Bosh prokuratura

Description
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 [email protected]
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated hace 1 mes, 2 semanas

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated hace 1 día, 14 horas

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated hace 1 día, 23 horas

3 days, 17 hours ago
[​​](https://telegra.ph/file/f8ab4f968761ceadef94d.jpg)Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси …

​​Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувида бўлган номулкий турдаги ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилда ҳудудий бўлимларга номулкий турдаги 1 201 та ижро ҳужжатлари келиб тушган. Шундан, 296 таси бола кўрсатиш ёки олиб бериш, 64 таси ишга тиклаш билан боғлиқ бўлса, 953 таси ноқонуний қурилмаларни бузиш, 174 таси мажбурият юклаш ҳамда 377 таси уйга киритиш ва уйдан чиқариш кабиларни ташкил этади.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 1 127 та ижро ишлари бўйича якуний қарор қабул қилинган бўлса, 607 та ижро ҳужжатларининг ижроси амалда таъминланди.

Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор М.Сойибжонованинг қарамоғидаги бир нафар фарзанди билан ундирувчи О.Қосимовни ҳар ойнинг биринчи ва учинчи шанба кунлари учраштириш белгиланган. Мазкур ижро иши юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, ота ва фарзанднинг учраштирилиши таъминланмоқда.

*🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!*Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

3 days, 17 hours ago
Bosh prokuratura
3 days, 17 hours ago
Bosh prokuratura
1 week, 3 days ago

Бош прокуратура томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ижроси устидан қатъий назорат ўрнатилган.
Давлат раҳбари томонидан жорий йил 21 октябрь куни ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда мамлакатимизда куз мавсумида 80 млн. туп мевали, манзарали ва бута кўчатлари экилиши белгиланган бўлиб, ҳозирда кўчат экиш ишлари тасдиқланган манзилли дастурларга мувофиқ кенг миқиёсда амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан, Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Республикамизнинг барча вилоятларида кенг қамровли ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Биргина, Фарғона вилоятида жами 6 млн. 626 минг туп кўчатлар экилиб, белгиланган режа 108,6 фоизга бажарилган ва экилган кўчатлар “Yashilmakon.eco” электрон платформасига киритилган.

Лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги ишчи гуруҳ томонидан ҳар бир туман (шаҳар)лар кесимида жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, аниқланган қонунбузилиши ҳолатларига нисбатан қатъий муносабат билдирилмоқда.

Ўрганишлар натижаси вилоятдаги мавжуд корхона ва ташкилотларнинг масъул раҳбарлари иштирокида танқидий муҳокама қилиниб, йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

*🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!*Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

1 week, 3 days ago
Bosh prokuratura
1 week, 3 days ago

Болалар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида!

Бола ҳуқуқларинининг қўшимча кафолатларини белгиланиши муносабати билан 2020 йил 10 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 608-сонли Қонунга мувофиқ, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунга қўшимча 24-1-моддаси киритилган.

Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни 24-1-моддасига мувофиқ, вояга етмаган шахслар ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши масалалари юзасидан давлат органларига, ташкилотларга ёки уларнинг мансабдор шахсларига ушбу Қонунда белгиланган тартибда мустақил равишда мурожаат беришга ҳақли эканлиги белгиланган.

Шу билан бирга, давлат органлари, ташкилотлар ёки уларнинг мансабдор шахслари томонидан вояга етмаган шахснинг мурожаатларини кўриб чиқиш унинг қонуний вакиллари, шунингдек васийлик ва ҳомийлик органлари иштирокида амалга оширилиши мумкин. Вояга етмаган шахслар тўлиқ муомала лаёқатига эга бўлмаганлиги сабабли уларнинг мурожаатларини кўриб чиқмасдан қолдиришга йўл қўйилмайди.

Мурожаатда қўйилган масалаларни ҳал этиш ўз ваколатига кирмайдиган давлат органлари, ташкилотлар, шунингдек уларнинг мансабдор шахслари мурожаатни тегишли давлат органига, бошқа ташкилотга ёки мансабдор шахсга ёхуд васийлик ва ҳомийлик органига юбориши шарт.

Шунга кўра, мурожаатни вояга етмаган шахслар бевосита ўзлари мустақил равишда беришга ёки қонуний вакиллари орқали беришга, почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда юборишга ҳақли.

*🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!*Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

2 weeks, 4 days ago

Жиззах вилояти прокурори Б.Иброхимов раҳбарлигида масъуллар томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан “Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови” деган бош ғоя асосида Жиззах шаҳридаги Президент мактаби, 1, 3 ва 22-сонли умумтаълим мактабларида вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида фаолият кўрсатаётган масъул раҳбарлар ва педагоглар иштирокида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

*🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!*Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

2 weeks, 4 days ago

Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови

*🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!*Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

2 weeks, 4 days ago
Bosh prokuratura
3 weeks, 4 days ago

Қашқадарё вилоятида "Энергетика хавфсизлиги ойлиги" доирасидаги тадбирлар
*🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!*Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated hace 1 mes, 2 semanas

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated hace 1 día, 14 horas

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated hace 1 día, 23 horas