PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 2 years, 5 months ago
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 1 year, 7 months ago
Мехрингиз сиғмас оламу жаҳон,
Сизни яхши кўраман Онажон.. ♥️
Барча Ота-Онасини яхши ку́радиганлар ва инсонларни бир-бирига мехр уйғотувчи канал 💯
Реклама учун 👉 @Baxtimsiz_admini
Last updated 2 weeks, 3 days ago
УМР ғазали
Кўзинг очиб юмгунча ўтиб кетаркан умр,
Бир маъюс манзилига бориб етаркан умр.
Кенгликларда беташвиш чопқиллайди болалик;
Беғубор орзуларни тортиқ этаркан умр.
Мўйлаб сабза урганда қизлар – пари, малика,
Муҳаббатнинг жомидан шароб тутаркан умр.
Ёшлик чақмоқ мисоли борлиққа оташ солар,
Нур тушмаган ерни ҳам ойдин этаркан умр.
Шиддатларга тўларсан келиб давру давронинг,
Зафарлар ёрлиғини шон-ла битаркан умр!
Сокинлашиб боради шарқираб оққан дарё,
Пахлавондек дардини ичига ютаркан умр.
Ортга қайрилиб умрин сарҳисоб қилади МАРД,
Ҳар қадамдан бир ҳикмат, сабоқ топаркан умр.
Имтиҳон, синовидан ўтсанг гўзал сабр-ла,
Ғамлардан ғолиб чиқиб, хандон отаркан умр!
13.01.25.
МАЙЛИМУ?
Сизни хаёлимда кўрсам, майлиму,
Ошиқона ўйлар сурсам, майлиму?!
Гоҳо таклиф этиб алвон қирларга,
Лолалардан териб, берсам, майлиму?
Қалбимни куйдирса соғинч олови,
Хаёлан суҳбатлар қурсам, майлиму?
Ҳижрон юрагимни вайрон қилганда,
Йўлимни сиз томон бурсам, майлиму?
Менда ҳам кўнгил бор, ул хиёбонда,
Келасизми, кутиб турсам, майлиму?
Бегонасираманг, ғариб ошиқдан,
Гўзал қалбингизга кирсам, майлиму?
Жаҳлингиз чиқмасин, ифорингиз хуш,
Жиндек ортингиздан юрсам, майлиму?
Ногоҳ қалбингизда севги туғилса,
“О, муҳаббат!” – деб бонг урсам, майлиму?!
12.01.25.
Икки кунда шунча китоб хазинасига эга бўлдим - дўстларим совға қилишди!
PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 2 years, 5 months ago
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 1 year, 7 months ago
Мехрингиз сиғмас оламу жаҳон,
Сизни яхши кўраман Онажон.. ♥️
Барча Ота-Онасини яхши ку́радиганлар ва инсонларни бир-бирига мехр уйғотувчи канал 💯
Реклама учун 👉 @Baxtimsiz_admini
Last updated 2 weeks, 3 days ago