Купить рекламу: @zhopp11
Купить рекламу: https://telega.in/c/nails_sun
Last updated 4 weeks, 1 day ago
Оперативно і цікаво про головне!
Сайт: obozrevatel.com
Про спорт: https://t.me/obozrevatelsport
З питань співробітництва - @lesia_gasych
Тут можна потеревенити - @obozchat
Надіслати нам інформацію - info@obozrevatel.com
Last updated 6 days ago
🎥 Видᴇᴏ-нᴏʙᴏᴄᴛи Тᴀджиᴋиᴄᴛᴀнᴀ 🇹🇯
🔰 Пᴏдᴨиɯитеᴄь дᴏᴩᴏᴦиᴇ дᴩуɜья ✅
📈По поводу рекламы 👉 @Parvis_tv_bot ✍️
Last updated 1 month, 2 weeks ago
Ўша даврларда туғруқ таътили атиги қирқ кундан иборат бўлгани, шўрлик аёллар бешикдаги боласи билан пахта даласида тер тўкишга мажбур этилгани, минглаб норасида гўдаклар пахтазорларда вояга етгани ҳам аччиқ ҳақиқат. Собиқ тузумга кўпроқ «қора ишчи»лар керак эди. Шу боис аёллар кўпроқ бола туғишга даъват этилиб, серфарзанд оналар «Қаҳрамон она» унвони билан сийланди. Бунинг оқибатида қанчадан қанча аёллар ва норасида гўдаклар нобуд бўлгани, руҳан ва жисмонан мажруҳ бўлиб қолгани ҳам бор гап.
Яхшики, ўша аянчли кунлар аллақачон ўтмишга айланди. Бугун жамиятда аёлга, онага муносабат, эътибор бутунлай ўзгарган. Лекин ҳали бу борада ҳам айрим муаммолар сақланиб қолаётганидан кўз юмиб бўлмайди. Баъзи аёлларнинг ўз ўрнини, қадрини, вазифасини билмаслиги ортидан оилада мувозанат бузилиши кузатилмоқда. Аксарият ҳолларда, аёл оилада барча масъулиятни ўз зиммасига олаяпти. Эрининг масъулиятсизлиги, танбаллиги оқибатида фарзандларини боқиш, уй-жойли қилиш тараддудида чет элларга ишлашга кетаётганлар оналар ҳам талайгина. Аёл нафақат ўз ҳуқуқини, балки қадр-қимматини, зиммасидаги вазифасини ҳам билиши зарур. У биринчи навбатда миллатнинг келажаги учун масъулдир. Бу вазифа – аёл учун камситиш эмас, балки шарафдир.
Халқимизда: «Қуш уясида кўрганини қилади», деган нақл бор. Бола нафақат оиласида кўрганидан, балки томирида оқаётган қони ва ирциятидан ҳам «тарбия олади», шахс сифатида шаклланади. Бугун бутун дунёда аёлларнинг жамиятдаги ўрни, уларнинг ижтимоий ҳаётдаги мавқеи борасида турли баҳс-мунозаралар давом этмоқда. Уларнинг таълим олиши ва бошқа ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш ҳақида қайғуриляпти. Шу ўринда бир нарсани таъкидлаш лозимки, аёлни тарбиялаш, унинг мақоми ва ҳурматини жойига қўйиш ва зарур шароитлар яратиб бериш орқали миллатни тарбиялаш мумкин. Атоқли маърифатпарвар Абдурауф Фитрат «Оила» китобида: «Дунёвий ишларни бажаришда эркак ва аёл ўртасида умуман фарқ бўлмайди. Ва агарда она соғлиқни сақлаш ва болалар тарбиясидан огоҳ бўлмаса, бу қоидаларни бажара олмайди. Бу жоҳиллик ва нодонликнинг натижасида мамлакатимиз болаларининг ярмидан кўпроғи нобуд бўладилар, қолганлари эса ахлоқи ёмон ва ишёқмас бўладилар», дея таъкидлагани бежиз эмас...
Чиндан ҳам, бизнинг момоларимиз улуғ аёллар эди. Хўш, бугунги аёлларимизнинг маънавий қиёфаси қандай? Наҳотки, ҳашамга ўчлик, гап-гаштак, тўй-тантаналар, сарпо-суруқ йиғиш пойгаси улар ҳаётининг мазмунига айланиб қолган бўлса? Ёки боласининг тарбияси билан шуғулланиш ўрнига эртаю кеч ижтимоий тармоқлардан бўшамайдиган, ўзига оро беришдан чарчамайдиган аёллар билан мақтанамизми?
Хуллас, ўйлантирадиган саволлар бисёр. Нима бўлганда ҳам, барча хотин-қизлар бепул таълим билан қамраб олинган, давлат ва жамият уларга жуда катта умид ва ишонч билан қараётган ҳозирги даврда ҳар бир аёлнинг маънавий қиёфаси тўкис ва мукаммал бўлиши керак.
Муяссар ИБРОҲИМОВА
АЁЛ СУРАТИГА ЧИЗГИЛАР
Аёл ким, унинг нафосати, жозибаси, гўзаллиги қандай мезонлар асосида баҳоланади? Бу сифатлар фақат уларнинг ташқи кўриниши билан белгиланадими? Албатта, йўқ. Аёллик таровати аввало, унинг маънавияти, ички дунёси, гўзал руҳияти, хулқ-атвори ва ахлоқининг тўкислиги билан ўлчанади. Хўш, шу маънода, ўзбек аёлининг кечаги ва бугунги қиёфаси қай кўринишда?
Маълумки, қадимдан Шарқ аёли ўзини тутишидан тортиб, ҳусну жамолию, ақлу камоли билан ўзга халқларни ҳайратга солиб келган. Геродотнинг «Тарих» асарида тараннум этилган массагетлар маликаси Тўмариснинг жасорати, Клавихо кундаликларида тилга олинган темурий маликалар шахсиятидаги улуғворлик дунё аҳлини ҳайрат ва ҳаяжонга солган. Улар момоларимизга хос бўлган аслзодалик, ахлоқий ва маънавий поклик сирини билишга уринишган.
Тарихнинг гувоҳлик беришича, жаҳонда аёллар орасидан таниқли ҳукмдорлар, доно маслаҳатгўйлар, фозила, олима, шоиралар ва санъат вакиллари етишиб чиққан. Айниқса, Шарқ мамлакатлари тарихида улар кўпчиликни ташкил қилади. Темурийлар сулоласига мансуб бўлган Сарой Мулкхоним, Гавҳаршодбегим, Шодмулк Хотун, Хадичабегим, Хонзодабегим, Гулбаданбегим каби маликаларнинг ибратли ҳаёти бунга яққол далилдир. Хусусан, Сарой Мулкхоним ақл-заковат, юксак идрок, дид-фаросат бобида беназир бўлгани боис «Бибихоним», яъни «катта хоним» деган эъзозга мушарраф бўлган.
У ўз даврида қудратли салтанатнинг сиёсий-ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётида фаол иштирок этадиган, салтанат ишларида буюк соҳибқирон бобомизнинг доно маслаҳатгўйи бўлган бағрикенг, донишманд ва оқила аёл сифатида ном қозонган.
Амир Темур саройида жорий қилинган тартибга кўра, чет эллик элчиларни қабул қилиш чоғида ҳукмдорнинг хотинлари ҳам қатнашганлар. Испаниялик машҳур тарихчи Гонсалес де Клавихо ҳам ана шундай тантанали маросимда Амир Темурнинг ёнида Сарой Мулкхоним бошлиқ аёллар ҳам иштирок этгани ҳақида ёзиб қолдирган.
Қадимдан халқимизда аёллар ор-номус тимсоли саналган. Ҳеч ким ўз онаси, аёли ёки синглисини оғиз тўлдириб мақтамаган. Эҳтимол, Алишер Навоий, Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Муҳаммад Хоразмий, Маҳмуд Замахшарий каби улуғ мутафаккирларнинг оналари ҳақида бизгача жуда кам маълумот етиб келганининг боиси ҳам шундадир.
Аммо уларнинг волидалари юксак фазилатлар ва илму одоб соҳибаси бўлишганига шак-шубҳа йўқ. Акс ҳолда, халқимиз орасидан бу каби даҳолар етишиб чиқмасди. Алишер Навоийнинг «Насойим ул-муҳаббат» асарида юксак камолот соҳиблари орасида бир қанча аёлларнинг номлари ҳам тилга олинган. Хуллас, биз ўзбек аёлларининг ички ва ташқи қиёфасини уларнинг миллат тарбияси йўлидаги буюк хизматлари орқали яхши таниймиз. Бу ҳақда ўйлаганимизда кўз ўнгимизда ўзлигини англаган, Ҳақни таниган, ғурурли, жасур, ақл-заковатда тенгсиз зукко Аёл сиймоси намоён бўлади.
Аёл – миллат тарбиячиси. Қайси ижодкорнинг болалик хотиралари ёхуд таржимаи ҳолини варақламайлик, албатта, вақтида онасининг эртаклар ўқиб бергани, халқ қўшиқларини мароқ билан хиргойи қилгани, Алишер Навоий ва Машрабнинг ғазалларини ёддан билганига гувоҳ бўламиз. Зотан, жисмонан, маънан, руҳан етук фарзандлар тарбиялаш – аёлнинг энг улкан, олижаноб вазифаси ҳисобланади.
Аждодларимиз ҳеч бир замонда саводсиз, оми бўлишмаган. Бироқ собиқ Иттифоқ даврида ўзбек аёлининг қолоқлиги, унинг оила ишига ўралашиб қолгани, жамиятдаги муаммоларга ақли етмаслиги, замонавий илмлардан бехабарлиги ёки оилада ҳуқуқсизлиги ҳақида асоссиз бонг урилди. Шу баҳона билан аёлларни «очиққа чиқариш»га зўр берилди. Бироқ шўролар нозик жинс вакилларини ўқитиш, завод, фабрикаларга ишга жойлаштириш орқали уларни оғир меҳнатга жалб қилишни кўзлаган эди. Оқибатда аёллар азондан кечгача далада тиним билмай ишлайдиган, корхоналарда бели букчайиб оғир юмушларни бажарадиган ишчи кучига айлантирилди. Шу мақсадда трактор ва машина рулига ўтирган, қорамойга беланиб меҳнат қилган хотин-қизлар қаҳрамон даражасига олиб чиқилди.
Гўзал БЕГИМ
МИЛЛАТ ҚАЛБИ ИШЛОВИ
Адабиёт муаллими миллат тақдирини ўзгартирувчи, бевосита миллат қалбига даҳл қилувчи одамдир!
Адабиёт муаллими яхши бўлса, яхши шоирлар етишиб чиқади!
Адабиёт муаллими тирик бўлса, миллатни тирилтиради, одамлар электр симларидаги кучли вольт монанд ҳаётни ҳис қилади, унга таъсир этади.
Адабиёт муаллими соз бўлса, лаганбардор, иккиюзламачи, қўрқоқ, сотқин, характерсиз, фитначи, риёкор, нодон унсурлар пайдо бўлмайди
Адабиёт муаллими миллат қалби билан иш кўради.
Мумтоз адабиётни чуқур билиши, замонавий адабиётни унданам чуқур билиши, болаларга адабиёт билан ҳаётни ёнма-ён таҳлил қилишни ўргатиши, асарларни ёдлашга эмас, фикрлашга ўргатиши Равшанбек каби оз сонли Адабиёт муаллимларида учрайди.
Уларнинг юрак уриши миллатнинг юрак уриши билан баравар рўй беради. Равшанбек камида адабиётшунос, камида танқидчи, камида шоир ва яна камида ёзувчи бўлиб дарс ўтади.
Равшан Эгамбердиев дарсхонасида сабоқ олаётган болаларга ҳавасим келади. Чунончи, улар эртага миллатнинг зиё илдизига айланадилар.
Шууууунча билими билан ҳислари, туйғулари, билими ўртамиёналар ўртасида юриш, миллатнинг эртасидан умид этиб, тишни тишга босганча дарс ўтиш ҳаммага эмас!
Эҳтимол, у ўз касбидан бетаъма, бегина дарсини бериб юраверар, илмда унинг ярмига келмайдиганлар, фан доктори, профессор бўлиб кетаверишар, унинг Адабиётга ва миллатга бўлган севгисига буларнинг бирортаси соя сола олмайди.
У миллат қалбига нақш солмоқда, темирчи оловда темирга ишлов бергани янглиғ дилларга ишлов бермоқда....Болаларга ёдлашни эмас, фикрлашни ўргатмоқда. Ҳаётга одам бўлиб қараш ҳиссини тарбияламоқда.
У ўз иқтидорининг, билимининг ўндан бирига тенг мояна олса ҳам шу ишида давом этади. Чунки у асл маънода адабиёт муаллими, кўнгил мударрисидир!
Бу юртнинг тонглари кўп! Ҳеч шубҳа йўқки, ҳар тонг Адабиёт муаллимининг болаларга айтар сўзи билан бирга отади. Унинг отмайдиган тонгги йўқ!
Адабиёт муаллими - миллатнинг тонгидир! Сабоҳидир!
11 март, 2024 йил.
Гўзал Бегим
СУРУНКАЛИ ҲАЙРАТ
Дунёда шундай инсонлар борки, уларнинг борлиғи, туришининг ўзи баъзан жуда кўп нарсаларни англатади.Жуда кўп ўзгаришлар туҳфа этади.
Самимияти самимиятингдек, оқкўнгиллиги оқкўнглингдек туйила бошлайди.Уларнинг шахсидан ҳайратланиш сурункали ҳайратга айланади.
Олим ака, одам ҳар доим ҳам мутлақо бегона бир одамни ўз акангдек кўравермайсан.Баъзан бирор бир реал сабабларсиз ҳам ана шу ҳисни бошдан кечириш мумкин бўларкан.
Сиздаги холислик, ҳаддан ортиқ даражадаги мўминлик, инсонни тушунилишни истагандан ҳам кўпроқ тушуниш, ташқи ҳаётга ноиштиёқмандлик каби баъзан инсонларнинг ўзига айтиб, баъзан айтолмайдиганинг фазилатлар бизга ҳаётнинг нақадар гўзаллигини аён этади, этаверади.
Илмингиз, олимлигингиз, илмий саховатингиз, яхшиликпарастлигингиз, ҳар бири мен учун алоҳида ҳодисадир.
Онажонингиз, келинойим, қизингиз Фасиҳахон, ўғлингиз ва невараларингиз ҳар бири сизнинг бетакрор шахсиятингиз сабаб мен учун қадрдон бўлиб кетган.
Олим ака, туғилган кунингиз муборак бўлсин! Сиздай акамизнинг борлиги биз учун тоғ ёнида яшаган одамдек софлик ва хотиржамлик ваъда этгувчи мусаффо бир гўзалликдир.
Узоқ, бахтли ва хайрли ҳаёт тилайман, ака!
Гўзал БЕГИМ
ЮРАГИМДА ЙИРТИЛГАН БАРГЛАР
Раҳимжон Раҳматга
Ҳеч кимим йўқ менинг бу юртда
энди қайтиб туғилолмайман.
қолган-қутган истаклар ичра
кўзим оғрир ва йиғлолмайман.
Ҳеч кимим йўқ менинг бу юртда
томиримга ўт қўйган тақдир.
умрим учун ташланган қарта
юрагимда йиртилган баргдир.
Ҳеч кими йўқ менинг бу юртда
бармоғимда қисирлар бўрон.
икки қошим оралиғида
ҳовучланган жоним саргардон.
Ҳеч кими йўқ менинг бу юртда
бўғизимда маргимуш шиша.
қонаётган қорачиғимда
гул ўстирдим - мунгли бинафша.
Ҳеч кимим йўқ менинг бу юртда
пешонамни тирнаб тоғ чиздим.
юрагимнинг ҳар дукурига
қулаб кетдим, доғ дилни уздим.
Ҳеч кимим йўқ менинг бу юртда
ўстирганим - бир этак кўз ёш.
Ҳеч кимим йўқ, ёняпман ўтда
Чарсиллайди осмонда қуёш...
14.01.2023
Купить рекламу: @zhopp11
Купить рекламу: https://telega.in/c/nails_sun
Last updated 4 weeks, 1 day ago
Оперативно і цікаво про головне!
Сайт: obozrevatel.com
Про спорт: https://t.me/obozrevatelsport
З питань співробітництва - @lesia_gasych
Тут можна потеревенити - @obozchat
Надіслати нам інформацію - info@obozrevatel.com
Last updated 6 days ago
🎥 Видᴇᴏ-нᴏʙᴏᴄᴛи Тᴀджиᴋиᴄᴛᴀнᴀ 🇹🇯
🔰 Пᴏдᴨиɯитеᴄь дᴏᴩᴏᴦиᴇ дᴩуɜья ✅
📈По поводу рекламы 👉 @Parvis_tv_bot ✍️
Last updated 1 month, 2 weeks ago