GULCHIROY ABDULLAYEVA BLOG

Description
Shaxsiy ijod, tahliliy, axborot, yangilik maqolalar. Jamiyat haqida shaxsiy fikr-mulohazalar.
Faqat ijod qilamiz...
Advertising
We recommend to visit

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг ? @Sunnatik_Uz

Everyday Interesting, Videos and Photos!

Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA

+998998750505 @KDGROUP_UZ

?643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз

Last updated 2 months ago

@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !

💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama

👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot

Last updated 2 weeks, 4 days ago

 «Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)

©️ @AJK_GROUPUZ

Last updated 1 year, 4 months ago

1 month, 3 weeks ago

Assalomu alaykum kanalimning sabr bardoshlilari, azizlarim! Sadoqatingiz bois hanuz sizlar bilanligim, alishib boʻlmas bebaho baxtimdir.
Barchangizni bugungi eng ulugʻ ayyom ustoz va murabbiylar kuni bilan chin qalbimdan tabriklayman. Qadringiz doimo baland boʻlsin. Solih va soliha bilimdonlaringiz e'zoz u ardogʻida, yaratganning nazarida boʻling. Bayram muborak aziz ustozlar!

1 month, 4 weeks ago

ҚАРЗ

Бир кун дарсда устозим,
Боқиб ўнгу сўлимга,
Янги дафтар тутқазди,
Жилмайганча қўлимга.
Ахир худди шу тобда,
Қалам учи тиғ эди.
Менинг эса ўша пайт,
Дафтарим йиртиқ эди.
Илм бериб шундоғам,
Кўрсатиб келар ҳиммат.
Мен учун шу дафтарнинг,
Нархи энди кўп қиммат.
Сал улғайгач, минг ҳисса,
Қайтарсам дил тўқ эди.
Қўлим калта, афсуски,
Пайпоғим йиртиқ эди.
Худо ўзи бераркан,
Йигитнинг омадини.
Кўп пул топиб эшитдим,
Дўстлар хушомадини.
Давраларда ҳамманинг,
Нигоҳлари суқ эди.
Қўлим очиқ серсарфман,
Ҳамёним “йиртиқ” эди.
Гоҳ армонли севги, деб,
Ичиб юрдим аламдан.
Бу орада устозим,
Ўтиб кетди оламдан.
Узолмадим қарзимни,
Энди армон тиғ эди.
Кўксимни тирнар ҳадеб,
Юрагим “йиртиқ” эди.

Мақсуд МИРЗАЕВ.

1 month, 4 weeks ago

Кампир ёшланиб кетган кўзлари билан бир эллик йиллик жон йўлдошига, бир қўлларида товланиб турган яп-янги рўмолга қараганча ҳаяжонланар, ингичка, серажин лаблари титраганча "Вой, вой, ўзим ўргилай-а”, деб қўярди.
Ўғиллари, қизлари, ҳаттоки кампирининг ўзи ҳам унутиши мумкин бўлган бу кунни унутмаганди чол, ҳеч унутмасди…

Тафаккур қилинг

2 months, 1 week ago

#mulohaza

*Абдулла Қодирий “Меҳробдан чаён” да 17 ёшли Раънонинг саводи ҳақида шундай ёзади :

«Раъно Нигор ойимнинг тўнғучи, бу йил ўн етти ёшни тўлдурадир. Саводни отасидан ўқуб, ўн тўрт ёшида ибтидоий мактаб прўғрамида бўлған барча дарсларни битирган, масалан: диний қисмдан – “Ҳафтияк”, “Қуръон”, “Чаҳор китоб”, “Сўфи Оллоёр”, “Маслаки муттақин”, адабиётдан – Навоийнинг барча асарлари, девони Фузулий маъа Лайли Мажнун; Амирий, Фазлий ва шулардек чиғатой-ўзбек катта шоирларининг асарлари; форсийдан – Хожа Ҳофиз Шерозий ва Мирзо Бедил, хусни хат, иншо ва бошқалар. Бу кунларда бўлса бир томондан қизларға сабоқ бериб онасиға кўмаклашса, иккинчи тарафдан отасида кофия (араб наҳв ва сарфи) ҳамда Шайхи Саъдийнинг “Гулистон”идан дарс оладир ва шунинг қаторида ўзи яхши кўрган чиғатой-ўзбек шоирларининг бадиъа асарларидан алоҳида бир мажмуъа тузиб юрийдир»

P.S.: Баъзилар Ўрислар келиб аёл-қизларимиз илм оладиган бўлди дейишар эди. 17 ёшли Раънонинг илми Зулфия мукофотини олганлар уёқда турсин, Зулфиянинг ўзида ҳам бўлмаган бўлса керак.*

*© Иброҳим Муҳаммад*

2 months, 1 week ago
2 months, 2 weeks ago

#ибрат

Инсонни қандай кулишига қараб тарбиясини, нима сабабдан кулишига қараб ақлини билса бўлади.

✍️ Мавлоно Румий

2 months, 2 weeks ago

ҲАСРАТ ВА ШУКР.

Shunday hikoyalarni juda yoqtiraman.

...Ҳасрат буюмфуруш аёл қиёфасига кириб, эшикма-эшик юриб, буюм сотарди.Ҳар гал хонадонга кириб, уй бекаларига буюмларини кўз-кўз қиларкан, ҳасрат дастурхонини ҳам ёзиб юборарди:
- Шу ишни қилиб кун кўриб юрибман, эгачи. Замонни қаранг. Зўрники ё зари борники бўлиб қолди. Бир этак болаларим бор. Эрим касалманд. Чурвақаларим бир бурда нонга тўймаса... Ола қолинг, пули зора битта нонга етса. Танини беришим керак... тирикчилик-да энди, айланай...
Уй бекалари обидийда қилаётган сотувчига раҳм қилиб, у сотаётган пиёла, чойнак, лаган, коса ва шу кабиларни ўз нархидан неча баробар қиммат сотиб олишаётганини сезмай ҳам қолишарди. Яна камига сотувчини юпатиб, у-бу сўзларни айтиб, дилгирлик ҳам қилишарди. Айримлар эса унинг буюмларини сотиб олиб тағин нон, гуруч, бир бўлак гўшт, ярим шиша ёғ ҳам беришарди. Буюмфуруш қиёфасидаги Ҳасрат эса ичида улардан кулиб, ғолибона қадамлар билан уй остонасидан узоқлашарди.
Бир куни у жуда ҳам хароба кулба эшиги олдида тўхтаб қолди. Бу кунга қадар у бу каби деворлари нураган, сувоқлари кўчган, дарчасининг ранги ўчган уйга дуч келмаган эди.Ҳайрон бўлди-ю, аммо ички қизиқиш устун келиб, эшикни тақиллатди.Ҳаял ўтмай, дарчани ёши ўтинқираган бир аёл очди.
- Келинг, - деди у кутилмаган «меҳмонга».
Ҳасрат остонадан ўтди ва мезбонга хуржунидан идишларни бир-бир чиқариб, кўрсатаркан, ҳунарини ишга солди:
- Шулардан бирортасини олақолинг, эгачи, зора пулига нон олиб болаларга едирсам. Бечоралар уйда оч ўтиришибди.
- Жоним билан олардиму, аммо ортиқча чақам йўқ-да. Топганимизни фақат шу кунгагина етказамиз. Ўғилларим, барака топишсин: бири ҳаммол, иккинчиси мардикор. Мен уйда ўтириб уларнинг дуойи жонини қилиб ўтираман. Майли, шунисига ҳам шукр.

Ҳасратнинг сеҳри мана шу ерда сўнди.
У туйқус буғга айланиб, тарала-тарала ҳавога сингиб кетди. Шукр она уни енгганди.
Шундан сўнгҲасрат ортиқ ҳеч кимни безовта қилмай қўйди. Шундайку-я, унинг идишларини сотиб олган одамларнинг авлоди эса ҳамон ҳасрат қилиб юрганмиш.
Шукр она авлодларининг оғзидан эса «шукр» деган сўз тушмас экан, биродарлар.

2 months, 3 weeks ago

**"Мени танидингизми?", деб ёши улуғларни қийнаманг ва хотираларини синаманг!
Салом беринг, исмингизни айтинг ва ўзингизни танитинг, бўлди. Улардаги тана оғриғини унутиш алами билан кучайтирманг!

Агар уларнинг хотираси хиёнат қилган бўлса, сизнинг одобингиз хиёнат қилмасин**!

©️ Мубашшир Аҳмад

We recommend to visit

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг ? @Sunnatik_Uz

Everyday Interesting, Videos and Photos!

Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA

+998998750505 @KDGROUP_UZ

?643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз

Last updated 2 months ago

@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !

💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama

👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot

Last updated 2 weeks, 4 days ago

 «Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)

©️ @AJK_GROUPUZ

Last updated 1 year, 4 months ago