🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 4 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 3 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 4 days, 11 hours ago
Тадқиқот натижаларига кўра, эркаклар соғлом бўлишлари учун ҳафтасига икки марта дўстлари билан кўришиб туриши керак.
Эркакларда мунтазам равишда йиғилишлар депрессияни камайтиради, иммунитет тизимини мустаҳкамлайди ва касалликдан кейин тикланишни тезлаштиради.
Дўстлар группасига юбориб қўямиз. Соғлик учун тез-тез йиғилиб турайлик!
👉 @psixologikbilimlar
#ПСИХОЛОГИК_ТЕСТ#синаб_кўринг **ЁЛҒОНЧИЛИКНИ АНИҚЛАШ ТЕСТИ
Психологик тестлар каналига уланинг👇👇👇
👉** @psixologik_test_treninglar
Assalomu alaykum, yuqoridagi 2 ta e'lonni tarqatib bera olsangiz xursand bo'lar edim.
Биласизми 3-курс талабалари ҳам мактабларда дарс беришлари мумкин
?Ҳукуматнинг "Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга малакали ўқитувчи-педагогларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (15.10.2021 646-сон) қарорига биноан, педагогика йўналишларида кундузги кечки, сиртқи бўлимларининг 3-курсида таҳсил олаётган талабаларга мактабларда дарс бериш ҳуқуқи берилди.
? Аввалги тартибга биноан талабалар 4-курсдан бошлаб, мактабларда дарс беришлари мумкин эди.
?Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кўшилинг
Каналга уланиш??
@psixologikbilimlar
Assalomu alaykum, shu e'lonni yaqinlaringizga tarqatib bera olsangiz xursand bo'lar edim.
РАДИОДАГИ АМАКИ
– Мана шундай ёқимли таронадан кейин аъло кайфиятни сақлаб қолган ҳолда дастурларимизни давом эттирамиз…
Радиобошловчи шундай деб орага бир неча сониялик мусиқа қўшди ва бу орада боя тутатган сигаретасидан яна бир тортиб олди.
– Демак, бизда яқинларига салом йўллашни ният қилган яна бир тингловчимиз бор, – давом этди унга қўнғироқ борлигини ишора қилган операторга бош чайқаб. – Улар билан танишамиз. Ассалому алайкум!
– Ассалому алайкум, радиодаги амаки…
Саломига қўнғироқдек ёқимли, чамаси тўрт-беш ёшлардаги қиз боланинг овози шундай алик олди. Бошловчи шу заҳоти унга илжайиб турган операторга қаради-ю, қўлларини икки ёнга чўзиб: “Бу нимаси?” дегандек ишора қилди. Оператор иккала қўлини “тўппонча” қилди-да, бир кўзини қисиб гўё бошловчига бир неча марта ўқ узгандек қилиб: “Бопладимми?” дегандек таассурот уйғотди.
– Алло, амаки?
Қизчанинг овози бошловчини сергаклантирди.
– Алло, алло, қизалоқ, ён-атрофда каттароқ кишилар борми? Ака-опанг, ота-онанг?
– Йўқ, уйда ҳеч ким йўқ. Қўшнимиз менга қараб тургандилар уйларига чиқиб кетдилар. Мен уларнинг телефонларидан қўнғироқ қиляпман…
– Ҳа, майли, – энсаси қотган бўлди бошловчининг. – Кимга салом йўлламоқчисан?
– Ойимга.
– Яхши, ойинг қаердалар?
– Менга ука олиб келгани кетгандилар. Ҳалиям қайтмадилар.
Бошловчининг юзига табассум югурди.
– Ҳали ука тополмагандир-да.
– Йўқ! – қатъий оҳангда гапирди қизалоқ. – Укам кеча келди. Аммо ойим келмадилар…
Бошловчининг юзидаги табассум аста йўқолиб, қошлари ҳам чимирила бошлади. Қизалоқ эса сўзида давом этди:
– Укамни дадам олиб келдилар. Улар қайдан топганларини сўрай олмадим. Мени дадамнинг олдига киритишмаяпти. “Безовта қилма, ўзи аҳволи оғир!” дейишади. Ойимни сўрасам ҳам ҳеч ким жавоб бермайди, мени қучоқлаб олишади. Йиғлаб ҳам беришади.
Бошловчи креслога суяниб олди, у кўзларини бир нуқтага тикканча, қошлари чимирилган ҳолда қизчанинг гапларини диққат билан тингларди.
– Сиз доим ҳамманинг саломини бошқаларга етказасиз. Менинг ҳам ойимга саломимни етказинг! Укам келганини айтинг! Улар ҳали ҳам қидириб юрибдилар, шекилли.
Бошловчи жавоб бермади. У ҳамон ўша ҳолатда ўтирарди.
– Алло, амаки. Саломимни етказасизми?
– Қизалоқ, – овози кутилмаганда титраб кетди бошловчининг. – Мен сенинг гапларингни ойингга етказа олмайман. Кечир!
– Нега? – йиғламсираб сўради қизча. – Нега энди етказа олмайсиз?
– Чунки бизнинг радиотўлқинлар ойинг кетган жойларгача етиб бормайди. Аммо… – бошловчи йигит бўғзига тиқилган йиғи сабабми, гапиришга қийнала бошлади. – Аммо сен ўзинг етказишинг мумкин. Ўргатайми?
– Ўргатинг! Ўргатинг! – қувнаб кетди қизча.
Бошловчи худди сирдошига гапираётгандек тараддудланиб, паст овозда гапира кетди:
– Ҳар куни ухлашга ётганингда, хонада сендан бошқа ҳеч ким қолмаганида, яхшилаб ўрнашиб олгин-да: “Эй Худо, ҳозир ойим сен билан, илтимос, бу гапларимни ойижонимга етказ!” деб ҳамма гапларингни айт! Ишонавер, ойинг сени албатта эшитади.
– Ростданми? Жавоб ҳам қайтарадиларми?
– Йўқ, аммо астойдил гаплашсанг, тушингга киришлари мумкин.
Қизалоқнинг шодон ҳайқириғи эшитилди. Бошловчи товуш чиқармай йиғлай бошлади.
– Қойил, раҳмат сизга амаки, раҳмат. Бугуноқ ойимга шундай қилиб хабар жўнатаман. Раҳмат сизга…
– Қизалоқ… – бўғиқ овозда яна гап бошлади бошловчи. – Энди мен ҳам сендан бир нарса илтимос қилмоқчиман.
– Майли, илтимос қилинг! – қувноқ овозда жавоб берди қизча.
– Ойинг билан гаплашиб бўлгач… Ойинг билан гаплашиб бўлгач, радиодаги амакингнинг ўғлига ҳам икки оғиз гапни етказиб қўясанми? У ҳам ойинг кетган ёқда ҳозир.
– Ҳа, албатта етказаман. У ҳам ўзига ука олгани кетганмиди?
– Йўқ… У шунчаки музқаймоққа кетганди…
Бошловчини яна йиғи тута бошлади.
– Музқаймоққа? Ҳа майли, унга нима деб қўяй?
– Унга… – борган сари гапиришга қийнала бошлади бошловчи. – Унга “даданг билан ойинг сени жудаям яхши кўришади” де. Жуда соғинганимизни ҳам. Кейин… Тушимизга ҳам тез-тез кириб турсин. “Даданг ўша куни уйга музқаймоқ олиб келишни унутгани учун ҳалиям афсус чекяпти”, деб айт….
Ассалому алайкум!
- Наманган, Андижон, Фарғона вилоятларининг мактабларида ишловчи психологларни бир масала бўйича ҳамкорликда ишлашга таклиф қиламиз.
Биз билан ҳамкорликда ишлаб, қўшимча даромад қилмоқчи бўлсангиз марҳамат.
*? @Psixolog_Sarvar *профилига ёзсангиз таклифимизни айтамиз.
**Муҳим тавсиялар:
Аёл учун:**
1. Эрнинг эҳтиёжларини беринг!
2. Сўзига қулоқ солинг!
3. Ота-онасини ҳурмат қилинг!
4. У билан тортишманг!
5. У доим тўғри иш қилишини эътироф қилиб туринг!
6. Телефонини титманг!
7. Унга тааллуқли масалаларни ёдда тутинг!
Эркак учун:
© Mubashshir Ahmad
? @psixologikbilimlar
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 4 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 3 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 4 days, 11 hours ago