🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her
Аббосий халифаси Мунтасирбиллаҳ раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Кечириш лаззати қасос олиш лаззатидан кўра ширинроқдир».
("Сияру аълам ан-нубало", 12/44)
Золим зулмга босқичма-босқич кўтарилади, аммо у шундай тартибда пастламайди, балки унинг кўтарилиши чиқиш, тушиши эса қулаши бўлади. Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:
«Аллоҳ золимга муҳлат беради, қачонки уни азоби билан тутганида қутулишга йўл топа олмайди».
Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ
Далилларнинг зоҳири шуни кўрсатадики, охирзамонда Шом иймон учун паноҳгоҳ бўлади. Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳумо айтади: «Одамларга шундай замон келадики, ер юзида ҳеч бир мўмин қолмай, ҳаммаси Шомга келади».
Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ
Ашуро куни рўзаси
*Ашуро куни Исломда қадри улуғ кунлардан бўлиб, бу куннинг рўзасини Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижратдан олдин ҳам, кейин ҳам тутган эдилар. Бу рўза Аллоҳнинг неъматига шукрона ўлароқ тутилади. Зеро, бу кун Аллоҳ Мусони Фиръавндан қутқарган кундир. Бинобарин, бу воқеа ушбу куннинг бошқа кунларга нисбатан фазилатлироқ ва афзалроқ бўлишининг асосий омилидир.
•┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈•
Ашуро рўзаси фазл жиҳатидан Арафадан кейин келади. Унинг энг афзал ҳолати: Муҳаррамнинг тўққизинчи ва ўнинчи кунларида, кейин ўнинчи ва ўн биринчи кунларида, кейин ёлғиз ўнинчи кунида ёки уч куннинг ҳаммасида рўза тутиш.
•┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈•
Ўн биринчи куни Ашурога қўшиб рўза тутиш ҳақидаги ҳадис саҳиҳ эмас. Кимки тўққизинчи кун рўзасини ўтказиб юборган бўлса, яҳудийларга хилоф қилиш учун ўн биринчи куни Ашурога қўшиб рўза тутса, яхши. Чунки бу иш ғайридинларга хилоф қилиш маъносига киради.
•┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈•
Ашуро куни рўзаси гарчи шанба кунига тўғри келса ҳам, ёлғиз ўзи тутилиши мустаҳабдир. Шанба куни рўза тутишдан қайтариш ҳақида келган ҳадис саҳиҳ эмас ва бунга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам, саҳобалари ҳам амал қилишмаган.
•┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈•
Шанба куни рўза тутишдан қайтариш ҳақида келган ҳадис саҳиҳ эмас. Агар бу кунга Арафа, Ашуро, тўлин ой ва бошқа фазилатли кунлар тўғри келса, ҳадис мункар бўлгани боис, зарар қилмайди.
•┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈•
Ашуро куни рўзасини тутишга ҳаракат қилган киши, гарчи кунида хато қилса ҳам, ажр олади. Худди намоз учун қиблани топишга ҳаракат қилган киши, гарчи қиблани аниқлашда хато қилса ҳам ажр олганидек. Зотан, Аллоҳнинг мукофотлаши одамларнинг мукофотлаши каби эмас. Чунки одамлар наздида фақат тўғри топгангина мукофотланади.
Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ*
Азизлар, барчангизга Қурбон ҳайити — Ийдул Азҳо муборак бўлсин!
Аллоҳ сизу биздан барча солиҳ амалларимизни даргоҳида ҳусни мақбул айлаган бўлсин!
Келаси Қурбон хайитларига иймонда, Исломда, офиятда ва қаторимиздан хато бўлмаган ҳолда етишни барчамизга насиб айласин!
Арафа кунида ҳожилар қиладиган амаллар
Арафотда туриш ижмога кўра ҳаж рукнларидан биридир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳаж Арафотдир», дедилар. Вакиъ: «Ушбу ҳадис ҳаж амалларининг онасидир*», деган.
•┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈•
Ҳажда ваъз-насиҳатларни кўпайтирмаслик керак. Чунки кўпроқ дуо, зикр ва тазарру билан машғул бўлиш суннатдир. Зеро, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳажда одамларга тўрт мартагина ваъз қилганлар.
•┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈•
Баъзи саҳобалар Арафотга киришларидан олдин ғусл қилиб олишарди. Бу амал Абдуллоҳ ибн Амр ва бошқа саҳобалар разияллоҳу анҳумдан собит бўлган.
•┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈•
Имом Молик наздида қуёш ботишидан олдин Арафотдан Муздалифага кетган кишининг ҳажи саҳиҳ эмас, унга жонлиқ сўйиш вожиб бўлади дейилади. Тўғри фикрга кўра, унинг ҳажи саҳиҳ, мукаммал бўлиб, унга ҳеч нарса вожиб бўлмайди, у фақат суннатга хилоф қилган бўлади.
•┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈•
Арафотда қуёш ботишидан кейинга қадар туриш суннат. Арафа куни дуоси муайян бирон дуога чекланиши саҳиҳ эмас. «Мен ва мендан олдинги пайғамбарлар айтган энг яхши сўз...», деб бошланадиган ҳадис эса мурсалдир.
•┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈•
Ҳожилар мусофир бўлишгани, қолаверса, дуо ва зикрга фориғ бўлишлари учун Арафотда пешин ва аср намозларини жам ва қаср қилиб, аввалги вақтида ўқийдилар.
•┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈•
Арафа кунининг рўзаси ҳожи учун ҳам бошқалар учун ҳам фазилатлидир. Унинг фазли икки йиллик гуноҳлар кечирилиши бўлса, Арафотда туришнинг фазли бир умрлик гуноҳлар кечирилишидир. Агар ҳожи дуою тазарруъга заифлик қиладиган бўлса, Арафа куни рўза тутмаслиги керак*.
Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ
*Аллоҳ таоло фақат буюк онлардагина дунё осмонига нозил бўлади. Аллоҳ таолонинг кундузи нозил бўлиши хабарларда собит бўлмаган, фақат Арафа куни бундан мустасно. Зотан, Унинг раҳмат эшиги бу кундагидан кўра кенгроқ бўлмайди. Бу эшикдан киролмаган киши ҳақиқий маҳрумдир.
•┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈•
Жаннатга энг яқин ва дўзахдан энг узоқ бўлиш фақат Арафа кунида бўлади. Ўзини дўзахдан қутқариш учун биронта амал топмаган кимса ҳақиқий бахтсиз кимсадир. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа куничалик Аллоҳ бандаларини дўзахдан кўпроқ озод қиладиган кун йўқ», дедилар.
•┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈•
Арафа куни вуқуф ва рўзадан кейинги энг афзал амал дуо ва зикр билан машғул бўлишдир. Дуога кўпроқ эътибор қаратиш тавсия қилинади. Бироқ бу кунга хос бўлган бирон муайян дуо собит бўлмаган. Дунё ва охират яхшиликларини ўз ичига оладиган пурмаъно дуоларни ихтиёр қилиш мумкин*.
Шайх Абдулазиз Тарифий
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her