Саботул ожизийн

Description
Худо қилса нидо: «Эй бандаи зор,
На келтирдинг, на турлук қилмишинг бор.

диний саволлар учун @diniysavollar

رب يسر و لا تعسر و تمم بالخير
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated 3 weeks, 4 days ago

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated 2 months, 1 week ago

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated 2 months ago

3 months, 3 weeks ago

#Бир_байт_шарҳи***:

Агар олам ёруғдир сан сабабдин,
Қуёшдек титра доим хавфи Рабдин.

Улуғ тутмас кичикдек мазҳабин кенг,
Тева тоймоғи эрмас қўй била тенг.

Сўфи Оллоҳёр қуддиса сирруҳу

Билгилки,олам сенинг фазлу камолингдан ёришаётган бўлса ҳам қуёш янглиғ доим Парвардигориндан қўрқиб, титраб тур. Кимнинг мартабаси баланд, қадами олий экан, қўрқинчи ҳам шунча зиёда бўлсин. Зеро, баланд ердан йиқилган қачон соғ қолган? Улуғ мақом эгаси кичикларга ўхшаб беэътибор, маъсулиятсиз бўлиши дуруст эмас. Нечунки, мақолда айтилганидек, туянинг тойилиши қўйнинг тойилиши билан баробар бўлмас.
••••••••●○
🍁**🌼*🍁○●•••••••••
💚💚💚💚💚💚💚💚💚💚💚

https://t.me/Sabotul_ojizinn

3 months, 3 weeks ago

**Тақсир ва мулла сўзларининг маъноси.

Савол:
Ассалому алайкум! Тeлeграмдаги каналлардан бирида ўқидим, тақсир дегани қисқартирди, палапартиш қилди, нуқсонли инсон деган. Мулла сўзи эса ҳeч ким эмас дeган маъноларни билдиради дийилипти. Бу тўғрими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!
1). Биздагина ишлатиладиган тақсир иборасини “ҳузурингизда қусурлиман” яъни, камчилигим бор деган маънода тушуниш мумкин.

2). Мулла “ман лаа мисла лаҳу” яъни одамлар ичида унга ўхшаши, тенги йўқ деган маънодан қисқартириб олингандир. (Шарҳи ибн Ақийл китобидан). Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг**".

https://t.me/Sabotul_ojizinn

3 months, 3 weeks ago

***УЛАМОИ КИРОМ ВА ТОЛИБИ ИЛМЛАР ЭҲТИРОМГА ЭНГ ЛОЙИҚДИР

48 – МАКТУБ

Саййид Шайх Фаридга “Шариат ҳомилонлари бўлмиш уламои киромлар ва толиби илмларнинг таъзимига тарғиб” баёнида юборилди.

Аллоҳ субҳонаҳу анбиёлар сардори Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (у зотга ва пайғамбарларга саловату саломлар бўлсин) ҳурматидан сизга душманлар устидан ғалаба ато қилсин.

Фақирларга навозиш (эркалатиш) килган марҳаматномаи киромингиз мутолаасига мушарраф бўлдим. Мавлоно Муҳаммад Қиличхон Муваффақни ҳақида, толиби илм ва сўфийлар учун бир оз ҳарж қилишни ёзган экансиз.

Толиби илмлар зикрини сўфийлар зикридан муқаддам қилишингиз сизнинг баланд ҳимматингиздандир. Шу нарса менга жуда маъқул келди. “Зоҳир ботиннинг унвони бўлади”, қавлига кўра, ботини шарифингизда ҳам мана шу жамоатни сўфийлардан муқаддам қилишлик пайдо бўлганидан умидворман.

"Ҳар бир идиш ўзида борини тўкади".

Толиби илмларни муқаддам қилишда шариатга ривож бериш бор. Зеро, шариатни қадрини кўтарувчи ва қоим қилувчилар мана шу инсонлар ҳисобланади. Ҳазрат Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мазҳаб-у миллатлари ўша тоифа ила қоим бўлади. Эртага қиёмат куни тасаввуфдан эмас, шариат илмларидан сўралади.

Жаннатга доҳил бўлиш ва дўзахдан сақланишлик ҳам шариат ҳукмларига чегаралангандир. Анбиё алайҳимуссаломлар (коинотнинг томм дурлари) нинг барчаси ўзларининг шариатларига чорлаганлар ва нажот ҳам мана шунга вобастадир. Уларнинг пайғамбар қилиб жўнатилишидан мақсад ҳам шариатнинг таблиғидир. Шариатга ривож бериш ва унинг ҳукмларидан бирини ривожлантириш, ушбу Ислом шиори ва арконлари ўчиб, сусайган вақтда энг афзал ва яхши ишдир.

Аллоҳ йўлида минглаб рупийларни ҳаржлаш ҳам, шариат масалаларидан бирини тарвиж қилишга баробар бўла олмайди. Зеро, шариат масалаларидан бирини ривожлантиришда анбиё алайҳимуссалом (улар махлуқотларнинг энг улуғлари эдилар) га пайравлик ва бу феълда уларга шериклик бор. Собит қавл шуки, энг комил яхшиликлар у зот алайҳимуссаломга ато қилинган. Минг минглаб пулларни ҳарж қилишлар эса, ўша улуғлардан бошқаларга ҳам муяссар бўлаверади.

Яна бир далили шуки, аҳкоми шариатни бажо қилишда нафсга мукаммал мухолифлик борки, зеро, шариат нафсга мухолиф ўлароқ ворид бўлган. Аммо, амвол (моллар)ни ҳарж қилишда гоҳида нафсга мувофақат ҳам бўлиб қолади. Қачонки, амволни ҳаржи шариатни таъйиди ва мазҳабини ривожи учун бўлса, унда катта даражотлар бор. Ушбу ният ила озгина пул сарф қилиш, бошқа ният ила минглаб сарфлашга баробар бўлади.

Бу ерда “Мо сиво Аллоҳ” (Аллоҳдан бошқа нарса) га гирифтор бўлган толиби илм, “Мо сиво Аллоҳ” дан озод бўлган сўфийдан қандай қилиб афзал бўлади?”, дея савол қила кўрманг-ки, унинг жавобига биз “Мазкур озод сўфий, гапни ҳақиқатини ҳосил қилмаган. Толиби илм эса, бовужуди мосиво Аллоҳга гирифтор бўлган бўлса ҳам, халқни нажотига сабаб бўлган. Зеро, аҳкоми шарийяни етказиш агарчи ўзи ундан манфаат ҳосил қилмаса ҳам, унга ҳосил бўлди.

Сўфий эса, мосиво Аллоҳдан озод бўлса ҳам, фақатгина ўз нафсини қутқаради халос. Халққа ундан биронта манфаат йўқдир. Собит нарса шуки, қайси кимсага кўплаб одамлар нажоти боғлиқ бўлса, бошқа одамдан яхшироқ бўлаверади. Қайси сўфий фано ва бақо, сайри аниллоҳ ва биллоҳдан кейин, дунё (махлуқот) га қайтарилган бўлса ва халқни тўғри йўлга чақириш фаризаси вазифаси юклатилган ва шу мақомга етказилган бўлса бўлса, у кимсага нубувват мақомидан бир хисса ҳосил бўлиб, шариат таблиғчиларидан бўлади.

У сўфий ҳам уламолар ҳукмида бўлади.

Бу Аллоҳнинг фазлидурки, уни кимга хоҳласа ато қилади. Аллоҳ таоло буюк фазл соҳибидир.

Имом Раббоний Аҳмад Сарҳиндий раҳимаҳуллоҳ.

"Мактуботи имом Раббоний". 1-жилд**.

Суннатуллоҳ АБДУЛБОСИТ*

https://t.me/Sabotul_ojizinn

4 months, 1 week ago

Сув қадрин на билсин дарёчи, кема,
Чўлда қолганлардан сўра сув нима.

То киши бошига тушмаса касал,
Соғлиғи қадрига етмас ҳеч маҳал.

Узун кўринарми қари, совуқ тун,
Донг қотиб ухласанг чиқармайин ун.

Иситмада мижжа қоқмай чиққан жон,
Билурки тун узоқ, кеча бепоён.

Хожа базўр тутар қоқилгач довул,
Билмас не кечирди тунда қоровул.

Саъдий Шерозий

Биздан аввал ҳам бу жаҳон бор бўлган,
Инсон шу фалакнинг қўлида хор бўлган.
Тупроққа оёғингни авайлаб босгин,
Бу тупроқ бир замон сулув ёр бўлган.

Ҳар нарсани Ҳақ яратмиш ўз шакли билан,
Бас, нега бири афзал унинг, бири тубан:
Гар яхши эса, маҳв этишига не сабаб?
Гар бўлса ёмон — унда гуноҳ кимда экан?!.

Ул зотки, замину чарху афлок тузди,
Доғ солди кўнгилга — уни ғамнок тузди.
Бисёр ақиқ лабу ҳилол юзларни
Ер ичра яширди — бир сиқим хок тузди...
*

Умар Хайём

https://t.me/Sabotul_ojizinn

4 months, 1 week ago

#ДЕЯ_ДЕЯ

***Учинг қушлар Мадинага,
Ё Муҳаммад дея-дея.
Салом элтинг Ҳабибимга,
Ё Муҳаммад дея-дея.

Етиш қалбим юра-юра,
Айланиб шайдо булбула.
Чақиргин ишқимни сўнгра,
Ё Муҳаммад дея-дея.

Булут борар қатор-қатор,
Ичларида кўз ёшим бор.
Бориб Мадинага ёғар,
Ё Муҳаммад дея-дея.

Қанотини очмиш шамол,
Ичинда ҳасрат оҳим бор.
Борар Мадинага алҳол,
Ё Муҳаммад дея-дея.

Қалбим Мадинага кетар,
Кўзим бу ердан сайр этар.
Ошиқ шамъи эриб битар,
Ё Муҳаммад дея-дея.

Етиш қалбим юра-юра,
Айланиб шайдо булбула.
Чақиргин ишқимни сўнгра,
Ё Муҳаммад дея-дея.***Абдураҳмон Ўнул

https://t.me/Sabotul_ojizinn

4 months, 1 week ago
4 months, 2 weeks ago

#Мақолалар
#Ақида

▪️ Иймон зиёда бўладими?▫️  Иймон луғатда “рост деб билиш” ва “омонлик бериш” маъноларини  англатади. Мотуридия мазҳабида “рост деб билиш” маъноси мўътабар ҳисобланади. Истилоҳда эса “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таоло ҳузуридан келтирган барча нарсаларни рост деб билиш ва уни тил билан ифодалаш иймон деб аталади”…-ТИИ “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Пардаев Абдуқодир

Давоми... ? https://oliymahad.uz/40036

https://t.me/Sabotul_ojizinn

4 months, 2 weeks ago

**Жаҳонни англасам, ҳеч кимсага вафоси йўқ,
Ажал келса, олур жонинг анингким, ошноси йўқ.

Агар дунё вафо қилса, набийларга қилур эрди,
Олур жонингни қўймасдин, бўлак бир муддаоси йўқ.

Кишиким пир этогин тутмайин, бетавба кетсанглар,
Қиёмат кун қаён бормоқлариға раҳнамоси йўқ.

Худога бандалик қилғон саҳарлар, ухламас тунлар,
Дилида хавфи йўқларнинг, билинг, зикру саноси йўқ.

Етимлар кўнглини овланг, аларга бермангиз озор,
Ёмон сўз бирла оғритманг, Худойимнинг ризоси йўқ.

Кимиким кирса шайтон йўлиға, иймони йўқ бешак,
Алар иблис қавмидур, бўлак бир пешвоси йўқ.

Ҳамиша йиғлагин, эй толибо, кўздан тўкиб қонлар,
Худонинг шавқида тўккин кўзингдин ёш риёси йўқ.

Фақирларни ики оламда Пайғамбар суяр эрмиш,
Ғарибларнинг дилида ушбу дунёнинг ҳавоси йўқ.

Бу олам халқига ҳар ким насиҳат қилса, ёқмайдур,
Неча бемаънилар айтур: «Ҳазинийнинг мазоси йўқ**».

https://t.me/Sabotul_ojizinn

4 months, 2 weeks ago

Абдуллоҳ ибн Муборак айтади: Оқиллар ҳамиша қуйидаги тўрт нарсадан хавотирда яшайдилар:
1. Ўтган гуноҳларидан, ҳали Аллоҳ улар хусусида қандай ҳукм қилишини у билмайди.
2. Қолган умридан, олдинда нималар кутиб турганини у билмайди.
3. Берилган имкониятлардан, эҳтимол улар унинг кўзига яхшилик бўлиб кўринаётган ёмонлик ва фитналардир.
4. Нигоҳ тезлигидан-да тезроқ бўлган бир лаҳзадан, ўша лаҳзада у ўзи сезмаган ҳолда динидан айрилиб қолади.

https://t.me/Sabotul_ojizinn

4 months, 3 weeks ago

Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ айтади:

“Эй биродарим! Агар мен сен билан бирон масалада келишмасам, ихтилоф қилсам, бу мен сени ёмон кўришимни, сени ақлингни ерга  уришимни сени раъйи-фикрингни ғаш кўришимни англатмайди. Биродарим, фикрларимизда келишмасдан, ихтилофда боқий қолсак ҳам мен сени яхши кўраман.
Лекин, ўзаро ихтилофимиз сенга мени ирзим, обрўйимни ерга уришингга рухсат бермайди, мени ғийбатимни қилишни ҳалол қилмайди, мен билан алоқа узишни жоиз қилмайди.

Кишилар хилоф қилишда уч тоифадирлар:
*?Биринчиси – Мен билан ҳамфикр, бирга бўлмасанг бу менга зид, қарши эканингни англатмайди. Бу оқиллар мантиғидир.
*?Иккинчиси – Мен билан бирга бўлмасанг, сен менга қаршисан. Бу аҳмоқларнинг мантиғидир.
?Учинчиси** -  Мен билан бирга бўлмасанг, сен Аллоҳга қаршисан. Бу ҳақиқий бузғунчиларнинг мантиғидир.

https://t.me/Sabotul_ojizinn

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated 3 weeks, 4 days ago

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated 2 months, 1 week ago

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated 2 months ago