Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг 👉 @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
📄643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 6 days, 1 hour ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 2 months ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 6 months ago
#Жума_муборак **ЖУМА – МУСУЛМОНЛАР УЧУН БАЙРАМ
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Жума Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинди. Уни. Жаброил алайҳиссалом олиб тушдилар. Ўшанда Жаброил алайҳиссаломнинг қўлларида ўртасида қора нуқтаси бор оппоқ ойна бор эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: Эй Жаброил, бу нима? — деб сўрадилар. Жаброил алайҳиссалом: Бу жума, Аллоҳ таоло буни Сизга ва сиздан кейинги умматларингизга байрам қилиб туширди. Унда Сиз ва умматларингиз учун яхшиликлар бор. Сиз ҳафта кунларининг аввалги кунини байрам қиласиз. Яҳудийлар ва насронийлар эса Сиздан кейин байрам қилишади. Унда дуолар ижобат бўладиган бир вақт бор. Банда ўша вақтда дуо қилиб, Роббидан нима яхшилик сўраса, ўша яхшилик унинг насибасида бор бўлса, Аллоҳ таоло у яхшиликни беради. Қандай ёмонликдан паноҳ сўраса, Аллоҳ таоло у ёмонликни ва ундан каттароғини ҳам ундан қайтаради. Бизлар жума кунини "явмул мазид" деб атаймиз", – деб жавоб берди".
Табароний ривоят қилган**
**"САБОҚ"
Мусофирман, баъзан ишдан бўш вақтларда буюртма бўлиб қолса сантехника ишлари билан ҳам шуғулланиб тураман.
Бир куни бир рус киши телефон қилди.
-- Ало.. сен сантехникмисан? Рақамингни дўстим берди, янги "кир ювиш машинаси" сотиб олган эдим шуни жойига ўрнатиш керак.
-- Хўп ўрнатиб берамиз, фақат хозир ишдаман, кечқурун ишдан кейин борсам бўладими?
-- Ҳа бўлади, фақат ёнингга битта шерик олиб кел "кир ювиш машинаси" пастда машинам юкхонасида турибди, кўтариб лифтгача олиб келиш учун сенга бир ёрдамчи керак бўлади.
-- Хўп кечга борамиз, мана шу рақамда ватсапим бор уй манзилингизни тўлиқ ёзиб юборинг,- дедим.
Кечқурун ишдан чиқиб, ёнимга яқинда Ўзбекистондан келган ёши ўн саккиздан ошган қишлоқдош йигитни шерик қилиб олдимда айтилган манзилга йўл олдик.
Яп-янги кир ювиш машинасини лифтда ўн тўққизинчи қаватга олиб чиқиб,кўрсатилган жойига кўйиб ўрнатаяпмиз.
-- Зўр машина экан-а ака, мен бунақасини биринчи марта кўришим,-деди ёш шеригим.
-- Ҳа машинанинг зўри экан, энг сўнгги моделлардан бири, кирларни ювиб ўзи қуритиб ҳам беради.
-- Қойил қолдим, ўзимизда ҳам бормикан?
-- Ўзимизда ҳам бор, бу жойда бор нарсанинг ҳаммаси Ўзбекистонда ҳам бор,-дедим.
-- Уйлансам битта оламан янгисидан,-деди шеригим машинага ҳавас билан тикилиб туриб.
-- Нега уйлансанг?-сўрадим.
-- Хотиним қўлда кир ювиб қийналиб юрмайди-да,-дейди у.
Бошига бир шапалоқ туширдим.
-- Вох! Оғриди, нега урасиз?
-- Бунақа ишламайдиган каллани уриб туриш керак, ҳозир ким юваяпти кирларни уйларингда?
-- Онам, синглим ювади.
--Улар шу пайтгача ҳам қўлда ювган-ку сенларнинг кир кийимларингни, улар қийналса майлими? Нега онам учун оламан, синглим учун оламан, ҳозир оламан демайсан? Улар учун ачинмайсанда, ҳали йўқ хотин учун ачинасан?
Нега ниятни тўғри қилмайсан?
Нега орзуингда бўлса хам Онангга енгиллик тиламайсан?
-- Узр ака.
-- Узрни онангдан сўра, сенга ҳайрон қоламан баъзида, у куни ҳам кўчада кетаётсак ёнимиздан чиройли сўнгги урфдаги машина ўтиб кетса, зўр машина экан-а, янгисидан олсам, орқасига хотинимни миндириб юрсам дейсан.
Барака топгур, отанг тирик онанг тирик, аввал уларни миндириб юрай деб ният қил!
Тўғри ният қилишни ўрган, уйингга телефон қил, отажон, онажон битта янги машина олишни ният қилдим, сизларни миндириб юраман, дуо қилинг, ниятларимга етай деб айт.
Ота-онанг дуо қилса машина ҳам оласан, хотин ҳам оласан, уни ҳам миндирасан кейин,-дедим.
-- Тўғри айтасиз,-дея шеригим ер чизиб қолди.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг**
**БЕФАРҚЛИКНИНГ ЖАЗОСИ! (ҳаётий воқеа!)
Такси ҳайдовчиси йўл четида қўл силкиган эркакни кўриб севинди. Тезгина унинг қаршисига бориб тўхтади. Эркак таксига ўтирди ва хавотир билан гапира бошлади:
— Илтимос, тезроқ юринг, шу орадаги кўчада...
Такси ҳайдовчиси бирор одамни олишни ўйлаганди, мижознинг гапини эшитиб юраги хижил тортди:
- Худо сақласин, жуда қўрқинчли ҳолат. Бир одамни тўрт жойидан пичоқлабдилар. Ҳозир танасидаги қон буткул оқиб кетиб, ўлиб қолиши мумкин. Биров ёрдам бермайди, ҳамма тўпланиб олиб томоша қилаяпти. Қанчалик ҳиссиз, шафқатсиз оломонга айландик! Ёрдамга муҳтож, жони узилаётган одамни томоша қилиб туришибди. Ҳайдовчининг юраги сиқилди: “Машинамга қон оқади”. Йўловчи давом этарди:
— Ҳозир иккита машина ярадорни олмади, ишонгим келмайди-я. Бир инсон қони тугаб, жон бераяпти, улар раҳм қилмай олдимиздан газни босиб ўтиб кетди. Мана, келдик, ярадор шу одамлар тўпланган жойда. Такси ҳайдовчиси:
— Қани, сиз ярадорни олиб келинг, мен машинани унинг олдига олиб бораман, вақт йўқотмайлик, - деди. Йўловчи машинадан тушди ва тўпланганлар орасига кириб “йўл беринг, такси келди” деб бақирди. Аммо ярадорнинг ёнига бориб улгурмасдан, машинанинг узоқлашган овозини эшитиб ортига ўгирилди. Рақами кўринмасин деб орқа чироқларини ёқмай таксининг тезлик билан узоқлашаётганини кўрди. ЭРКАКНИНГ ЮРАГИ УЗИЛИБ, ЙИҒЛАМСИРАГАН ОВОЗДА: “Ё РАББИМ! НИМА БЎЛДИ БИЗЛАРГА?” ДЕЯ ЕРГА УМИДСИЗ ЧЎККАЛАДИ. Такси ҳайдовчиси пешойнадан орқага сўнги бор қаради. Бақир-чақирлардан жаҳли чиқди: “Менга нима? Қонга беланиб ётган ярадорни ол, машинани булға... Бошқа такси йўқми? Топилиб қолар мендан бошқаси!”
Шу пайт қўл силкиб тўхташ ишорасини берган мижозни кўриб, хаёлларини йиғиштирди. “Мижоз дегани шунақа, кутилмаганда йўлингдан чиқиб қолади” дея бояги тумонат одамни ҳам, пичоқланиб ўлим ёқасида ётган ярадорни ҳам унутди.
Такси ҳайдовчиси ўша кеча бир муддат ишлаб, уйининг йўлини тутди. Яхшигина пул топиб хотиржам уйига кириб келаётганида, эшик олдида ўзини кутиб турганларга кўзи тушди. Хавотирланди. Машинасини гаражга қўйиб, сўнгра вазиятни билмоқчи эди бир қўшниси тўхтатди уни:
— Машинани жойлаштирмай тур, балки керак бўлиб қолар...
Ҳайрон бўлиб машинадан тушди. Эшик олдида йиғлаётган хотини ва болаларига яиқнлашди:
— Нима бўлди? – Хотини йиғлаганча бўйнига осилди:
— Акангиз вафот этди!
— Акам?!.. Нега?
— Пичоқлаб кетишибди. Кўп қон йўқотиб, ҳалок бўлибди.
Такси ҳайдовчиси ваҳима билан овозини баландлатди:
— Қаерда? Қачон?
– Хотинининг жавобини эшитиб ерга чўккалаб қолди. Кўз олдидан машина фараларини ўчириб қочган кўчаси ва тўпланиб турган тумонат томошабин ўтди. Тумонат ичида қонга беланиб ётган, ўзига музтар тикилиб турган бир юз кўринди гўё. Мадорсиз йиқилдию, ҳушидан кетди...
БИР-БИРИМИЗГА БЕФАРҚ БЎЛМАЙЛИК, ЯХШИЛИК ҚИЛИШГА ОШИҚАЙЛИК, АЗИЗЛАР!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•**
**Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Анас розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар, у киши дедилар: "Қачонки Аллоҳ таоло ерни яратганида у (ўрнида турмай) ёйилиб кетди, бас тоғни яратиб унинг устига ташлади, (ер) ўрнида тек қарор топди. Шунда фаришталар тоғнинг яратилишидан ажабланиб, айтдилар:
- Ё Рабб! Тоғдан ҳам кучлироқ яратганинг борми? Аллоҳ таоло:
- Ҳа, темир, деди. Фаришталар:
- Ё Рабб! Темирдан ҳам кучлироқ яратганинг борми? Аллоҳ таоло:
- Ҳа, олов, деди. Фаришталар:
- Ё Рабб! Оловдан ҳам кучлироқ яратганинг борми? Аллоҳ таоло:
- Ҳа, сув, деди. Фаришталар:
- Ё Рабб! Сувдан ҳам кучлироқ яратганинг борми? Аллоҳ таоло:
- Ҳа, шамол, деди. Фаришталар:
- Ё Рабб! Шамолдан ҳам кучлироқ яратганинг борми? Аллоҳ таоло:
- Ҳа, ўнг қўлида садақа қилиб, чап қўлидан беркитадиган Одам боласи, деди".
Имом Аҳмад ривояти.**
AJAB YOSHLIKNI NE QILDIM. Erkin Vohidov she’ri
**Aziiz saxovatli aziz insonlar men sizlar bilan birga bolajonlarga savob uchun alloh roziligi yo'lida kòproq kitob hadya qilish maqsadida harakat qilmoqdaman sizlardan ehson qilib yordam bermoqchi bòlganlarni kutib qolaman xayriya uchun qodir bòlsangiz . Hali ham imkon borida plastik kartaga pul tashlab savobli ishlarimizni qòllab turasizlar deb umid qilaman.
Uzkard 8600312918493889 Humo 9860190107358383 Jalolov Farhod**
**ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН САДАҚА
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
“Бир киши: “Албатта, мен садақа қиламан” – деди. Чиқиб садакасини ўғри кўлига топширди. Одамлар: “Кечаси ўғрига садақа қилинибди", дея бошладилар. У айтди: “Аллоҳим, Сенга ҳамд бўлсин. Мен албатта садақа қиламан” – деди. Садақасини олиб чиқиб зинокор аёл қўлига топширди. Одамлар: “Кечаси зинокор аёлга садақа қилинибди” – дейишга тушдилар. У айтди: “Аллоҳим, зинокор учун берилган бўлса ҳам Сенга ҳамд бўлсин. Мен албатта садақа қиламан” деди. Садақасини олиб чиқиб бир бой қўлига топширди. Одамлар: “Кечаси бир бойга садақа қилинибди", деб гапирадиган бўлдилар. У айтди: “Аллоҳим, ўғри, зинокор аёл ва бойга берилгани учун Сенга ҳамд бўлсин”. Тушида унга айтилди: “Сенинг ўғрига берган садақанг уни ўғирлигидан, фоҳишага берган садақанг уни зинодан тийиши мумкин. Бойга берган садақанг ҳам эътиборга олиниб, у Аллоҳ унга берган нарсадан инфоқ қилиши мумкин”.
(Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Ибрат: садақани холис, Аллоҳ учун беравериш лозим, ҳар хил гап сўзлар ёки бошқа нарсалар туфайли ниятни ўзгартирмаслик яхши амалларда бардавом бўлишга сабабдир.
“Тақво аҳлининг гўзал қиссалари” китобидан.**
*🔆*Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай дейдилар:
«Бир киши зикр ва дуо мажлисида бўлиб, бирга зикр этиб, дуолар қилса, Аллоҳ ўша кишини зикр ва дуо аҳли сифатида қабул қилиб, ҳимоясига олади. Аллоҳ ҳимояси остига олган кишини эса асло
жазолантирмайди».
🔆Яна Пайғамбаримиз (с.а.в.) марҳамат этадилар:
«Аксирган киши «Алҳамдулиллаҳ» деганида Аллоҳ у кишини етмиш хил ғам-қайғу ва фалокатдан
сақлайди».
🔹Аллоҳ ҳузурида шу тўрт калимадан севимлироқ бир нарса йўқ. Бир киши бу тўрт калимани шому саҳар юз мартадан ўқиса, барча хоҳишу истакларига етади. Аллоҳ шу дуо ҳурматидан ўша
кишининг охират муродини ҳам беради. Мана ўша тўрт калима:
«СУБҲАНАЛЛОҲИ ВАЛ ҲАМДУ ЛИЛЛАҲИ. ВА ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲУ ВАЛЛОҲУ АКБАР. ВА ЛА ҲАВЛА
ВА ЛА ҚУВВАТА ИЛЛА БИЛЛАҲИЛ АЛИЙЙИЛ АЗИЙМ.
Яна бир тасбеҳ мана бундай тарзда:
«СУБҲАНАЛЛОҲИ ВА БИ ҲАМДИҲИ СУБҲАНАЛЛОҲИЛ АЗИЙМ».
🔸Бир киши ихлос билан шу тасбеҳни шому саҳар юз мартадан айтса, Аллоҳ ўша кишига қабул
бўлган юз ҳаж савобини беради.
"ЭЙ, ФАРЗАНД"
Абу Ҳомид Ғаззолий
➖➖➖➖➖➖➖➖➖**
**"ФОТИҲА" СУРАСИ ФАЗИЛАТИ
Фотиҳа Қуръони каримнинг биринчи сурасидир. Шунинг учун “Фотиҳа” (яъни, “очувчи”), дейилади. Бу сура “Уммул Китоб” (Китобнинг онаси) деб ҳам аталади. Сабаби Фотиҳа Қуръоннинг
мазмунини, Ислом дини асосларини ўзида жамлаган.
Фотиҳа сурасининг фазилати ҳақида жуда кўп ривоятлар бор. Жумладан, Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам сафарга чиқиб, бир жойда қўним топдилар. Бир киши у зотга яқин ерга жойлашди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга қараб:
“Сенга Қуръондаги энг улуғ сура қайсилигини айтайми?” дедилар. У: “Ҳа”, деди. Шунда Пайғамбаримиз Фотиҳа сурасини тиловат қилдилар.
Ривоят қилинишича, Пайғамбар алайҳиссалом Абу Зайд деган саҳоба билан кечаси Мадина кўчалари бўйлаб кетаѐтганларида бир одам таҳажжуд намозида Фотиҳа сурасини ўқиѐтганини эшитдилар. Қироатни охиригача тингладилар. Кейин: “Қуръонда бунга ўхшаган биронта ҳам сура йўқ”, дедилар.
Яна бир ҳадиси шарифда шундай дейилган: “Аллоҳ Тавротда ҳам, Инжилда ҳам Фотиҳага ўхшаш сурани нозил қилмаган. У етти такрорланувчи (оятлардан иборат)дир. (Аллоҳ:) “У Мен билан бандам ўртасида иккига тақсимланган. Бандам учун сўрагани (берилади)”, (деб айтган)”.
Аллоҳ таоло Тавротда ҳам, Инжилда ҳам Фотиҳага ўхшаган фазилатли сурани нозил қилмаган.
Бундай улуғ сура фақат Қуръонда бор.
Ривоятнинг иккинчи қисмида Аллоҳ таоло: “У Мен билан бандам ўртасида иккига тақсимланган.
Бандам учун сўрагани (берилади)” демоқда. Бундан чиқди, Фотиҳа сурасини ўқигандан кейин ихлос билан дуо қилинса, тилаклар ижобат бўлади
"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.**
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг 👉 @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
📄643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 6 days, 1 hour ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 2 months ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 6 months ago