Реклама👉: @reklamahaqida
Ikkinchi kanalimiz
👇👇👇
https://t.me/+DxCtjcVGjIpkMzQy
👇Мусиқа топувчи бот
@Taronabot
Video yuklovchi bot: @Tele_Save_Bot
Last updated 2 days, 13 hours ago
✅ @Jahon_xabarlari расмий канали
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз 👉 @Murojaatbor_bot
💰 Реклама учун @otash_media_uz
Last updated 1 day, 20 hours ago
Энг оммабоп савдо канали “Vodiy Moshina Bozor” га хуш келибсиз❗️
Эълон бериш учун 👉 @vodiy_admins га ёзинг!
Спамлар учун: t.me/+2GKIybcQDxM0YTk6
Last updated 2 days, 13 hours ago
Излама...
Юрагим излама, юрак йўқ энди,
Кузнинг хазонига кўмилиб бўлган.
Дилимда арзирлик тилак йўқ энди,
Тахир кўз ёшларга чўмилиб бўлган.
Баҳорим излама, қор остидадир,
Тош йўллар бойчечак бошидан ўтган.
Дунёмни излама зор остидадир,
Айғоқчи шамоллар нимадир отган.
Майлига кимлардир айласа тафтиш,
Йиллар елкасига умрим тизилар.
Чарҳлар арраласин, йўқ асло қайтиш,
Аллоҳга таваккал недир ёзилар.
Юрагим излама, юрак йўқ энди,
Кузнинг хазонига кўмилиб бўлган...
Шоира Жаҳон.
Сарлавҳа топилмас...
Сарлавҳа топилмас, шеър ёзай десам,
Хаёлнинг боши йўқ, охири чигал.
Табассумлар маҳзун, ўйнасам кулсам,
Нимадир оёқдан чалади ҳар гал.
Қўлимда ҳеч нарса қолмаган ҳисоб,
Сарғиш рўмолгинам бошдан сирғалар.
Ташлаб кетаётир вақт деган каззоб,
Кўзим чўқиётир нетай қарғалар.
Кун ярим, тун ярим бир бутун бўлиб,
Кафтимга қўндириб кетсинлар уфқни.
Мен эса яшайин шодликка тўлиб,
Бағримга босганча оташин ишқни.
Сарлавҳа топилмас, шеър ёзай десам,
Хаёлнинг боши йўқ, охири чигал...
Шоира Жаҳон.
Қайнар булоқ...
Қайнар булоқ қайнайвериб томирда суз,
Токи менга далда бўлгин йўлларимда.
Қишга ташлаб кетаётир охирлаб куз,
Хамроҳим бўл, сайроним бўл дилларимда.
Қайнар булоқ, қайнайвериб кафтим куйдир,
Ошиқликнинг уммонига тўкилайин.
Совиб кетган йўлларимни қайта суйдир,
Мени йўқлар бир юракда ўқилайин.
Қайнар булоқ тўрт фаслимга бағишла жон,
Келар қишда тарновларда музламайлик.
Қилча жоним титраб турар айла макон,
Андин ўзга манзилларни кўзламайлик.
Қайнар булоқ, қайнайвериб томирда суз,
Токи менга далда бўлгин йўлларимда...
Шоира Жаҳон.
Ассалому - алайкум.
Қадрлигим Шоира опажон 🙏
Ёзганларингизни ўқиб беиҳтиёр ўша Ҳивадан қайтаётган пайтимиздаги шом вақти , йўлда қуёшнинг ажиб фарахбахш ботиши , янги чиққан ойни ўша куни мендан бошқалар илғай олмай чувиллашганимиз , ҳайдовчини асабини қитиқлаганимиз ... Кейин сизларнинг уйингизга келгач , барчамиз тенг ҳилолни кўриб , дуолар қилганимиз , ҳаммаси бир - бир ёдимга тушиб , беиҳтиёр кулиб юбордим .Қанақа чиройли эслатма бўлди , раҳмат 🙏🙏🙏Саломат бўлинг 🤲🤲🤲
Бозорсан.
Ёлғонни симириб ичган бозорсан,
Адолат топмадим, тошлар турфа ҳил.
Минг бир даллолларга тўла озорсан.
Вақтнинг тулпорлари бунчалар баҳил.
Ташлаб кетаётир, оғмоқда дунё,
Унинг бир четига хушларим учган.
Ҳар фасл бошидан туғмоқда дунё,
Ғариб бошгинамга нимадир сочган.
Ёлғонни симириб ичган бозорсан...
Шоира Жаҳон.
Онамга...
Бир хуржун хаёлни тугди бошимга,
Сиздан қолиб кетган борса келмас йўл.
Қировли кун қўнди бугун қошимга,
Аямай ёғмоқда юрагимга дўл.
Дарёга қўшилиб сузиб кетдим гоҳ,
Чўкиб кетаёздим қарши оқимда.
Дийдор соҳилидан ўтиб кетдим, оҳ!,
Айрилиқ қўллари хамон ёқамда.
Кимдандир мурувват изладим она,
Музлаган қаламла кўксимни ўйиб.
Соғиниб, бир сиздан сўзладим она,
Кетаётган кузга бошимни қўйиб.
Шоира Жаҳон.
Биз жиммиз...
Сиз жимсиз, мен жимман кетаётирмиз,
сабрнинг савлатли отини миниб.
Соғиниб - соғиниб ўтаётирмиз,
асов дарёларда бир текис тиниб.
Сиз жимсиз, мен жимман қайта олмаймиз,
орамизда рухнинг яйдоқ мудроғи.
Дил кутган қўшиғин айта олмаймиз,
фақат ичимизда қолган титроғи.
Шундайин осуда хаёт қуйнида,
кўзлар гавҳарига гизланиб суйдик.
Хазил аралашган аччиқ ўйнида,
ёндигу ва лекин музланиб куйдик.
Шоира Жаҳон
Соғиниб...
Соғиниб, соғиниб соғинмай қўйдим,
Кўнглим кўчасида бир сизни кутиб.
Соғиниб, соғиниб соғинмай қўйдим,
Сарғайган сабрни ичимга ютиб.
Гарчи соғингандан маъно тополмай,
Жон халак қоврилар сирли мунгларим.
Сезаман ҳар оқшом кўзим ёполмай,
Мен учун қийналар менинг жимларим.
Соғиниб, соғиниб соғинмай қўйдим...
Шоира Жаҳон.
Ён дафтаримдан...
Ёмғир ёғаяпти. Онажон!, ҳокисор ер ифорига бошқоронғи бўлган дилимга, юрагимга ажиб ифор таралмоқда...
Сизни соғиндим, жудаям кўўўў... ўўп соғиндим.
Онажон, мени тушунадиган, ҳар қандай шароитда бор вужуди билан ёнимда қола оладиганим эдингиз.
Хозир ҳам меҳрингиз ёмғир бўлиб бошимни, юз, кўзимни силамоқда. Сукунатнинг туб- тубигача сингиб бораётган соғичларимга қўшилиб, фалакдайин тўкилмоқдаман ОНАЖОНГИНАМ...
Она бўлиб оналикнинг минг бир чиғириқларидан ўтаяпман...
Бардошим етармикан???
Эй!, Художоним ўзинг қўллагин.
Шоира Жаҳон.
Ним табассум аро...
Ним табассум аро гизладим ўзни,
Забун хаёлимни қучиблар олдим.
Юборгим келмасдан ҳар қалай кузни,
Олтин япроғини қўлимга олдим.
Ёзгим келаётир унга қасида,
Саҳоват бобида тавалло айтиб.
Сукунатнинг сирли ажиб сасида,
Мен сизга боргим бор бошидан қайтиб.
Келинг, боғимизга бир назар ташлаб,
Оппоқ ҳарирлардан либос бичайлик.
Ойнинг қалъасига йўлларни бошлаб,
Ишқнинг шаробидан тўйиб ичайлик.
Ним табассум аро гизладим ўзни,
Забун хаёлимни қучиблар олдим...
Шоира Жаҳон.
Реклама👉: @reklamahaqida
Ikkinchi kanalimiz
👇👇👇
https://t.me/+DxCtjcVGjIpkMzQy
👇Мусиқа топувчи бот
@Taronabot
Video yuklovchi bot: @Tele_Save_Bot
Last updated 2 days, 13 hours ago
✅ @Jahon_xabarlari расмий канали
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз 👉 @Murojaatbor_bot
💰 Реклама учун @otash_media_uz
Last updated 1 day, 20 hours ago
Энг оммабоп савдо канали “Vodiy Moshina Bozor” га хуш келибсиз❗️
Эълон бериш учун 👉 @vodiy_admins га ёзинг!
Спамлар учун: t.me/+2GKIybcQDxM0YTk6
Last updated 2 days, 13 hours ago