?КАТТАЛАР УЧУН!
?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month ago
??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
? Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
?? КАТТАЛАР УЧУН!
? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
«МЕНИНГ ҚАҲРАМОНЛАРИМ» туркумидан
Бугун Нодира Набиева ҳақида ОАВларда кўп ёритиляпти. Америкадаги нуфузли университет унинг қўлланмаси учун 5 минг доллар гонорар тўлагани-ю, бу аёл шахсан вилоят ҳокимининг қўлидан 15 миллион сўм пул олгани ҳақида айтишмоқда. Қолаверса, ҳар ойда 10 миллион сўмдан зиёд ойлик маошга эгалик қилаётганидан хабар топганларнинг аксарияти унга ҳавас билан қараётганликлари ҳам бор гап.
Хўш, бу қаҳрамон ким ўзи? Бирор нуфузли университетнинг олимими, омади бароридан келган спортчими ёки иши доим юришадиган тадбиркор? Йўқ, униси ҳам, буниси ҳам эмас. Нодира чекка бир қишлоқдаги оддий мактабнинг оддий ўқитувчиси, аммо у ана шу оддийликда ҳам катта муваффақиятларга эриша билган ҳамюртимиз ҳисобланади. Бу ҳақда видеолар орқали қисман билиб олишингиз мумкин, мавзу доирасидаги тўлиқ мақолани кейинроқ жойлайман.
Мени таъсирлантирган жиҳатлар:
Қаҳрамонимизнинг кичиклигидан илм олишга астойдил киришишида ота-онасининг фарзандларининг қўшимча билим олишига катта эътибор қаратганлари муҳим роль ўйнади. Хусусан, падари бузруквори Рустамжон Орипов қиз болани ўқитиш шарт эмас, дея ҳисоблайдиганларга қарата «3 қизимни 10 та ўғилга алмаштирмайман», дея фахрланар, ҳар куни уларни ўзлари қизиққан машғулотларга йўлкира қилиб олиб боришдан ҳеч оғринмасди. Онажони Назира Жаматова эса болалари телевизорда катта ютуқларга эришган ёшларни кўриб ҳайратланган пайтларида “Бу сизларнинг ҳам қўлингиздан келади, ҳаракат қилсангиз, албатта эришасиз”, дея руҳлантирарди. Шу тариқа Нодира инглиз тилига астойдил қизиқди. 11 ёшида тенгдошлари орасида бир ўзи туман марказига қатнаб, бу тилни мукаммал ўзлаштиришга интилди ва 14 ёшидан бошлаб билганларини бошқаларга ўргата бошлади...
Иқтидорли боланинг кашф этилишида таълим муассасаси мисолида устозларнинг ҳиссаси катта эканлиги давр синовидан ўтган ҳақиқат. Шу нуқтаи назардан қараганда, Нодиранинг мактаб давридаёқ анча-мунча насрий қораламалари бўлса-да, истеъдодли эканлигини ўзидан бошқа ҳеч ким билмаганди. Йиллаб дафтарларда қолиб кетган битиклари Наманган шаҳридаги тиббиёт коллежида (ҳозирги Намангандаги Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми) ўқиб юрган пайтида фидойи устоз ва раҳбар Гулшаной Жўраеванинг эътибори туфайли газеталар юзини кўрди. Нодира Набиева ўз таърифи билан айтганда, ушбу таълим даргоҳида маънавий-маърифий ишлар юқори даражада олиб борилгани туфайли ўзлигини топди ва шахс сифатида шакллана бошлади.
Нодира Набиеванинг ютуқлари кетма-кетлигини ўқиганлар бу қиз фақат ўқиш билан шуғулланган экан, ҳар қанча муваффақиятга эришиши табиий, дейишлари мумкин. Аслида эса қаҳрамонимиз 3-курсда ўқиётганида оилали эди. Қайнона-қайнотаси, турмуш ўртоғи Муродилла Абдуқаҳҳоровнинг астойдил қўлловлари туфайли қийинчиликларга енгилмади. Яхши талаба ва намунали оила бекаси бўла олди. Ҳозирда у бир фарзанднинг онаси. Тумандаги 37-умумтаълим мактабида инглиз тили фанидан дарс беряпти. У ташкиллаган онлайн ва анъанавий курсларда ойига 300 нафарга яқин ёшлар тил ўрганяпти. Бундан ташқари, у 10 миллион сўмдан ортиқ маош олиб ишлаётган кам сонли ўқитувчилардан бири саналади.
Назокат БАҲОДИРОВА.
Тилига ҳоким бўлмаган инсондан – дўст, кўзига ҳоким бўлмаган инсондан – ёр чиқмас.Мавлоно РУМИЙ
https://t.me/Nazokat_Bahodirova
?КАТТАЛАР УЧУН!
?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month ago
??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
? Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
?? КАТТАЛАР УЧУН!
? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago