🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her
Иқтисод бўйича Нобел
2024 йилнинг Иқтисодиёт фани бўйича Нобел мукофоти институтлар қандай шаклланиши ва уларнинг фаровонликка таъсирини ўрганганлиги учун жуда кўпчилик кутганидек Ажемўғли, Жонсон ва Робинсонга берилибди.
Нима учун ушбу олимлар мукофотга лойиқ кўрилди?
Ушбу олимларнинг асосий ғояси – иқтисодий ривожланиш, бойроқ бўлиш сиёсий институтларга боғлиқ. Улар ривожланишнинг бошқа факторлари – география, маданият, жамиятдаги нормаларнинг аҳамияти ва ролини иккиламчи ўринда кўрган ҳолда иқтисодий ривожланиш асосан мамлакатда шаклланган институтлар билан боғлиқлигини исботлашга уринган.
Улар фандаги яна бир муҳим "иқтисодий ўсишга ҳамоҳанг институтлар қаердан ёки қандай шаклланади" деган савол устида ҳам бош қотиради.
Ушбу савол устида улар иқтисодий ривожланиш фанида янги эмпирик ва назарий услублар яратишади. Мисол учун, улар колониял ўтмишни узоқ муддатли ўсишга, фаровонлликка қандай таъсир кўрсатишини баҳолашган.
Асосий илмий ишларида ушбу олимлар иддао қиладики, колониялар бўйича амалга оширилган стратегиялар шаклланган институтлар сифатига ва бу ўз навбатида иқтисодий кўрсаткичларга сурункали таъсир кўрсатиб келган ва келади.
Машҳур илмий ишларидан бирида (“settler mortality”) хулоса қилишадики, Европаликлар босиб олган ҳудудларининг қай бирида ўлим коэффициенти (маълум бир табиий шарт-шароитлар туфайли) юқори бўлса, шу ерда экстрактив (ёмонроқ) институтларни яратишган. Ва аксинча, ўлим даражаси паст ҳудудларда “Европача” институтларни раво кўришган.
Яна бир илмий ишларида (“reversal of fortune” ) кўрсатишадики,босиб олинган пайтда бой бўлган ҳудудлар бугунги кунда нисбатан камбағалроқ. Нима учун? Сабаби босқинчилар бошидан аввал ресурсларни тортиб олиш учун ёмонроқ институтларни яратишади.
Назарий жиҳатдан ҳам иқтисод фанида янгилик қилишган. Иқтисодиёт фани моделларга асосланади ва яхши олимларни формал моделларсиз тасаввур қилиш қийин. Улар фанда биринчилардан бўлиб нима учун иқтисодий ўсишни рағбатлантирувчи институтлар шаклланиши ёки шаклланмаслигини моделлаштирган.
Назарияларидаги асосий гипотеза шундайки, самарасиз институтлар элита ва халқ ўртасидаги “ваъдалашув муаммоси” (commitment problems) туфайли сақланиб қолади. Оддийроқ айтганда элита жамият ва фуқаролар учун манфаатли сиёсатни амалга оширишни ваъда беради, амалда бу содир бўлмайди. Ўзгаришларга жамият ишончи йўқолади. Бир-бирига нисбатан мазкур ишончсизлик жамиятда самарасиз институтларни йўқотиб, ўрнига яхшироқ институтларни яратишга ҳалақит қилади.
Нобел ҳудди Банержи, Дуфло кейси каби улар ҳамма нарсада ҳақлиги учун берилмаган. Бу мукофотни кўпроқ академияда биринчилардан бўлиб юқоридагидек муҳим саволлар қўйиш ва шу саволга жаво бериш учун қандай инструментлар яратилганлиги учун деб тушуниш тўғрироқ бўлади.
Улар илмий ишлари орқали макро саволларга “квази экспериментлар” орқали жавоб қидириш, институтларнинг иқтисодий ривожланишдаги аҳамиятини диққат марказга чиқариш ва институтлар ўзгаришини моделлаштиришга катта ҳисса қўшган.
Мазкур ишлар, гарчи уларнинг эмпирик хулосалари бўйича баҳслар давом этаётган бўлсада, Нобелга лойиқ деб кўрилган.
Юмшоқ қўнишАҚШда июн ойи натижаларига кўра йиллик инфляция узоқ муддатдан сўнг 3%га тушган.
Бу кўплаб АҚШлик иқтисодчилар томонидан ғалаба қилинмоқда, сабаби АҚШ иқтисодиёти (Марказий банки) инқирозни четлаб ўтган ҳолда инфляцияни жиловлашга муваффақ бўлмоқда. Буни макроиқтисодчилар фанда “юмшоқ қўниш” деб аташади.
Боиси юқори инфляцияни енгиш учун Марказий банклар агрессив равишда фоиз ставкани кўтарадилар, бу эса ишсизликни кўтарилишига олиб келади. Ишсизликни кўтарилиши иқтисодиётни “совутиб”, инфляцияни пасайтиришга ёрдам беради. Аммо, юқори ишсизлик ўз навбатида иқтисодий инқироз билан бирга юз беради. Инфляцияни бундай пасайтириш “қаттиқ қўниш” ҳисобланди.Умуман, ковид пандемиясидан олдин АҚШ иқтисодчилари икки катта лагерга ажралганди – “Team Transitionary” ва “Team Permanent”. Биринчи гуруҳ иқтисодчилари кузатилган юқори инфляция “вақтинчалик” (transitionary) эканини, унинг асосий сабаби ялпи таклифнинг кескин қисқариши ва бунда Марказий банклар ҳеч нарса қилмаслиги (қила олмаслиги) билдирган. Шунинг учун улар фикрича, иқтисодиёт ўзини ҳолига қўйилса, аста-секин инфляция пасайиши керак эди.
Иккинчи гуруҳ эса, юқори инфляциянинг сабаби сифатида ковид даврида Марказий банк ва ҳукумат томонидан амалга оширилган кучли қўллаб-қувватлаш пакетлари эканлиги, агар Марказий банк фоиз ставкани кескин кўтариб, инфляцияни жиловламаса, юқори инфляция “янги нормага” айланишини прогноз қилган.
Баланд инфляциянинг бунчалик узоқ давом этиши унга нисбатан “transition” деган сўзни ишлатиш унчалик ҳам тўғри эмаслиги бўйича баҳс-мунозараларни келтириб чиқараётганди ва ҳаттоки АҚШ Марказий бонкаси раҳбари ўз пайтида бу сўзни ишлатишни тўхтатишни таклиф қилган.
Иккинчи гуруҳ фикрларига муштарак равишда АҚШ Марказий банки фоиз ставкани ўтган 1,5 йил давомида кескин кўтариб келди ва бугунда инфляция сурати мўтадиллашиб, 2%лик таргетга яқинлашган.
Энди юқоридаги икки гуруҳ ўртасида асосий баҳс – “инфляция нимани ҳисобига пасайди?” деган савол устида бўлмоқда. Инфляцияни “ўткинчи” деган гуруҳ фикрича, фоиз ставкани кўтарилишининг инфляцияни пасайтиришдаги ҳиссаси ноаниқ. Сабаби, иқтисодий моделларда (иқтисодчилар гаплашадиган тил) фоиз ставка кўтарилса, биринчи бўлиб, ишсизлик кўтарилиши керак. Ушбу ҳолатда АҚШда ишсизлик кўтарилмасдан инфляция тушган. Яъни, фоиз ставкани асосий трансмиссия канали ўртада “йўқолиб” қолгандек гўё.
Иккинчи гуруҳ фикрича, ишсизлик ўзгармаган бўлсада, инфляцияни фоиз ставкани кўтармасдан туширишни имкони бўлмасди.
Бу дебатларни тугашининг қийинлиги шундаки, биз контрфакт ҳолатни ҳеч қачон кўра олмаймиз – “ставка кўтарилмаганда инфляция нима бўларди?” деган саволга узил-кесил жавоб топиш имконсиз.
Нима бўлганда ҳам АҚШда инфляцияни пасайиши бошқа давлатлар учун яхши ҳолат. Бунинг натижасида халқаро молия бозорларида фоиз ставкалар ошишдан, капитал эса қимматлашишдан тўхтайди ва энг муҳими ривожланаётган давлатлар валюталарига босим пасаяди.
Туркия “тажрибаси”Баъзида маслаҳатлар ичида энг яхшиси ва амалийси нима қилмаслик ҳақида бўлади. Шундай маслаҳатлар иқтисодиётда ҳам кўп учрайди. Энг охиргилардан бири – Туркиянинг жорий иқтисодий модели билан боғлиқ.
Туркияда расмий инфляция - 80%, ҳақиқатда эса 200%га яқинлашаётган бир пайтда бугун Туркия Марказий банки фоиз ставкани 13%га тушириш бўйича қарор қабул қилган.
Туркия Марказий банки макроиқтисодиётнинг энг муҳим қоидасига қарши ҳаракатланиб, юқори инфляция шароитида фоиз ставкани кўтариш ўрнига, уни туширмоқда.
Бундай қарши ҳаракат Туркия Президентинининг ҳохиш-истаклари билан боғлиқ. Унга кўра мамлакатдаги инфляцияининг асосий сабаби кредит фоиз ставкаларининг баландлиги. Шу мақсадда, унинг фикрига қарши чиққан барча Марказий банк раҳбарлари ишдан олиниб, фоиз ставкани туширишга рози бўлган раҳбар билан алмаштирилган.
Аслида ҳам кредит бўйича юқори фоиз ставкалар инфляцияни келтириб чиқарадими? Бутун дунё тажрибаси кўрсатмоқдаки, бу механизм тескари ишлайди – юқори фоиз ставкалар юқори инфляциянинг оқибатидир.
Инфляция эса бу - реал ресурсларнинг етишмаслиги, имкониятга нисбатан кўпроқ истеъмолнинг натижаси.
Инфляция - бу юқори давлат ҳаражатларининг ҳосиласи.
Инфляция бу - реал ресурс билан таъминланмаган юқори кредитлашнинг оқибати.
Ўзбекистонда ҳам жуда кўп тадбиркорларни қийнайдиган ҳолат кредитлар фоизининг юқорилиги. Лекин, унинг ечими асло, фоиз ставкани сунъий тушириш эмаслигини Туркия кейси яна бир бор кўрсатиб турибди.
Юқори инфляциянинг ечими давлат бюждети ижросида дефицитли молиялаштиришдан воз кечиш, рақобатни ривожлантириш, имтиёзларни йўқотиш ва Марказий банк мустақиллигини ушлаб туришдир.
Оғриқли, лекин тўғри йўлдир.
Идеал санкциялар пакети?
Россия учун жиддий санкциялар қўлланиляпти: Европа фазосининг ёпилиши, SWIFTдан фойдаланишга чекловлар, Россия Марказий банкининг ғарб молия тизимидан бутунлай узилиши...
Санкциялар қўлланила бошлагандан бери бир ҳолат бўйича эътироз бўляпти: нима учун санкциялар Россия иқтисодининг асоси бўлган энергия маҳсулотлари - газ ва нефть учун тўловларни истисно қилмоқда?
Аҳир Россиянинг бугунги ҳаракатларнинг илдизида йиллар давомида мана шу маҳсулотларни сотишдан тушган пул ётмаяптими деган ҳақли эътирозлар АҚШ ва Европа раҳбарларига йўналтирилди.
Эълон қилинган сўннги санкцияларда ҳам энергия маҳсулотлари учун тўловларни ўтказиш бўйича истисно сақланиб қолган. Бир қарашда парадокс ҳолат:
(1) санкциялар Россияга Европа учун нефт ва газ сотишга имконият беради;
(2) Россия ғарбга сотилган газ ва нефт учун долларни қабул қила олади;
(3) лекин, Россия мазкур долларни ишлата олмайди ёки бошқа валютага конвертация қила олмайди.
Савол туғилиши мумкин - нима учун Россия газ ва нефтни ўзи ишлата олмайдиган/ишлатиши қийинлашган долларга сотиши керак? Яъни, юқоридаги механизмни тўлиқ ишлаши ноаниқ.
Агар шундай ишласа, бу деярли идеал санкциялар пакети дегани. Қўйилган санкциялардан шундай сигнални кўриш мумкин. Максимал даражада Россияга таъсир ўтказиш ва шу билан бирга ғарб учун санкцияларнинг таъсирини минималлаштириш.
Бугунга келиб вазият шундайки, Россия учун нефть ва газ бўйича алоҳида санкцияга ҳожат қолмаяпти. Ғарб компаниялари (ҳаттоки Хитой ҳам) ўзини-ўзи Россиядан санкциялашни бошлади.
Жаҳон бозорида нефть нархи кўтарилишига қарамай Россиянинг Urals ва Brent маркалари ўртасидаги фарқ тарихий максимумга тушган. Йирик нефть компаниялари - Shell, Exxon, BP’лар Россия бозорини тарк этишни бошлаган.
Жаҳон ҳамжамиятининг реакциясидан кўриш мумкинки, ғарб бизнеси учун Россия билан ишлаш репутация, морал жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас деган консенсус пайдо бўлмоқда.
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her