🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 days, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 weeks ago
Ўзбекистон Республикаси Олий судида Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 32 йиллигига бағишланган байрам тадбири ўтказилди
“Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови!” шиори остида ташкил этилган тадбирда видеоконференцалоқа режимида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар, туманлараро, туман (шаҳар) судлари судьялари ҳамда ходимлари иштирок этишди.
Олий суд раиси Бахтиёр Исломов тадбирни кириш сўзи билан очиб, янги таҳрирдаги Конституция мамлакатимиз тараққиёти, жамиятнинг ривожи ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қонунийлик ва суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлашда муҳим ўрин тутишини таъкидлади.
Шунингдек, тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий суди тарихига бағишланган янги чоп этилган “Ўзбекистон Олий суди” тарихий китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрами муносабати билан кўп йиллик самарали меҳнати, фидойилиги ҳамда алоҳида хизматлари билан жамоада обрў-эътибор қозонган Ўзбекистон Республикаси Олий суди тизимида фаолият юритувчи судя ва суд аппарати ходимларининг бир гуруҳи рағбатлантирилди. Хусусан, Жиззах вилоят суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Жамол Қаххоров эсдалик қўл соати билан тақдирланди. Мукофотни Жиззах вилояти судининг раиси Акрам Шукуров топширди.
Тақдирлаш маросими Жиззах вилояти суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан ташкил этилган тадбирга уланиб кетди. Вилоят суди раиси Акрам Шукуров Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Ватанимиз мустақиллиги, халқимизнинг тинч-осойишта ҳаёти, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатларининг мустаҳкам кафолати эканлигини айтиб, барчани Бош қомусимиз қабул қилинган кун билан табриклади.
Шундан сўнг, вилоят суди раиси Акрам Шукуров Жиззах вилояти судлари тарихига бағишлаб ёзилган “Жиззах вилоят судлари: тарих, тараққиёт, бугун” номли китобининг яратилиш тарихи ҳамда унинг мазмун-моҳияти ҳақида тўхталиб ўтди.
Тадбирда вилоят суди раисининг фамойишига асосан вилояти судлари тизимида фаолият юритиб келаётган, 2024 йил давомида энг юқори сифат ва рейтинг кўрсаткичларига эга судялар, соҳалар бўйича энг намунали суд ходимлари, шунингдек узоқ йиллардан буён суд соҳасида самарали меҳнат қилиб келаётган ходимлар ҳамда уларнинг ота-оналари ташаккурнома, фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги байрами муносабати билан “Менинг Конституциям ва давлат тилим” мавзусида ўтказилган диктант ёзиш танлови бўйича мусобақа ғолибларига вилоят суди раисининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Жиноят ишлари бўйича Дўстлик туман судининг раиси Асқар Умурзоқов томонидан "Чинобод" маҳалла фуқаролар йиғини биносида Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 4 ноябрдаги "Спорт соҳасида коррупциянинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонуни мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан давра суҳбати ҳамда сайёр суд мажлиси ўтказилди.
▶️ Батафсил
YouTube видеохостингида эълон қилган “Жиззахда бир неча йиллардан бери ҳақиқат излаётганлар” номли видеолавҳа юзасидан
Даъвогар “JIZZAX AVTO KAPITAL SAVDO” масъулияти чекланган жамияти ошхона ва савдо дўкони биносини сотиб олганлиги, мулк ҳуқуқи жамият номига давлат рўйхатидан ўтказилганлиги асоси билан жавобгарлар И. Хусанов, З. Хусанова, А. Туропов ва М. Туроповага нисбатан нотурар жой биносидан мажбурий тартибда чиқариш ҳақида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 2023 йил 26 июндаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгарлар И. Хусанов ва бошқалар ҳамда уларнинг барча оила аъзоларини “JIZZAX AVTO KAPITAL SAVDO” масъуляти чекланган жамиятига тегишли бўлган Жиззах шаҳар, “Бобур” маҳалласи, Халқлар Дўстлиги шоҳкўчасида жойлашган ошхона ва савдо дўконидан мажбурий тартибда чиқариш белгиланган.
Мазкур суд қарорининг қонунийлиги Жиззах вилоят суди апелляция ва тафтиш инстанцияларида кўрилиб, суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 2024 йил 12 июлдаги ажрими билан суд қарори ижроси А. Умаровга нисбатан тергов ҳаркатлари якунига қадар тўхтатиб турилган ва кейинчалик тергов ҳаракатлари якунланганлиги сабабли суд қарори ижроси тикланган.
Жавобгар И. Хусанов судга қайта ариза билан мурожаат қилиб унда, низоли нотурар-бино юзасидан олди-сотди шартномаси алдов йўли билан тузилганлиги ҳолати бўйича Жиззах шаҳар ИИБ тергов бўлими томонидан А. Умаров ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодекси 168-моддаси, 4-қисми, “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “б” бандлари билан қўшимча тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги сабабли, мазкур ҳал қилув қарори ижросини тўхтатиб туришни сўраган.
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро суди 2024 йил 15 ноябрдаги ажрими билан жавобгар И. Хусановнинг аризаси рад этилган.
Суд мазкур хулосага келишда суднинг ҳал қилув қарори 2023 йил 26 июнда чиқарилганлиги, бугунги кунгача аризачига бир неча бор имконият берилганлиги, низоли бино “JIZZAX AVTO KAPITAL SAVDO” МЧЖ номига расмийлаштирилган ҳужжатлар қонуний кучда эканлиги, МЧЖ ўзига тегишли бинодан фойдалана олмаётганлиги, солиқ тўловлари ҳисобланаётганлиги ва мулк ҳуқуқи дахлсизлиги бузилаётганлигини инобатга олган.
Жавобгар И. Хусанов мазкур ажримга нисбатан апелляция тартибида хусусий шикоят келтирган.
Видеомурожаатда олди-сотди шартномасидаги И. Хусанов номидан қўйилган имзо сохталаштирилганлиги, апелляция инстанция суди тарафлар ўртасида тузилган олди-сотди шартномасининг қонуний тузилганлигига ҳуқуқий баҳо беришни сўраган.
Ваҳоланки, тарафлар илгари олди-сотди шартномасининг қонунийлиги юзасидан судда низолашган ва судларнинг олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талабга нисбатан даъво муддатини қўллаб, даъвони рад этиш ҳақидаги қарорлар қонуний кучга кирган.
Жавобгар И.Хусановнинг суд қарори ижросини тўхтатишни рад этиш ҳақидаги ажрим устидан берган апелляция шикоятига асосан фақатгина мазкур ажримнинг қонунийлиги кўриб чиқилади.
Тарафлар Жиззах вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича апелляция инстанциясининг 2024 йил 26 ноябрь куни соат 09:30 га белгиланган суд мажлисида иштирок этиб, ўзларининг важларини билдириш ҳуқуқига эга.
Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб
1. Суд иштирокчилари судга қай тартибда чақирилади?
Ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва гувоҳлар суд чақирув қоғозлари, зарур ҳолларда эса буюртма хатлар, телефонограммалар, телеграммалар ва хабардор қилинганлик факти қайд этилишини таъминлайдиган бошқа алоқа воситалари орқали судга чақирилади ҳамда суднинг айрим процессуал ҳаракатлари тўғрисида хабардор қилинади.
Судья чақирув қоғози билан бир вақтда жавобгарга даъво аризасининг (аризанинг) кўчирма нусхасини ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини юборади.
Жавобгарнинг ёзма тушунтириши судга келиб тушган бўлса, судья судга мурожаат қилган шахсга чақирув қоғози юбораётганда ушбу тушунтириш хатининг кўчирма нусхасини жўнатади.
Суд хабарномалари ва чақирув қоғозлари иш материалларига қўшиб қўйилади.
Судга чақириш тўғрисидаги суд чақирув қоғозида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
— суднинг номи, манзили, телефон рақами, электрон почта манзили;
— келиш жойи ва вақти;
— шахс қандай иш юзасидан чақирилаётганлиги;
— шахснинг ким тариқасида чақирилаётганлиги;
— ишда иштирок этувчи шахсларга иш бўйича ўзлари эга бўлган ҳамма далилларни тақдим этиш тўғрисидаги таклиф;
— чақирилувчи йўқлиги сабабли чақирув қоғозини қабул қилиб олган шахснинг имконият бўлиши биланоқ уни дарҳол чақирилувчига топширишга мажбурлиги;
— судга келмаганликнинг оқибатлари.
Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.
Чақирилувчи ўз номига юборилган суднинг чақирув қоғозини ёки бошқа хабарномани қабул қилишдан бош тортса, уни келтирган шахс суднинг чақирув қоғозига ёки бошқа хабарномага тегишли белги қўйиб, уни судга қайтаради.
Чақирилувчи суднинг чақирув қоғозини ёхуд бошқа хабарномани қабул қилиб олишдан бош тортганлиги ҳақидаги белги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёки иш берувчи (маъмуриятнинг мансабдор шахси) ёхуд ўқув муассасаси томонидан ёки камида икки нафар фуқаронинг имзоси билан тасдиқланади.
Чақирилувчи суднинг чақирув қоғозини ёки бошқа хабарномани қабул қилишдан бош тортганлиги ёки ахборот тизими орқали электрон тарзда хабардор қилинган шахснинг узрсиз сабабларга кўра келмаганлиги ишни муҳокама қилишга тўсқинлик қилмайди.
Алиментлар ундириш тўғрисидаги ва майиб бўлиш ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етказилганлиги, шунингдек боқувчисининг ўлими натижасида кўрилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги даъволар бўйича жавобгарнинг (қарздорнинг) амалдаги туриш жойи номаълум бўлган тақдирда, жавобгар (қарздор) қидирилиши шарт.
Бундай ҳолларда суд ички ишлар органлари томонидан жавобгарни (қарздорни) қидириш тўғрисида ажрим чиқаради.
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 days, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 weeks ago