? Tabrizlik Shams ? | Shams Tabriziy | Oshiqlarga salom bo'lsin ?

Description
Axloqiy-maʼrifiy kanal, kuzating, ibrat oling.

Admin bilan aloqa: @ShamsiTabrizi

Bizni Youtubeda ham kuzating: https://youtube.com/@ShamsTabriziy?si=YoeRxJlxVX1HMzCs

Hamkor kanal: @Tasavvuf_noyob_kitoblar
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 weeks, 1 day ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 1 day, 3 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 day, 20 hours ago

2 months ago

Худо ҳар бир кору ҳолнинг содир бўлиш вақту соатини аниқ ҳисоб қилади. Унинг дунёда ўрнатадиган тартиботи шунчалар аниқки, бунда ҳар бир иш ўз вақтида содир бўлади. Бир дақиқа олдин ҳам эмас, бир дақиқа кеч ҳам эмас. Ҳеч нима бу тартиботдан четда қолмайди.

Ҳар бир инсоннинг ошиқ бўлиши ва ўлими вақтлари аниқ белгиланган.

Шамс Табризий@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин ?****

2 months ago

Бу дунёдаги бошқалар, ҳамма одамлар ўзлари орттирган нарсаларини ўлимларидан кейин яна ерда қолдириб кетиш учун қаерларгадир боришга, кимдир бўлишга интилисалар, сен олий поғона сари кетмоқдасан.

Сен бу ҳаётни енгил бўлиб, ҳеч қандай юксиз, худди Ҳеч нимасиздай яшаб ўт. Фақат шу "Хеч нима"ни англамоқ бизни илгари юришга мажбур этади.

Шамс Табризий@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин ?****

2 months ago

Агар одамларнинг сенга муносабатлари ўзгарсин десанг, биринчи ўринда ўзингга муносабатингни ўзгартир. Сен ўзлигингни чин қалбдан севишни ўрганмагунингча, сени ҳеч ким сева олмайди.

Лекин, бунга эришганингдан кейин ҳам одамлар сенга қарши отадиган барча тиканлардан миннатдор бўл. Зеро бу сенинг яқин орада атиргуллар ўртасига тушишингдан дарак беради.

Шамс Табризий@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин ?****

2 months, 1 week ago

Қучоқламоқ нималигини биласанми?
Эгалик бўлишни нималигини, эгалик бўлганингда унга содиқ қолишни биласанми?
Сен Ошиқ бўлишни нималигини биласанми?

Бўлина оласанми иккиларга, учларга, керак бўлса мингларга?
Шундай қила оласанми?

Ҳақиқатдан сева оласанми? Муҳаббатнинг сўзи (қуруқ) бўлмас.
Унутма, ё бир йўла чексиз севасан, ёки ҳеч!

Мавлоно Румий@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин ?****

2 months, 2 weeks ago
Яхшиларни яхши кўриш ҳамманинг қўлидан келади, …

Яхшиларни яхши кўриш ҳамманинг қўлидан келади, аммо ёмонларни яхши кўриш фақат ўзлигини топган марднинг қўлидан келади.

Баҳоуддин Нақшбанд@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин ?****

2 months, 2 weeks ago

ИШҚНИНГ МАЪНОСИ НИМА?
Сиз луғатга қараб унинг турли маъно ва хилларини топа оласиз: дунёвий ишқ, юксак ишқ, онанинг болага меҳри, эрнинг ўз аёлига севгиси, шогирднинг устозга муҳаббати - булар нимани англатишини луғатлардан топиш мумкин.

Аммо, ўзингиз ИШҚ таъмини тотиб кўрмаган бўлсангиз, ўзингиз севмаган бўлсангиз, юрагингиз севги куйида тебранмаган экан, севгидан роз айтмаган экансиз, ич ичингизда севги рақсини ҳис этмаган экансиз сиз унинг асл МАЪНОСИни билмайсиз. Бу МАЪНОга инсон фақат бошдан кечиргандан кейингина эришади.

Ошо@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин ?****

2 months, 2 weeks ago
Ишқи тегса куйдиргуси жону танни,

Ишқи тегса куйдиргуси жону танни,
Ишқи тегса вайрон қилур мову манни,
Ишқ бўлмаса топиб бўлмас Мавлом сени,
Ҳар на қилсанг ошиқ қилгил парвардигор.

Аҳмад Яссавий@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин ?****

2 months, 2 weeks ago

ҚАЛБ ОВОЗИ

Биз чет элларга саёҳат қилганимизда бизнинг тилимизда бирон сўзни ҳам билмайдиган ва лекин ичимизда биз унга нисбатан меҳр туйғусини ҳис этадиган одамни учратишимиз мумкин. У бизга бирон сўз айтмаслиги мумкин, лекин унинг юраги гапиради ва бизнинг юрагимиз эшитади. Тирик қалб исбот талаб қилмайдиган ажойиботдир.

Сизни ёқтирган инсон: "Сиз менга жуда ёқасиз" деб айтиши шарт эмас. Ундаги муҳаббатнинг ўзи сассиз гапиради. Қалб "овози" бизга сўзлар айтилмасиданоқ етиб келади. Қалбнинг овози баланд ва қалб тилида айтилган сўзлар ҳар қандай тилдаги сўзлардан кўра аниқ-равшанроқдир.

Ҳазрат Иноятхон@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин ?****

2 months, 2 weeks ago

Олам бирбутун, яхлит. Унда нимаики бор бўлса, барчаси кўзга кўринмас ҳаёт тўри билан чулғаб олинган. Буни тушунсак-тушунмасак, барибир, ҳаммамиз ҳамиша бир-биримиз билан овоз чиқармай ҳам гаплашамиз. Сен бировга зулм қилма. Ғамхўрлик қил. Гарчи беғараз бўлиб туюладиган фикр бўлса ҳам, бировни ғийбат қилма!

Оғиздан чиққан сўзлар ҳеч қачон йўқолмайди, улар чексиз самода тўпланиб боради ва бир кун келиб ўзингга қайтади. Бир одамнинг оғриғи қолган барчани ҳам жароҳатлайди. Бир одамнинг қувончи бошқаларга ҳам қувонч беради.

Шамс Табризий@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин ?****

2 months, 3 weeks ago

ДИЛ ОҒРИТМАСЛИК УЧУН БУЗИЛГАН РЎЗА

Бир куни Пири Муршид ўз муридлари билан бир қишлоққа боришибди. Пир рўза тутган экан, муридлари ҳам ундан ибрат олиб, рўза тутибдилар. Улар дам олгани бир деҳқоннинг уйига киришибди, мезбон жуда хурсанд бўлибди ва елиб-югуриб уларга дастурхон тузабди. Муршид дастурхонга ўтирибди ва овқат тановвул қилибди, лекин муридлари рўзаларини қаттиқ тутиб, уни бузмабдилар. Лекин одоб сақлаб, муршидларидан нега рўзани бузганини сўрамабдилар. Муршид “рўзадорлигини унутгани” ҳақида ўйлабдилар. Шунчалар ҳам унутадими киши!

Тамадди нихоясига етгач, меҳмонлар хайрлашиб, уйдан чиқишибди ва шогирдлар Пирдан сўрашибди:
“Рўза тутганингизни унутдингизми?”
“Йўқ, - жавоб берибди муршид, - мен буни унутганим йўқ. Лекин бизларга дастурхон ёзган бу одамнинг дилини оғритгим келмади”.

Бир дилни оғритмаслик, рўзадан устунлигини ҳамма ҳам билармикин... Ваҳоланки бир кунда қанчадан қанча диллар оғриётганини биладиганлар кўпми.

Меҳр-муҳаббатдан буюкроқ дин борми ўзи?! Худо – Раҳим ва Раҳмон, у Меҳр-муҳаббатку!
Муҳаббатнинг энг яхши шакли – бу бошқалар билан муносабатда уланинг туйғуларини ҳисобга олмоқликдир.

Ҳазрат Иноятхон@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин ?****

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 weeks, 1 day ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 1 day, 3 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 day, 20 hours ago