ESDALIK.UZ

Description
ESDALIK.UZ - Oh, sening yoshliging menda bo'lsaydi...

📪 @Guli21_22 yoki @Esdalikuzbot
✉️ [email protected]

‼️ Ushbu kanal ESDALIK.UZ veb-saytining rasmiy kanali hisoblanadi.
Advertising
We recommend to visit

Унча-Мунча - Кун ботгунча...

Видеоларни жўнатиш ва бошқа мавзулар бўйича:
@UM24BOT

Реклама бўйича:
@newline24

.

Last updated 3 months, 1 week ago

Ва ниҳоят ўша машхур МАНОЛИ СЎЗЛАР Расмий саҳифасидасиз!

Admin: @omadli_adminjon

Reklama: https://t.me/rek_info/1338

Сиз тўғри манзилдасиз бизни танлаб адашмадингиз ?

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 11 months, 2 weeks ago

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга  ва  амалларингизга қарайди»
✍(Имом Муслим ривояти)

Reklama! @RekIama_beriish

Last updated 2 days ago

2 weeks, 1 day ago
***🕊*** ЙЎҚ ҲАЛОВАТ ИСТАМАЙМАН...

🕊 ЙЎҚ ҲАЛОВАТ ИСТАМАЙМАН...

Йўқ, ҳаловат истамайман,
Ором билмас ёш жоним.
Тўлқин урган уммонча бор
Юракдаги туғёним.
Бўронларга, довулларга
Пешвоз юргим келади.
Дарёларнинг гирдобига
Кўкрак ургим келади.
Тинчлик билмас одатимдан
Озор чексам майлига.
Олов бўлиб бир дам ёнсам,
Сўнг ўчсам ҳам майлига...
Ҳар мушкулга бардош берар,
Чидар менинг тош бошим.
Аммо сокин, тинч яшашга
Сира йўқдир бардошим.

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1960 йил.
@wwwesdalikuz

2 weeks, 5 days ago

АВТОБУСГА ЎТИРСАНГУ КЕТСАНГ,
Ҳаммасидан, ҳаммадан кетсанг.
Йўл белгилар, дарахтлар, уйлар
Ортда қолиб дам-бадам кетсанг.
Кетсанг уфқ этагин тутиб,
(Чарчаб кетдинг ичингга ютиб).
Кечагина остонанг ўпиб
Келганлари шумқадам, кетсанг.
Шеърга солдинг, қўшиққа солдинг,
Дардинг ўраб урчуққа солдинг.
Худо шоҳид, тушуниб қолдинг,
Тушунмади бир одам, кетсанг.

Улар кетмас, улар уй қурган,
Сотиб олган қўй, эчки, улоқ.
Орзулари гуллаб улгурган,
Умидлари чиқарган қулоқ.
Улар дунё ташвишларини
Чайнайдилар узоқдан узоқ.
Улар йиртиқ ковушларини
Авайлайди ўзидан кўпроқ.
Ва бахт деган сариқ қушларга
Ясаганлар умридан тузоқ.
Тузоғига қайғу илинди,
Бахтни тута олмади бироқ…

Кет, эй бадбахт, бахтиқаро кет,
Фусункор бу борлиқ аро кет.
Сингиб кетгин ой шуъласига,
Букиб кетгин ёмғирлар-о, кет.
Туман тушган ерларга кетгин,
Қушлар учган ерларга кетгин.
Ўйламай кет, афсус туймай кет,
Кўзинг тушган ерларга кетгин.
Муҳими кет,
Солма пайсалга,
Жон кирар деб кутма ҳайкалга,
Қулун меҳр қўйган пайкарга,
Қадам етмас чўққиларга кет.

Шу кунгача сендан кетдилар,
Бири мамнун, бири хафақон.
Шу кунгача сени сотдилар,
Бири текин, бошқаси арзон.
Шу кунгача сени сўйдилар,
Бири пичоқ, бири пичоқсиз,
Ўзгасига кўнгил қўйдилар,
Бири қучоқ, бири қучоқсиз.
Тамом, ортга қарама ортиқ,
Ўт боласи самандардай кет.
Шоирдай кет,
Шоирдай яша,
Бўза қучган қаландардай кет!

Автобусга ўтирсангу кетсанг,
Ҳаммасидан, ҳаммадан кетсанг.
Кийикларнинг тумшуғи теккан
Булоқлардан бир бор сув ичсанг.
Хўп ингратди боғлаб бешикка,
Маҳтал қилди чорлаб эшикка.
Қўлинг силтаб катта-кичикка,
Кишанларни ечсангу кетсанг.

Руҳ жисмингдан кечмасдан аввал,
Ҳаммасидан кечсангу кетсанг!

Бек АЛИ
2024 йил. Ноябрь.

@wwwesdalikuz

3 weeks, 3 days ago

Бир чолни учратдим,
Қўли қон эди,
“Нима бўлди?” – дея сўрадим ҳайрон.
“Дўстимни душманга сотгандим… –
деди, —
Икки қўлим қондир ўшандан буён”.

Бир чолни учратдим,
Тили йўқ эди,
“Нима бўлди?” – дедим ёнига келиб.
Ғўлдираб нимадир деди, хўрланган
Боболар қабрига ишора қилиб.

Бир чолни учратдим,
Кўзи кўр эди.
“Нима бўлди?” – дея сўрадим ҳайрон.
“Хиёнат қилгандим имонга… – деди, —
Ўзимни излайман ўшандан буён”.

Хуршид Даврон

@wwwesdalikuz

3 months, 2 weeks ago

Мени тушунмаслар,
Оловга чўкиб,
сувда ёнмаганлар тушунмас мени.
Бир япроқ узилса,
изтироб чекиб,
Куздан тонмаганлар тушунмас мени.
Не билсин,
денгизни қилганча орзу,
Жилғалар бўйида йиғламоқ — роҳат.
Кўзларинг ёмғирга тутса тарози,
Томирингга қайтса алвон ҳарорат.
Бунда мезон билан рақс тушиш мумкин,
Жонланар тошларнинг қадим луғати.
Мени англамаслар кулиши мумкин —
Кулгулари кулранг кунлар туғади.

Мен эса тушунмам, волаларига,
Емишлар ҳақида гапирса жўшиб.
Уялмай ўргатар болаларига
Юртин талаганлар тилида қўшиқ.
Мақтаниб фарангий атирлар билан
Райҳонлар бўйидан ўтар бенасиб.
Нонин бўлишмас-у, фақирлар билан,
Кўз-кўзлаб ўтади бўлиқ сийнасин.
Руҳи шафақларга этмаган парвоз,
Не билсин,
ақчадан қанот бичганлар.
Қўлларида тасбеҳ,
нафслари ғаввос,
Бисмилло деб шомда шароб ичганлар.
Англашга уннайман,
шимараман енг,
Аммо саволларнинг пироварди йўқ.
Наҳот, Кўҳна Турон авлодларининг
Энди қўшхотиндан бўлак дарди йўқ.

Якдил бўлса дейман жами одамзот,
Бесамар кетмаса тариқдай кунлар.
Нигоҳлар покиза,
руҳ бўлсин озод,
Майдонга тушмасин буқаламунлар.

__

@wwwesdalikuz

3 months, 2 weeks ago

Бахтнинг манзили

Мен бахтни изладим кўп йиллар абгор
Изладим топай деб бетин, беқарор
Қуш бўлиб осмонга учдим– изладим
Қилай деб йўлига жонимни нисор
Йўқ, топмадим, бариси бекор
   Ҳеч қаерда йўқ!
Шунғидим денгизга бўлиб акваланг
Кавладим тупроқни мисли чувалчанг
Кездим тоғу тошни бирёну гирён
Толиққан вужуддан кўтарилди чанг
     Ҳеч қаерда йўқ!
Қоронғу ғорларга кирдим ўрмалаб
Тотай деб бахт таъмин гоҳо лаб ялаб
Ўйладим дерларку:”Излаган топар”
Йиғладим гоҳида дош бермай асаб.
    Ҳеч қаерда йўқ!
Аммо мен билсангиз кўп тиришқоқ қул
Қўлладим турли йўл, турлича усул
Ва ниҳоят мана, топдим! О, топдим!
Айтаман, манзилин келди фурсати:
“Б” ҳарфи.
55-бет.
41-қатор.
“Имло луғати”.

Неъмат Арслон
@wwwesdalikuz

6 months, 1 week ago
We recommend to visit

Унча-Мунча - Кун ботгунча...

Видеоларни жўнатиш ва бошқа мавзулар бўйича:
@UM24BOT

Реклама бўйича:
@newline24

.

Last updated 3 months, 1 week ago

Ва ниҳоят ўша машхур МАНОЛИ СЎЗЛАР Расмий саҳифасидасиз!

Admin: @omadli_adminjon

Reklama: https://t.me/rek_info/1338

Сиз тўғри манзилдасиз бизни танлаб адашмадингиз ?

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 11 months, 2 weeks ago

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга  ва  амалларингизга қарайди»
✍(Имом Муслим ривояти)

Reklama! @RekIama_beriish

Last updated 2 days ago