Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.
Last updated 2 months ago
? Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!
?? Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!
? Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда
? Тел: +99894-939-80-00
Last updated 1 year ago
Last updated 3 years, 1 month ago
Ушбу танловнинг биринчи босқичида мазкур ижодий саҳифамизнинг фаол обуначиси, Гулистон давлат университети доценти Акмал Абдувоҳидов совриндорлар қаторидан ўрин олибди. Умид қиламизки,каналимиз кузатувчилари орасидан танловнинг иккинчи босқичида ҳам яна ғолиблар бўлади.
Каналга уланиш:👇
@Ahmadali_Shernazarov
"Шумбола"да "бобо" эмас, "ҳожи бобо" дегин" дейилганидек,"қор бобо" эмас,"қорбобо" шаклида ёзинг.
Қор бобо❌
Қорбобо ✅
Қор қиз❌
Қорқиз ✅
Каналга уланиш:👇
@Ahmadali_Shernazarov
ЧАЛГАНИНИ ЎЗИ ЭШИТМАС ЭДИ, АММО...
Суратдаги момо машҳурлардан эмас, Зомин тоғлари бағрида вояга етиб, Сардоба туманидаги Бирлашган маҳалласида яшаган оддий аёл эди. Ҳа, бугундан бошлаб ана шу онахон- Зийнат момо Баратова исмига "яшаган"," марҳум", "раҳматли" деган сўзлар қўшилади.Илло,у киши бандаликни бажо келтирди.Каминанинг Зийнат Баратова ҳақидаги шу йил ёзилган лавҳасида момонинг чанқовуз чалишга ошуфта экани ҳикоя қилинган эди. Мулоқотимизда онахон чалган куйини кексалик важидан ўзи яхши эшитмаса-да, қалбан ҳис қилишини айтган эди.Қайда бўлмасин, чанқовузини бўйнида тумордек олиб юришига шифохонада даволанаётганда гувоҳ бўлган эдим...
Каналимизнинг фаол ижодий ҳамкори, тобора танилиб бораётган хушовоз хонанда Султон Маматқобилов ана шу бутун умр мусиқасевар бўлган Зийнат момо Баратованинг невараси.Ёш дўстимиз Султонжонга ва марҳумнинг барча яқинларига таъзия билдирамиз.
ИННА ЛИЛЛАҲИ ВА ИННА ИЛАЙҲИ РОЖИЪУН!
Каналга уланиш:
@Ahmadali_Shernazarov
Тиррен денгизи, бир дўконда макароннинг ўнлаб тури ва Италиянинг гўзал манзаралари.
📸 Видеолавҳаларни кузатувчимиз Акбаржон бироз олдин Италиядан йўллади.
Каналга уланиш:
@Ahmadali_Shernazarov
Кўча боғи:
ҲАМ ДАРОМАД, ҲАМ ГЎЗАЛЛИК... ҲАМ СОЯБОН
Боя шогирдимнинг мақоласини таҳрир қилиш асносида ундаги "Қўл қўшилса, тоғ силжитар" деган нақлни ўқиб қолдим.Не ажабки, бундан бироз олдин ушбу халқ ҳикматининг ҳаётдаги ифодаси,яъни юқоридаги фотони кўриб, ҳайратланган эдим.Қаранг-а, Булоқбошидаги маҳаллада қўшнилар биргаликда, ҳамжиҳатликда қандай ажойиб кўча боғи яратибди?! Офарин!
Бу ишкомлардан ҳам узум олинади, ҳам унинг гўзал манзараси кишига завқ беради. Яна жазирамада асқотадиган оромижон соя-салқинлиг-у миллионлаб,миллиардлаб япроқларнинг "нафаси"дан ҳосил бўладиган мўл-кўл кислородни айтмайсизми?! Ҳа, шундай: бу яшилликнинг нафи кўп. Энг катта фойдаси ушбу ҳамжиҳатлик ҳосиласидан олинадиган ИБРАТ, албатта.Камина ҳам айни ибрат бўлиши учун ушбуни сизларга ҳам улашишни лозим топди.
Омон бўлингизлар, азизлар!
❇️ Ҳа, айтгандек, Булоқбошида ҳозир 22 километр кўча токзори бор экан.
Батафсил👉 манба
Каналга уланиш:
@Ahmadali_Shernazarov
#Кузатувчимиздан КУЛЧАТОЙ Бахмалда туғилиб ўсган журналист Файзулла Бободўстов юқоридаги саволга ана шундай изоҳ қолдирибди. Каналга уланиш: @Ahmadali_Shernazarov
Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.
Last updated 2 months ago
? Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!
?? Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!
? Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда
? Тел: +99894-939-80-00
Last updated 1 year ago
Last updated 3 years, 1 month ago