бошқа нарсага далолат қилади. Нимага далолат қилиши хақида хулоса чиқаришни ўзингизга қолдираман.

Яна ғийбатга ўхшаш нарса бўлиб қолмасин.

Энди, қоидам бўйича, сизга ниманидир таклифини қилишим керак. Сотув таклифимни. Қоидам шу 😅.

Агар сиз хам доимий контент бериб, харизмангиз, шахсий брендингиз бўлмаса хам сотувлар қилишни истасангиз, «Матнларнинг 10 турлари» қўлланмам сизга нормально кўмак бўлади.

Жиддий хамкасбларимни бир нечтаси қўлланмани олиб ижобий фикрлар билдиришди.

Нархи 57 минг сўм хали хам. Доступ доимийга.

Оламан десангиз пастдаги тугмани босинг. Бот нима қилишни айтади.

Отабек "шахсий бренди йўқ, харизма учун блокланган" Матбабаев 😉

© @matbabaev_marketing

Олиш учун босиладиган тугма 👇

1 неделя, 4 дня назад

Обуначиларни бепул йиғишни ўргатаман

Камида 1000 обуначини каналингизга бепул олиб келишни услублари хақида гаплашамиз.

Интернетда, рекламаларда мана шундай рекламаларни, офферларни, чек листларни кўриб қоласиз.

Бу ерда диққатни "1000" ва "Бепул" сўзлари ўғирлайди.

Бундай таклифлар кўп бўлгани учун, зехнимизга мана шундай тўхтам ўрнашиб қолган. Бепулга обуначиларни йиғса бўлади деган.

Аслидачи? Постда кўриб чиқамиз.

Бир нечта шартли бепул услублар бор.

1. Биринчи 200 та одамни каналга бепулга қўша оласиз.

Контактларингиздаги одамларни. Қачондир контактингизга тушиб қолганларни. Лекин бу қўшиш кўпроқ рақамни ўстиради. Сифатни эмас.

Чунки каналлар кўп. Танишингиз бўлса хам, керакли бўлмаса, чиқиб кетишади. Ўзимда шундай бўлган.

2. ВП деган нарса бор. Взаимопиар. Лекин сизга керакли каналлар, обуначингиз кам бўлса, сизни рекламангизни ўзига қўймайди. Чунки сиз хам уникини қўйиб беришингиз керак. Аламашинув тенг бўлиши керак.

3. Комментлаш. Бошқа каналларда яхши, аққли комментлар қолдириб юриш. Комментларингизни ўқиган одамлар ёқтириб қолса, профилизда қўйилган канализга обуна бўлишади (деган фикр бор).

Ўзим хам қилиб кўрганман 😅. Каналлар эгалари бан қилишган мани. Хеч ким, хатто сиз хам каналингизда кимдир ақллилик қилишини жаа ёқтирвормайсиз.

Бан хақида кўп мурожаатлар бўлса, умуман хамма нарсангизни, хатто каналингизни йўқотасиз. Телеграм блоклайди.

Бунга анча вақт кетишини хам хисобга олиб қўйинг. Вақт бу пул, бой берилган имкониятлар.

4. Спам. Ўзингиз ўтирган қандайдир чатлардаги одамларни личкаларига таклиф юбориш. Бегона одамга бир нима ёзиб бан бўлганмисиз? Мени бошимдан ўтган.

Янги аккаунтлар очиб қилиш мумкинку дейсиз. Лекин бу хам пул. Уже бепул бўлмайди.

Шунинг учун айтаман, бепул, органик, ўз ўзидан каналим ўсиб кетади дейиш бу почти бўлмайдиган нарса. Албатта керакли одамларни, мижозларни жалб қиламан десангиз.

Оддий мисол: машхур психолог бор, "Зирапча" проектидан танилиб кетган. Тахлил қилганимда, Фейсбукни ўзида камида 60 та рекламасини кўрдим.

Ўша одам хам, машхур бўлишига қарамасдан, мижоз йиғишга пул сарфлаяпди. Чунки рақобат кучли эканини, одамлар аввалгидай ўзидан ўзи келиб қолмаслигини яхши билади.

Бу гапларни сизга нимага ёздим?

Пуллик реклама юргазиб, каналимга керакли одамларни олиб келиш бўйича бир услубни ишлатяпман.

Биринчидан, тўғри ва арзон реклама қилиш йўлини топганим учун, Фейсбук таргетидан кўра обуначиларим бир неча баробар арзонроқ келяпди.

Иккинчидан, воронка қилганим боис, рекламага сарф қилган пулларим ўзи билан ўзи қайтиб келяпди.

Учинчидан, хохлаган каналимга рекламани қўя оляпман.

Бепулдан одам йиғаман деб юрган бўлишингиз мумкин. Бунга жуда кўп вақтингиз кетади. Ва аниқ натижа бўлишини хеч ким гарантия бермайди.

Мен сизга хохлаган жойингизга рекламангизни қўйиб, мижоз бўладиган одамларни олиб келишни ўргата оламан.

Хохлаган йўналишда. Тўғри. Бу рекламани бошлаш учун озгина маблағ керак бўлади. Рекламани бошлаб олиш учун.

Зато мижоз бўладиган обуначилар, рақобатчиларингиз каналларида рекламангизни кўрсатиш, кам маблағ билан бошлаб тез суъратларда ўсиш йўлини билиб оласиз.

Не только билиб оласиз. Тахминан 1 хафта давом этадиган интенсив амалиётда шундай рекламани бошлаб, обуначиларингизни кўпайтиришни бошлайсиз.

Бу услубни қўллаб, обуначиларим кўпайишини, реклама сарфларим қайтаётганини кузатиб хурсанд бўлганимни тасаввур қилсангиз эди!

Сизга хам шундай натижалар керак бўлса, интенсивимга мархамат.

Анча одам рўйхатдан ўтди. Хаммани оломаслигим мумкин. Чунки биринчи потокчам қайта алоқа билан бўлади. Ишим кўп бўлгани учун кўп одам олмайман.

Сабаби бир нечта лойихам бор хозир.

Так что улгуриб қолинг. Пастдаги тугмани босиб рўйхатдан ўтинг. Алоқага чиқиб хаммасини тушунтираман.

Отабек "бепул нарсалар аввалгидай ишламаяпди" Матбабаев

© @matbabaev_marketing

Имконият пастдаги тугмада 👇

3 месяца назад

Фейсбукда рақобатчиларни кузатиш

Маркетингни ажралмас жихати — рақобатчиларни кузатиш, тахлил қилиб бориш.

Фейсбук орқали рақобатчиларни рекламаларини кузатиб ўрганиб бориш бўйича дарс тайёрладим. Деярли 6 дақиқа холос.

Дарсни олиш учун пастдаги хаволадан ўтинг, инстаграм профилимдаги рилсни кўринг ва ана шу дарсга эга бўлинг.

Пастдаги хавола бўйича ўтинг ??

https://www.instagram.com/reel/C_BCr9ZNIZU/?utm_source=ig_web_copy_link&igsh=MzRlODBiNWFlZA==

Отабек "рақобатчилардан хам анча нарса ўрганса бўлади" Матбабаев ?

© @matbabaev_marketing

3 месяца назад

“Волк с Уолл-Стрит” киносини кўрганмисиз? Пастдаги лавхани кўринг.

Эртага Джордан Белфортни услуби хақида озгина ёзаман. Плюс минусларни...

3 месяца, 1 неделя назад

Пул келтирадиган оддий воронка

Сотувларда муаммо бўлса, нимадан бошлашни билмаётган бўлсангиз, шу ишни қилишдан бошланг.

Хар доим қандайдир қўшимча планингиз, режангиз бўлиши керак.

Маркетингни кўпчилик ўргатяпди. Лекин у билиммлар қанчалик натижа беради? Айнан сизда?

Бугунни ўзида бир нечта реклама келди. Шахсий брендизи ривожлантиринг, ман ёрдам бераман деб.

Гапни пўсткалласи, шахсий брендга эга бўлмасдан хам бемалол сотувлар қилсангиз бўлади.

Сизга бунда мижоз йўли ишланган воронка керак. Уни қандай ишлашни билмаяпсизми?

Сиз учун оддий воронка қуриш бўйича қўлланма тайёрладим. Уни йўлга қўйиб, одиий йўл билан сотувлар қила оласиз.

Битта шарти — у фақат каналим обуначилари учун.

Оддий воронка схемасини олиб, сотувларингизда қўллашни бошлаш учун пастдаги кўк рангдаги ёзувни босинг ?

Оддий воронка қўлланмасини олиш

Отабек "шахсий бренд қилмасдан сотинг" Матбабаев

© @matbabaev_marketing

3 месяца, 1 неделя назад

Сериаллар нимага керак?

Бир тузукроқ алюмин сим топдингиз. Унга антенна кабелини уладиз. Оддийроқ телевизорингиз бўлса хам, антенна жойига ўша кабелни суқасизда.

Ана сизга ойнаи жахон.

Телевизорда кўнглингиз кусаган нарсани топасиз. Илм фан, вақти чоғлиқ. Нон стоп мусиқа ва клиплар.

Сериалларни айтмайсизми?

Улар бизда хозир жуда хам ривожланди. Қайси каналга қараманг, хилини топасиз. Туркча, корейсча, ўзбек сериаллари.

Тангани нариги, кўринмайдиган тарафига бир қарайликчи, нима бор экан?

Очиғи, битта сериални съёмка қилишга қанча пул кетишини билмайман. Ўзимизникиларга бўлмади деганда юзлаб миллионлар сарфланади, ундан хам кўпроқ десам адашмайман.

Телеканаллар уларни фалон пулга сотиб олишади. Ёки ўзлари шунча пулга съёмка қилишади.

Лекин биз битта антенна ва телевизор воситасида уларни деярли бепулга кўрамиз, шундайми?

Бу маркетинг услуб. Пул тўламаган нарсангизда сиз махсулотсиз. Ёқадими бу сизга ёки йўқми — асли шу.

Чунки Гугл каби катта тизим аслида нима деб ўйлайсиз?

Керакли маълумотларни излаш учун ишлаб чиқилган платформа деб айтишингиз аниқ. Лекни аслида эса Гугл гигант реклама платформаси.

Youtube бу видеохостинг дейишингиз мумкин. Лекин аслида у хам гигант реклама платформаси.

Фейсбукчи? Сиз уни ижтимоий тармоқ деб ўйлайсиз. Аслида у хам жуда кучли наворотларга эга реклама платформаси. Бу маркетинг сохасида юрган одамларни кўпчилигига аён.

Хўп, бу нарсаларни нимага айтиб беряпман? Сериалларни бунга нима алоқаси бор?

ТВ каналларни хам энг асосий жихати — ОАВ бўлиш билан биргаликда — реклама платформаси вазифасини бажариш.

ТВ каналлар томонидан сотиб олинадиган сериаллар эса бизни диққатимизга алмашинадиган валюта. Улардан — сериал, сиздан эса — диққат эътибор.

Бу принцип тез - тез қайтариб бизга кўрсатиладиган рекламаларда ўз ифодасини топади.

Бу принципни сиз хам яхшигина самара билан қўллашингиз мумкин.

Бунинг учун эса сизга хар куни биттадан серия ўрнида бериб бориладигаан контент бирликлар керак бўлади.

Сизда "контент бирликлар маънолари бир бирига боғлиқ бўлиши керакку" деган савол чиқиши мумкин.

Бунга мен йўқ, алохида, ситком, яъни хар бир серияда якунланадиган контент берсангиз хам бўлади дейман.

Фақат сизга контент нима хақида ва қандай структурада бўлиши бўйича йўлланма керак бўлиб қолиши мумкин.

Именно шу жойида "Постларни 10 та турлари" қўлланмамга диққатингизни қаратмоқчиман.

Унинг воситасида аудиториянгизга хар куни қизиқарли ва сотадиган контент бирликларини қийналмасдан ишлаб чиқа оласиз.

Чунки қўлланмада 10 хил турдаги контент бирликларини ишлаб чиқиш бўйича ғоялар ва аниқ структуралар берилган.

Нархи ўша ўша. Атиги 57 минг сўм.

Оламан деганлар бўлса, @otabektmuz_bot га "10" рақамини ёзинг.

Отабек "мана сериаллар нима учун керак" Матбабаев

© @matbabaev_marketing

3 месяца, 2 недели назад
3 месяца, 2 недели назад

Кофе ва мижоз йўли

Тасаввур қилинг: шахар марказида жойлашган қахвахона эгасисиз. Хар куни эратлаб уйқусираган офис ишчилари кофеин "дозасини" олиш учун кафеингизга киришини гувохи бўласиз.

Кунлардан бир кун эса бу жараённи мижоз кўзи билан кўрмоқчи бўласиз.

Бундан нима чиқар экан?

Гўзалхон - минглаб офис ишчиларига ўхшаган бир ишчи. Хар куни кахвахонангиз олдидан ўтадику, лекин унга кирмайди.

1. Англашлик.

Кунлардан бир кун Гўзалхон кахвахона кириши устига ўрнатилган баннерга кўзи тушади: "Биринчи кофе совға!". Сиз уни диққатини тортиб олдингиз.

2. Танишиш ва солиштириш.

Эртасига Гўзалхон кахвангизни татиб кўришга қарор қилади. Бариста унга сизни ноёб латте турдаги кахвангизни таклиф қилади.

3. Конверсия: қизиқишдан мижоз даражасига ўтиш

Гўзалхон кахвани заказ қилди ва қахвангизни татиб кўрди. У кахвани маззали эканидан хайрон қолди.

4. Мойиллик.

Энди Гўзалхон қахвахонингиздан хар куни эрталаб қахва олиб ичадиган бўлди. Хатто бирга ишлайдиганларга хам сизни кафеингиз хақида айтиб берди.

5. Бренд тарафдори.

Орадан бир ой ўтди. Энди Гўзалхон дам олиш кунларида дўст ва дугоналарини ўзини "сирли жойига" олиб келадиган бўлиб қолди.

Бу воқеадан нима хулосалар олишингиз мумкин?

  1. Диққатни тортинг. Бозорда ажралиб туришга хизмат қиладиган жихатлардан фойдаланинг.

  2. Мижозларга индивидуал ёндашинг. Хушмуомала хоидмлар, мижоз дидига қараб таклиф билдириш маркетингда доимий ишладиган нарсалар. Хаммамиз хам одаммиз, бизга бу ёқади ?

  3. Сифатли бўлинг. Махсулот ёки хизматингиз мижоз кутганидан паст бўлмасин.

  4. Мойилликни тақдирланг. Мижозни сиздан қайта ва қайта харид қилишини рағбатлантиринг. Мижозга дунё уни атрофида айланиши жуда хам ёқади ☺️

  5. Тавсия кучидан фойдаланинг. Энг зўр маркетологлар — сизни хурсанд бўлган мижозларингиз. Уларни ўз хиссётлари билан бўлишишларига унданг. Бу одатий рекламадан яхшироқ ишлайди. ?

Буни бизнесингизда, сотувларингизда қандай қўллаш мумкин?

Курс сотасизми, кахвами ёки бошқа нарсами — фарқи йўқ. Хар қайси бизнесда мижоз йўли деярли бир хил.

Асосий нарса — хар бир поғона мохиятини тушуниб олиб, уларни хар бирини такомиллаштириб боришингизда.

Имкон қадар оддийроқ қилиб мижоз йўлини тушунтиришга харакат қилдим. Сизда у борми, ишлаб чиқилганми йўқми — билмайман.

Аниқ айта оладиган нарсам — сизга бу нарсани ишлаб чиқишда ёки текшириб беришда кўмак бера олишим.

Ёрдамим керак бўлса, @otabektmuz_bot га холатингизни, саволингизни ёзиб мурожаат қилинг. Холатингизни индивидуал ёндашиб, холатингизни яхшилаш бўйича амалий режа ишлаб чиқамиз.

Отабек "мижоз йўли мухим" Матбабаев

© @matbabaev_marketing

3 месяца, 3 недели назад
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 weeks, 1 day ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 1 day, 3 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 day, 20 hours ago