Dive into the Ultimate Free Library: Your One-Stop Hub for Entertainment!

Asaka tumani sanitariya xizmati

Description
Саломатлик - энг катта бойлик.
Advertising
We recommend to visit

۞Бизнинг каналдан топишингиз мумкин!👇

۝ Маноли видео марузалар

۝ Ибратли ҳикоялар

۝ Қалбларни титратадиган марузалар

Реклама учун @arzon_reklamar

Last updated 2 weeks, 1 day ago

Буюртма учун 🔻
902222399

@chustlik_admin

Last updated 10 months ago

Бу алдамчи дунёда одамларга таскин берадиган каналга хуш келибсиз!

Тижорий хамкорлик:👉 @Timur_bek

Last updated 3 weeks, 3 days ago

3 months, 1 week ago
12 феврал – Халқаро тутқаноқ(эпилепсия) касаллигига …

12 феврал – Халқаро тутқаноқ(эпилепсия) касаллигига қарши кураш куни

Тутқаноқ энг кенг тарқалган неврологик касалликлардан биридир. Касаллик хуружларини олдиндан тахмин қилишнинг иложи йўқ. Айнан шунинг учун ҳам касаллик хавфли ҳисобланади.
Аммо шифокорларнинг таъкидлашича, эпилепсия пайдо бўлишдан олдин унинг мойиллигини аниқлашга ва профилактика чораларини кўришга ёрдам берадиган бир қанча белгилар мавжуд.
Давоси: қатъий кун тартиби, парҳез, меҳнат билан даволаш ва врач тавсия этган дори-дармонлардан иборат.

👉 https://t.me/asaka_ses

3 months, 1 week ago
Қизимга насиҳатим:

Қизимга насиҳатим:

  1. Борган жойингда қарияларни ва қайнона қайнотангни кўнглини ол, мухаббатини қозонгин.

  2. Менга қандай итоатда бўлган бўлсанг, энди худди шундай эринга итоат қил.
    Хеч қачон, хеч қачон бахслашиб гап қайтармагин, акс холда мухаббати совушни бошлайди.

  3. Доим кулиб юргин.
    Аразламагин. Аразлаш оилани заифлаштиради.
    Аразлашга ўрганиб қолсанг, доим тўмсайиб юришга одатланиб қоласан.

  4. Ишдан, катта хонадонни йиғиштиришда чарчаб қолсанг, ўзингни қийнама.
    Иш тугамайди.
    Қайнонангдан хам яширма чарчаб қолганингда.

  5. Қулдек келин бўлма.
    Тоқатинг доирасида ишларни қил.

  6. Эринг билан бўлганингда, кўпроқ яхши гапларни гаплашгин.
    Токи, уйга келиш, эринга хурсандчилик бўлсин.

  7. Эринг уйга сиғмай қолишидан қўрқ. Хушёр бўл. Эркак доим уйига интилиши керак.

  8. Сенга ёқмайдиган холатлар бўлса, қадаринга рози бўл.
    Батамом бахтли бўлиш, хеч кимга ваъда берилмаган.
    Мутлоқ бахт - Жаннатда.

  9. Оилани бахтли бўлишида аёлни ўрни катта. Шуни ёдингда тут.

👉 https://t.me/asaka_ses

3 months, 1 week ago
Қорин дам бўлиши - метеоризмдан халос …

Қорин дам бўлиши - метеоризмдан халос бўлинг!

Зира. 1 стакан қайнатилган сувга бир чимдим зира солиб, 10 дақиқа дамланг, сўнгра сузиб олинг ва истеъмол қилинг.  Ушбу чойни овқатдан кейин истеъмол қилиш тавсия этилади. Агар хоҳласангиз, 1 чой қошиқ сут аралаштириб ичишингиз ҳам мумкин.

Сирка. Тахминан 1 ош қошиқ олма сиркасини 1 стакан илиқ сувга аралаштириб, ичиш мумкин.

👉 https://t.me/asaka_ses

3 months, 1 week ago

ҲАЗМ ҚИЛИШ ҚИЙИНЛАШСА...

Ҳазм қилиш қийинлашса, 200 мл қайнаган сувга 1 ош қошиқ асал эритиб олинади. Ҳар куни оч қоринга 2-3 маҳал ичиб турилади.
Муолажа 2-3 кун такрорланади.

Олмали чой ҳам овқатни яхши ҳазм қилишга ёрдам беради, иштаҳани очади.
Бунинг учун олмани паррак-паррак қилиб кесиб, чойнакка солинади. Устига озгина қора чой солиб, қайноқ сув қуйилади. Бироз дам берилади. Сўнгра асал ёки бирор ширинлик билан бирга истеъмол қилинади

👉 https://t.me/asaka_ses

3 months, 2 weeks ago

Уйдаги энг кўп микроблар йиғиладиган 10 та ашё

АҚШнинг Аризона университетининг Микробиология бўлими олимлари олиб борган тадқиқотлари натижасида, улар хонадонимиздаги энг микробли 10 та ашёни аниқлашди. Улар қуйидагилар:

🗯 Ошхонадаги тахтакач. Тахтакашни доимо иссиқ сувда ювиб, сўнг яхшилаб артиш лозим. Мутахассисларнинг тавсия этишларича, уйда камида 6 та тахтакач ишлатиш лозим экан: товуқ, балиқ, гўшт маҳсулотлари учун, қайнатилган сабзавотлар учун, нон учун, мевалар учун.

🗯 Уй телефон гўшаги ёки қўл телефони. Телефон гўшагини 2-3 кунда бир яхшилаб артиб туриш керак. Уни тозалаш учун, гўшакни аввал нам латтада, кейин қуруқ латта билан артиш керак бўлади.

🗯 Идиш-товоқ учун мочалка (губка). Уни ҳар хафта янгилаб туриш маслаҳат этилади.

🗯 Ҳаммом пардаси. Ҳаммомдаги пардани ҳам ойда бир марта алмаштириб туриш керак ёки яхшилаб ювиш керак. Акс ҳолда, у ўзида барча зарарли микробларни йиғади.

🗯 Ахлат челак. Ошхона, ҳаммом ва ҳожатхонадаги ахлат челакни бир ойда 2 марта махсус суюқликлар билан дизенфекциялаш керак.

🗯 Кир ювиш машинаси. Кир ювиш машинаси ҳам ўзида микробларни тўплаш хусусиятига эга. Кир ювиш машинаси ичидаги резина зичлагични ҳам 1 ойда 2 марта махсус суюқликлар билан дизенфекциялаш лозим.

🗯 Пульт. Қўлдан қўлга ўтадиган пультни тозалаш учун қоғоз сочиқчадан фойдаланишингиз мумкин.

🗯 Эшик дастаги. Уй тозалаш вақтида аҳамиятсиздек туйилган эшик дастаги, микроблар учун аслида катта аҳамиятга эга. Эшик дастагини ҳар куни уй тозалагандан сўнг, антибактериал нам сочиқда артиш керак.

🗯 Тиш чўткаси. Тиш чўткаси бизни ишимизни енгил қилиб, тишларимизни тозалаб беради, аммо аслида унинг ўзи ёрдамга муҳтож ҳисобланади. Уни тозалаш учун тиш пастасининг ўзи кифоя. Тиш пастаси билан уни иссиқ сувда ювишингиз керак.

🗯 Компьютер клавиатураси ва сичқонча. Уни тозалаш учун, аввало, компьютерингизни токдан суғуришингиз керак, сўнгра чангютгичнинг юмшоқ чўткаси билан клавиатурангизни тозаланг. Аввал нам мато билан, сўнг қуруқ матода артинг.

🗯 ДИҚҚАТ!!! Нам ва илиқ нарсалар бактериялар ривожи учун ҳақиқий ўчоқ ҳисобланади.

👉 https://t.me/asaka_ses

3 months, 2 weeks ago
4 months, 2 weeks ago

Иммунитетни кўтариш учун қандай маҳсулотлар истеъмол қилган маъқул?

📌 Кўпинча қиш фаслида иммунитет тизими заифлашиб, одамлар орасида мавсумий касалликлар авж олади. Хўш, бунинг олдини олиш учун қандай маҳсулотлар истеъмол қилиш лозим?

🚫 — Аввало, шўр, аччиқ ва ёғли таомлардан тийилиш зарур. Таркибида шакар ва кофеин бўлган маҳсулотлар истеъмолини ҳам чеклаган маъқул, — дейди Республика эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази директори Ботир Тожиев.

🥒🍅🥕🍎 — Уларнинг ўрнига, қовоқ, сабзи, лавлаги, помидор, пиёз, саримсоқ, кўкатлар, сутли маҳсулотлар, олма, цитрус мевалар, ёғсиз гўшт, балиқ ва асал танаввул қилиш тавсия этилади.

📈 Ушбу ноз-неъматлар организмни минерал ва витаминлар билан тўйинтириб, иммунитет тизимини мустаҳкамлайди.

🧅 Тананинг касалликларга қарши курашувчанлик қобилиятини оширадиган маҳсулотлардан бири — пиёз. У организмга тушган микроблар билан курашиш, саратон ҳужайралари ўсишини тўхтатишга ёрдам беради, иммунитетни оширади.

🧄 Саримсоқ пиёз — стрессдан кейин танани тиклашга кўмаклашади, жигарни тозалайди. У яллиғланиш ва ўсмалар билан курашиш учун ажойиб воситадир.

🍋 С витамини ҳам иммун тизимини мустаҳкамлайди. У лимон, наъматак, апельсин, ширин қалампир, қора смородина таркибида кўп миқдорда мавжуд бўлади.

Занжабил (имбирь) — организмнинг касалликларга қарши курашувчанлигини тез кучайтирувчи минерал ва витаминларга бой маҳсулот.

🥣 Кунига бир чой қошиқ асал истеъмол қилиш ҳам соғлик учун фойдали.

‼️ Бироқ аллергияга мойил, сурункали касалликлардан азият чекувчи кишилар бу маҳсулотларни истеъмол қилишда шифокорлар билан маслаҳатлашишлари зарур.

❗️Сақлаб Олинг ва Яқинларга Ҳам Улашинг

👉 https://t.me/asaka_ses

Telegram

Asaka tumani sanitariya xizmati

Саломатлик - энг катта бойлик.

***❓***Иммунитетни кўтариш учун қандай маҳсулотлар истеъмол қилган маъқул?
4 months, 2 weeks ago
***🥚*** Тухум қобиғи ва сут бўғим …

🥚 Тухум қобиғи ва сут бўғим оғриғига даво бўлади.

• Бир ҳовуч тухум қобиғини майдаланг, тайёр массага тенг миқдордаги сут қўшинг. Кейин силлиқ бўлгунча аралаштиринг. Аралашмани бир соатдан кўпроқ вақт давомида оғриётган бўғим соҳасига компресс қилиб боғлаб қўйинг.

• Бу усул оғриқларни мукаммал тарзда йўқ қилади, бўғимларни мустаҳкамлайди ва уларни янада ҳаракатчан қилади.

❗️Сақлаб Олинг ва Яқинларга Ҳам Улашинг

👉 https://t.me/asaka_ses

4 months, 2 weeks ago
Ёш болаларда ич қотишини олдини олиш …

Ёш болаларда ич қотишини олдини олиш учун!!!

🍋 Болаларга ич қотиши учун зайтун мойи ва лимон аралашмаси берилиши мумкин. 1 чой қошиқ зайтун мойини 1 чой қошиқ янги сиқилган лимон шарбати билан аралаштиришингиз мумкин.

🔹 Бу аралашмани ҳар куни эрталаб оч қоринга болага бериш керак. Бу аралашма нажас ўтишига ёрдам беради ва ич қотишини олдини олади.

❗️Сақлаб Олинг ва Яқинларга Ҳам Улашинг

👉 https://t.me/asaka_ses

7 months, 1 week ago

🇺🇿 🇩🇪 Айни пайтда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаги делегация Германияда хизмат сафарида.➡️*🔴 Сафар доирасида вакилларимиз *Жаҳон соғлиқни сақлаш саммити ҳамда Германия – Шарқий Европа ва Марказий Осиё соғлиқни сақлаш форумида иштирок этиб, маъруза қилиши режалаштирилган.

*🕯 Шунингдек, Германия тараққиёт банки (“KfW” ва KfW IPEX-Bank, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ), “Шарите” клиникаси, "Aesculap", “Heinemann Medizintechnik”, “Weinmann Emergency Medical Technology”, "Siemens Healthineers" компаниялари, “Philips”нинг Германиядаги ваколатхонаси, Фрайбург ва Манхайм университетлари ва бошқа қатор муассаса, ташкилот ва тиббиёт олий ўқув юртлари раҳбарияти билан учрашувлар ўтказилиб, ҳамкорлик меморандумлари имзоланиши кутилмоқда.***Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

👍@ssvuz |👍@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook |🌐** Instagram

We recommend to visit

۞Бизнинг каналдан топишингиз мумкин!👇

۝ Маноли видео марузалар

۝ Ибратли ҳикоялар

۝ Қалбларни титратадиган марузалар

Реклама учун @arzon_reklamar

Last updated 2 weeks, 1 day ago

Буюртма учун 🔻
902222399

@chustlik_admin

Last updated 10 months ago

Бу алдамчи дунёда одамларга таскин берадиган каналга хуш келибсиз!

Тижорий хамкорлик:👉 @Timur_bek

Last updated 3 weeks, 3 days ago